EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Тирик китоб” жаримага тортилди ва китоблари мусодара қилинди

Ўзбек сегментида “тирик китоб” номи билан танилган танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани учун жаримага тортилди.

👉 https://effect.uz/n/46

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎23😢7👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронга янги олий раҳнамо тайинланди

Iran International хабарига кўра, Эрон Ислом Республикасининг Экспертлар кенгаши 56 ёшли Мужтабо Хомаийни мамлакатнинг янги олий раҳбари этиб сайлаган. У АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган Ali Хомаийнинг ўғли бўлиб, сўнгги йилларда эҳтимолий ворис сифатида тилга олиниб келаётганди. Мужтабо узоқ вақт давомида сиёсий жараёнларда “сояда” фаолият юритган, ҳарбий ва махсус тузилмалар билан яқин ишлагани айтилади.

Кузатувчилар фикрича, раҳбар алмашиши сиёсий йўналишни кескин ўзгартирмайди, бироқ бошқарув услубида ўзгариш бўлиши мумкин. Янги раҳбарнинг Ғарбга нисбатан қатъий позицияни сақлаб қолиши, ядровий музокаралар эса мураккаблашиши эҳтимоли бор. Иқтисодда эса ўзини ўзи таъминлаш ва ҳарбий-саноат соҳасига урғу кучайиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги уйда газ портлаши сабаби аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Қўқонда юз берган фожиали портлашга носоз ва ностандарт газ шланги сабаб бўлган. Мутахассислар аниқлашича, уй эгаси газ плитасидан фойдаланиш вақтида носоз жиҳоз ишлатган ва бу чақнашга олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 25 февраль куни Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Оқибатда 2007 йилда туғилган фуқаро бетон плита остида қолиб, воқеа жойида вафот этган эди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов назоратга олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кескин кучайтирилмоқда

Шавкат Мирзиёев вояга етмаганлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этиб, аввал судланган шахс такроран шу каби оғир жиноятни амалга оширса, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади. 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан зўравонлик энг оғир тоифадаги жиноят сифатида белгиланди.

Шунингдек, мазкур тоифадаги ишлар бўйича тергов фақат прокуратура органлари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича маҳкум этилганлар жазони енгиллаштириш имкониятидан фақат психологик тузатиш дастуридан ўтган тақдирдагина фойдаланиши мумкин.

Фармон билан вояга етмаганларни жинсий эксплуатация ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада кучайтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🤔1
Тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиалида бўлим мудири вазифасида ишловчи Н.Б. (ҳозирда собиқ) фуқаро М.Ш.ни Бухоро шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари
ўтказилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Сурхондарёда суд ҳокимнинг ноқонуний қарорини бекор қилди: Фермернинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тикланди

Қизириқ туманида “Нормурод бобо–2020” фермер хўжалигига тегишли ер майдони юзасидан низо суд орқали ҳал этилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 10 мартдаги ҳоким қарори асосида фермер хўжалигига 505-контурдаги 6 гектар ер майдони 35 йил муддатга ижарага берилган.

Бироқ, туман ҳокими 2020 йил 14 декабрдаги қарор билан фермер раҳбарининг розилигисиз ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, ер майдонини заҳирага қайтаришга қарор қилган.

Кенгашнинг фермер манфаатида киритилган даъво аризаси Сурхондарё вилоят маъмурий судида кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг мазкур қарори фермерга тегишли қисми бўйича ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиб, ер майдони ўзига қайтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
Яқин Шарқда қолиб кетган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилмоқда

Яқин Шарқдаги ҳарбий низо сабаб бир қатор давлатлар — Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, БАА ва Ливан ҳудудларида ҳаво макони турли муддатларга ёпилган. Шу сабаб 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Доха, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон ва Қувайт йўналишларидаги авиақатновлар вақтинча бекор қилинди. Натижада 28 февраль – 2 март кунлари Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААда 1681 нафар ўзбекистонлик парвоз қила олмай қолган.

Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, мамлакатимиз фуқароларини ватанга қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан махсус режа ишлаб чиқилди. Шунингдек, Ўзавиация агентлигида 24/7 ишлайдиган штаб ташкил этилди.

Ҳозирги вақтга қадар резидент авиакомпаниялар томонидан Мадина ва Жиддадан 21 та рейс амалга оширилиб, 4948 нафар йўловчи, шунингдек Дубайдан 235 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Йўловчиларга рейслар ҳақидаги маълумотларни фақат авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали аниқлаш тавсия этилмоқда. «Ўзавиация» агентлиги колл-маркази эса 24 соат давомида фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
⚡️Ҳал қиламиз, мен ёрдам бераман, баҳоналар ўтмайди – Ҳоким одамлар дардига қулоқ тутди – Effect.uz журналистлари Қизириқда муаммоларни ўрганмоқда

Effect.uz таҳририяти журналистлари Сурхондарё вилояти Қизириқ туманига ташриф буюриб, ҳудуддаги айрим муаммоли масалалар юзасидан журналистик суриштирув ўтказди.

Ташриф давомида журналистлар туман ҳокими Шерхон Алламуратов билан учрашиб, унинг таклифига кўра айрим масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Шунингдек, бир нуроний фуқаронинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олинди.

Журналистлар 23 февраль куни ташкил этилган сайёр қабулда ҳам иштирок этди. Унда туман ҳокими аҳоли мурожаатларини қабул қилиб, мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилгани, қолган масалалар бўйича масъулларга топшириқлар берилгани маълум қилинди.

Effect.uz таҳририяти ҳудуддаги муаммоли масалалар бўйича кузатувларини давом эттиради.

👉 https://youtu.be/uBtgIgNCQKQ
👍1🤔1
Президент 5 давлат раҳбарлари билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Кувайт, Қатар, Баҳрайн ва Иордания раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.

Давлат раҳбари ҳозирги синовли дамларда Ўзбекистон ушбу давлатлар халқлари билан якдил ва бирдам эканини билдирди.

Аҳолининг тинчлиги ва осойишталигига жиддий хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги қайд этилди. Барча зиддиятларни фақат дипломатик йўл ва музокаралар орқали ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.

Мирзиёев ушбу мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий кўмак, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилаётган чоралар учун алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борзий, “Жалол эски шаҳар” ва “Дикий” лақабли “кўча”лар ҳибсга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда 4 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Махсус тезкор тадбир давомида Жалолиддин Икромов (“Жалол эски шаҳар”), Темур Нормуродов (“Дикий”), Алишер Ҳамроев Маъруф Мавлянов (“Борзий”) ушланди.

Тадбиркор Абдуазизов ушбу уюшган гуруҳнт 520 млн сўм қарзни ундириш учун ёллаган. Гуруҳ қарздорни қўрқитиб пулни олган, аммо уни ўзлаштириб юборган.

Уларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2😢1
Наманганда суд фермернинг ерини аукционга чиқариш тўғрисидаги қарорни бекор қилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Бекзодбек Шахзод Шерзодбек” фермер хўжалиги ер майдонини электрон аукционга чиқариш билан боғлиқ қарор суд томонидан бекор қилинди. Бу ҳақда Фермерлар кенгаши Effect.uz'га хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан ер майдонини онлайн-аукционга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бироқ мазкур қарор фермер хўжалигига юборилмаган ва расман таништирилмаган.

Қонунчиликка кўра, ижро ишида иштирок этувчи шахслар давлат ижрочиси чиқарган қарорлар ва мажбурий ижро чоралари ҳақида албатта хабардор қилиниши шарт.

Кенгаш томонидан киритилган шикоят асосида иш Наманган туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиб, Мажбурий ижро бюроси ижрочисининг 2025 йил 10 ноябрдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада фермер хўжалигининг ер майдони унинг ихтиёрида қолдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди

Жорий йилнинг 4 март куни халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессияси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Сдиков Исламбек Муратбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Сессия якунига кўра, Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.

У бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, И.Сдиков фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият бошлиғи, Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет”га кўра, бугун кундузи билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-6° илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда

“Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобиль йўлининг 80—142, 158—201 км лар оралиғида ёмғир, 142—158 км лар оралиғида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, йўллар туман, ҳаво ҳарорати 0 даража, йўлларда кўриш масофаси 400 метрни, намлик 90 фоизни ташкил этмоқда.

“Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда”, - дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 ёшли аёл молхонадан осилган ҳолда топилди.

Қирғизистоннинг Ноқат тумани Кўк-Бел қишлоғида 20 ёшли аёлнинг жасади молхонадан осилган ҳолда аниқланди. Ҳодиса юзасидан 20 февраль куни ички ишлар органларига хабар келиб тушган ва тергов бошланган.

Қариндошлари эса буни ўз жонига қасд қилиш деб ҳисобламай, марҳума турмуш ўртоғи томонидан мунтазам калтакланганини айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, аёл ҳомиладор бўлган ва ўлимидан олдин онасига ёрдам сўраб хабар юборган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги мактабда она ва бола аёвсиз калтакланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида мактаб ҳудудида аёл ва унинг ўғлини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, 2 март куни фуқаро М.К. Истиқлол маҳалласидаги 25-мактабга 5-синфда ўқийдиган ўғлини кўргани борганида, фуқаро Ж.Х. унинг фарзандини ураётганини кўриб, ажратмоқчи бўлган. Бироқ у безориликни давом эттириб, она ва болага тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎2
Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман фаоллари иштирок этди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлади.

Ташкили масала кўриб чиқилган сессияда Мўмин Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Мўмин Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Мўмин Амонов — 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда ўзбекистонлик мигрант ҳибсга олинди

Исроилда ракета огоҳлантириши пайтида олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, ўзбекистонлик муҳожир полиция томонидан ҳибсга олинди.

Видеода у «Ҳеч ким қолмади, каламушлар қочиб кетди», деган гапларни айтган. Тасвирлар тарқалганидан сўнг бир исроиллик эркак уни кўчада таниб, полицияга хабар берган.

Полиция муҳожирни ишхонасидан олиб кетиб, сўроқ қилган. У эса сўзлари исроилликларга эмас, танишларига қаратилганини айтган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Эрон Озарбайжон ҳудудига дрон билан ҳужум қилди

Эрон ҳудудидан учирилган дрон Озарбайжоннинг Нахичеван автоном республикасидаги аэропорт ҳудудига қулади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA ахборот агентлиги хабар берди.

Нахичеван шаҳридаги маҳаллий телеканаллар эса учувчисиз аппарат мактабга яқин ҳудудга қулаганини хабар қилди. Ҳодиса оқибатида икки нафар киши жароҳат олган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан Эрон элчисини чақирган.

Расмий Боку мазкур воқеани кескин
қоралаб, фуқаролик инфратузилмасига қилинган эҳтимолий ҳужумга нисбатан жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган.

Яқин вақтларда расмий идоралар томонидан ушбу ҳодиса бўйича қўшимча баёнот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram