EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроилда ўзбекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроилда ракета огоҳлантириши пайтида олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, ўзбекистонлик муҳожир полиция томонидан ҳибсга олинди. Видеода у «Ҳеч ким қолмади, каламушлар қочиб кетди», деган гапларни…
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳибсга олинган ўзбек мигранти юзасидан баёнот берди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳибсга олинган Н.Х юзасидан баёнот берди.
Элчихонанинг маълум қилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. ракета ҳужуми пайтида ижтимоий тармоққа видео жойлаштирган.
Видеодаги ножоиз сўзлар Исроил ижтимоий тармоқларида тарқалиб, норозиликка сабаб бўлган.
Элчихона консуллик бўлими фуқаро билан боғланиб, тушунтириш ишлари олиб борган. Ҳозирда у хавфсиз шароитда, ҳолат элчихона назоратида.
Элчихона Исроилдаги ўзбекистонликлардан маҳаллий қонунларга риоя қилиш ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишни тавсия берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Табиатга 1,5 млрд сўмга яқин зарар етказилди” — Тошкент вилоятида фермер 100 дан ошиқ дарахтларни кесиб юборди
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Оҳангарон туманида навбатдаги рейд ўтказилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Рейд давомида туманнинг “Қорасувёқа” МФЙ ҳудудида “Ф.А.Б.” фермер хўжалиги томонидан 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ошиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ғайриқонуний тарзда кесилганлиги ва илдиз қисми билан қўпориб кўмиб ташланганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида 59 туп дарахтнинг илдиз қисми аниқланган ва тегишли тартибда ҳудудга илдиз қисмлари йўқ қилиб юборилмаслиги учун фаоллар жалб қилиниб, навбатчилик ишлари ташкил қилинган.
Ҳуқуқбузарлик натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига кўра, табиатга 1 миллиард 463 миллион 12 минг сўм зарар етказилган.

“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар миқдори икки бараварга оширилади.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳоза қилиш органларига юборилмоқда”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2
⚡️Жинсий жиноятларга қарши жиддий чоралар: Ўзбекистон кескин бурилиш остонасида
👉 https://youtu.be/XgMI0HPLd_k
👉 https://youtu.be/XgMI0HPLd_k
YouTube
ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР: ЎЗБЕКИСТОН – КЕСКИН БУРИЛИШ ОСТОНАСИДА! – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шофирконга янги ҳоким тайинланди
4 март куни Мўмин Омонов Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов қарори ўқиб эшиттирилиб, депутатлар томонидан тасдиқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
4 март куни Мўмин Омонов Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов қарори ўқиб эшиттирилиб, депутатлар томонидан тасдиқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
⚡️«Нарпай Замин Савдо» атрофидаги можаро: улушлар, судлар ва очиқ қолган саволлар...
Самарқанд вилояти Нарпай туманида фаолият юритган «Нарпай Замин Савдо» МЧЖ атрофидаги тортишув йиллар давомида турли идоралар, суд инстанциялари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокидаги кўп қатламли можарога айланиб кетди.
Жамият улушлари тақсимоти, таъсисчилар таркиби, директор лавозими ва жиноят ишлари билан боғлиқ воқеалар бугунга қадар қатор саволларни кун тартибида қолдирмоқда. Effect.uz масала юзасидан журналистик суриштирувларни давом эттиради.
👉 Мақолани ўқиш
👉 Видеорепортаж

👍2🤔2🔥1
Сирли қурилиш: Қурилиш тақиқланган ерда «дом» қандай пайдо бўлди?
Effect.uz таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаат оддий молиявий низо эмас. Бу — ер, ҳужжатлар, масъулияти чекланган жамиятлар, давлат идоралари ва турли қарорлар билан боғлиқ мураккаб ҳуқуқий жараён.
Мурожаат муаллифи Омон Агзамовнинг айтишича, 2021 йилда унга Тошкент туманида жойлашган 1,05 гектар ер майдони улуш асосида таклиф қилинган. Ушбу ерда фаолият юритаётган фермер хўжалиги масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиши, у эса жамият улушдори сифатида мулкка эгалик қилиши ваъда қилинган. Шу асосда Агзамов 535 минг АҚШ доллари маблағини ишониб топширган, ва якунда...
Орадан беш йил ўтиб ҳам:
ер майдони расман берилмаган,
улушдорлик расмийлаштирилмаган,
топширилган пул тақдири ҳам ноаниқ, тергов ёпиш билан овора...
Қуриш мумкин эмас деган ерда уй қандай пайдо бўлди?
Мурожаатчи бир неча бор давлат идораларига мурожаат қилган. Расмий жавобларда эса ушбу ер Президент фармонига кўра суғориладиган қишлоқ хўжалиги ери экани, шу сабабли унда қурилиш ишларини амалга ошириш мумкин эмаслиги айтилган. Бу ҳолат ҳатто Олий суд қарорларида ҳам тасдиқлангани маълум қилинган.
Бу ерда энг катта савол айнан шу нуқтада пайдо бўлади.
Чунки бугун ушбу ҳудудда кўп қаватли турар-жой биноси қад кўтариб тургани айтилмоқда.
Шунда табиий савол туғилади:
Агар бу ерда қурилиш мумкин бўлмаган бўлса, у ҳолда кўп қаватли уй қандай қурилди?
Ёпилган ишлар ва жавобсиз қолган саволлар
Мурожаатчи айтишича, у бир неча бор:
ички ишлар органларига, прокуратурага, бошқа тегишли идораларга мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, айрим ҳолатларда ишлар турли моддалар асосида тўхтатилган.
👉 Мақола

effect.uz
Sirli qurilish: Qurilish taqiqlangan yerda “dom” qanday paydo boʻldi?
Effect.uz tahririyatiga kelib tushgan navbatdagi murojaat oddiy moliyaviy nizo emas. Bu — yer, hujjatlar, masʼuliyati cheklangan jamiyatlar, davlat idoralari va turli qarorlar bilan bogʻliq murakkab huquqiy jarayon.
😢4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сирли қурилиш: Қурилиш тақиқланган ерда «дом» қандай пайдо бўлди? Effect.uz таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаат оддий молиявий низо эмас. Бу — ер, ҳужжатлар, масъулияти чекланган жамиятлар, давлат идоралари ва турли қарорлар билан боғлиқ мураккаб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
535 минг долларли можаро: Effect.uz Тошкент туманидаги қурилиш юзасидан расмий идоралардан изоҳ сўради
Тошкент туманидаги ер майдони билан боғлиқ можаро юзасидан Effect.uz таҳририяти расмий идораларга мурожаат қилди. Масала фақат 535 минг АҚШ доллари ҳақида эмас, балки ер муносабатлари, давлат қарорлари ва назорат тизими қандай ишлаётгани билан ҳам боғлиқ экани таъкидланмоқда.
Мурожаатда қайд этилишича, ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга ошириш мумкин эмаслиги ҳақида расмий жавоблар берилган. Бироқ ҳозирда мазкур ҳудудда турар-жой қурилиши амалга оширилгани айтилмоқда. Шу боис жамоатчилик бу ҳолат юзасидан расмий тушунтириш берилишини кутмоқда.
Масалага аниқлик киритиш мақсадида Effect.uz таҳририяти қуйидаги идоралардан расмий муносабат билдиришларини сўради:
— Тошкент тумани ҳокимлиги
— Кадастр органлари
— Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутасаддилари
— Прокуратура органлари
Жумладан, қуйидаги саволлар юзасидан изоҳ берилиши сўралмоқда:
Ер майдонининг ҳозирги ҳуқуқий мақоми қандай?
Қурилиш ишлари қайси қарор ва ҳужжатлар асосида амалга оширилган?
Мурожаатчининг 535 минг АҚШ доллари бўйича даъвоси қай тартибда кўриб чиқилган?
Effect.uz ушбу масала бўйича тегишли идораларнинг расмий муносабатини кутиб қолади.

👍4🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда собиқ депутат, “DNA Motors” автосалони раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди Аввалроқ Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа…
«DNA MOTORS» иши бўйича тергов якунланди: Яна бир собиқ мансабдор қамоққа олинган, Саидназирханованинг «зами» қидирилмоқда
Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгашининг собиқ депутати Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” СДП марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияевга нисбатан фирибгарлик моддаси билан айб эълон қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, улар “DNA Motors” МЧЖ фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят иши доирасида жавобгарликка тортилмоқда. Жамият раҳбари ўринбосари Жамолиддин Мирсалихов катта эҳтимол билан Ўзбекистонни тарк этган.
👉 https://effect.uz/n/51
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгашининг собиқ депутати Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” СДП марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияевга нисбатан фирибгарлик моддаси билан айб эълон қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, улар “DNA Motors” МЧЖ фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят иши доирасида жавобгарликка тортилмоқда. Жамият раҳбари ўринбосари Жамолиддин Мирсалихов катта эҳтимол билан Ўзбекистонни тарк этган.
👉 https://effect.uz/n/51
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора олган вақтида ушланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси қинғир ишга қўл урди.
У Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нуфузли нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига мазкур университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вазирликнинг етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥8🤔2
Суғоришда сув йўқотишлари камайтирилади — Президент қарори
“Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–79-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:
🔹 Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш.
Бунда:
▪️ йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;
▪️ суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш;
🔹 сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.
Суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилиши таъминланади.

👍64🔥20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда судья пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси 300 доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, мазкур туман судининг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, 1989 й.т. аёлнинг 2022 й.т. фарзанди вояга етгунига қадар жавобгар ҳисобланган – 1983 й.т. фуқародан алимент ундириш белгиланган.
Аммо, жавобгар томон ушбу қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ФИБ Пастдарғом туман судига ариза билан мурожаат қилган.
Судья эса ўз иш юритувига келиб тушган ушбу аризага асосан, жорий йилнинг 27 февраль куни суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан қайта кўришни 11 март кунига тайинлаган.
Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига ундан 300 доллар талаб қилган.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан судьяга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔7
2030 йилга бориб аёл судьялар улуши 30 фоизга етказилади
Тошкент шаҳрида ”Халқаро аёл судьялар куни” га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Саида Мирзиёева бир гуруҳ аёл судьяларга давлат мукофотларини топширди.
Таъкидланишича, хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ҳамда тазйиқлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳимфармон қабул қилинган. Ушбу ҳужжат жиноятни «анъана» ниқоби остида яширишга ёки мансаб билан оқлашгауринаётганларга нисбатан муросасиз курашни кучайтиришга қаратилган.
”Бу борада судьялар ҳал қилувчи ўринга эга. Қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун на баҳона, наътуйнукʼ қолмасин” — деди Саида Мирзиёева.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакат суд тизимида фаолият юритаётган аёл судьялар сони иккибаробарга ошган. Ҳозирда уларнинг улуши 15 фоизни ташкил этади.
2030 йилгача мўлжалланган стратегия доирасида ушбу кўрсаткични 30 фоизга етказиш мақсад қилиб олинган.
Шунингдек, мамлакатда илк бор Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилди. Янги платформа устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш, аёл судьяларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Одил судлов академиясида аёллар учун алоҳида квоталар жорий этилиши келажакдаги судьяаёллар учун имкониятларни янада кенгайтириши таъкидланди.

👍69🔥18👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда трейдерни тутқинликда сақлаган шахслар ҳибсга олинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Андижон вилояти Асака туманида молиявий низо ортидан тўрт нафар шахс бир кишини ўғирлаб кетгани аниқланди.
Маълумотларга кўра, жабрланувчи улардан 11 минг АҚШ доллари олган ва бу маблағни онлайн биржа орқали кўпайтиришга ваъда берган. Бироқ битим амалга ошмай, у олинган пулни ҳам қайтариб бера олмаган.
Шундан сўнг гумонланувчилар уни ўғирлаб кетиб, қурилиши тугалланмаган уйга олиб борган ва калтаклаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбдорларга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

“Дена” эсминецининг ҳалокати жавобсиз қолмайди — Эрон армияси
Эрон армияси “Дена” эсминецига қилинган ҳужумни кескин қоралаб, жавоб зарбаси берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон ҳарбий қўмондонлиги расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, “Дена” эсминеци халқаро “Milan-2026” ҳарбий машғулотларида иштирок этганидан сўнг ўқув миссиясини бажариб, Эронга қайтиб келаётган вақтида ҳужумга учраган.
Мазкур ҳужум фаол жанг ҳаракатлари ҳудудидан тахминан 3218 км узоқликда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида кема бортда бўлган курсантлар, ўқитувчилар ҳамда қуролсиз қўмондонлар ҳалок бўлган.
Эрон армияси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бу ҳаракатини “террористик акт” ва “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолади.

🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўчир телефонинингни на**й” — “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари фуқарони ҳақоратлагани тўғрисида видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари экани айтилаётган шахснинг фуқароларга нисбатан қилган муомаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Эълон қилинган видеода, раҳбар идорага мурожаат билан келган фуқарога нисбатан ҳурматсиз ва қўпол тарзда гапиргани акс этган.
Мутасадди ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ ва тегишли чора кўрилишини кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти “Ҳудудгаз” Қўшработ тумани раҳбари экани айтилаётган шахснинг фуқароларга нисбатан қилган муомаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Эълон қилинган видеода, раҳбар идорага мурожаат билан келган фуқарога нисбатан ҳурматсиз ва қўпол тарзда гапиргани акс этган.
“Агар видеодаги ҳолат ҳақиқат бўлса, бундай муомала қиладиган шахсларнинг раҳбарлик лавозимида ишлаши мутлақо тўғри эмас.
Чунки раҳбар деган инсон, энг аввало, одамлар дардини тинглайдиган ва муаммосига ечим топишга ҳаракат қиладиган шахс бўлиши керак”, - дейилади видео изоҳида.
Мутасадди ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ ва тегишли чора кўрилишини кутиб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10😢4👍1
Тошкентнинг ягона аёл ҳокими “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур юксак мукофот туман ҳокимига Олий суди раиси ўринбосари Шухрат Полванов томонидан топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур юксак мукофот туман ҳокимига Олий суди раиси ўринбосари Шухрат Полванов томонидан топширилди.
“Бу эътироф Нилуфар Аллабергенованинг давлат ва жамият ривожи, аҳоли манфаатларини таъминлаш, адолат ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган самарали фаолиятининг муносиб баҳоси ҳисобланади.
Яккасарой туман ҳокимлиги жамоаси ушбу юксак мукофот билан туман ҳокими Нилуфар Анваровна Аллабергеновани самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар, янги ютуқ ва зафарлар тилайди”, - дейилади хабарда.

👎11👍4🔥1🤔1