“Make Iran Great Again” — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можаро якунланганидан сўнг бу мамлакатни буюк келажак кутаётганини билдирди.
Трамп шунингдек ўз маъмурияти шиори — Make America Great Again (“Американи яна буюк қиламиз”)га ўхшатиб, янги иборани ҳам қўллади: Make Iran Great Again (“Эронни яна буюк қиламиз”).
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Эронни буюк келажак кутяпти”, — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп шунингдек ўз маъмурияти шиори — Make America Great Again (“Американи яна буюк қиламиз”)га ўхшатиб, янги иборани ҳам қўллади: Make Iran Great Again (“Эронни яна буюк қиламиз”).
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤷♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда аёл жазмани билан эрини ўлдириш учун “киллер” ёллади
Наманган вилояти Давлатобод туманида одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди.
Вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида жорий йилнинг 4 март куни Давлатобод туманида яшовчи аёл ўзининг жазмани билан олдиндан тил бириктириб турмуш ўртоғини нотаниш шахс орқали 6000 доллар эвазига ўлдиришни режалаштиргани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ, ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил қилинган.
Маълум қилинишича, буюртмачилар “киллер” билан суҳбатлашиб ўлдирилиши керак бўлган эркак “Cobalt” машинасида кўпинча ўзи юришини айтиб, уни Наманган-Андижон йўлидаги овлоқ жойда ўлдириб, машинасини ёқиб юборишни буюришган ва буни эвазига 6000 доллар беришни ваъда қилишган.
Шундан кейин, тадбир иштирокчилари томонидан ўлим саҳнаси ташкил қилинган ва “киллер” аёл ва унинг жазманига буюртма муваффақиятли бажарилгани тўғрисида видео ташлаган.
Буюртмачилар келишилган суммадан 5500 долларини шартли қотилга бераётган вақтларида ашёвий далиллар билан ҳибсга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 97 моддаси 2 қисми жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ЖПКнинг 221 моддасига асосан ушланганлар. Ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

🔥3😢1
⚡️Коррупцияга стоп: Вазирлик ходими, судья ва бозор раҳбарлари ушланди...
Ўзбекистонда ўтказилган тезкор тадбирларда бир қатор мансабдор шахсларнинг коррупциявий ҳаракатларига чек қўйилди.
🔹 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг лицензиялаш бўлими ходими нодавлат университет филиали учун лицензия олиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
🔹 Самарқанд вилояти Пастдарғом туман суди судьяси эса фуқаролик ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 300 доллар пора олган вақтида ушланди.
🔹 Шунингдек, Қарши ва Бухоро шаҳарларида бозор раҳбарлари савдо жойларини ноқонуний ажратиш эвазига ўн минглаб доллар талаб қилиб, пул олган вақтларида қўлга олинган.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.
👉 https://youtu.be/0byokKDx3n4

YouTube
ОНАНГНИ ҚОЗИ СЎКСА ДАРДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН? СУДЬЯ, ВАЗИРЛИК ХОДИМИ УШЛАНДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥3🤔3
“Enter Engineering” бўйича текширув: 12 мингдан ортиқ ходимга иш ҳақи ундирилди
Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси ишчиларига ойлик маош берилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/n/53
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси ишчиларига ойлик маош берилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/n/53
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ер ҳам йўқ, пул ҳам: Қуриш тақиқланган ерда «дом» қандай пайдо бўлди?
Effect.uz таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаат оддий молиявий низо эмас. Бу — ер, ҳужжатлар, масъулияти чекланган жамиятлар, давлат идоралари ва турли қарорлар билан боғлиқ мураккаб ҳуқуқий жараён.
Мурожаат муаллифи Омон Агзамовнинг айтишича, 2021 йилда унга Тошкент туманида жойлашган 1,05 гектар ер майдони улуш асосида таклиф қилинган. Ушбу ерда фаолият юритаётган фермер хўжалиги масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиши, у эса жамият улушдори сифатида мулкка эгалик қилиши ваъда қилинган. Шу асосда Агзамов 535 минг АҚШ доллари маблағини ишониб топширган, ва якунда...
👉 Мақола
👉 Видеорепортаж

🤷♂2😢2
Тошкентда тадбиркорлар фаолиятига қаршилик кўрсатилмоқда: Бизнес-омбудсман текширув бошлади
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида зарядлаш станциялари тармоқдан узилаётгани ва бекатларда жойлашган тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Бизнес-омбудсман муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/n/54

👍7😢1
Бекатлардаги дўконлар бузиб ташланяпти
Тошкент шаҳрида баҳор келиши билан буза-буз ишлари авжига чиқди. Эндиликда навбат пойтахтдаги бекатларда жойлашган дўконларни бузишга келди.
Ижтимоий тармоқларда “111 маркет” дўкони ҳеч қандай суд қарорларисиз бузиб юборилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Видеода бекат бузилиб, тадбиркор ҳисобидан сотиб олиниб, бекатга ўрнатилган метал конструкцияларни метал йиғувчи тадбиркор рухсатсиз машинасига ортиб тургани акс этган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир неча муддат олдин пойтахтдаги бекатлар бузулиши тўғрисида сигнал берганди.

“Қўлларида дўконни бузиш тўғрисида суд қарори бўлмай туриб, шахсий мулкимизни бузиб ташлашяпти.
Дўкон ичидаги маҳсулотларни қарзга олганмиз, бу маҳсулотларни энди нима қиламиз? Ишлаб турган тадбиркорларни ранжитиш нима кераги бор?”, - деди дўкон эгаси.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир неча муддат олдин пойтахтдаги бекатлар бузулиши тўғрисида сигнал берганди.
“Шаҳар маъмуриятининг тегишли қарорига асосан барча бекатлар янгиланади.
Рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга савдо нуқталарини ўрнатиш учун бошқа жой ажратиш орқали компенсация тўлаш механизми кўзда тутилган”, - дейилган эди ҳокимлик хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎2🤷♂1👍1
Журналистлар уюшмасига раис тайинланди
Шуҳратжон Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу қарор уюшма Бошқарувининг йиғилишида қабул қилинган.
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У турли газеталарда фаолият юритган.
Кейинчалик Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда сиёсий партия — ЎзЛиДеП тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида ишлаган.
Маълум қилинишича, у журналистика ва ахборот соҳасида қарийб 27 йиллик тажрибага эга. Ориповнинг охирги иш жойи «Бизнесни ривожлантириш банки» бўлди.

👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида дайди итлар галаси 8 ёшли болани ғажиб ташлади
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 8 ёшли бола дайди итлар галаси ғажиб ташлаши натижасида ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, марҳум бола Ангрен шаҳрининг “Истиқлол” маҳалласида онаси билан вақтинча ижарада яшаётган бўлган, унинг отаси эса Россияда ишлайди.
Боланинг қўшнисини айтишича, у мактабдан қайтиб турган вақтида дайди итлар галаси ҳужумига учраган ва ўша заҳотиёқ жони узулган.
Ўғлини мактабдан кеч қолиб кетгани учун кўчага излагани чиққан аёл, уни жонсиз ҳолатда топган.
“Истиқлол” маҳалла фуқаролар раиси Ҳилола Умарова мазкур ҳолат туман ҳокимлиги ва ички ишлар томонидан назоратга олинганини айтди.

“Бир неча йилдан бери ушбу муаммонинг ичидамиз. Бу дайди итлар бизларга ҳам ҳамла қилади. “Биров ўлмагунча, биров кулмайди” дегани тўғрида, мана биров ўлди...”, - дейди аёл.
“Истиқлол” маҳалла фуқаролар раиси Ҳилола Умарова мазкур ҳолат туман ҳокимлиги ва ички ишлар томонидан назоратга олинганини айтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақд пулми ёки пластик карта?
Марказий банк ҳамда “Туронбанк” АТБ аҳолининг тўлов воситалари бўйича фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказди.
Сўров орқали фуқаролар кундалик тўловларда нақд пул ёки пластик карталардан қайси бирини кўпроқ афзал кўриши ҳақидаги фикрлар таҳлил қилинмоқда.
Тадқиқот аҳолининг тўлов маданияти ва тўлов воситаларидан фойдаланиш одатларини ўрганишга қаратилган.
Сиз учун қайси бири қулай — нақд пулми ёки пластик карта?

🤔1
⚡️“UCHTEPA CITY” можароси: харидорларга ваъда қилинган "ҳаво"даги уйлар...
Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Учтепа тумани Боғобод маҳалласидан навбатдаги мурожаат келиб тушди.
Маълум қилинишича, ҳудудда қурилиши режалаштирилган “UCHTEPA CITY” турар-жой мажмуаси атрофида баҳсли ҳолатлар юзага келган. Дастлаб 5 қаватли уй сифатида режалаштирилган лойиҳа айрим харидорларга 16 қаватли уй сифатида сотилгани айтилади.
Маҳалла аҳолиси норозилиги ва бошқа омиллар сабаб лойиҳа амалга ошмаган. Айни пайтда ҳудудда фақат қурилиш катлавани қазилган ҳолатда қолган.
Лойиҳани амалга оширувчи “Great Vertex” МЧЖ вакилларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Компаниянинг сотув офислари тергов органлари томонидан муҳрланган. Иш доирасида 500 нафарга яқин фуқаро жабрланган, келтирилган зарар эса 70 млрд атрофида эканлиги айтилмоқда.
Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан яқин кунларда кенг қамровли журналистик репортаж эълон қилишини маълум қилади.
👉 https://youtu.be/SEDrNef9TRU

БИРОВНИ ҲАҚҚИДАН ҚЎРҚМАЙДИГАН БЎЛИБ ҚОЛИБМИЗ!
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
👍5😢2
“Охиригача бораман, тўхтамайман!” — Омон Агзамов прокурор ва тергов бошқармасининг қарорларидан норози
Effect.uz таҳририятига фуқаро Омон Агзамов мурожаат йўллаган эди. У ўз мурожаатида айрим ҳуқуқий қарорлар ва текширув жараёнларидан норози эканини билдирган.
Агзамовнинг таъкидлашича, у бир неча бор тегишли давлат органларига мурожаат қилганига қарамай, айрим ҳолатлар бўйича қабул қилинган қарорлар уни қониқтирмаган. Хусусан, 2 март куни шаҳар прокурори 1-ўринбосари имзоси билан юборилган хатда иш ЖПКнинг 83-моддаси билан тугатилгани қайд этилган, фуқаро эса айнан ушбу қарордан кескин норози.
Шунингдек, Агзамов Тошкент шаҳар прокуратурасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматовага йўллаган ахборотида ноаниқликлар борлигини таъкидламоқда. Шу боис у масала юзасидан юқори инстанцияларга мурожаат қилишини билдирмоқда.
Effect.uz таҳририяти мазкур масала юзасидан масъул идоралар позициясини ҳам ўрганиб, қўшимча маълумотларни эълон қилишини маълум қилади.
👉 https://youtu.be/JJwy74jwi8M

Агзамов ўз сўзларида: “Охиригача бораман, тўхтамайман”, дея таъкидлаб, иш бўйича холис текширув ўтказилишини талаб қилган.
Effect.uz таҳририяти мазкур масала юзасидан масъул идоралар позициясини ҳам ўрганиб, қўшимча маълумотларни эълон қилишини маълум қилади.
👉 https://youtu.be/JJwy74jwi8M
YouTube
АДОЛАТ УЧУН КУРАШ: ОХИРИГАЧА БОРАМАН, ТЎХТАМАЙМАН! – ОМОН АГЗАМОВ ПРОКУРОРДАН НЕГА НОРОЗИ?
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳокимликнинг икки ходими пора билан ушланди
Яшнобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида Яшнобод тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамчиси 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BMW уриб кетган Йўл Патрул Хизмати ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
25-февраль куни пойтахтнинг Нукус кўчасида вояга етмаган Дониёр Тургунов бошқарувидаги BMW M4 автоматлида ЙПХ ходимини уриб кетган. Оқибатда олган тан жароҳатлари сабаб кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳамда одам ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва Дониёр Тургунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25-февраль куни пойтахтнинг Нукус кўчасида вояга етмаган Дониёр Тургунов бошқарувидаги BMW M4 автоматлида ЙПХ ходимини уриб кетган. Оқибатда олган тан жароҳатлари сабаб кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳамда одам ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва Дониёр Тургунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрондан “сўзсиз таслим бўлиш”ни талаб қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан фақат “сўзсиз таслим бўлиш” асосида келишув бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ Эрон билан бошқа ҳеч қандай битим тузмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан фақат “сўзсиз таслим бўлиш” асосида келишув бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, АҚШ Эрон билан бошқа ҳеч қандай битим тузмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дайди ит талаши оқибатида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчисини дайди ит талагани ва унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар тезкор чора-тадбирлар олиб бормоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчисини дайди ит талагани ва унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар тезкор чора-тадбирлар олиб бормоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Ўчир телефонинингни на**й” — “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари фуқарони ҳақоратлагани тўғрисида видео тарқалди Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари экани айтилаётган шахснинг фуқароларга нисбатан қилган муомаласи кенг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қўшработтумангаз” бошлиғидан сўкиш эшитган фуқаро халқдан кечирим сўради
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Навкат” маҳалласида яшовчи фуқаро ва “Қўшработтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи ўртасида юзага келган тортишув эсингиздан чиқмаган бўлса керак.
Тармоқларда бу можаронинг “бахтли” якуни жойланди.
Видеода фуқарога куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган “Қўшработтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи кечирим сўраш ўрнига маънавий томонлама жабр кўрган фуқаро халқдан кечирим сўраб чиққани барчани бирдек ҳайрон қолдирди.
Ушбу видеони эълон қилган кимсалар айтсинчи, бу ерда фуқаронинг айби нима?
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бўлим бошлиғига нафақат интизомий чора кўриш, балки унинг раҳбарлик лавозимига муносибми ёки йўқ, эканлигини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаймиз.

👍23👎7
Хитой ва Эрон Ормуз бўғози хавфсизлиги бўйича келишувга эришди
Хитой ва Эрон Ормуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда сиёсатшунос Марат Баширов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, эндиликда Хитойга тегишли нефть ташувчи танкерлар ва юк кемалари бўғоз орқали хавфсиз ҳаракатланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хитой ва Эрон Ормуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда сиёсатшунос Марат Баширов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, эндиликда Хитойга тегишли нефть ташувчи танкерлар ва юк кемалари бўғоз орқали хавфсиз ҳаракатланиши мумкин.
“Бу жуда муҳим палла. АҚШ ва Исроил бунга йўл қўймасликни истайди. Аммо улар буни қила оладими?
Хитой кемаларини тўсиш ёки чўктириш — бу Пекинга очиқ чақириқ ва Хитойни тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тортиш демак.
Жавоб тариқасида эса Хитой Тайванни блокада қилиши ва Эрондаги ҳарбий иштирокини кучайтириши мумкин”, — деди Баширов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яқин Шарқдан 14 мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар — Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилган шароитда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.
Маълум қилинишича, 28 февралдан 7 март соат 10:00 ҳолатига кўра Мадина ва Жидда аэропортларидан амалга оширилган 63 та рейс орқали 13 543 нафар, Дубайдан эса 9 та рейс билан 1 401 нафар ўзбекистонлик олиб келинган.
👉 https://effect.uz/n/55

Тур операторлар қийин ҳолатда мижозларини ўз ҳолига ташлаб қўяпти — Транспорт вазирлиги
Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш ишлари тизимли ташкил этилган.
7 март ҳолатига кўра, Мадина, Жидда ва Дубайдан жами 15 900 дан ортиқ ўзбеклар Ватанга қайтарилди.
Қатардаги фуқароларни Саудия Арабистони орқали олиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.
Таъкидланишича, айрим туроператорлар форс-мажор ҳолатида мижозларини ташлаб қўйиш, суғурта мажбуриятларини бажармаслик ва вазиятни манипуляция қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Транспорт вазирлиги туроператорлар суғурта полиси асосида йўловчиларнинг меҳмонхона, транспорт ва эвакуация харажатларини қоплаши, ўз мажбуриятларини бажариши ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни сўрамоқда.
Алоқа учун (24/7):
“Ўзавиация” штаби: 781200072; 712000765.

👍4😢1