“Кўзи ёнган, илмга чанқоқ ўқувчилар менда катта таассурот қолдирди” — вазир Наманганда бўлган учрашув ҳақида
Мактаб ва мактабгача таълим вазири Эъзоза Каримова Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 48-мактабда “Келажак соати” доирасида очиқ дарсда иштирок этди.
“Муҳтарам аёл” мавзусида бўлиб ўтган дарс давомида мамлакатда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ишлар ҳақида фикр алмашилган.
Учрашув чоғида вазир ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақил фикрларига тўхталиб ўтган:
Шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот ўтказилган. Унда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинган. Ташриф якунида мактаб ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Кўзлари ёнган, илм олишга чанқоқ ўқувчиларнинг мулоҳазаларига қулоқ тутар эканман, уларнинг теран фикрлари ва ҳаётий қарашлари менда катта таассурот қолдирди”, — деган эди Эъзоза Каримова.
Шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот ўтказилган. Унда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинган. Ташриф якунида мактаб ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 мартдан газ нархи оширилмаслиги айтилди
Ижтимоий тармоқларда “1-мартдан табиий газ нархи ошди” деган хабарлар тарқалмоқда.
Расмий маълумотга кўра, 1-мартдан табиий газ нархи оширилгани йўқ. Тўловлар аввалги тариф асосида амалга оширилади.
1-мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий (базавий) меъёр ўзгарди.
Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга — 100 куб метрдан 500 куб метргача оширилган эди.
Ноябр — февраль ойларида: ҳар ой учун 500 куб метргача базавий меъёр амал қилади.
Март — октябр ойларида: ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр белгиланади.
Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябр — февраль ойларида амал қилади.
Демак, 1-мартдан 31-октябргача ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр қўлланади.
Шу боис, “газ нархи ошди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

👎17😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сангардaк — тоғлар бағридаги шифо ва ҳузур манзили!
Шовқинли шаҳардан чарчадингизми? Соф ҳаво, шаршара садоси ва тоғ бағридаги осойишталикни соғиндингизми? У ҳолда Сангардaк сизни кутмоқда!
Сурхондарёнинг гўзал тоғли ҳудудида жойлашган Сангардaк санаторияси — бу оддий дам олиш маскани эмас. Бу ерда табиатнинг ўзи шифо беради. Мусаффо ҳаво, булоқ сувлари ва бетакрор иқлим организмни тиклайди, руҳиятни енгиллаштиради.
🌊 Сангардaк шаршараси — табиатнинг тирик мўъжизаси.
🌿 Яшил манзаралар — кўз ва қалбга ором.
💆♂️ Тиббий муолажалар — соғломлашиш учун замонавий шароит.
🏔 Тоғ ҳавоси — асаб тизими ва нафас йўллари учун табиий терапия.
Бу ерга келганлар нафақат дам олади, балки янги куч ва илҳом билан қайтиб кетади. Сангардaк — оилавий саёҳат, соғломлашиш ва хотиржамликни бирлаштирган бетакрор маскан.
Effect.uz жамоаси Сангардaкдан махсус эксклюзив репортаж тайёрлади. Табиат ва шифо уйғунлашган бу масканни ўз кўзингиз билан кўриш вақти келмадими?
📞 Мурожаат учун:
📱 55 452 77 88
📱 55 452 77 99
📱 99 594 66 16
👉 Тўлиқ видео

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу давлат сиёсатини англатмайди” – Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Жума табрик юборманглар”, деб тавсия берган Дин ишлари бўйича қўмита ходими гапларига муносабат билдирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙПҲ инспекторини уриб кетган мактаб ўқувчиси қамоққа олинди. Терговни Бош прокурор назоратга олган
25 февраль куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборган ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.
Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан гумонланувчи сифатида жалб қилинди.
28 февраль куни суд қарори билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан олиб борилмоқда.

🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Боламга сени онанг “мусорчи” дейишса ҳам, чидайман” – Тозалик посбонининг бир куни
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати “Тозалик посбонининг бир куни” лойиҳасининг навбатдаги сонини эълон қилди. Унда 2016 йилда Тошкентга кўчиб келиб, 2020 йилдан буён чиқинди йиғиш шохобчасида меҳнат қилаётган Наргиза Қулматова ҳақида ҳикоя қилинади.
У ўз ишидан уялмайди, аксинча, ҳалол меҳнати билан уйининг ярим кредитини тўлаганидан, келин олиб, тўйлар қилганидан фахрланади. “Осон ишнинг ўзи йўқ, лекин бу ишим менга ёқади, қийинчилик сезмайман” дейди қаҳрамонимиз.
Бироқ жамиятнинг муносабати ҳамиша ҳам ижобий эмас. Наргиза опа баъзилар уни “мусорчи” деб ҳақорат қилгани, ҳатто устидан мағзава тўкишган кунларини оғриқ билан эслайди. Ҳаттоки фарзандлари ҳам бошида онасининг касбидан уялишган, мактабда тенгдошлари ўғлининг устидан кулиб, йиғлатишган. Шунга қарамай, у фарзандларига бу ҳалол меҳнат эканини ва савоби катталигини тушунтирган.
Бугун Наргиза опанинг қизи ва ўғли унга ишларида кўмаклашади. У аҳолидан фақат бир нарсани — бошқаларнинг меҳнатини қадрлашни ва чиқиндиларни эринмасдан чиқинди йиғиш шохобчасигача олиб келиб, саралаб ташлашни сўрайди. Аёлнинг катта бир орзуси бор.

👍10😢2🤔1
Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади
Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон – Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да кутиб олишлари айтилмоқда.
Алоқа учун телефонлар:
+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон – Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да кутиб олишлари айтилмоқда.
Алоқа учун телефонлар:
+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Президент Форс кўрфазидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди
Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилади. Бу ишни самарали ташкил этиш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берди.
Бугун, 2 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур топшириқ ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.
Видеоселекторда фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда ватанга олиб келиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинган. Мамлакатдаги барча авиакомпанияларга Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган юртдошларни қайтариш чораларини кўриш топширилган.
Хусусан, Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.
Мажлисда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Форс кўрфази давлатлари билан амалдаги келишувларнинг ижро ҳолатини таҳлил қилиш, шунингдек, экспорт-импорт операциялари учун муқобил йўналишларни кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Қайд этилишича, вазиятдан келиб чиқиб, барча зарур чоралар тезкорлик билан амалга оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача зиёратчиларни Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб бориш вақтинча тўхтатилган ва 2026 йил 2 мартдан бошлаб юртдошларимизни ватанга қайтариш учун “Uzbekistan Airways” Жидда – Тошкент йўналишида махсус репатриация рейсларини амалга ошириш белгиланган эди.

👍49🔥33🤔1
Ҳоманаийнинг рафиқаси шифохонада вафот этди — Mehr
АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида марҳум Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг рафиқаси Мансура Ҳожасте шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
Press TV’нинг аниқлаштиришича, Ҳоманаийнинг рафиқаси АҚШ ва Исроил ҳужумлари пайтида олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳозирча расмий шахслар бу маълумотга изоҳ бермади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида марҳум Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг рафиқаси Мансура Ҳожасте шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
“Кома ҳолатида бўлган Марҳум Эрон олий Олий раҳнамосининг муҳтарама рафиқаси шаҳид ҳолатда дунёни тарк этди”, - дейилади хабарда.
Press TV’нинг аниқлаштиришича, Ҳоманаийнинг рафиқаси АҚШ ва Исроил ҳужумлари пайтида олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳозирча расмий шахслар бу маълумотга изоҳ бермади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Уруш фонида ўзбекистонликлар учун тезкор хабар: Президент топшириғидан сўнг Форс кўрфазидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари бошланди
Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳудудидан Туркманистон орқали транзит тарзда чиқиб кетишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Элчихона ходимлари Туркманистон—Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да фуқароларни кутиб олиш ва йўналтириш ишларини амалга оширмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳудудидан Туркманистон орқали транзит тарзда чиқиб кетишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Элчихона ходимлари Туркманистон—Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да фуқароларни кутиб олиш ва йўналтириш ишларини амалга оширмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥20🤔1
Марказий банк картадан-картага ўтказмалар учун янги тартиб жорий этмоқчи
Банк соҳасига ихтисослашган Telegram каналлар хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали амалга ошириладиган картадан-картага ўтказмалар бўйича янги талаб юборган.
Маълум қилинишича, эндиликда фойдаланувчи ўтказмани амалга оширишда “ўтказма мақсади”ни мажбурий тарзда танлаши керак бўлади. Кўрсатмада мақсадлар 16 тоифага ажратилгани айтилмоқда.
Ҳозирча мазкур талаб айрим мобил иловаларда ишга туширилган, бошқаларида эса босқичма-босқич жорий этилиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, регулятор янги тартибни жорий этмаган банк ва тўлов ташкилотларига нисбатан чора кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Расмий баёнот ҳозирча эълон қилинмаган.

👎28😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қодир Аллоҳдан марҳумларнинг руҳини ўз раҳматига олишини сўраб қоламиз» – Ўзбекистон Эронга ҳамдардлик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ-ул-узмо Саййид Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик мактуби изҳор этди. Бу ҳақда Эроннинг мамлакатдаги элчихонаси хабар берди.
Маълумот ўрнида, 28 февраль куни Исроил ва АҚШ кучлари Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий операция бошлагани хабар қилинган эди. Портлашлар Теҳрон, Исфаҳон, Караж ва Керманшоҳ вилоятида қайд этилган. Жавоб тариқасида Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари ҳамда Исроилга ракета ва дронлар билан зарба берган. Қуролли ҳужумлардан бирида Эроннинг Олий Раҳбари Али Ҳоманаи ҳалок бўлди, шунингдек, унинг деярли барча оила-аъзолари хусусан, рафиқаси Мансура Ҳожасте ўлдирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ-ул-узмо Саййид Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик мактуби изҳор этди. Бу ҳақда Эроннинг мамлакатдаги элчихонаси хабар берди.
“Ушбу мусибатли ва оғир дамларда сиз, жаноби олийларига ва дўст Эрон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз. Қодир Аллоҳдан марҳумларнинг руҳини ўз раҳматига олишини, оила аъзолари ва барча яқинларига бардамлик ва сабри жамил ато этишини сўраб қоламиз”, дейилади мактубда.
Маълумот ўрнида, 28 февраль куни Исроил ва АҚШ кучлари Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий операция бошлагани хабар қилинган эди. Портлашлар Теҳрон, Исфаҳон, Караж ва Керманшоҳ вилоятида қайд этилган. Жавоб тариқасида Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари ҳамда Исроилга ракета ва дронлар билан зарба берган. Қуролли ҳужумлардан бирида Эроннинг Олий Раҳбари Али Ҳоманаи ҳалок бўлди, шунингдек, унинг деярли барча оила-аъзолари хусусан, рафиқаси Мансура Ҳожасте ўлдирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥15🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
У ўлмаган — Нетаняху тирик эканлиги айтилди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Бинямин Нетаняху қароргоҳига ҳужум уюштирилгани ҳақида баёнот берди.
Баёнотда Исроил ҳаво кучлари қўмондони жойлашган объект ҳам нишонга олингани ва ҳужумда “Хайбер” ўрта масофали баллистик ракеталари қўллангани айтилган.
Бироқ Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) мазкур маълумотларни рад этиб, бундай хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Исроил томони Нетаняху қароргоҳига зарба берилгани ҳақидаги даъволарни тасдиқламади.
Бош вазир эса ўзи ҳақидаги турли хабарлар фонида омма олдида кўриниш берди.
ЦАХАЛ вакили Анна Уколованинг билдиришича, Эрон ҳудудидан ракета учирилгани аниқланган, шундан сўнг ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилган ва айрим ҳудудларда тўхтатувчи тизимлар фаоллаштирилган.
ОАВ маълумотларига кўра, ракеталардан бири Исроил жанубидаги Беъер-Шева шаҳрига тушган.
Портлаш оқибатида турар-жой биноларига зарар етган ва ўн киши жароҳат олган.

“Мен эронликлар Европани нишонга олишини айтгандим. Шундай ҳам бўлди”, деди Исроил бош вазири Эроннинг Кипрга берган зарбасини назарда тутиб.
ЦАХАЛ вакили Анна Уколованинг билдиришича, Эрон ҳудудидан ракета учирилгани аниқланган, шундан сўнг ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилган ва айрим ҳудудларда тўхтатувчи тизимлар фаоллаштирилган.
ОАВ маълумотларига кўра, ракеталардан бири Исроил жанубидаги Беъер-Шева шаҳрига тушган.
Портлаш оқибатида турар-жой биноларига зарар етган ва ўн киши жароҳат олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍4🔥1
“Бу режимни алмаштиришга қаратилган уруш эмас” — Пентагон раҳбари
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ҳокимиятни алмаштиришга қаратилмаганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳронга зарбалар берди.
Зарба натижасида Эроннинг юқори турувчи амалдорлари, жумладан Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва унинг бутун оила аъзолари, юқори турувчи амалдорлар ҳалок бўлди.
Эрон эса жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олмоқда.
Зарбалар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги “ядровий масала” бўйича музокаралар давом этаётганига қарамай амалга оширилган. Сўнгги музокара босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ҳокимиятни алмаштиришга қаратилмаганини билдирди.
“Бу режимни алмаштиришга қаратилган уруш эмас. Аммо режим, шубҳасиз, ўзгарди”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳронга зарбалар берди.
Зарба натижасида Эроннинг юқори турувчи амалдорлари, жумладан Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ва унинг бутун оила аъзолари, юқори турувчи амалдорлар ҳалок бўлди.
Эрон эса жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олмоқда.
Зарбалар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги “ядровий масала” бўйича музокаралар давом этаётганига қарамай амалга оширилган. Сўнгги музокара босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз уларни огоҳлантиргандик” — Трамп Эронга қарши уруш юзасидан баёнот берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги чиқишида Эронга қарши ҳаракатлар юзасидан бир қатор баёнотлар қилди.
АҚШ раҳбарининг айтишича, ўтган йили муайян объектлар йўқ қилинганидан сўнг Эронни янги жойда ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бироқ Трампга кўра, Теҳрон ядровий дастурни давом эттирган.
Трамп ҳозирги вазият Эронга зарба бериш учун энг яхши имконият бўлганини айтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги чиқишида Эронга қарши ҳаракатлар юзасидан бир қатор баёнотлар қилди.
АҚШ раҳбарининг айтишича, ўтган йили муайян объектлар йўқ қилинганидан сўнг Эронни янги жойда ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бироқ Трампга кўра, Теҳрон ядровий дастурни давом эттирган.
“Биз Эронни ўтган йили ушбу объектлар йўқ қилинганидан кейин янги жойда яна ядровий қурол яратишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирган эдик.
Аммо улар уни яратишни давом эттирди, шунингдек Европагача, бир куни эса АҚШгача етиб бориши мумкин бўлган баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни ҳам давом эттирди.
Ядровий қурол ва узоқ масофали ракеталарга эга бўлган Эрон режими мамлакатимиз учун таҳдид бўлар эди”, деди Трамп.
Трамп ҳозирги вазият Эронга зарба бериш учун энг яхши имконият бўлганини айтди.
“Бу ёвуз ва касал режимга зарба бериш учун энг яхши имкониятимиз эди.
Мақсадлар аниқ — уларнинг ракета ишлаб чиқаришини йўқ қилиш, флотини йўқ қилиш, ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини таъминлаш ва энг муҳими — режим бошқа мамлакатларда террорчиларни молиялаштира олмаслигини таъминлаш.
Биз бу масалалар бўйича деярли келишувга эришган эдик, аммо улар рад этди.
Бизда дунёдаги энг кучли армия бор ва биз осонлик билан ғалаба қозонамиз. Биз аллақачон режадан олдиндамиз.
Аммо қанча вақт талаб этилмасин, мақсадга эришамиз.
Биз 4–5 ҳафтани прогноз қилган эдик, аммо қанча керак бўлса, шунча вақт жанг қиламиз. Оммавий ахборот воситалари мен бир ёки икки ҳафтада қизиқишимни йўқотаман, дейишмоқда.
Мен зерикмайман. Агар зерикканимда, бу ерда турмаган бўлардим”, - деб қўшимча қилди Трамп.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2
Ким Чен Ин Эронга ёрдам қўлини чўзмоқчи
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Эронга ракета етказиб бериш имкониятини истисно қилмаслигини маълум қилди.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча бу баёнотдан кейин амалий қадамлар ташланадими-йўқми, аниқ эмас.
Илгарироқ оммавий ахборот воситалари Пхеньян Эроннинг ракета дастурларига норасмий тарзда ёрдам берган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган, аммо бу очиқ баёнотларсиз амалга оширилгани айтилган.
Агар етказиб бериш расман ва очиқ тарзда йўлга қўйилса, бу КХДРнинг можарога амалда аралашувини англатади ва минтақадаги кучлар мувозанатини жиддий ўзгартириши мумкин.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Эроннинг заифлашиши ёки қулаш эҳтимоли минтақавий мувозанатга жиддий зарба бўлиши мумкин.

👍9👎1🔥1
АҚШ ва Исроил Эроннинг Жаск портига авиа зарба берди
АҚШ ва Исроил қирувчи самолётлари Эрон жанубидаги Жаск портига авиа зарба берди. Бу ҳақда Эроннинг ISNA агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, зарба балиқчилик пирсига йўналтирилган. Натижада 100 дан ортиқ балиқчи баржаси ёнгани, жабрланганлар борлиги маълум қилинмоқда.
Ҳозирча ҳодиса бўйича бошқа расмий изоҳлар келтирилмаган.

👍3
АҚШ ва Исроил ҳужуми ортидан Исфаҳонда 47 киши ҳалок бўлди
Уруш бошланганидан буён Исфаҳон вилоятида АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлган.
Tasnim агентлигининг маълум қилишича, сўнгги уч кун ичида вилоятнинг турли ҳудудларига берилган зарбалар натижасида 47 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Шунингдек, барча тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлаётгани, аҳолига ёрдам кўрсатишда муаммолар йўқлиги таъкидланган.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда бир гуруҳ рекетирлар қўлга олинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Андижон вилоятида ҳайдовчиларга пичоқ ва бошқа совуқ қуроллар билан таҳдид қилиб, пул маблағларини товламачилик йўли билан талаб қилиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.