EFFECT.UZ|LIVE
752 subscribers
9.59K photos
7.7K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди

Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.

👉 Мақолани ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Эртадан “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади

Энергетика вазирлиги эртага, 14 март кунидан бошлаб “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, бугун “метан заправкалар” фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.

Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг…

Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди.

Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…

Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.

Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.

Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.

Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.

Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади.

У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда:

Дастлабки ташхис қандай қўйилган?

Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак.

Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида.

❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️

💳 Uzcard

👉8600061053856281

Евгения Булатова

💳 Сбербанк картаси

👉2202206784605953

(Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)
2
Бугун “метан заправкалар” бор йўғи 4 соат ишлайди

Энергетика вазирлиги бугун, 14 март куни “метан заправкалар” соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритишини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги яшаш хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбеги” МФЙдаги Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган 18 қаватли бинода ёнғин содир бўлди.

Қутқарувчилар воқеа жойига 8 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни 16:59 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ
“Метан заправкалар” яна очилди

Бугун, 17 март куни “метан заправкалар” соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Фарғона водийсида “метан заправкалар”нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний Исроил зарбалари натижасида ҳалок бўлди — Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац.
Расман: 2026 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келади.
2
Самарқандда 19 март куни Имом Бухорий мажмуаси расман очилади

Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарни ташкил этади. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. 

Ушбу муҳташам мажмуа бу йилги Рамазон ойининг сўнгги кунида — ҳайит байрами арафасида расман очилиши ўзбек халқи учун яна бир ажойиб совға бўлди.
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Gold иши: жазо кучайтирилиб, спортчи суд залидан қамоққа олинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек ҳарбийлари тунда машғулот ўтказишди
👍1🔥1
Ўзбекистонда айрим шахсга доир маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш талаби жорий этилди

26 март куни қабул қилинган ЎРҚ–1125-сон қонун билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: фуқароларнинг биометрик маълумотлари, генетик маълумотлари, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга оид маълумотлар.

Қолган тоифадаги шахсга доир маълумотларни эса айрим шартлар бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва ишлов бериш мумкин.

Хусусан, бу чет давлат маълумотларни етарли даражада ҳимоя қилувчи давлат сифатида тан олинганда, оператор ваколатли орган тасдиқлайдиган талабларга мос стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилганда, ёхуд шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш бўйича халқаро стандартларга риоя қилинганда қўлланади.
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган
2
Суднома ёки исталмаган эксперимент?

Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда...

Самарқанддаги бир қурилиш ортидан бошланган воқеалар судларгача етиб борди. Қазилган улкан ертўла, ёрилаётган уй ва жавоб кутган саволлар...

Буни ўқигандан кейин қурилиш қоидалари нега борлигини бошқача тушунасиз.


👉 Мақолани ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram