EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бекзод Тошпўлатов Зарбдорга ҳоким бўлди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Бекзод Турғунович туман ҳокимига лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 28 декабрь кунида Зарбдор тумани ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
2025 йилда 5,2 млн фуқаро иш билан таъминланади, 1,5 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилади

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янги чора-тадбирлар билан танишди.

Режага кўра, 60 та туман ва шаҳар камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади. Кичик бизнесни ривожлантириш учун 120 трлн сўм кредит ажратилади, 300 та маҳаллада қуввати 107 МВт бўлган қуёш электр станциялари қурилиб, кам таъминланган оилалар ишга жалб қилинади.

Шунингдек, 123 та туманда 20 минг гектар ўрмонзор ташкил этилиб, ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍122😢13👎1🔥1
Эндиликда Ўзбекистонга четдан янги мобил қурилмалар олиб киришда божхона декларациясини тўлдириш мажбурий этиб белгиланди

Жорий йилдан бошлаб янги телефонлар ва бошқа мобил қурилмаларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона декларациясини тўлдириш мажбурий бўлди. Бу ҳақда Телекоммуникация тармоқларини бошқариш маркази ДУК ва Божхона қўмитаси маълум қилди. Энди қурилмани IMEI тизимида қайддан ўтказиш учун хорижга чиқиб келганлик фактининг ўзи етарли эмас.

Мабодо декларация тўлдирилмаса, қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатга олиш учун 30 фоизлик бож тўлаш талаб қилинади. Бу бож эса янги телефоннинг расмий нархига қараб ҳисобланади.

Ҳозир хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро бир мартанинг ўзида кўпи билан иккита янги телефон олиб кириши мумкин: Фақат самолётда келганда бу телефонларнинг жами нархи 2000 доллардан, поездда – 1000 доллардан, машинада – 300 доллардан ошмаслиги керак. Лимитдан ошса, қийматнинг ортиқча қисмига 30 фоиз бож ундирилади.

Агар чегарани кесиб ўтаётганда божхона декларацияси тўлдирилмаса, қурилмани UzIMEI тизимида регистрация қилиш учун қурилманинг божхона қийматидан 30 фоиз бож тўланади. Бож тўланмаса телефонни UzIMEI тизимида регистрация қилиб бўлмайди.

Нафақат телефонлар, шунингдек, планшетлар ва сим-карта модулли бошқа қурилмаларни олиб киришда декларация тўлдириш шарт. Аммо соатлар, модемлар ёки компютерлар учун декларация талаб қилинмайди.

Бу чора ноқонуний олиб кирилган телефонларни аниқлаш учун жорий қилингани айтилмоқда. Янги тартиб UzIMEI тизимида регистрациядан ўтмаган барча қурилмалар, жумладан, хориждан сотиб олинган ва аввал фойдаланилган телефонлар учун ҳам амал қилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎15👍11🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Уй» анимацион фильми томошабинлар томонидан илиқ қабул қилинди

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилган мазкур фильм нафақат ёшлар, балки барча учун долзарб муаммога қаратилган бўлиб, рамзий маънода “Уй” деб номланган. Фильм ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Анимацион филм сизга ҳам манзур бўлади деб ўйлаймиз.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Калифорния штатида жойлашган дунёдаги энг йирик аккумулятор электр станцияларидан бирида ёнғин содир бўлди

Станция яқинидаги ҳудудда яшовчи аҳоли эвакуация қилинмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу аккумулятор электр станцияси ўн минглаб литий батареялар билан жиҳозланган.

Қайд этилишича, ёнғин 300 мегаваттли сақлагичлар жойлашган бинодан бошланган. Ушбу ёнғин улкан аккумуляторларнинг ёниб кетиши эҳтимоли сабаб жуда хавфли ҳисобланади. Ҳозирча 1,5 минг киши эвакуация қилинган, шунингдек, бино яқинидан ўтувчи Highway 1 шоссеси ёпиб қўйилган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин бир кун олдин бошланган бўлса-да, аланган кучи сўнмаган, электр станцияси атрофини қора тутун қоплаган. Moss Landing Power Plant станцияси Vistra энергетика компаниясига тегишли. 2020 ва 2021 йилларда ҳам электр станцияси ҳудудида ёнғинлар юз берган, аммо улар тезда ўчирилган эди.

Полициянинг хабар беришича, ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган, тергов жараёни ёнғин ўчирилгандан кейин бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ҳозирга қадар ёнғинлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган. АҚШ президенти Жо Байден Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига федерал ёрдам кўрсатиш учун ушбу ерларни фалокат ҳудуди деб эълон қилган эди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13😢3
Ўзбекистон иккиламчи автомобил бозорида нархлар пасайиши кузатилди

2024 йил декабр ойида Ўзбекистонда иккиламчи автомобил бозорида фаоллик пасайиши давом этди. Бу кўп ва ўртача фойдаланилган маҳаллий автомобиллар нархлари тушишига олиб келди.

Хусусан, Onix 3,6–4,4 фоизга, Lacetti 1,3 фоизга, Cobalt 0,8–1,6 фоизга, Nexia 0,9 фоизга, Spark 0,5–1 фоизга ва Damas 1–1,2 фоизга арзонлади. Malibu ва Tracker автомобиллари нархлари ҳам пасайган бўлса, Equinox бироз қимматлашди.

Электромобиллар орасида янги BYD моделлари 1,2–1,9 фоизга арзонлаган. Шунингдек, ўртача фойдаланилган электромобиллардан BYD E2 ва Han 0,8–4,2 фоизга арзонлашган бўлса, кўп фойдаланилган электромобиллар айрим ҳолатларда қимматлашди.

Chevrolet Monza ва Kia Sportage арзонлашган бўлса, Kia К5, Seltos ва Hyundai Tucson нархларида ўсиш қайд этилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍19👎4
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томонидан ўтказилган танлов савдоларида бир иштирокчи қайта-қайта ғолиб бўлган

Ижтимоий тармоқлар орқали Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томонидан ўтказилган бошланғич нархи 4 млрд 559 млн сўмлик 5 та танлов савдоларида бир иштирокчи қайта-қайта ғолиб бўлганлиги юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎8👍7
Тайинлов ва истеъфо:

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович лавозимидан озод этилди.

Рустамов Фарруҳ Шоруҳович Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Ўзбекистонга 2024 йили хориждан 483 нафар мигрант жасади олиб келинган

2024 йилда Ўзбекистонга хориждан 483 нафар мигрантнинг жасади олиб келинган. Улардан 474 нафари Россиядан, 5 нафари Туркиядан, қолгани Жанубий Корея ва Қозоғистондан олиб келинган. Миграция агентлигидан маълум қилишича, жасадларни олиб келиш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланган.

Жасадларни олиб келиш харажатлари, қайси давлатдан эканлигига қараб, турлича ҳисобланади. Россиядан битта жасадни олиб келишга 1000 доллар, Англиядан 4−5 минг доллар, Япония ва Кореядан эса 9 минг долларгача маблағ кетади.

Қўшимча қилинишича, 2024 йили хорижда оғир турмуш шароитига тушиб қолган 775 нафар, оғир тан жароҳати олган 182 нафар ўзбекистонлик ҳам агентлик кўмаги билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢21👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қашқадарёда прокуратура терговчиси пора билан ушланган — манба Бугун, 17 январь куни Қашқадарё вилояти Косон туманида прокурор пора билан қўлга олинган. Манбанинг маълум қилишича, туман прокуратурасида катта терговчи бўлиб ишлаган ходим катта миқдордаги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонда прокуратура терговчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

Бугун, 17 январь куни Қашқадарё вилояти Косон туманида прокурор пора билан қўлга олинган.

Манбанинг маълум қилишича, туман прокуратурасида катта терговчи бўлиб ишлаган ходим катта миқдордаги порани олаётганда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Ҳозирча бу хабар ҳақида ҳеч қайси расмий идора маълумот бермади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин ва Пизишкиён матбуот анжуманида иштирок этди

Владимир Путин ва Масъуд Пизишкиён Россия ва Эрон ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди.

Матбуот анжуманида Россия президенти томонидан билдирилган асосий фикрлар:

◾️ Россия ва Эрон ўртасида имзоланган янги шартномадан катта мақсадлар қўйилган, бу йўналишда улкан илдам қадамлар ташлашимиз керак;

◾️ Россия ва Эрон ўртасида фаол сиёсий мулоқот давом этмоқда;

◾️ Россия Суриядаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш сиёсатига содиқ қолади ва сурияликларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр;

◾️ Суриянинг келажагини фақат сурияликларнинг ўзи белгилаши керак;

◾️ Россия Фаластин муаммосини тўлиқ ҳал қилиш йўлидаги ҳаракатларни сусайтирмасликка чақиради, бу мустақил Фаластин давлатини тузишни назарда тутади;

◾️ Россия ва Эроннинг ташқи сиёсатга оид аксарият масалалар бўйича қарашлари мос келади;

◾️ Россия ва Эрон муносабатлари тенглик, ҳурмат ва ўзаро ёрдам принциплари асосида қурилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍20
Трампнинг инаугурациясидан кейин мигрантларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланади

Бу ҳақда The Wall Street Journal бундай ҳаракатни режалаштириш билан таниш манбаларга таяниб хабар бермоқда.

"Биринчи мақсад Чикаго шаҳри бўлади. Рейд инаугурациядан кейинги куни эрталаб бошланиб, бир ҳафта давом этади. АҚШнинг Иммиграция ва божхона хизмати операцияни ўтказиш учун 100-200 нафар ходимни жалб қилади", деб ёзади WSJ.

Нашр маълумотларига кўра, операцияни Трамп маъмуриятида “чегара назорати раҳбари” бўлиши кутилаётган Том Ҳоман ўтган ойда Чикагога ташрифи чоғида режалаштирган.

"Биз айнан шу ердан, Чикагодан бошлаймиз. Агар Чикаго мэри ёрдам беришни хоҳламаса, четда турсин. Аммо агар у бизга тўсқинлик қилса ёки ноқонуний мигрантларни онгли равишда яширса, мен уни қонуний жавобгарликка тортаман", — деган эди Ҳоман Чикагога ташрифида.

WSJ хабарига кўра, Чикагодан сўнг рейдлар Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Денвер ва Маями шаҳарларида ўтказилиши мумкин.

Доналд Трамп сайловолди кампанияси давомида бир неча бор ноқонуний мигрантларга қарши курашни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблашини айтиб, оммавий депортацияларни бошлашни ваъда қилган эди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда темирйўл устига бетон бўлаги қўйиб кетилди

Воқеа Пахтачи тумани ҳудудида кечки пайтда содир бўлган. Номаълум шахс темирйўл четида масофа ёзилган белги остидаги бетон бўлакни ковлаб олган. Сўнгра уни темирйўл устига қўйиб кетган.

Бухорога кетаётган «Афросиёб» тезюрар поезди бетон бўлагига катта тезликда келиб урилган ва маълум муддат тўхтаб қолган. Сўнгра йўлида давом этган поезд манзилга 1 соат 24 минут кечикиб борган. Поездда 133 нафар йўловчи бўлган. Уларга тан жароҳати етмаган.

Ҳозирча ҳолат қачон бўлгани, бетон бўлагини темирйўлга ким ва нима мақсадда қўйиб кетгани, шунингдек, «Афросиёб» поездига етказилган зарар миқдори маълум эмас.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8👎8😢3🔥1
Қозоғистонда ўзбекистонликларни қийноққа солган полициялар қамалди

Қозоғистоннинг Қорасой тумани суди 2022 йил январь ойидаги оммавий тартибсизликлар вақтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини қийноққа солган олти полиция ходимини уч йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил январь ойида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бўлган 44 нафар жабрланувчи полиция бошқармасининг махсус қабулхонасига жойлаштирилган. Айбланувчилар ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиб, қонунга зид ҳаракатлар содир этган ва жабрланувчиларни қийноққа солган.

Суд мазкур ҳолатни гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосалари ҳамда судда ўрганилган бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқлаган.

Айбланувчилар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-моддаси (Қийноқ қўллаш) ва 362-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топилган. Суд ҳукмига биноан жиноятларнинг йиғиндиси бўйича ҳар бир айбланувчи уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, улар давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан ва махсус унвонлардан ҳам айрилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍21👎2
Бугун ва эртага республика бўйлаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 18 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир кечқурун қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.


Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши кутилмоқда. 


Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Байден гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун судланган 2500 га яқин маҳкумнинг жазосини енгиллаштирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Оқ уй сайтида жойлаштирилган Байденнинг баёнотида, бу чора "бугунги кунгача ҳукм қилинган жазоларга нисбатан ноадолатли узоқ муддатли жазо олган" маҳкумларга тааллуқли экани айтилган.

Қайд этилишича, Байденнинг сўнгги қарори АҚШ президентлари томонидан чиқарилган индивидуал афв этиш ва жазони енгиллаштириш бўйича рекорд натижани ўрнатган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
Хитойга алоқадор ҳакерлар АҚШ Молия вазирининг компютерини бузиб кирди

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Ҳакерлар Жанет Йелленнинг компютерида сақланаётган 50 дан ортиқ файлни қўлга киритишган. Бундан ташқари, вазирнинг икки ёрдамчиси фойдаланувчи компютерлар ҳам бузилган.

"Кибержиноятчиларни АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар, разведка ва халқаро ишлардаги роли қизиқтирган кўринади, таъкидланишича, улар вазирликнинг электрон почтаси ёки махфий тизимларига кира олишмаган", деб ёзади агентлик.

АҚШ махфий хизматлари маълумотларига кўра, Silk Typhoon ва UNC5221 ҳакерлик гуруҳлари ушбу киберҳужумга алоқадор.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13
Бухоро ФВБга янги бошлиқ тайинланди

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Шукрулло Аюбов Ҳамроевич Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси ФВВ Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
👍7👎1