Эрон Озарбайжон ҳудудига дрон билан ҳужум қилди
Эрон ҳудудидан учирилган дрон Озарбайжоннинг Нахичеван автоном республикасидаги аэропорт ҳудудига қулади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA ахборот агентлиги хабар берди.
Нахичеван шаҳридаги маҳаллий телеканаллар эса учувчисиз аппарат мактабга яқин ҳудудга қулаганини хабар қилди. Ҳодиса оқибатида икки нафар киши жароҳат олган.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан Эрон элчисини чақирган.
Расмий Боку мазкур воқеани кескин
қоралаб, фуқаролик инфратузилмасига қилинган эҳтимолий ҳужумга нисбатан жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган.
Яқин вақтларда расмий идоралар томонидан ушбу ҳодиса бўйича қўшимча баёнот берилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Бугун метан “заправкалар” 16:00 гача ишлайди — Энергетика вазирлиги
Бугун, 5 март куни, Фарғона водийсидаги “метан заправка”лар соат 16:00 гача фаолият юритади.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, газ босими пасайган вақтларда биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспорти ва ижтимоий соҳадаги объектларни табиий газ билан таъминлаш устувор ҳисобланади.
Шу сабаб, газ босими ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, “метан заправка”ларнинг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланмоқда.
Бу чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

👎1😢1
Эрон Форс кўрфазидаги АҚШ танкерига ҳужум қилди
Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазидаги америкалик танкерга зарба берди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) хабар қилди.
IRIB давлат телерадиокомпанияси келтирган маълумотга кўра, танкер бугун эрталаб Форс кўрфазининг шимолий қисмида КСИРнинг ҳарбий-денгиз кучлари томонидан нишонга олинган.
Қайд этиш лозим, АҚШ ва Исроилнинг операцияси бошланганидан бери Эрон армияси уларнинг денгиздаги объектларига мунтазам ҳужумлар уюштирмоқда.
Кеча КСИР ҳарбий-денгиз кучлари Ҳинд океанида америкалик эсминецга зарба берганини ҳам маълум қилган.
Эрон расмийлари Ормуз бўғози улар назорати остида эканини таъкидлаб, АҚШ, Исроил ва Европа давлатларига тегишли савдо кемаларига бу ердан ўтишга рухсат берилмаслигини билдирган.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбий-денгиз кучлари танкерларни қўриқлаб бора бошлашини маълум қилди.
Шунингдек, у Форс кўрфазидаги барча денгиз савдосини суғурталаш бўйича топшириқ берган.

👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ироқда тўлиқ блэкаут: бутун мамлакат электрсиз қолди
Ироқда барча ҳудудларда электр энергияси узилиб, бутун мамлакат бўйлаб блэкаут юз берди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, электр узилишига узатиш тармоқларидаги йирик техник носозлик сабаб бўлган. Мутахассислар электр таъминотини тиклаш учун зудлик билан таъмирлаш ишларини бошлаган.
Маълумотларга кўра, электр таъминотини яқин соатлар ичида қайта тиклаш режалаштирилмоқда.

👍2😢1
АҚШ ва Форс кўрфази давлатлари Эронга қарши Украина дрон-тутқичларидан фойдаланмоқчи
АҚШ ва Форс кўрфази давлатлари Эронга қарши олиб борилаётган “Эпик ғазаб” операциясида фойдаланиш учун Украина ишлаб чиқарган дрон-тутқичларни харид қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Пентагон ҳамда Форс кўрфази давлатларидан бири Эрон дронлари ҳужумларини қайтариш мақсадида Украина саноати томонидан ишлаб чиқарилган дрон-тутқичларни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Маълум қилинишича, 4 март куни Украина президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқ давлатларига шундай дрон-тутқичларни таклиф қилган. Шу билан бирга, у дрон-тутқичлар эвазига Patriot зенит-ракета тизимларини беришни сўраган.

🤷♂1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳеч ким Исроил учун урушмоқчи эмас!” — МакГиннис
АҚШ Конгрессидаги қўшма қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги бўйича қуйи қўмита эшитувлари вақтида кескин воқеа юз берди.
Мажлис вақтида Шимолий Каролина штатидаги “Яшиллар” партиясидан Сенатга номзод, Денгиз пиёдалари корпуси ветерани Брайан МакГиннис ҳарбий кийимда мажлисга кирди.
У тўсатдан ҳарбийлар нутқини тўхтатиб, баланд овозда: “Ҳеч ким Исроил учун урушмоқчи эмас!” дея қичқирди.
Шунингдек, у Пентагон можаронинг ҳақиқий сабабларини яшираётганликда айблади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Капитолий полицияси уни қуршаб олиб, залдан чиқаришга урингани кўринади.
Шу пайт Монтана штатидан сенатор Тим Шихи ҳам полицияга ёрдамга келиб, МакГиннисни қўлини синдирган.
Натижада Брайан МакГиннисга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Капитолий полицияси унга олти модда бўйича айблов қўйилганини тасдиқлади.
Улар орасида полиция ходимларига ҳужум қилиш ва ҳибсга қаршилик кўрсатиш каби айблар бор.
Тўқнашувда уч нафар полиция ходими ҳам жароҳат олган. Полиция вакили Конгресс бинолари ичида норозилик акциялари ўтказиш тақиқланганини, бунинг учун махсус жойлар ташқарида ажратилганини таъкидлади.

👍3👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактaб спорт зали қурилишида қоидабузарликлар аниқланди
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари устидан тизимли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар доирасида Пастдарғом тумани "Каттанайман" маҳалласида жойлашган мактaб ҳудудида барпо этилаётган спорт зали қурилиши атрофлича кўздан кечирилди.
Назорат давомида бинодаги темир-бетон устунлар тасдиқланган лойиҳага мувофиқ эмаслиги аниқланди. Мазкур қоидабузарлик жойида бартараф этилди, лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган қисмлар буздирилди ва лойиҳа талабларига мувофиқ қайта бажарилиши белгиланди.
Шунингдек, объектда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига тўлиқ амал қилинмагани — ишчилар махсус кийим-бош ва бошқа ҳимоя воситалари билан таъминланмагани, қурилиш материалларини сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани ҳам аниқланди.

👍3🤔2🔥1
Хоманаий ўлимидан олдин Яқин Шарқда кескинликни кучайтириш режасини тайёрлаган — FT
Эроннинг олий раҳбари бўлган Оятолллоҳ Али Хоманаий ўлимидан олдин АҚШ ва Исроилга босим ўтказишга қаратилган махсус режа тайёрлаган. Бу ҳақда Financial Times нашри Эрон ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, мазкур режа Яқин Шарқда кескинликни кучайтириш, жаҳон бозорларида беқарорлик юзага келтириш ва шу орқали АҚШ ҳамда Исроилга босим ўтказишни назарда тутади.
Манбаларнинг айтишича, режа доирасида энергетика инфратузилмасига ҳужумлар уюштириш, шунингдек минтақадаги ҳаво қатновига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектларни нишонга олиш кўзда тутилган.
Financial Times ёзишича, Хоманаий ушбу режани ўтган йил июнь ойида АҚШ томонидан амалга оширилган ҳужумлардан кейин ишлаб чиқишни бошлаган.
86 ёшли Али Хоманаий АҚШ ва Исроил томонидан ўлдирилиши мумкинлигини тахмин қилган ва шу сабабли Теҳрондаги қароргоҳини тарк этмаган.
Нашрнинг қайд этишича, Хоманаий ва бир қатор юқори лавозимли ҳарбийлар ҳалок бўлганига қарамай, мазкур режа амалга оширилмоқда.
Хоманаий вафотидан кейин тузилган уч кишилик вақтинчалик кенгаш аъзоларидан бири — Алиризо Арофий 2 март куни мурожаатида “бу уруш режа асосида кетмоқда” дея таъкидлаган.
Эрон сўнгги кунларда Форс кўрфази ҳудудидаги энергетика объектларига ҳужумларни кучайтирган.
Жумладан, Қатардаги йирик газ мажмуасига дронлар орқали зарба берилгани айтилмоқда. Бу эса дунёдаги йирик суюлтирилган табиий газ экспортчилари қаторидаги Қатарда газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишга олиб келган.
Ормуз бўғозида кемалар ҳаракатининг амалда тўхташи нефть ва газ нархларининг кескин ошишига сабаб бўлган. Бу бўғоз орқали жаҳон энергетика таъминотининг тахминан бешдан бир қисми ўтади.
Шунингдек, Эрон дронлари БАА, Қувайт, Ироқ, Уммон ва Баҳрайндаги айрим меҳмонхоналар, аэропортлар ва портларга ҳам ҳужум қилгани маълум қилинган.
Бундан ташқари, минтақадаги АҚШ ҳарбий базалари ҳам ракета ва дронлар билан нишонга олинган.
Эрон расмийларига кўра, бу ҳаракатлар мамлакат учун тирик қолиш кураши сифатида баҳоланмоқда.

👍4🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“80 кунда укамни топдик ёлғонларга ишонманг” –Марҳумнинг акаси
Марҳум Бердиёр Умматқуловнинг акаси укасининг жасади топилганини маълум қилди. У барча қутқарувчиларга ва дуо қилган инсонларга миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Бекобод туманида 11 декабрь куни 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқулов йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, туман ИИБнинг катта тезкор вакили маст ҳолатда Nexia русумли автомашинада уни уриб юборган эди.

😢8
Ўзбек ҳарбийлари “Фарғона” дала-ўқув майдонида парашютдан сакрашни машқ қилишди
Шарқий ҳарбий округ “Фарғона” дала-ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар иштирокида навбатдаги парашют билан амалий сакраш машғулотлари ташкил этилди.
Маълум қилинишича, мазкур машғулотлар шахсий таркибнинг жанговар шайлигини ошириш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Машғулотлар аввалида мутахассис йўриқчилар томонидан техника хавфсизлиги қоидалари, парашютдан фойдаланиш тартиби ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича батафсил тушунтиришлар берилган.

“Ҳарбий хизматчилар белгиланган баландликдан парашют билан сакрашни муваффақиятли амалга оширдилар.
Баландликдан бажарилган сакрашлар иштирокчилардан юқори даражадаги жисмоний чиниқиш билан бирга, руҳий барқарорлик, қатъият ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини талаб этди.
Ҳар бир сакраш пухта ҳисоб-китоб ва аниқ ҳаракатлар асосида бажарилди.
Парашют билан сакраш машғулотлари орқали десантчилар ҳаводан тезкорлик тушиш, мураккаб шароитларда ҳаракат қилиш ва берилган топшириқларни самарали бажариш кўникмаларини шакллантиради.
Шу сабабли бу машғулотлар ҳарбий бўлинмаларнинг жанговар имкониятларини ва умумий тайёргарлигини оширишга хизмат қилди”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1😢1
Одилжон Тожиев Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимига сайланди
Одилжон Фотиҳжон ўғли Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси лавозимига сайланди.
Одилжон Тожиев давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Жумладан, у Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари сифатида кўп йиллар самарали иш олиб борган.
У жамоатчилик билан фаол ишлайдиган, ОАВ соҳасидаги қонунчиликни чуқур биладиган, ахборот сиёсати ва рақамли ривожланиш йўналишларида катта тажрибага эга мутахассис сифатида танилган.
Шунингдек, Тожиев замонавий медиа майдонда очиқ мулоқот маданиятини ривожлантириш, медиа соҳасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келган.

👍35🔥15👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон Озарбайжон ҳудудига дрон билан ҳужум қилди Эрон ҳудудидан учирилган дрон Озарбайжоннинг Нахичеван автоном республикасидаги аэропорт ҳудудига қулади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA ахборот агентлиги хабар берди. Нахичеван шаҳридаги маҳаллий телеканаллар…
Алиев Эронга қарши жавоб қайтариш бўйича топшириқ берди
Озербайжон президенти Илҳом Алиев республика Қуролли Кучларига Нахичеван автоном республикаси ҳудудига Эрон томонидан қилинган ҳужумдан сўнг қатъий жавоб чораларини кўришни топширди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Эрон ҳудудидан Нахичеванга дронлар ҳужум қилиб, тўрт киши жабр кўрган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Озербайжон президенти Илҳом Алиев республика Қуролли Кучларига Нахичеван автоном республикаси ҳудудига Эрон томонидан қилинган ҳужумдан сўнг қатъий жавоб чораларини кўришни топширди.
“Биз бундай асоссиз террорчилик ҳаракатлари ва агрессияни ёқлай олмаймиз.
Қуролли кучларимизга жавоб чораларини тайёрлаш ва уни амалга ошириш топширилди”, — деди Алиев республика хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Эрон ҳудудидан Нахичеванга дронлар ҳужум қилиб, тўрт киши жабр кўрган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2😢7🔥3🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроилда ўзбекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроилда ракета огоҳлантириши пайтида олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, ўзбекистонлик муҳожир полиция томонидан ҳибсга олинди. Видеода у «Ҳеч ким қолмади, каламушлар қочиб кетди», деган гапларни…
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳибсга олинган ўзбек мигранти юзасидан баёнот берди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳибсга олинган Н.Х юзасидан баёнот берди.
Элчихонанинг маълум қилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. ракета ҳужуми пайтида ижтимоий тармоққа видео жойлаштирган.
Видеодаги ножоиз сўзлар Исроил ижтимоий тармоқларида тарқалиб, норозиликка сабаб бўлган.
Элчихона консуллик бўлими фуқаро билан боғланиб, тушунтириш ишлари олиб борган. Ҳозирда у хавфсиз шароитда, ҳолат элчихона назоратида.
Элчихона Исроилдаги ўзбекистонликлардан маҳаллий қонунларга риоя қилиш ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишни тавсия берди.

👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Табиатга 1,5 млрд сўмга яқин зарар етказилди” — Тошкент вилоятида фермер 100 дан ошиқ дарахтларни кесиб юборди
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Оҳангарон туманида навбатдаги рейд ўтказилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Рейд давомида туманнинг “Қорасувёқа” МФЙ ҳудудида “Ф.А.Б.” фермер хўжалиги томонидан 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ошиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ғайриқонуний тарзда кесилганлиги ва илдиз қисми билан қўпориб кўмиб ташланганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида 59 туп дарахтнинг илдиз қисми аниқланган ва тегишли тартибда ҳудудга илдиз қисмлари йўқ қилиб юборилмаслиги учун фаоллар жалб қилиниб, навбатчилик ишлари ташкил қилинган.
Ҳуқуқбузарлик натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига кўра, табиатга 1 миллиард 463 миллион 12 минг сўм зарар етказилган.

“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар миқдори икки бараварга оширилади.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳоза қилиш органларига юборилмоқда”, - дейилади хабарда.

🔥3👎2