Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора олган вақтида ушланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси қинғир ишга қўл урди.
У Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нуфузли нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига мазкур университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вазирликнинг етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥8🤔2
Суғоришда сув йўқотишлари камайтирилади — Президент қарори
“Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–79-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:
🔹 Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш.
Бунда:
▪️ йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;
▪️ суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш;
🔹 сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.
Суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилиши таъминланади.

👍64🔥20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда судья пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси 300 доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, мазкур туман судининг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, 1989 й.т. аёлнинг 2022 й.т. фарзанди вояга етгунига қадар жавобгар ҳисобланган – 1983 й.т. фуқародан алимент ундириш белгиланган.
Аммо, жавобгар томон ушбу қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ФИБ Пастдарғом туман судига ариза билан мурожаат қилган.
Судья эса ўз иш юритувига келиб тушган ушбу аризага асосан, жорий йилнинг 27 февраль куни суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан қайта кўришни 11 март кунига тайинлаган.
Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига ундан 300 доллар талаб қилган.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан судьяга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔7
2030 йилга бориб аёл судьялар улуши 30 фоизга етказилади
Тошкент шаҳрида ”Халқаро аёл судьялар куни” га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Саида Мирзиёева бир гуруҳ аёл судьяларга давлат мукофотларини топширди.
Таъкидланишича, хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ҳамда тазйиқлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳимфармон қабул қилинган. Ушбу ҳужжат жиноятни «анъана» ниқоби остида яширишга ёки мансаб билан оқлашгауринаётганларга нисбатан муросасиз курашни кучайтиришга қаратилган.
”Бу борада судьялар ҳал қилувчи ўринга эга. Қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун на баҳона, наътуйнукʼ қолмасин” — деди Саида Мирзиёева.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакат суд тизимида фаолият юритаётган аёл судьялар сони иккибаробарга ошган. Ҳозирда уларнинг улуши 15 фоизни ташкил этади.
2030 йилгача мўлжалланган стратегия доирасида ушбу кўрсаткични 30 фоизга етказиш мақсад қилиб олинган.
Шунингдек, мамлакатда илк бор Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилди. Янги платформа устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш, аёл судьяларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Одил судлов академиясида аёллар учун алоҳида квоталар жорий этилиши келажакдаги судьяаёллар учун имкониятларни янада кенгайтириши таъкидланди.

👍69🔥18👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда трейдерни тутқинликда сақлаган шахслар ҳибсга олинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Андижон вилояти Асака туманида молиявий низо ортидан тўрт нафар шахс бир кишини ўғирлаб кетгани аниқланди.
Маълумотларга кўра, жабрланувчи улардан 11 минг АҚШ доллари олган ва бу маблағни онлайн биржа орқали кўпайтиришга ваъда берган. Бироқ битим амалга ошмай, у олинган пулни ҳам қайтариб бера олмаган.
Шундан сўнг гумонланувчилар уни ўғирлаб кетиб, қурилиши тугалланмаган уйга олиб борган ва калтаклаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбдорларга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

“Дена” эсминецининг ҳалокати жавобсиз қолмайди — Эрон армияси
Эрон армияси “Дена” эсминецига қилинган ҳужумни кескин қоралаб, жавоб зарбаси берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон ҳарбий қўмондонлиги расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, “Дена” эсминеци халқаро “Milan-2026” ҳарбий машғулотларида иштирок этганидан сўнг ўқув миссиясини бажариб, Эронга қайтиб келаётган вақтида ҳужумга учраган.
Мазкур ҳужум фаол жанг ҳаракатлари ҳудудидан тахминан 3218 км узоқликда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида кема бортда бўлган курсантлар, ўқитувчилар ҳамда қуролсиз қўмондонлар ҳалок бўлган.
Эрон армияси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бу ҳаракатини “террористик акт” ва “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолади.

🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўчир телефонинингни на**й” — “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари фуқарони ҳақоратлагани тўғрисида видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари экани айтилаётган шахснинг фуқароларга нисбатан қилган муомаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Эълон қилинган видеода, раҳбар идорага мурожаат билан келган фуқарога нисбатан ҳурматсиз ва қўпол тарзда гапиргани акс этган.
Мутасадди ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ ва тегишли чора кўрилишини кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари экани айтилаётган шахснинг фуқароларга нисбатан қилган муомаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Эълон қилинган видеода, раҳбар идорага мурожаат билан келган фуқарога нисбатан ҳурматсиз ва қўпол тарзда гапиргани акс этган.
“Агар видеодаги ҳолат ҳақиқат бўлса, бундай муомала қиладиган шахсларнинг раҳбарлик лавозимида ишлаши мутлақо тўғри эмас.
Чунки раҳбар деган инсон, энг аввало, одамлар дардини тинглайдиган ва муаммосига ечим топишга ҳаракат қиладиган шахс бўлиши керак”, - дейилади видео изоҳида.
Мутасадди ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ ва тегишли чора кўрилишини кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10😢4👍1
Тошкентнинг ягона аёл ҳокими “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур юксак мукофот туман ҳокимига Олий суди раиси ўринбосари Шухрат Полванов томонидан топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур юксак мукофот туман ҳокимига Олий суди раиси ўринбосари Шухрат Полванов томонидан топширилди.
“Бу эътироф Нилуфар Аллабергенованинг давлат ва жамият ривожи, аҳоли манфаатларини таъминлаш, адолат ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган самарали фаолиятининг муносиб баҳоси ҳисобланади.
Яккасарой туман ҳокимлиги жамоаси ушбу юксак мукофот билан туман ҳокими Нилуфар Анваровна Аллабергеновани самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар, янги ютуқ ва зафарлар тилайди”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11👍4🔥1🤔1
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совуб кетиши кутилмоқда
Жорий йилнинг 9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
“Узгидромет”га кўра, 9-11 мартда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик баъзи жойларда қорга айланади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
10-12 март кунлари ҳаво ҳарорати: республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11-12 мартда: кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдан 41 та махсус рейс билан ўзбекистонликлар олиб келинди
5 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқдан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш учун жами 41 та махсус рейс амалга оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
«Uzbekistan Airways», «Centrum Air», «Qanot Sharq», «Fly One Asia», «Fly Khiva» ва «Air Samarqand» авиакомпаниялари томонидан Жидда, Мадина ва Дубай шаҳарларидан парвозлар ташкил этилди.
Натижада 9 мингга яқин ўзбекистонлик ватанига қайтарилди. Шундан 7 988 нафари Мадина ва Жиддадан, яна 838 нафари Дубайдан олиб келинди.
Айни пайтда ҳам айрим махсус рейслар орқали фуқароларни олиб келиш жараёни давом этмоқда.

👍5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда судья пора билан ушланди
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси 300 доллар пора олган вақтда қўлга тушган.
2022 йилда туман суди қарорига кўра, фуқаро фарзанди вояга етгунга қадар алимент тўлаши белгиланган. Кейинчалик, жавобгар томон ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраб судга мурожаат қилган. Судья 27 февраль куни 2022 йилги қарори бекор қилиб, ишни 11 мартга қайта кўриб чиқишга тайинлаган.
Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 300 доллар талаб қилган. Ҳозирда судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов олиб борилмоқда.

🔥2👍1😢1
“Метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритишини маълум қилди.
Вазирликка кўра, газ босими пастлиги боис, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминланаши лозим.
Шу муносабат билан, бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун фаолият юритади.

“Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢2
“Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
Яккасарой туманида оилавий корхона биносининг газ ҳисоблагич ускунасини алмаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. (ҳозирда собиқ) “Q-M.” оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини, юқори сиғимли газ ҳисоблагич ускунасига алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериши эвазига А.О.дан 101 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрондан кейинги эҳтимолий нишонни айтди
АКШ президенти Дональд Трамп Эрондаги вазият ҳал этилгач, Куба Вашингтоннинг навбатдаги эътибор марказига айланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у "Politico" нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
Трамп Кубадаги вазиятни “ҳайратланарли” деб атаб, Яқин Шарқдаги можаро тугагач, АКШ бу давлатга ҳам эътибор қаратиши мумкинлигини билдирган. Бирок қандай чоралар кўрилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва United States яқинда Еронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Теҳрон эса бунга жавобан Исроил ҳудуди ва минтақадаги AQSH объектларига зарбалар берган.

🤔1
“Инсон ҳаётини хотин-қизларсиз тасаввур этиб бўлмайди” — Президент аёлларни 8 март билан табриклади
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
“Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Биз сизларнинг тимсолингизда Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлиб, майдонга чиқаётган 22 миллион ёш авлодни оналик меҳри билан тарбиялаб, вояга етказган буюк бир кучни кўрамиз.
Сизлар тадбиркор, олим, муаллим, шифокор, муҳандис, давлат ва жамоат арбоби, бир сўз билан айтганда, хонадонларимиз фариштаси, оила ва жамият таянчи, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, - деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида иштирок этиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп Axios нашрига берган интервьюсида Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ иштирок этиши мумкинлигини айтди.
Унга кўра, Трамп Мужтабо Хоманаийнинг ҳокимиятга келишига қарши эканини билдирган. Шунингдек, у Эрон раҳбарлиги учун “учта яхши номзод” борлигини айтган, бироқ уларнинг номини очиқламаган.
Ҳозирда Мужтабо Хоманаий отаси — Али Хоманаий вафотидан сўнг мамлакат олий раҳбари лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Янги раҳбарни 88 нафар диний уламодан иборат Экспертлар ассамблеяси сайлаши керак.

👎1🔥1