EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки ҳудудда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 000 тоннадан ортиқ асфальтни талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Шароф Рашидов ва Паркент туманлари Ободонлаштириш бошқармаларида асфальт маҳсулотларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекмурод Абдуллаев иши нега ёпиқ кўрилмоқда? Суд расмий изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Турсунали Акбаров Бекмурод Абдуллаев ва бошқаларга оид жиноят иши давлат манфаатларига доир махфий материаллар мавжудлиги, иштирокчилар хавфсизлиги ва судьяларга нисбатан эҳтимолий ижтимоий босим хавфи туфайли ёпиқ тартибда кўрилаётганини маълум қилинди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Стипендия яшашга етмаяпти»: талабалар тўловини ошириш таклиф қилинди

30 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган фискал мулоқотда талабалар стипендиясини ошириш таклифи илгари сурилди. Фискал таҳлиллар институти масъулларининг таъкидлашича, амалдаги стипендия тизимида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги 1,6 миллион нафар талабанинг атиги 118 минг нафари ёки 7,3 фоизи стипендия олади. Базавий стипендия миқдори эса минимал истеъмол харажатларидан паст бўлиб, талабаларнинг ижтимоий ҳолатини тўлиқ ҳисобга олмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Италия Испания билан Шенген тартибини тўхтатиши мумкин

Италия бош вазири Жоржа Мелони Х ижтимоий тармоғида Марокашдан Сеута анклавига ноқонуний мигрантларнинг оммавий кириб келиши Европа чегаралари хавфсизлигига таҳдид солаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қўлга олингани айтилмоқда

Vaqt.uz нинг вазиятдан хабардор бир неча манбаси хабар беришича, собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 29 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яшаш манзилидан олиб кетилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Исроил Хоманаийни изламоқда

The Times газетаси хабарига кўра, АҚШ ва Исроил разведка хизматлари Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийнинг қаердалигини аниқлашга уринмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Хоманаий узоқ вақт давомида телефон ва компьютердан фойдаланмаган бўлиши мумкин. Айрим разведка манбалари унинг тақдири ҳақида турли тахминларни илгари сураётган бўлса, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) у тирик эканини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда уй ҳайвонларини рўйхатдан ўтказиш бошланади

7 августдан Ўзбекистонда уй ҳайвонларини идентификация қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби кучга киради.

Ҳайвонларни белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш шарт:
🐄 Сигир, қўй, эчки ва туялар — туғилганидан кейин 14 кун ичида;

🐎 Отлар — 4 ойгача;

🐖 Чўчқалар — 30 кунгача;

🐕 Ит ва мушуклар — 3 ойгача.
Белгиланган талабларга риоя қилмаслик маъмурий жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қосимов ОАВ учун эшикларни ёпдими?

Биз билган, очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Денов туманида ОАВ вакиллари учун эшикларни ёпдими?

Бугун тонгда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муродбек Давлатов таҳририятимизга келиб тушган мурожаатлар юзасидан вилоят ҳокими қабулидан сўнг мурожаатчилар билан учрашув ўтказилиб, масалаларга ойдинлик киритилишини маълум қилган эди.

Бироқ Effect.uz ижодий жамоаси Термиз шаҳридан Денов туманига етиб келганида, учрашув ўтказилиши режалаштирилган жойда ОАВ вакиллари учун эшиклар ёпиқ эканига гувоҳ бўлди. Натижада журналистларга жараённи кузатиш имконияти берилмади.

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутамиз ҳамда вазият ривожини кузатишда давом этамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1🤔1
«Бунёдкор»га 5 млрд сўм молиявий ёрдам ажратилди

Ҳукумат қарорига асосан, «Бунёдкор» футбол клубига 5 млрд сўм миқдорида молиявий ёрдам ажратилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, маблағ Президентнинг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сон қарори асосида берилган.

Жамоа ажратилган маблағ учун миннатдорлик билдириб, янги мавсум ўйинларига тайёргарликни давом эттираётганини маълум қилди.

Аввалроқ клубнинг молиявий аҳволи оғирлашгани, футболчи ва мураббийлар бир неча ойдан бери маош олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15👍3
Учкўприкда «Инсон» маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани айтилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ободонлаштириш ишларига жалб қилинган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тоҳиржон Жўраев тозалаш ишларини олиб бораётган вақтида майса ўриш қурилмасининг ўткир қисми чиқиб кетиб, оғир тан жароҳати етказган. Ҳодиса оқибатида ходим вафот этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1👎1
Давлатнинг ноқонуний қарори сабаб зарар кўрилса, компенсация тўланади

Ўзбекистонда давлат органлари ёки уларнинг ходимларининг ноқонуний қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, суд зарар етказилганини аниқласа, фуқарога етказилган моддий ва маънавий зарар учун компенсация давлатнинг ҳудудий жамғармалари ҳисобидан тўланади.

Агар зарар етказилишига айбдор мансабдор шахс аниқланса, давлат тўланган маблағни ундан қайтариб ундириш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги тартиб 2027 йил 28 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 млрд сўмлик фирибгарлик: андижонлик тадбиркор адолат сўрамоқда

Пахтаободлик тадбиркор Марҳаматдаги мулклар учун Қамбархон Сидиқовага гувоҳлар ва видеокамера қаршисида 2 млрд сўм берган, аммо аёл мулкни расмийлаштирмай ғойиб бўлган. У одамлар ишончига кириш учун сохта қўнғироқлар билан ўзини вилоят ҳокимига яқин қилиб кўрсатган.

Бироқ кейинги суриштирувлар шуни кўрсатдики, вилоят ҳокимининг бу каби ноқонуний ишларга умуман алоқаси йўқ ва у бундай ҳолатларни ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди.


Пул кредитга олингани сабабли банк 15 киши ишлайдиган корхонани ва тадбиркорнинг 85 ёшли отаси мулкини мусодара қилиш учун судга берди. Рад этиб бўлмас далилларга қарамай, Марҳамат туман ИИБ ишни «жиноят таркиби йўқ» деб ёпган.

Тадбиркор бош прокурор ва ички ишлар вазиридан ишни ўз назоратига олишларини сўрамоқда.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Amirsoy»да Туркий давлатлар тоғ-чанғи курортлари иттифоқининг II саммити бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг «Amirsoy Resort» тоғ курортида Туркий тоғ-чанғи курортлари иттифоқининг II саммити муваффақиятли ўтказилди.

Саммит Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркиядан туризм соҳаси раҳбарлари, тоғ-чанғи курортлари бош менежерлари ҳамда расмий делегациялар иштирок этди.

Бу йилги саммит «Чўққилардан фаровонлик сари: Туркий давлатларда тоғ-чанғи курортларини биргаликда ривожлантириш ва уларни жаҳон туризмига интеграция қилиш» мавзусига бағишланди.

Тадбир давомида иштирокчилар Туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, йил давомида фаолият юритувчи туристик йўналишларни ривожлантириш, замонавий бошқарув тажрибаларини алмашиш ҳамда экологик барқарор технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz мурожаатлари юзасидан вилоят ҳокими изоҳ берди: лифт, газ ва Қизириқ бозоридаги муаммолар назоратга олинди

Куни кеча таҳририятимиз ходимлари Сурхондарё вилояти Денов шаҳар ҳокимлиги биносида айнан Effect.uz'га мурожаат қилган фуқаролар билан биргаликда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг қабулдан ташқари ташкил этилган учрашувига киритилмаётганлиги ҳақида видеолавҳа эълон қилган эдик.

Кейинчалик учрашувлар якунлангач, таҳририят журналисти Даврон Холбоев Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан юзма-юз учрашиб, камералар қаршисида фуқаролар мурожаатларида кўтарилган муаммолар юзасидан очиқ суҳбат ўтказди.

Суҳбат давомида вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги лифт муаммоси тез кунларда ҳал этилиши, газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар қисқа муддат ичида бартараф этилиши ҳамда Қизириқ бозорида фаолият юритаётган фуқаро билан боғлиқ масала шахсий назоратга олинганини маълум қилди. Шунингдек, 4 август куни ушбу ҳолатни ўрганиш учун масъул ишчи гуруҳ юборилишини ҳам таъкидлади.

Effect.uz шуни ҳам қайд этадики, таҳририят ходимлари масалани бир томонлама ёритмаслик, барча томонларнинг фикрини тинглаш ва ўз саволларини бевосита масъулларга бериш мақсадида учрашувда иштирок этишни лозим деб билди. Афсуски, бу ҳолат дастлаб бошқача талқин қилинди. Шунга қарамай, кейинчалик учрашув ташкил этилишида кўмаклашган ҳокимлик ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Effect.uz ушбу ҳолат юзасидан кузатувларини давом эттиради ва воқеалар ривожини холислик билан ёритиб боради.

Effect.uz — доимо ҳақиқат учун!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи икки давлат муносабатларида янги тарихий босқични бошлаб берди. Ташриф доирасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ташриф янги босқични бошлаб берди
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛑LIVE

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганишга қаратилган навбатдаги сайёр қабули бошланди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй, ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси.

Қабул ҳозирда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛑 LIVE

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганишга қаратилган навбатдаги сайёр қабули қизғин давом этмоқда.

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй, ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси.

Айни дамда қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари Ички ишлар вазири томонидан шахсан қабул қилинмоқда.

Мурожаатлар юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида амалий ечимлар берилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилмоқда.
Қабул ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида икки автомобиль ёниб кетди

Қамчиқ довонидаги А-373 автомобиль йўлининг 168-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки транспорт воситасида ёнғин чиқиб, улар тўлиқ ёниб кетган.

Маълум қилинишича, техник носозлик сабаб йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилига Epica русумли автомобиль келиб урилган.

Тўқнашувдан сўнг икки транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Ҳодиса оқибатида Epica автомобили ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси енгил тан жароҳатлари олган. Уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда фавқулодда хизматлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ва сабаблари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1