Транспорт вазири ҳамда ИИВ раҳбарияти Форс кўрфазидаги ўзбекларни қайтариш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди
Транспорт вазири ҳамда ИИВ раҳбарияти томонидан Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган юртдошларни Ўзбекистонга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида хориждаги фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда Ўзбекистонга олиб келиш, авиақатновларни мувофиқлаштириш, ҳужжатлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, юртдошларни қабул қилиш, вақтинча жойлаштириш ва уларга зарур ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Роналду оиласи билан Саудия Арабистонини тарк этди
“Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду дронлар ҳужуми ҳақидаги хабарлар ортидан шахсий самолётида Саудия Арабистонини зудлик билан тарк этгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, у оиласи билан бирга АҚШ элчихонаси яқинида портлашлар содир бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Ар-Риёддан учиб кетган.
Ҳозирда португалиялик футболчи Мадриддаги шахсий уйида эканлиги айтилмоқда.

👍3😢1
Эрондаги мактаб фожиасида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчининг дафн маросими ўтказилди
Эронда Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчиларнинг дафн маросими ўтказилди.
Хормозган вилояти суд тизими раҳбари ҳозирга қадар 140 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади шахси аниқланганини маълум қилган. Айрим жасадларни портлаш кучи юқори бўлгани сабабли ДНК экспертизаси орқали аниқлашга тўғри келмоқда.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Эронга қарши ҳарбий операцияда фуқаролик объектларига айниқса мактабларга қасддан зарба берилмаслигини айтган.

😢7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Террор таъсирида пароканда бўлган оила
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик аъзосига айланган ўғлини бир неча муддат давомида молияшлартириб келган эркак қамалди. Унинг ўғлига эса қидирув эълон қилинди.
ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 26 ёшли шахс 2019 йилда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига сафига қўшилган.
У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилиб, натижада катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 155³-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига ўзининг 60 ёшли отасини ҳам жалб қилган.
Хусусан, 2022-2025 йиллар давомида ота “BINANCE” халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT крипто-валютасини юборган.
Таъкидланишича, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, ЖКнинг 244¹-моддасига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.
Лекин, у давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан яна эски ишини давом эттирган.
Натижа ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан эркак ЖКнинг 155³-моддаси 2-қисми “а” банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Унинг 1999 й.т. ўғли эса ЖКнинг 244¹, 244², 155², 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Эркатойлик нархи — инсон ҳаёти! Сенсацион якун атрофидаги оғриқли воқеалар... Фарзандлар отасиз қолди, Бир оиланинг таянчи кетди. Ота фарзанд доғида куйди, Ватан мард ўғлонидан айрилди. 25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори…
Президент марҳум кичик сержант Хосилбек Эшназаровни «Жасорат» медали билан мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлини «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, юртимизда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, муқаддас қасамёдига содиқ қолган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли «Жасорат» медали билан мукофотланиши маълум қилинган.
Маълумот ўрнида, 25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори, кичик сержант Хосилбек Эшназаров хизмат вазифасини бажараётган вақтда “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилди. Рулда — 10-синф ўқувчиси бўлган. Инспектор оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгач, уч кун ўтиб вафот этган.
Хосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган. Унинг ортидан қария ота-онаси, турмуш ўртоғи, икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди қолди.
EFFECT.UZ марҳумнинг оила-аъзолари ва Ички ишлар вазирлигига чуқур ҳамдардлик билдиради.
👉 https://youtu.be/64wBHMl3y-s

👍58🔥17🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББнинг икки тезкор ходими пора олишда гумонланиб ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар ИИББнинг икки нафар тезкор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар ИИББнинг икки нафар тезкор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа – Президент ҳузурида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди
3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йил 13 январь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинган.
Халқаро вазиятдаги кескинлик, геосиёсий рақобат ва янги таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани қайд этилар экан, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа сифатида белгиланлиги айтилди.
Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов Олий Бош Қўмондонга қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марҳум кичик сержант Хосилбек Эшназаров «Жасорат» медали билан мукофотлансин – Президент фармони
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлини «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Маълумот ўрнида, 25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори, кичик сержант Хосилбек Эшназаров хизмат вазифасини бажараётган вақтда “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилди. Рулда — 10-синф ўқувчиси бўлган.
Инспектор оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгач, уч кун ўтиб вафот этган.
Хосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган.

👍30🔥19😢2🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳаво қатновларини вақтинча тўхтатди
Ўзбекистон Эрон, Исроил, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Қувайт билан ҳаво қатновини вақтинча тўхтатмоқда. Қарор минтақадаги ҳарбий можаро ва хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлашгани муносабати билан қабул қилинган. Йўловчиларга авиакомпаниялар орқали парвоз ҳолатини олдиндан текшириш ва расмий хабарларга амал қилиш тавсия этилди.

👍2
⚡️Хоразмча жумбоқ: 14 ёшли қизни ким зўрлаган?
Хазорасплик Ихтиёр Назаров ўғли Жуманазар Қурбонбоевга нисбатан чиқарилган 5 йиллик суд ҳукмини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.
2024 йилда йигит 3 йилга қамалган,
Апелляцияда айблов қайта квалификация қилиниб, жазо 5 йилга оширилган.
❗️ Эътиборлиси, иш материалларига кўра, 14 ёшли қиз тергов жараёнида Қурбонбоевни «зўрлаган» деб кўрсатма бермаган. Дастлабки баёнотларда бошқа шахслар (Трекерда қизни мажбуран олиб кетган йигитлар) тилга олинган. Кейинги кўрсатмаларда ҳам Қурбонбоев томонидан зўравонлик бўлмагани қайд этилган.
Адвокатнинг таъкидлашича, экспертиза хулосаларида ноаниқ ифодалар бор ва айбни шубҳасиз тасдиқловчи далиллар етарли эмас.
Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов ишни Олий судда кўриш учун «асос йўқ», деб жавоб берган. Бироқ жазо апелляцияда оғирлаштирилган ва айблов қайта квалификация қилинган шароитда ишни очиқ муҳокама қилиш орқали ҳуқуқий аниқликка ойдинлик киритиш мумкин эмасмиди? Нега Усмонов йигитга яна бир бор имкон бермади?
Ваҳоланки, зўрлангани айтилаётган қизнинг кўрсатмаси ёки бошқа далиллар Жуманазар Қурбонбоевни қамоқда ноҳақ ўтиришига сабабчи эмас.
Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан расмий идораларга сўров юборган. Қўшимча маълумотлар олингани сари жамоатчиликка тақдим этилади.

YouTube
ХОРАЗМЧА ЖУМБОҚ: 14 ЁШЛИ ҚИЗНИ КИМ ЗЎРЛАДИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍2🤔1
Ўзбекистонда жинсий жиноятларга қарши жазолар кучайтирилмоқда
Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган қатор масалалар юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилди:
шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;
педофилия ҳолатлари учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддалари бўйича вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик;
айрим жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш;
шаҳвоний шилқимликка оид маъмурий ишларда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги бўйича прокурор қарори олишни мажбурий тартибга айлантириш;
аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ишларини махсус тайёргарликдан ўтган терговчи, адвокат ва судьялар кўриб чиқиши;
зўравонликдан жабрланган аёлларни ҳимоя қилиш мақсадида телефон қурилмаларига «SOS» иловасини ўрнатиш, чақирув тугмаси босилганда яқин ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қисқа вақт ичида етиб келишини таъминлаш.
Мазкур таклифлар жамоатчилик хавфсизлигини кучайтириш, айниқса аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган.

👍50🔥13🤔1
⚡️Алишер Усмонов 14 ёшли қизнинг зўрланишида ноҳақ айбланаётган йигитга нега имкон бермади?
Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов Хоразмдаги жумбоқли иш бўйича судланувчи йигит Жуманазар Қурбонбоев адвокати киритган илтимосномани рад этган. Ваҳоланки, жиноят ишида баҳсли жиҳатлар мавжуд бўлган шароитда, ишни Олий суд мажлисида кўриш орқали ҳуқуқий аниқликка яна бир бор ойдинлик киритиш имкониятидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмасмиди?
Иш материалларига кўра, зўравонлик қурбони сифатида тилга олинаётган 14 ёшли қиз тергов давомида Ж.Қурбонбоевга нисбатан тўғридан-тўғри айблов билдирмаган.
Дастлабки кўрсатмаларда у “Tracker” русумли автомашинага мажбурлаб ўтқазган икки нафар йигит томонидан зўравонликка учраганини айтган. Кейинги кўрсатмаларда ҳам Қурбонбоев томонидан зўравонлик бўлмагани қайд этилган.
Шунга қарамай, иш жараёнида вазият ўзгариб, Қурбонбоев айбланувчи сифатида жалб этилган ва 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Адвокатнинг таъкидлашича:
– жабрланувчи кўрсатмаларида тафовутлар бор;
– экспертиза хулосалари қатъий эмас;
– ишни қўшимча текшириш учун асослар мавжуд.
🏛 Шикоятлар Олий судгача етган:
Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов ишни Олий суд кўриши учун етарли асослар йўқ, деган жавобни берган.
Агар жабрланувчи Қурбонбоевни тўғридан-тўғри айбламаган, айблов апелляцияда қайта квалификация қилинган ва жазо оғирлаштирилган бўлса, ишни Олий суд мажлисида кўриб чиқиш орқали далилларни яна бир бор текшириш нега зарур деб топилмади?
Ваҳоланки, Олий судда ишни кўриш — ҳукмни автоматик бекор қилиш эмас, балки далиллар ва процессуал қарорларни яна бир бор текшириш имкониятидир.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Материаллар текширилмасдан, иш асоссиз қайтарилди» – Адвокат Олий суд раиси Алишер Усмоновга мурожаат йўллади
«Асосли ҳимоя» адвокатлик бюроси адвокати О.Машарипов Хазорасп туманида 14 ёшли қизни зўрлашда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Жуманазар Қурбонбоев ишининг Олий суд томонидан кўриб чиқилмасдан қайтарилганига қатъий эътироз билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Олий суд раиси Алишер Усмонов адвокатга йўллаган 16 сентябрдаги жавоб хатида судланувчининг айби унинг кўрсатмаси ва экспертиза хулосаси билан тасдиқланганини билдириб, ишни Олий судда кўриб чиқишга эҳтиёж йўқлигини қайд этган. Шу билан бирга, ҳуқуқшунослар шахснинг кўрсатмаси айбни исботлаш учун етарли эмаслигини таъкидламоқда.
Effect.uz ушбу масала юзасидан Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматовнинг фикрини ҳам олди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, экспертиза хулосаси асосий далил эмас, балки иш бўйича далиллардан бири ҳисобланади. Қарор қабул қилиш эса суд ваколатига киради.
Маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь куни Хазорасп туманида 14 ёшли қиз икки нотаниш йигит томонидан «Трекер» русумли автомашинада мажбурлаб олиб кетилган. Кейинчалик унинг йиғлаган ҳолати видеога олинган, Мухомон МФЙ ҳудудидаги темир йўл яқинига ташлаб кетилган. Қизга уйига қайтаётган йигит Ж.Қурбонбоев ёрдам берган, унга инсонийлик нуқтаи-назаридан бошпана тақдим этган.
Орадан бир кун ўтиб, қизнинг онаси унинг йўқолгани ҳақида ички ишлар органларига хабар берган. Дастлабки кўрсатмаларда қиз уни олиб кетган икки йигитга қарши жиддий кўрсатма берган. Кейинчалик эса тергов идорасида қизнинг онаси томонидан кўрсатма берилган ва унда қиз ўзини-ўзи хаммомда жароҳатлагани билдирилган.
Иш доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган икки йигит озод этилган, уларнинг ўрнига Ж.Қурбонбоев жавобгарликка жалб қилинган. Суд ҳукми билан у 3 йилга озодликдан маҳрум этилган, прокурор протести асосида апелляция тартибида кўриб чиқилган иш натижасида жазо 5 йилга оширилган.

🤔6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимларнинг хабари борми? Фарғонадаги бозорга олиб борувчи йўлда автотураргоҳ пайдо бўлиб қолди
Фарғона шаҳри марказида — деҳқон ва кийим-кечак бозорга олиб борувчи йўл четида янги автотураргоҳ пайдо бўлгани ва айрим жойлар темир тўсиқлар билан ўралгани жамоатчилик саволларини келтириб чиқармоқда.
Асосий масала — ернинг ҳуқуқий мақоми.
Автотураргоҳ сифатида фойдаланилган ҳудуднинг мақсадли йўналиши ўзгартирилганми? Автотураргоҳ учун расмий рухсатнома ва экспертиза хулосалари мавжудми? Йўл ҳали ҳам умумий фойдаланиш ерларими ёки хусусийлаштирилганми?
Қонунчиликка кўра, жамоат ерларининг мақсадини ўзгартириш ваколатли орган қарори асосида ва очиқ муҳокама билан амалга оширилиши шарт.
Яна бир муҳим жиҳат — иқтисодий шаффофлик. Агар бу ерда тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган бўлса, ижара тушумлари қай тартибда ундирилмоқда ва давлат бюджетига ўтказилмоқдами?
Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар муносабати очиқланмаган.
Жамоатчилик эса бир нарсани кутмоқда: шаффофлик ва ҳуқуқий аниқлик.

👍6🤔2😢2