EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Бу режимни алмаштиришга қаратилган уруш эмас” — Пентагон раҳбари

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ҳокимиятни алмаштиришга қаратилмаганини билдирди.

“Бу режимни алмаштиришга қаратилган уруш эмас. Аммо режим, шубҳасиз, ўзгарди”, - деди у.


Эслатиб ўтамиз, шанба куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳронга зарбалар берди.

Зарба натижасида Эроннинг юқори турувчи амалдорлари, жумладан Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва унинг бутун оила аъзолари, юқори турувчи амалдорлар ҳалок бўлди.

Эрон эса жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олмоқда.

Зарбалар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги “ядровий масала” бўйича музокаралар давом этаётганига қарамай амалга оширилган. Сўнгги музокара босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз уларни огоҳлантиргандик” — Трамп Эронга қарши уруш юзасидан баёнот берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги чиқишида Эронга қарши ҳаракатлар юзасидан бир қатор баёнотлар қилди.

АҚШ раҳбарининг айтишича, ўтган йили муайян объектлар йўқ қилинганидан сўнг Эронни янги жойда ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бироқ Трампга кўра, Теҳрон ядровий дастурни давом эттирган.

“Биз Эронни ўтган йили ушбу объектлар йўқ қилинганидан кейин янги жойда яна ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган эдик.

Аммо улар уни яратишни давом эттирди, шунингдек Европагача, бир куни эса АҚШгача етиб бориши мумкин бўлган баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни ҳам давом эттирди.

Ядровий қурол ва узоқ масофали ракеталарга эга бўлган Эрон режими мамлакатимиз учун таҳдид бўлар эди”, деди Трамп.


Трамп ҳозирги вазият Эронга зарба бериш учун энг яхши имконият бўлганини айтди.

“Бу ёвуз ва касал режимга зарба бериш учун энг яхши имкониятимиз эди.

Мақсадлар аниқ — уларнинг ракета ишлаб чиқаришини йўқ қилиш, флотини йўқ қилиш, ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини таъминлаш ва энг муҳими — режим бошқа мамлакатларда террорчиларни молиялаштира олмаслигини таъминлаш.

Биз бу масалалар бўйича деярли келишувга эришган эдик, аммо улар рад этди.

Бизда дунёдаги энг кучли армия бор ва биз осонлик билан ғалаба қозонамиз. Биз аллақачон режадан олдиндамиз.

Аммо қанча вақт талаб этилмасин, мақсадга эришамиз.

Биз 4–5 ҳафтани прогноз қилган эдик, аммо қанча керак бўлса, шунча вақт жанг қиламиз. Оммавий ахборот воситалари мен бир ёки икки ҳафтада қизиқишимни йўқотаман, дейишмоқда.

Мен зерикмайман. Агар зерикканимда, бу ерда турмаган бўлардим”, - деб қўшимча қилди Трамп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2
Ким Чен Ин Эронга ёрдам қўлини чўзмоқчи

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Эронга ракета етказиб бериш имкониятини истисно қилмаслигини маълум қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча бу баёнотдан кейин амалий қадамлар ташланадими-йўқми, аниқ эмас.

Илгарироқ оммавий ахборот воситалари Пхеньян Эроннинг ракета дастурларига норасмий тарзда ёрдам берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган, аммо бу очиқ баёнотларсиз амалга оширилгани айтилган.

Агар етказиб бериш расман ва очиқ тарзда йўлга қўйилса, бу КХДРнинг можарога амалда аралашувини англатади ва минтақадаги кучлар мувозанатини жиддий ўзгартириши мумкин.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Эроннинг заифлашиши ёки қулаш эҳтимоли минтақавий мувозанатга жиддий зарба бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1🔥1
АҚШ ва Исроил Эроннинг Жаск портига авиа зарба берди

АҚШ ва Исроил қирувчи самолётлари Эрон жанубидаги Жаск портига авиа зарба берди. Бу ҳақда Эроннинг ISNA агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, зарба балиқчилик пирсига йўналтирилган. Натижада 100 дан ортиқ балиқчи баржаси ёнгани, жабрланганлар борлиги маълум қилинмоқда.

Ҳозирча ҳодиса бўйича бошқа расмий изоҳлар келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
АҚШ ва Исроил ҳужуми ортидан Исфаҳонда 47 киши ҳалок бўлди

Уруш бошланганидан буён Исфаҳон вилоятида АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлган.

Tasnim агентлигининг маълум қилишича, сўнгги уч кун ичида вилоятнинг турли ҳудудларига берилган зарбалар натижасида 47 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, барча тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлаётгани, аҳолига ёрдам кўрсатишда муаммолар йўқлиги таъкидланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда бир гуруҳ рекетирлар қўлга олинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Андижон вилоятида ҳайдовчиларга пичоқ ва бошқа совуқ қуроллар билан таҳдид қилиб, пул маблағларини товламачилик йўли билан талаб қилиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Табиий газ учун эски “лимит” 15 мартгача узайтирилди

Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.

15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥33👎2😢1
АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарбаларни сезиларли даражада кучайтириши мумкин — CNN

АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга берилаётган зарбаларни сезиларли даражада оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали юқори лавозимли америкалик манбага таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг айтишича, АҚШ ҳужумларнинг биринчи тўлқини Эрон мудофаасини заифлаштириш мақсадига эришган, деб ҳисобламоқда.

Кейинги босқич асосан ракета ва дронлар ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек ҳарбий-денгиз кучларини йўқ қилишга қаратилган бўлади.

Дональд Трамп CNNга берган интервьюсида ҳужумлар кучайишини маълум қилди.

“Биз ҳали уларга кучли зарбалар беришни бошлаганимиз ҳам йўқ. Катта тўлқин ҳали бошлангани йўқ”, - деди Оқ уй раҳбари.


Бироқ CNN билан суҳбатлашган юқори лавозимли манбанинг айтишича АҚШда ракета захиралари камайиб бораётганини айтган.

Айниқса, “Tomahawk” ҳамда “SM-3” туридаги ракеталар захираси қисқармоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Дубайда қолиб кетган спортчилар Ўзбекистонга олиб келинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Форс кўрфази мамлакатларида қолиб кетган ўзбек фуқароларини Ўзбекистонга қайтиб келишларини самарали ташкил этиш юзасидан берган топшириғи доирасида Дубайда қолиб кетган спортчилар “Тошкент - Дубай” (HY334) рейси билан Ўзбекистонга олиб келинди.

Барча спортчилар, уларнинг мураббийлари ва ота-оналари Давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥16🤷‍♂2😢1
Хитой Эронни Ормуз бўғозини ёпмасликка чақирди — Bloomberg

Хитой расмийлари Эроннинг юқори лавозимли вакилларига босим ўтказиб, Теҳронни Ормуз бўғози орқали ўтаётган нефть ва суюлтирилган табиий газ танкерларига ҳужум қилмасликка чақирди. Бу ҳақда Bloomberg нашри энергетика компаниялари раҳбарларига таяниб хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, Хитой Эрондан бўғоз орқали етказиб беришларга тўсқинлик қилмасликни талаб қилган.

Айни пайтда можаро бошланганидан бери танкерлар ҳаракати амалда тўхтаб қолгани қайд этилмоқда.

Шунингдек, Хитой томони Эрон расмийларига экспорт марказларига, жумладан Хитойга газ етказиб беришнинг 30 фоизини таъминлайдиган Қатар объектларига зарба бермаслик бўйича кўрсатма бергани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Уруш эффекти. Европада газ нархи 1000 кубометр учун 650 доллардан ошди

Европада газнинг биржа нархи 2023 йил 6 февралдан бери илк марта 1000 кубометр учун 650 доллардан ошди.

Европадаги энг йирик газ хаби — Нидерландияда жойлашган TTF индекси бўйича апрель ойи фьючерслари (энг яқин шартномалар) Тошкент вақти билан соат 12:00 да савдони 586,7 доллар (+8,8%) кўрсаткичи билан бошлаган.

Соат 12:30 ҳолатига кўра, нарх 656,3 долларгача (+21,7%) кўтарилган. Котировкалар динамикаси ўтган савдо кунининг ҳисоб-китоб нархи — 539,2 доллардан келиб чиқиб ҳисобланган.

Газ нархи 650 долларлик чегарадан 2023 йил 6 февралдан бери илк бор ошгани қайд этилмоқда.

Душанба куни Қатар давлат компанияси QatarEnergy мамлакатдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ мажмуасига дрон ҳужуми содир этилгани сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатганини маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўқитувчидан 300 доллар пора олган мактаб директори қамалди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган мактаблардан бирида директор технология фани ўқитувчисидан дарс соатини камайтирмаслик ва ишдан бўшатмаслик эвазига 300 доллар миқдорида пора олган.

Суд ҳукмига кўра, директор ЖКнинг 210 моддаси 2 қисми “в” банди билан ЖКнинг 45 моддасини қўллаб, 2 йил муддатга Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда давлат идораларда мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким Чен Ин Эронга ёрдам қўлини чўзмоқчи

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Эронга ракета етказиб бериш имкониятини истисно қилмаслигини маълум қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча бу баёнотдан кейин амалий қадамлар ташланадими-йўқми, аниқ эмас.

Илгарироқ оммавий ахборот воситалари Пхеньян Эроннинг ракета дастурларига норасмий тарзда ёрдам берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган, аммо бу очиқ баёнотларсиз амалга оширилгани айтилган.

Агар етказиб бериш расман ва очиқ тарзда йўлга қўйилса, бу КХДРнинг можарога амалда аралашувини англатади ва минтақадаги кучлар мувозанатини жиддий ўзгартириши мумкин.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Эроннинг заифлашиши ёки қулаш эҳтимоли минтақавий мувозанатга жиддий зарба бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
Картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

Регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” бўйича кўрсатма жўнатган.

Бу ҳақда “Банк ва мижоз” Telegram каналининг маълум қилишича, бундан буён фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади. Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ.

Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12🤔1
Транспорт вазири ҳамда ИИВ раҳбарияти Форс кўрфазидаги ўзбекларни қайтариш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди

Транспорт вазири ҳамда ИИВ раҳбарияти томонидан Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган юртдошларни Ўзбекистонга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида хориждаги фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда Ўзбекистонга олиб келиш, авиақатновларни мувофиқлаштириш, ҳужжатлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, юртдошларни қабул қилиш, вақтинча жойлаштириш ва уларга зарур ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Роналду оиласи билан Саудия Арабистонини тарк этди

“Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду дронлар ҳужуми ҳақидаги хабарлар ортидан шахсий самолётида Саудия Арабистонини зудлик билан тарк этгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, у оиласи билан бирга АҚШ элчихонаси яқинида портлашлар содир бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Ар-Риёддан учиб кетган.

Ҳозирда португалиялик футболчи Мадриддаги шахсий уйида эканлиги айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Эрондаги мактаб фожиасида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчининг дафн маросими ўтказилди

Эронда Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 165 нафар ўқувчиларнинг дафн маросими ўтказилди.

Хормозган вилояти суд тизими раҳбари ҳозирга қадар 140 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади шахси аниқланганини маълум қилган. Айрим жасадларни портлаш кучи юқори бўлгани сабабли ДНК экспертизаси орқали аниқлашга тўғри келмоқда.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Эронга қарши ҳарбий операцияда фуқаролик объектларига айниқса мактабларга қасддан зарба берилмаслигини айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔1