EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
АҚШ Эквадорда ҳарбий операция бошлади

АҚШ ва Эквадор Қуролли кучлари террорчи деб тан олинган ташкилотларга қарши қўшма операцияни бошлади.

“Эквадор ва АҚШ Қуролли кучлари террорчи деб эътироф этилган ташкилотларга қарши операцияларни бошлади”, - дейилади Пентагон баёнотида.

Пентагон бу ҳарбий амалиётни АҚШнинг Лотин Америкасидаги ҳамкорлари наркотерроризмга қарши курашга содиқлигининг намунаси сифатида баҳолаган.

Ўтган йили АҚШ ушбу минтақада гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган тезюрар қайиқларни йўқ қилиш учун Қуролли кучлардан фаол фойдаланишни бошлаган эди.

Америка расмийларига кўра, бундай операциялар трансмиллий жиноятчилик ва хавфли моддалар савдосига қарши курашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Али Ҳоманаийнинг ўғли Эроннинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлагани айтилмоқда

Эрон мутахассислар мажлиси ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Али Ҳоманаийнинг ўғли Мўжтабо Ҳоманаийни Эроннинг янги олий раҳбари этиб сайлагани айтилмоқда. Бу ҳақда “Iran International” телеканали ўзининг манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Эрон расмийлари янги олий раҳбар тайинлангани ҳақида расмий баёнот бермади.

Лекин 1 март куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги янги раҳбар бир неча кун ичида сайланишини ҳақида хабар берган эди.

Кейинчалик The New York Times нашри уч нафар эронлик манбага таяниб, Мўжтабо Ҳоманаий олий раҳбар лавозимига асосий номзодга айланганини хабар қилди.

Газета суҳбатдошларига кўра, унинг тайинлангани ҳақида 4 март куни эълон қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Али Ҳоманаийнинг Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарба натижасида Олий раҳнамо, унинг қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Самарқандда 2,2 млрд сўмлик электр энергенияни ўғирлаган майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Самарқанд шаҳрида 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма” фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

“Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида ноқонуний майнинг ферма фош этилган.

Унга кўра, фуқаро Н. С. га қарашли хонадонда 5 та майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 295 миллион сўмлик зарар етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ливанда Исроил зарбалари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда 50 киши ҳалок бўлган, 335 нафар эса жароҳат олган. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ҳалок бўлганлар орасида қанча тинч аҳоли вакиллари борлиги аниқ эмас. Бироқ вазирлик аввалроқ қурбонлар орасида етти нафар бола борлигини билдирган.

Қайд этиш керак, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳудудидан Исроилга қарши ракета учирган эди.

Бу сулҳдан кейин илк бор содир этилган ҳолат сифатида қайд этилган.

Бунга жавобан Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”га қарши операция бошлаган, кейинчалик эса чегараолди аҳоли пунктларини ҳимоя қилиш мақсадида Ливан жанубига кирган ва маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга чақирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмча жумбоқ: 14 ёшли қизни ким зўрлаган? Хазорасплик Ихтиёр Назаров ўғли Жуманазар Қурбонбоевга нисбатан чиқарилган 5 йиллик суд ҳукмини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. 2024 йилда йигит 3 йилга қамалган, Апелляцияда айблов қайта квалификация қилиниб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда 14 ёшли зўрланган қиз иши: Жумбоққа жавоб керак...

2024 йил 1 январь куни Хоразм вилояти Хазорасп туманида 14 ёшли қиз «Tracker» русумли автомашинада икки нотаниш йигит томонидан мажбурлаб олиб кетилган. Кейинчалик унинг йиғлаган ҳолати видеога олингач, Мухомон маҳалласи ҳудудидаги темир йўл яқинига ташлаб кетган. Қизга уйига қайтаётган Жуманазар Қурбонбоев ёрдам бериб, вақтинча бошпана тақдим этган.

Орадан бир кун ўтиб, қизнинг онаси унинг йўқолгани ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилган. Дастлабки кўрсатмаларда қиз уни олиб кетган икки йигитга қарши кўрсатма берган. Кейинчалик эса тергов жараёнида онаси томонидан қизи ўзини-ўзи жароҳатлагани ҳақида баёнот берилган.

Иш доирасида аввал қамоққа олинган икки йигит озод этилган, уларнинг ўрнига Жуманазар Қурбонбоев жавобгарликка жалб қилинган. Суд ҳукми билан у 3 йил озодликдан маҳрум этилган. Прокурор протести асосида иш апелляция тартибида қайта кўриб чиқилиб, жазо 5 йилга оширилган.

Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов Хоразмдаги жумбоқли иш бўйича судланувчи йигит Жуманазар Қурбонбоев адвокати киритган илтимосномани рад этган. Адвокат О.Машарипов ишнинг Олий суд томонидан кўриб чиқилмасдан қайтарилганига қатъий эътирозини билдирган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди

Қатарда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида туғилган М.А. сафари давомида бошидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси дафн маросимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган. Дипломатик ваколатхона маҳаллий идоралар билан ҳамкорликда барча зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни тезкор ҳал қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Фермерлар кенгашининг судга киритган шикоятидан сўнг Фориш ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Ўзбекистон Республикаси фермерлар кенгаши фермерларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати фаол ўрганилмоқда. Жумладан, Фориш туманидаги «Бахмал тоғидаги яйлов» фермер хўжалиги мурожаати асосида ҳолат кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, фермер хўжалигига туман ҳокими қарори билан 49 йил муддатга ижарага берилган яйлов ерлари кейинчалик бошқа қарор билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси доимий эгалигига ўтказиб юборилган.

Фермер манфаатида маъмурий судга киритилган даъво кўриб чиқилиб, суд қарори билан Фориш туман ҳокимининг 1965-сонли қарори фермерга тегишли қисми бўйича ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тикланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
ТОП-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади

Ҳукумат қарори (88-сон, 02.03.2026 й.) билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади:

QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) бўйича ТОП-300 таликка киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган;

Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади.

Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит олувчи банкка мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

▫️ ариза;

▫️ шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

▫️ таклифнома-хат (1-курслар учун);

▫️ академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);

▫️ тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;

▫️ биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;

▫️ меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).

Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Хоразмда кадастрнинг найранглари давом этмоқда

Хоразм вилоятида кадастр идоралари фаолияти билан боғлиқ айрим ҳолатлар жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айрим фуқаролар ер ва мулк ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида тушунарсиз қарорлар ва бюрократик тўсиқларга дуч келаётганини таъкидламоқда.

Бу эса кадастр тизимидаги қарорлар қанчалик қонуний ва шаффоф қабул қилинаётгани ҳақида қатор саволларни кун тартибига олиб чиқмоқда. Effect.uz журналисти Муҳаммадали Қазоқов воқеалар ривожини ёритиш учун Шовот туманига борди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан мутасадди идоралар томонидан расмий муносабат билдирилиши ва вазиятга ҳуқуқий баҳо берилиши жамоатчилик томонидан кутилмоқда.

👉 https://youtu.be/4Y-XuQ4c-UM
🤔2
“Тирик китоб” жаримага тортилди ва китоблари мусодара қилинди

Ўзбек сегментида “тирик китоб” номи билан танилган танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани учун жаримага тортилди.

👉 https://effect.uz/n/46

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎23😢7👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронга янги олий раҳнамо тайинланди

Iran International хабарига кўра, Эрон Ислом Республикасининг Экспертлар кенгаши 56 ёшли Мужтабо Хомаийни мамлакатнинг янги олий раҳбари этиб сайлаган. У АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган Ali Хомаийнинг ўғли бўлиб, сўнгги йилларда эҳтимолий ворис сифатида тилга олиниб келаётганди. Мужтабо узоқ вақт давомида сиёсий жараёнларда “сояда” фаолият юритган, ҳарбий ва махсус тузилмалар билан яқин ишлагани айтилади.

Кузатувчилар фикрича, раҳбар алмашиши сиёсий йўналишни кескин ўзгартирмайди, бироқ бошқарув услубида ўзгариш бўлиши мумкин. Янги раҳбарнинг Ғарбга нисбатан қатъий позицияни сақлаб қолиши, ядровий музокаралар эса мураккаблашиши эҳтимоли бор. Иқтисодда эса ўзини ўзи таъминлаш ва ҳарбий-саноат соҳасига урғу кучайиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги уйда газ портлаши сабаби аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Қўқонда юз берган фожиали портлашга носоз ва ностандарт газ шланги сабаб бўлган. Мутахассислар аниқлашича, уй эгаси газ плитасидан фойдаланиш вақтида носоз жиҳоз ишлатган ва бу чақнашга олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 25 февраль куни Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Оқибатда 2007 йилда туғилган фуқаро бетон плита остида қолиб, воқеа жойида вафот этган эди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов назоратга олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кескин кучайтирилмоқда

Шавкат Мирзиёев вояга етмаганлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этиб, аввал судланган шахс такроран шу каби оғир жиноятни амалга оширса, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади. 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан зўравонлик энг оғир тоифадаги жиноят сифатида белгиланди.

Шунингдек, мазкур тоифадаги ишлар бўйича тергов фақат прокуратура органлари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича маҳкум этилганлар жазони енгиллаштириш имкониятидан фақат психологик тузатиш дастуридан ўтган тақдирдагина фойдаланиши мумкин.

Фармон билан вояга етмаганларни жинсий эксплуатация ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада кучайтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🤔1
Тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиалида бўлим мудири вазифасида ишловчи Н.Б. (ҳозирда собиқ) фуқаро М.Ш.ни Бухоро шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари
ўтказилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Сурхондарёда суд ҳокимнинг ноқонуний қарорини бекор қилди: Фермернинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тикланди

Қизириқ туманида “Нормурод бобо–2020” фермер хўжалигига тегишли ер майдони юзасидан низо суд орқали ҳал этилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 10 мартдаги ҳоким қарори асосида фермер хўжалигига 505-контурдаги 6 гектар ер майдони 35 йил муддатга ижарага берилган.

Бироқ, туман ҳокими 2020 йил 14 декабрдаги қарор билан фермер раҳбарининг розилигисиз ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, ер майдонини заҳирага қайтаришга қарор қилган.

Кенгашнинг фермер манфаатида киритилган даъво аризаси Сурхондарё вилоят маъмурий судида кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг мазкур қарори фермерга тегишли қисми бўйича ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиб, ер майдони ўзига қайтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
Яқин Шарқда қолиб кетган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилмоқда

Яқин Шарқдаги ҳарбий низо сабаб бир қатор давлатлар — Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, БАА ва Ливан ҳудудларида ҳаво макони турли муддатларга ёпилган. Шу сабаб 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Доха, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон ва Қувайт йўналишларидаги авиақатновлар вақтинча бекор қилинди. Натижада 28 февраль – 2 март кунлари Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААда 1681 нафар ўзбекистонлик парвоз қила олмай қолган.

Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, мамлакатимиз фуқароларини ватанга қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан махсус режа ишлаб чиқилди. Шунингдек, Ўзавиация агентлигида 24/7 ишлайдиган штаб ташкил этилди.

Ҳозирги вақтга қадар резидент авиакомпаниялар томонидан Мадина ва Жиддадан 21 та рейс амалга оширилиб, 4948 нафар йўловчи, шунингдек Дубайдан 235 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Йўловчиларга рейслар ҳақидаги маълумотларни фақат авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали аниқлаш тавсия этилмоқда. «Ўзавиация» агентлиги колл-маркази эса 24 соат давомида фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
⚡️Ҳал қиламиз, мен ёрдам бераман, баҳоналар ўтмайди – Ҳоким одамлар дардига қулоқ тутди – Effect.uz журналистлари Қизириқда муаммоларни ўрганмоқда

Effect.uz таҳририяти журналистлари Сурхондарё вилояти Қизириқ туманига ташриф буюриб, ҳудуддаги айрим муаммоли масалалар юзасидан журналистик суриштирув ўтказди.

Ташриф давомида журналистлар туман ҳокими Шерхон Алламуратов билан учрашиб, унинг таклифига кўра айрим масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Шунингдек, бир нуроний фуқаронинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олинди.

Журналистлар 23 февраль куни ташкил этилган сайёр қабулда ҳам иштирок этди. Унда туман ҳокими аҳоли мурожаатларини қабул қилиб, мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилгани, қолган масалалар бўйича масъулларга топшириқлар берилгани маълум қилинди.

Effect.uz таҳририяти ҳудуддаги муаммоли масалалар бўйича кузатувларини давом эттиради.

👉 https://youtu.be/uBtgIgNCQKQ
👍1🤔1
Президент 5 давлат раҳбарлари билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Кувайт, Қатар, Баҳрайн ва Иордания раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.

Давлат раҳбари ҳозирги синовли дамларда Ўзбекистон ушбу давлатлар халқлари билан якдил ва бирдам эканини билдирди.

Аҳолининг тинчлиги ва осойишталигига жиддий хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги қайд этилди. Барча зиддиятларни фақат дипломатик йўл ва музокаралар орқали ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.

Мирзиёев ушбу мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий кўмак, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилаётган чоралар учун алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борзий, “Жалол эски шаҳар” ва “Дикий” лақабли “кўча”лар ҳибсга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда 4 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Махсус тезкор тадбир давомида Жалолиддин Икромов (“Жалол эски шаҳар”), Темур Нормуродов (“Дикий”), Алишер Ҳамроев Маъруф Мавлянов (“Борзий”) ушланди.

Тадбиркор Абдуазизов ушбу уюшган гуруҳнт 520 млн сўм қарзни ундириш учун ёллаган. Гуруҳ қарздорни қўрқитиб пулни олган, аммо уни ўзлаштириб юборган.

Уларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2😢1
Наманганда суд фермернинг ерини аукционга чиқариш тўғрисидаги қарорни бекор қилди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Бекзодбек Шахзод Шерзодбек” фермер хўжалиги ер майдонини электрон аукционга чиқариш билан боғлиқ қарор суд томонидан бекор қилинди. Бу ҳақда Фермерлар кенгаши Effect.uz'га хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан ер майдонини онлайн-аукционга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бироқ мазкур қарор фермер хўжалигига юборилмаган ва расман таништирилмаган.

Қонунчиликка кўра, ижро ишида иштирок этувчи шахслар давлат ижрочиси чиқарган қарорлар ва мажбурий ижро чоралари ҳақида албатта хабардор қилиниши шарт.

Кенгаш томонидан киритилган шикоят асосида иш Наманган туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиб, Мажбурий ижро бюроси ижрочисининг 2025 йил 10 ноябрдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Натижада фермер хўжалигининг ер майдони унинг ихтиёрида қолдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди

Жорий йилнинг 4 март куни халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессияси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Сдиков Исламбек Муратбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Сессия якунига кўра, Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.

У бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, И.Сдиков фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият бошлиғи, Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram