Табиий газ учун эски “лимит” 15 мартгача узайтирилди
Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍49🔥33👎2😢1
АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарбаларни сезиларли даражада кучайтириши мумкин — CNN
АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга берилаётган зарбаларни сезиларли даражада оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали юқори лавозимли америкалик манбага таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг айтишича, АҚШ ҳужумларнинг биринчи тўлқини Эрон мудофаасини заифлаштириш мақсадига эришган, деб ҳисобламоқда.
Кейинги босқич асосан ракета ва дронлар ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек ҳарбий-денгиз кучларини йўқ қилишга қаратилган бўлади.
Дональд Трамп CNNга берган интервьюсида ҳужумлар кучайишини маълум қилди.
Бироқ CNN билан суҳбатлашган юқори лавозимли манбанинг айтишича АҚШда ракета захиралари камайиб бораётганини айтган.
Айниқса, “Tomahawk” ҳамда “SM-3” туридаги ракеталар захираси қисқармоқда.

“Биз ҳали уларга кучли зарбалар беришни бошлаганимиз ҳам йўқ. Катта тўлқин ҳали бошлангани йўқ”, - деди Оқ уй раҳбари.
Бироқ CNN билан суҳбатлашган юқори лавозимли манбанинг айтишича АҚШда ракета захиралари камайиб бораётганини айтган.
Айниқса, “Tomahawk” ҳамда “SM-3” туридаги ракеталар захираси қисқармоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Дубайда қолиб кетган спортчилар Ўзбекистонга олиб келинди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Форс кўрфази мамлакатларида қолиб кетган ўзбек фуқароларини Ўзбекистонга қайтиб келишларини самарали ташкил этиш юзасидан берган топшириғи доирасида Дубайда қолиб кетган спортчилар “Тошкент - Дубай” (HY334) рейси билан Ўзбекистонга олиб келинди.
Барча спортчилар, уларнинг мураббийлари ва ота-оналари Давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

👍38🔥16🤷♂2😢1
Хитой Эронни Ормуз бўғозини ёпмасликка чақирди — Bloomberg
Хитой расмийлари Эроннинг юқори лавозимли вакилларига босим ўтказиб, Теҳронни Ормуз бўғози орқали ўтаётган нефть ва суюлтирилган табиий газ танкерларига ҳужум қилмасликка чақирди. Бу ҳақда Bloomberg нашри энергетика компаниялари раҳбарларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Хитой Эрондан бўғоз орқали етказиб беришларга тўсқинлик қилмасликни талаб қилган.
Айни пайтда можаро бошланганидан бери танкерлар ҳаракати амалда тўхтаб қолгани қайд этилмоқда.
Шунингдек, Хитой томони Эрон расмийларига экспорт марказларига, жумладан Хитойга газ етказиб беришнинг 30 фоизини таъминлайдиган Қатар объектларига зарба бермаслик бўйича кўрсатма бергани айтилмоқда.

👎5👍1
Уруш эффекти. Европада газ нархи 1000 кубометр учун 650 доллардан ошди
Европада газнинг биржа нархи 2023 йил 6 февралдан бери илк марта 1000 кубометр учун 650 доллардан ошди.
Европадаги энг йирик газ хаби — Нидерландияда жойлашган TTF индекси бўйича апрель ойи фьючерслари (энг яқин шартномалар) Тошкент вақти билан соат 12:00 да савдони 586,7 доллар (+8,8%) кўрсаткичи билан бошлаган.
Соат 12:30 ҳолатига кўра, нарх 656,3 долларгача (+21,7%) кўтарилган. Котировкалар динамикаси ўтган савдо кунининг ҳисоб-китоб нархи — 539,2 доллардан келиб чиқиб ҳисобланган.
Газ нархи 650 долларлик чегарадан 2023 йил 6 февралдан бери илк бор ошгани қайд этилмоқда.
Душанба куни Қатар давлат компанияси QatarEnergy мамлакатдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ мажмуасига дрон ҳужуми содир этилгани сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатганини маълум қилган.

👎1
Ўқитувчидан 300 доллар пора олган мактаб директори қамалди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган мактаблардан бирида директор технология фани ўқитувчисидан дарс соатини камайтирмаслик ва ишдан бўшатмаслик эвазига 300 доллар миқдорида пора олган.
Суд ҳукмига кўра, директор ЖКнинг 210 моддаси 2 қисми “в” банди билан ЖКнинг 45 моддасини қўллаб, 2 йил муддатга Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда давлат идораларда мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким Чен Ин Эронга ёрдам қўлини чўзмоқчи
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Эронга ракета етказиб бериш имкониятини истисно қилмаслигини маълум қилди.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча бу баёнотдан кейин амалий қадамлар ташланадими-йўқми, аниқ эмас.
Илгарироқ оммавий ахборот воситалари Пхеньян Эроннинг ракета дастурларига норасмий тарзда ёрдам берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган, аммо бу очиқ баёнотларсиз амалга оширилгани айтилган.
Агар етказиб бериш расман ва очиқ тарзда йўлга қўйилса, бу КХДРнинг можарога амалда аралашувини англатади ва минтақадаги кучлар мувозанатини жиддий ўзгартириши мумкин.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Эроннинг заифлашиши ёки қулаш эҳтимоли минтақавий мувозанатга жиддий зарба бўлиши мумкин.

👍11👎1
Картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин
Регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” бўйича кўрсатма жўнатган.
Бу ҳақда “Банк ва мижоз” Telegram каналининг маълум қилишича, бундан буён фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади. Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ.
Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.

👎12🤔1
Транспорт вазири ҳамда ИИВ раҳбарияти Форс кўрфазидаги ўзбекларни қайтариш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди
Транспорт вазири ҳамда ИИВ раҳбарияти томонидан Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган юртдошларни Ўзбекистонга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида хориждаги фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда Ўзбекистонга олиб келиш, авиақатновларни мувофиқлаштириш, ҳужжатлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, юртдошларни қабул қилиш, вақтинча жойлаштириш ва уларга зарур ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

👍1
Роналду оиласи билан Саудия Арабистонини тарк этди
“Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду дронлар ҳужуми ҳақидаги хабарлар ортидан шахсий самолётида Саудия Арабистонини зудлик билан тарк этгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, у оиласи билан бирга АҚШ элчихонаси яқинида портлашлар содир бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Ар-Риёддан учиб кетган.
Ҳозирда португалиялик футболчи Мадриддаги шахсий уйида эканлиги айтилмоқда.

👍3😢1
Эрондаги мактаб фожиасида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчининг дафн маросими ўтказилди
Эронда Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчиларнинг дафн маросими ўтказилди.
Хормозган вилояти суд тизими раҳбари ҳозирга қадар 140 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади шахси аниқланганини маълум қилган. Айрим жасадларни портлаш кучи юқори бўлгани сабабли ДНК экспертизаси орқали аниқлашга тўғри келмоқда.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Эронга қарши ҳарбий операцияда фуқаролик объектларига айниқса мактабларга қасддан зарба берилмаслигини айтган.

😢7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Террор таъсирида пароканда бўлган оила
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик аъзосига айланган ўғлини бир неча муддат давомида молияшлартириб келган эркак қамалди. Унинг ўғлига эса қидирув эълон қилинди.
ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 26 ёшли шахс 2019 йилда Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига сафига қўшилган.
У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилиб, натижада катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 155³-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига ўзининг 60 ёшли отасини ҳам жалб қилган.
Хусусан, 2022-2025 йиллар давомида ота “BINANCE” халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT крипто-валютасини юборган.
Таъкидланишича, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, ЖКнинг 244¹-моддасига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.
Лекин, у давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан яна эски ишини давом эттирган.
Натижа ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан эркак ЖКнинг 155³-моддаси 2-қисми “а” банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Унинг 1999 й.т. ўғли эса ЖКнинг 244¹, 244², 155², 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Эркатойлик нархи — инсон ҳаёти! Сенсацион якун атрофидаги оғриқли воқеалар... Фарзандлар отасиз қолди, Бир оиланинг таянчи кетди. Ота фарзанд доғида куйди, Ватан мард ўғлонидан айрилди. 25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори…
Президент марҳум кичик сержант Хосилбек Эшназаровни «Жасорат» медали билан мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлини «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, юртимизда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, муқаддас қасамёдига содиқ қолган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли «Жасорат» медали билан мукофотланиши маълум қилинган.
Маълумот ўрнида, 25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори, кичик сержант Хосилбек Эшназаров хизмат вазифасини бажараётган вақтда “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилди. Рулда — 10-синф ўқувчиси бўлган. Инспектор оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгач, уч кун ўтиб вафот этган.
Хосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган. Унинг ортидан қария ота-онаси, турмуш ўртоғи, икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди қолди.
EFFECT.UZ марҳумнинг оила-аъзолари ва Ички ишлар вазирлигига чуқур ҳамдардлик билдиради.
👉 https://youtu.be/64wBHMl3y-s

👍58🔥17🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББнинг икки тезкор ходими пора олишда гумонланиб ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар ИИББнинг икки нафар тезкор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар ИИББнинг икки нафар тезкор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа – Президент ҳузурида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди
3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йил 13 январь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинган.
Халқаро вазиятдаги кескинлик, геосиёсий рақобат ва янги таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани қайд этилар экан, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа сифатида белгиланлиги айтилди.
Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов Олий Бош Қўмондонга қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

👍7