EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида икки автомобиль ёниб кетди

Қамчиқ довонидаги А-373 автомобиль йўлининг 168-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки транспорт воситасида ёнғин чиқиб, улар тўлиқ ёниб кетган.

Маълум қилинишича, техник носозлик сабаб йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилига Epica русумли автомобиль келиб урилган.

Тўқнашувдан сўнг икки транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Ҳодиса оқибатида Epica автомобили ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси енгил тан жароҳатлари олган. Уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда фавқулодда хизматлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ва сабаблари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Бухорода қидирувга берилган қашқадарёлик гумонланувчи Тошкентда ушланди

Бухоро шаҳар суди томонидан қидирувга берилган, фирибгарликда гумонланаётган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди.

Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган фуқаро Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган — такроран ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

У Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳудудида яшириниб юрган вақтида ушланган. Унга тегишли Redmi 12 Pro русумли телефон кўздан кечирилганда, қурилмада «Apple Nasiya» ва «Halol Nasiya Savdo» номли профиллар аниқланган. Телефон ва ундаги маълумотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи мазкур ижтимоий тармоқ профиллари орқали 50 га яқин фуқарони алдаб, фирибгарлик содир этган бўлиши мумкин.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Нукусда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.А. савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у муқаддам бошқа тадбиркорнинг дўконини ҳам танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Кегейлида 741 млн сўмлик газ баллонлари талон-торож қилингани аниқланди

Кегейли туманида «Кегейлитумангаз» таъминоти бўлими моддий жавобгар шахслари томонидан қиймати 741 млн сўмлик 781 дона суюлтирилган газ баллони ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда хонадондан 12 та майнинг қурилмаси аниқланди

Андижон шаҳрида фуқаро хонадонининг ертўласида электр тармоғига ноқонуний уланган ҳолда криптовалюта майнинги билан шуғуллангани аниқланди.

Текширувда 12 дона Asic F3 Plus русумли майнинг қурилмаси ва бошқа техник воситалар топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ноқонуний сарфланган электр энергияси ҳажми ҳамда етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Туркия қулай халқаро ва маҳаллий парвозлари билан ёзги саёҳатлар учун етакчи йўналишга айланмоқда

Халқаро аэропортлардаги узоқ навбатлар ва мураккаб чегара тартиблари фонида Туркия кенг тўғридан-тўғри парвозлар тармоғи ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш тизими билан ёзги таътил учун энг қулай манзил сифатида ажралиб турибди. Мамлакатнинг барча минтақаларини қамраб олган замонавий ҳаво бандаргоҳлари ва ривожланган транспорт инфратузилмаси саёҳатчиларга вақтни кутишларда эмас, балки келган заҳотиёқ мароқли ҳордиқ чиқаришга сарфлаш имконини беради.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда жанжаллашган 7 нафар аёл қамоққа олинди

Андижонда юзага келган жанжал судгача етиб борди — унда иштирок этган 7 нафар аёлга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Анталияда маданий мерос туризми янги босқичга кўтарилмоқда

Дунё бўйлаб тарихий ва маданий мерос туризмига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, Туркиянинг Анталия вилоятида Андриаке археологик ёдгорлиги, Ликия цивилизациялари музейи ҳамда Седра ташриф буюрувчилар маркази реставрациядан сўнг қайта фойдаланишга топширилди. Кенг кўламли тиклаш ва ободонлаштириш ишлари эвазига ушбу қадимий обидалар эндиликда сайёҳларга қадимги Ликия денгизчилик маданияти ва бой тарихий топилмалар билан янада қулай ва мазмунли тарзда танишиш имкониятини тақдим этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1