Тошкентда илмий тадқиқотларни рақамлаштиришга бағишланган республика семинари бўлиб ўтди
2026 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида “Замонавий илмий тадқиқотларда рақамли платформалар ва самарадорлик” мавзуcида республика ҳамкорлик семинари бўлиб ўтди. Тадбир Ilmiy tadqiqotchilar va innovatorlar assotsiatsiyasi ҳамда Science and Innovation ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда илмий тадқиқотлар жараёнини рақамлаштириш, илмий нашрлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, академик ҳалоллик стандартларини кучайтириш ва миллий электрон илмий инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий илмий платформаларни халқаро илмий базалар билан интеграция қилиш, тадқиқотчиларнинг рақамли идентификация тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, профессор-олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар якунида илмий соҳада рақамли ечимларни самарали жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Иштирокчиларга сертификатлар топширилди ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4🔥1
Автомобилни ГАИ ва нотариусда расмийлаштириш қанчага тушади?
Янги ёки ишлатилган автомашина сотиб олинганда, янги эгаси уни ГАИда рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақам белгисини олиш учун 10 календарь кун ичида мурожаат қилиши шарт.
ГАИда рўйхатдан ўтказиш харажатлари
⛽️ Бензинли автомобиллар учун:
🚘 Автомобилни рўйхатдан ўтказиш — 2 565 000 сўм
📋Техпаспорт бериш — 262 500 сўм
Янги давлат рақамлари — 1 312 500 сўм
Жами: 4 140 000 сўм
🔋 Электромобиллар учун:
🚘 Автомобилни рўйхатдан ўтказиш — 562 500 сўм
📋 Техпаспорт бериш — 262 500 сўм
Янги давлат рақамлари — 1 312 500 сўм
Жами: 2 137 500 сўм
Нотариусда расмийлаштириш харажатлари:
📑 Нотариал бож — 1 125 000 сўм
🏛 Герб тўлови — 37 500 сўм
🔍 Текширув (тақиқ бор-йўқлиги) — 56 250 сўм
💬 Маслаҳат хизмати — 18 750 сўм
📝 Шартнома тайёрлаш — 37 500 сўм
💰 Жами: 1 275 000 сўм

😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура ходими пора билан қўлга тушди
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг долларни Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

👎1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дональд Трамп Эронга қарши операция қанча давом этишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция тахминан тўрт ҳафта давом этиши мумкинлигини маълум қилди. У бу ҳақда Daily Mail нашрига берган интервьюсида айтган.
Трампнинг сўзларига кўра, операция бошидан 4 ҳафталик жараён сифатида режалаштирилган. Шу билан бирга, у амалиёт бундан ҳам тезроқ якунланиши мумкинлигини истисно этмади.
У АҚШда етарли миқдорда ўқ-дори захираси мавжудлигини ва зарбалар шиддати сақланиб қолишини таъкидлади.
Аввалроқ Британия матбуоти Исроил разведкаси вакилига таяниб, АҚШнинг юқори шиддатдаги ҳужумлар учун имкониятлари 4–5 кунга, камроқ шиддатда эса бир ҳафтага етиши мумкинлигини хабар қилган эди.

👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАА Эрон билан алоқаларни тўлиқ узди
БАА Эроннинг ҳудудига йўллаган ракета зарбаларидан сўнг Теҳрондаги элчихонасини ёпиш ва дипломатик миссия раҳбарини чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Баёнотда Эроннинг турар жойлар, аэропортлар, портлар ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларини нишонга олаётгани кескин қораланди. Расмийларга кўра, бу ҳаракатлар миллий суверенитет ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади.
28 февраль куни Iсроил ва БААнинг Эронга қарши ҳужумларидан сўнг Теҳрон Форс кўрфази мамлакатлари томон ракета ва дронлар учирган.
БАА Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 165 та баллистик ракета ва 541 та дрон аниқланган, уларнинг аксарияти уриб туширилган.
Битта дрон Дубай аэропортига зарба бериб, 4 кишини жароҳатлаган. Яна бир дрон қолдиқлари Burj Al Arab яқинида йўқ қилинган. Шунингдек, уриб туширилган дрон қолдиқлари Жебел Али Порт ҳудудида ёнғинга сабаб бўлган.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент вилоятида «молотов коктейли» қўлланилди. ИИБ босқиндан хабари борми? Ғазалкент шаҳрида яшовчи Исмоил Шоюсупов хонадонига нисбатан икки марта ноқонуний ҳаракатлар содир этилган. Биринчи ҳолат 2026 йил 9 февраль куни соат 04:25 атрофида қайд этилган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тунги таҳдид ва «молотов коктейли»: Ғазалкентдаги хонадон нега «босқинчилар» нишонига айланди?
Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида тунги вақтда "молотов коктейли" қўлланган ҳолат юзасидан аввалроқ хабар берган эдик. Шундан сўнг, EFFECT.UZ мухбирлари воқеани жойига чиқиб ўрганишди, Исмоил Шоюсупов хонадони атрофидаги ҳолат кўздан кечирилди ва кузатув камераларида қайд этилган видеотасвирлар таҳлил қилинди.
Тасвирларда ниқобли шахслар уй дарвозаси ва ташқи қисмига олов ёқилган бутилкаларни ташлагани кўринади. Оқибатда қисқа муддатли ёнғин юзага келган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинмоқда. Тегишли идораларнинг расмий муносабати кутилмоқда.
👉Тўлиқ видео

🤔1
“Кўзи ёнган, илмга чанқоқ ўқувчилар менда катта таассурот қолдирди” — вазир Наманганда бўлган учрашув ҳақида
Мактаб ва мактабгача таълим вазири Эъзоза Каримова Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 48-мактабда “Келажак соати” доирасида очиқ дарсда иштирок этди.
“Муҳтарам аёл” мавзусида бўлиб ўтган дарс давомида мамлакатда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ишлар ҳақида фикр алмашилган.
Учрашув чоғида вазир ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақил фикрларига тўхталиб ўтган:
Шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот ўтказилган. Унда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинган. Ташриф якунида мактаб ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилган.

“Кўзлари ёнган, илм олишга чанқоқ ўқувчиларнинг мулоҳазаларига қулоқ тутар эканман, уларнинг теран фикрлари ва ҳаётий қарашлари менда катта таассурот қолдирди”, — деган эди Эъзоза Каримова.
Шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот ўтказилган. Унда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинган. Ташриф якунида мактаб ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 мартдан газ нархи оширилмаслиги айтилди
Ижтимоий тармоқларда “1-мартдан табиий газ нархи ошди” деган хабарлар тарқалмоқда.
Расмий маълумотга кўра, 1-мартдан табиий газ нархи оширилгани йўқ. Тўловлар аввалги тариф асосида амалга оширилади.
1-мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий (базавий) меъёр ўзгарди.
Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга — 100 куб метрдан 500 куб метргача оширилган эди.
Ноябр — февраль ойларида: ҳар ой учун 500 куб метргача базавий меъёр амал қилади.
Март — октябр ойларида: ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр белгиланади.
Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябр — февраль ойларида амал қилади.
Демак, 1-мартдан 31-октябргача ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр қўлланади.
Шу боис, “газ нархи ошди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

👎17😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сангардaк — тоғлар бағридаги шифо ва ҳузур манзили!
Шовқинли шаҳардан чарчадингизми? Соф ҳаво, шаршара садоси ва тоғ бағридаги осойишталикни соғиндингизми? У ҳолда Сангардaк сизни кутмоқда!
Сурхондарёнинг гўзал тоғли ҳудудида жойлашган Сангардaк санаторияси — бу оддий дам олиш маскани эмас. Бу ерда табиатнинг ўзи шифо беради. Мусаффо ҳаво, булоқ сувлари ва бетакрор иқлим организмни тиклайди, руҳиятни енгиллаштиради.
🌊 Сангардaк шаршараси — табиатнинг тирик мўъжизаси.
🌿 Яшил манзаралар — кўз ва қалбга ором.
💆♂️ Тиббий муолажалар — соғломлашиш учун замонавий шароит.
🏔 Тоғ ҳавоси — асаб тизими ва нафас йўллари учун табиий терапия.
Бу ерга келганлар нафақат дам олади, балки янги куч ва илҳом билан қайтиб кетади. Сангардaк — оилавий саёҳат, соғломлашиш ва хотиржамликни бирлаштирган бетакрор маскан.
Effect.uz жамоаси Сангардaкдан махсус эксклюзив репортаж тайёрлади. Табиат ва шифо уйғунлашган бу масканни ўз кўзингиз билан кўриш вақти келмадими?
📞 Мурожаат учун:
📱 55 452 77 88
📱 55 452 77 99
📱 99 594 66 16
👉 Тўлиқ видео

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу давлат сиёсатини англатмайди” – Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Жума табрик юборманглар”, деб тавсия берган Дин ишлари бўйича қўмита ходими гапларига муносабат билдирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙПҲ инспекторини уриб кетган мактаб ўқувчиси қамоққа олинди. Терговни Бош прокурор назоратга олган
25 февраль куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборган ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.
Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан гумонланувчи сифатида жалб қилинди.
28 февраль куни суд қарори билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан олиб борилмоқда.

🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Боламга сени онанг “мусорчи” дейишса ҳам, чидайман” – Тозалик посбонининг бир куни
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати “Тозалик посбонининг бир куни” лойиҳасининг навбатдаги сонини эълон қилди. Унда 2016 йилда Тошкентга кўчиб келиб, 2020 йилдан буён чиқинди йиғиш шохобчасида меҳнат қилаётган Наргиза Қулматова ҳақида ҳикоя қилинади.
У ўз ишидан уялмайди, аксинча, ҳалол меҳнати билан уйининг ярим кредитини тўлаганидан, келин олиб, тўйлар қилганидан фахрланади. “Осон ишнинг ўзи йўқ, лекин бу ишим менга ёқади, қийинчилик сезмайман” дейди қаҳрамонимиз.
Бироқ жамиятнинг муносабати ҳамиша ҳам ижобий эмас. Наргиза опа баъзилар уни “мусорчи” деб ҳақорат қилгани, ҳатто устидан мағзава тўкишган кунларини оғриқ билан эслайди. Ҳаттоки фарзандлари ҳам бошида онасининг касбидан уялишган, мактабда тенгдошлари ўғлининг устидан кулиб, йиғлатишган. Шунга қарамай, у фарзандларига бу ҳалол меҳнат эканини ва савоби катталигини тушунтирган.
Бугун Наргиза опанинг қизи ва ўғли унга ишларида кўмаклашади. У аҳолидан фақат бир нарсани — бошқаларнинг меҳнатини қадрлашни ва чиқиндиларни эринмасдан чиқинди йиғиш шохобчасигача олиб келиб, саралаб ташлашни сўрайди. Аёлнинг катта бир орзуси бор.

👍10😢2🤔1
Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади
Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон – Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да кутиб олишлари айтилмоқда.
Алоқа учун телефонлар:
+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон – Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да кутиб олишлари айтилмоқда.
Алоқа учун телефонлар:
+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Президент Форс кўрфазидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди
Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилади. Бу ишни самарали ташкил этиш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берди.
Бугун, 2 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур топшириқ ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.
Видеоселекторда фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда ватанга олиб келиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинган. Мамлакатдаги барча авиакомпанияларга Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган юртдошларни қайтариш чораларини кўриш топширилган.
Хусусан, Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.
Мажлисда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Форс кўрфази давлатлари билан амалдаги келишувларнинг ижро ҳолатини таҳлил қилиш, шунингдек, экспорт-импорт операциялари учун муқобил йўналишларни кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Қайд этилишича, вазиятдан келиб чиқиб, барча зарур чоралар тезкорлик билан амалга оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача зиёратчиларни Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб бориш вақтинча тўхтатилган ва 2026 йил 2 мартдан бошлаб юртдошларимизни ватанга қайтариш учун “Uzbekistan Airways” Жидда – Тошкент йўналишида махсус репатриация рейсларини амалга ошириш белгиланган эди.

👍49🔥33🤔1
Ҳоманаийнинг рафиқаси шифохонада вафот этди — Mehr
АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида марҳум Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг рафиқаси Мансура Ҳожасте шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
Press TV’нинг аниқлаштиришича, Ҳоманаийнинг рафиқаси АҚШ ва Исроил ҳужумлари пайтида олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳозирча расмий шахслар бу маълумотга изоҳ бермади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида марҳум Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг рафиқаси Мансура Ҳожасте шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
“Кома ҳолатида бўлган Марҳум Эрон олий Олий раҳнамосининг муҳтарама рафиқаси шаҳид ҳолатда дунёни тарк этди”, - дейилади хабарда.

👍4😢4🔥1