EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
59.8K photos
12.1K videos
24 files
58.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Баъзи нарсаларни изоҳлашга тиббиёт ҳам, инсон ҳам ожизлик қилади» — Туркиялик шифокор мўжизалар ҳақида

248 соатдан кейин вайроналар остидан қутқарилган Алейнанинг шифокори унинг соғлиғи ҳақида гапирди.

«10 кундан ортиқ вақт давомида ҳеч нарса емаган ёки ичмаган одамнинг буйраги фаолияти шундай сақланиб қолгани бизни лол қолдирди. Унинг ҳозирги ҳолати яхши. Вайроналар остидан чиқарилганда ҳам ҳуши жойида эди. Биз билан гаплашди.

Ҳолатини билишга ҳаракат қилдик. Дарҳол барча таҳлилилар амалга оширилди. Қон таҳлили ҳам қилинди. Унинг ички органларини кўриб, тўғриси, шошиб қолдик.

Танасида бирор жароҳат ҳам, ҳарорат ҳам йўқ эди. Баъзи нарсаларни тиббий жиҳатдан тушунтириб бера олмайсиз. Алейнанинг ўзи тузалиб кетгач, бошдан кечирганларини айтиб беришига умид қиламиз. 11 кун давомида Яратганнинг ўзи уни асраганини айта оламан»
, — дейди шифокор.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида қор ёғишда давом этмоқда

Довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. Йўллар махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда. Транспорт воситалари ҳаракати учун йўл очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қорақалпоқ воқеалари. Бугун 7 нафар гувоҳ сўроқ қилинди

Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда Азиз Абидов маълум қилди.

Бугунги суд мажлисида видеоконференцалоқа воситасида 7 нафар гувоҳ сўроқ қилинди.

Кейинги суд мажлиси 2023 йил 20 февраль куни бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Трамп тарафдорларига ҳужум бошландими? Жаҳон банки президенди муддатидан олдин истеъфога чиқмоқчи

Малпасс кетиши сабабларини айтмаган.

👉 https://effect.uz/1792

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амрилло Иноятов CDC директори билан учрашди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) Марказий Осиё бўйича минтақавий дастури директори вазифасини бажарувчи Жастин Уильямс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида давлатлар ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар Ўзбекистонда мазкур соҳани ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Шунинг баробарида, COVID-19га қарши эмлаш дастури доирасида CDC мутахассислари кўмагида 800 нафар оилавий шифокор, эпидемиолог ва педиатрлар малака оширган.

Жорий йилда ўзаро ҳамкорлик асносида Амалий эпидемиология бўйича ўқув дастури (FETP) орқали тиббиёт ходимларининг эпидемиологик текширувлар ўтказиш, илмий маълумотларни таҳлил қилиш ва хавфли юқумли касалликларга қарши зарур чоралар кўриш юзасидан билим ҳамда малакаларини ошириш режалаштирилган.

Қолаверса, Ўзбекистонда COVID-19га қарши самарали кураш тадбирлари доирасида эмлаш дастурини кучайтириш, коронавирус ва бошқа юқумли инфекцияларнинг тарқалишини камайтириш, нафас олиш хасталикларини назорат қилиш тизимини қўллаб-қувватлаш каби муҳим лойиҳалар йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Учрашувда, шунингдек ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, жумладан, Ўзбекистонда вирусли гепатитнинг В ва С турларини бартараф этиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан техник ёрдам кўрсатиш, COVID-19нинг айланма штаммларини аниқлаш, Микробларга қарши чидамлилик лойиҳасини ишга тушириш бўйича ҳам алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Чўкиб кетган Титаникнинг нодир кадрлари эълон қилинди

Ноёб кадрларнинг нашр этилиши кўплаб мукофотларга сазовор бўлган “Титаник” фильмининг 25 йиллиги шарафига тўғри келди.

👉 https://effect.uz/1793

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар билиши кeрак! Таълим крeдити бўйича долзарб саволларга жавоблар

“Ўзбекистонда сифатли таълимни таъминлашда тижорат банклари томонидан берилаётган таълим кредитлари роли” мавзусида Effect.uz журналисти Марям Сатторова Ўзбекистон банклари Ассоциацияси бош эксперти билан сухбатлашди.

Сухбат давомида талабаларни қизиқтирган таълим кредитига оид барча саволларга жавоб олди.

Шунингдек, таълим кредитидаги бир қанча имтиёзлар ва янгиликлар ҳам айтиб ўтилди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Биз давлат сиёсатига ҳам кластерга ҳам қарши эмасмиз, аммо...» – Пайариқлик фермерлар қонун устувор бўлишини исташмоқда

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги бир қатор фермерлар туманда фаолият олиб бораётган кластерлардан бири «Samarqand Cotton Cluster»га ҳокимият томонидан ерлар ноқонуний равишда олиб берилганидан норози бўлиб, Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат қилди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Уруш тугашини истаса келади» — Лукашенко Путин ва Байденни Минскка таклиф қилди

Агарда АҚШ президенти Беларусга келишга рози бўлса, давлат раҳбарлари Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказишади. "Батька" Польшага Байденни олиб келиш учун махсус Боинг юборишга ҳам ваъда берди.

👉 https://effect.uz/1796

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорадарёдаги дамбада емирилиш содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Балиқчи тумани “Оқтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.

Ҳозирда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ушбу ҳолатни тўла назоратга олган ҳолда бугунги кунда 450 м³ тош ва 5000 м³ шағал ишлари бажарилди.

4 дона экскаватор, 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб, хавфдан сақлаш ишлари олиб борилмоқда. Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ”, - дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
15 февраль куни ёпилган Қамчиқ довони автотранспорт воситалари учун қайта очилди – ФВВ

Қамчиқ
довонида автотранспорт ҳаракати соат 21:00 да тикланди. Кеча, 15 февраль соат 22:40 да қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Довон ёпилгач, кучли қор ёғиши сабабли, ушбу йўналишнинг бир нечта қисмларида ўз-ўзидан қор кўчиши кузатилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Туркияда 62 мингга яқин бино зудлик билан бузилади

229 023 бинодаги 915723 та мустақил бўлинмага зарар етмаган.

👉 https://effect.uz/1794

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport