EFFECT.UZ | Расмий канал
«Ички ишлар органи бир фуқарони рози қилиш йўлида бошқанинг ҳуқуқини чеклай олмайди» – Шоҳрух Ғиёсов Бугун, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул якунлари юзасидан вазирлик…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ вакили: сўнгги 5 йилда тизим фуқароларга яқинлашди
Тошкент шаҳар ИИББ Мултимедиа маркази раҳбари Қаҳрамон Худойберганов Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг сайёр қабули юзасидан Effect.uz’га изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, сўнгги беш йил давомида ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва фуқаролар билан мулоқотни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса мурожаатлар билан ишлаш тизимида ҳам ўз аксини топмоқда.
Шунингдек, Худойберганов Тошкент шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги BMW автомашинаси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ва унда оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаров фожиасига ҳам тўхталди. Маълумки, ушбу ҳолат жамоатчиликда вояга етмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши, назорат ва масъулият масалалари юзасидан қатор саволларни кун тартибига олиб чиқди.
Худойбергановга кўра, ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилади. Масъулнинг билдиришича, бундай фожиаларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш доимий равишда устувор вазифалардан бири бўлиб қолади.
Мутахассислар фикрича, бу каби фожиаларнинг олдини олиш учун йўл ҳаракати хавфсизлигига доир талабларни кучайтириш ва назоратни янада ошириш зарур.
👉 ҚАБУЛДАН РЕПОРТАЖ
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2👎1🤔1
1 мартдан газ нархлари оширилгани йўқ — Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда 1 мартдан табиий газ нархи оширилиши тўғрисида хабар тарқалди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 1 мартдан табиий газ нархи оширилмаган, тўловлар эски тарифда амалга оширилади. Бироқ, бугундан бошлаб, қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.
Вазирликнинг қайд этишича, иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга (100 метр кубдан 500 куб метрга) кўтарилган.
Хусусан, ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.
Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь — февраль ойларида ҳам амал қилади.
Шу сабабли, бугун, 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” амал қилади.
Вазирликнинг эслатишича, Президентнинг қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Жумладан, компенсация миқдори:
Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилади.

🤷♂3👎1😢1
Сурхондарёнинг яширин гавҳари: Сангардaк санаториясига саёҳат…
Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Сангардaк санаторияси нафақат гўзал манзаралари, балки шифобахш табиати билан ҳам машҳур. Соф ҳаво, тоғ бағридан оқиб тушувчи мусаффо сувлар ва табиий иқлим бу масканни соғломлаштириш учун қулай ҳудудга айлантирган.
Санаторияга ташриф буюрганлар, аввало, Сангардaк шаршарасининг ҳайратомуз манзараси ва атрофни ўраб турган яшил табиатдан баҳра олади. Мутахассислар таъкидлашича, бу ердаги иқлим ва табиий шароит асаб тизими, нафас йўллари ҳамда умумий соғлиқни тиклашда ижобий таъсир кўрсатади.
Масканда дам олиш билан бир қаторда тиббий муолажалар ҳам ташкил этилган. Шу боис Сангардaк нафақат саёҳат, балки соғломлашиш учун ҳам танланмоқда.
Табиат қўйнидаги осойишталик, мусаффо ҳаво ва шифобахш муҳит Сангардaкни юртимизнинг диққатга сазовор соғломлаштириш масканларидан бирига айлантирмоқда. Effect.uz жамоаси Сангардакдан эксклюзив репортаж тайёрлади.
Мурожаат учун:
554527788
554527799
995946616
👉 https://youtu.be/RA4BiTyN-3Q

YouTube
МЎЖИЗАЛАРГА БОЙ САНГАРДАК САНАТОРИЯСИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥3👍2🤔1
Алишер Усмоновга учрашиш қийинми? Журналистлар, адвокат Олий судга «бостириб» боришди
Бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари — Жаҳонгир Тўлаганов, “Сирожиддин Медиа”, Отабек Хамидов, Effect.uz ходими Диёрбек Базарбаев ҳамда адвокат, ҳуқуқ фаоли Хуршида Насретдинова Жиноят ишлари бўйича Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов қабулида бўлди.
Учрашув давомида иштирокчилар суд тизими фаолияти, очиқлик масаласи ва жамоатчилик вакилларининг қабулга кириш тартиби борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Айрим масалалар юзасидан саволлар кўтарилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Фаоллар таъкидлашича, суд органлари билан мулоқотда очиқ формат ва жамоатчилик учун қулай механизмлар яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, қабул жараёнининг тартиби ва амалиёти бўйича қатор таклифлар илгари сурилган. Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва кўтарилган масалаларни ҳуқуқий доирада муҳокама қилишга келишиб олингани қайд этилди.
👉 https://youtu.be/z2oL-33ZQbI

УСМОНОВГА УЧРАШИШ ҚИЙИНМИ? ЖУРНАЛИСТ, АДВОКАТЛАР ОЛИЙ СУДГА «БОСТИРИБ» БОРИШДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда келин ва унинг оиласини алдаб, уларнинг ҳовлисини фирибгарлик йўли билан сотган Шаҳзод Рисматов 9 йилга озодликдан маҳрум этилди 📂Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни…
«Реал Санжик» ишини хотирлаб: Ўз жонига қасд қилган куёвнинг қарзи қиёматга қолмасин!
Бир пайтлар Тошкентда келин ва унинг оиласини алдаб, улар яшаб турган ҳовлини фирибгарлик йўли билан сотган Шаҳзод Рисматов иши жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Суд ҳукмига кўра, у 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Мазкур можарода блогер, тадбиркор сифатида танилган «Реал Санжик» номи ҳам тилга олинганди.
Ўша воқеа кўпчилик томонидан “шоу” сифатида муҳокама қилинган бўлса-да, аслида бу жамиятдаги ишонч ва ҳуқуқий саводхонлик масаласини очиб берган оғриқли ҳолат эди.
Бугун Қашқадарё вилояти Нишон туманида шунга ўхшаш ҳолат яна қайғули оқибат билан кун тартибига чиқмоқда. Маълумотларга кўра, нишонлик куёв Р.М қайнонасининг номига “Ҳаёт банк”дан кредит асосида “Monza” автомашинасини расмийлаштирган. Орадан кўп ўтмай, у ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмади.
Шундан сўнг қарздорлик кекса қайнона ва қайнотанинг зиммасига тушади. Банк томонидан автомашина мусодара қилиниб, қайта сотувга чиқарилган. Бироқ машина сотувидан тушган маблағ на асосий қарзни, на ҳисобланган фоизларни тўлиқ қоплашга етган. Ҳозирда доимий даромади йўқ кекса ота-она ҳам қиз узатиб, ташвишга қолди, ҳам қарздорлик юкини кўтарди.
Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар ва банк раҳбариятидан инсонийлик ва қонунийлик нуқтаи назаридан масалага қайта назар ташлашни сўрайди. Чунки, ишонч тузоғи навбатдаги қурбонларга сабаб бўлмаслиги керак.
👉 https://youtu.be/Da5orQblN3k

"РЕАЛ САНЖИК" ИШИДАН ЎРНАК ОЛИБ: ҚАРЗ ҚИЁМАТГА ҚОЛДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва ИИО тезкор тадбирларида Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг катта партияси аниқланди
33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.
Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинган. 8400 дона “Регапен” билан ушланган шахслардан ташқари, омбордан яна 22 600 дона дори топилган.
Яна бир ҳолатда 12 400 дона “Зардекс” автомашинадан олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Давлат хавфсизлик хизмати шубҳали ҳолатлар бўйича 1520 рақамига хабар беришни сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент туманидаги 1,05 гектар ер атрофида катта можаро: Ким қонундан устун?
Фуқаро Омон Агзамов бир неча йил давомида турли давлат органларига, жумладан Бош прокуратурага мурожаат қилиб келаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, мурожаатларида келтирилган ҳолатлар юзасидан керакли чоралар кўрилмаган.
Агзамовнинг билдиришича, 2025 йил Бош прокуратура томонидан қўзғатилган 170012/2024-17DY рақамли жиноят иши ер майдонини ўзлаштириш, сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва давлат мулкини ноқонуний сотиш аломатлари билан боғлиқ.
Унинг даъвосига кўра, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган 1,05 гектар ер майдони аслида давлат мулки бўлиши керак эди. Бироқ айрим шахслар уни “Ixtiyor Baraka Fayz” МЧЖ устав капиталида мавжуд мулк сифатида расмийлаштириб, кейинчалик бошқа шахс орқали йирик қурилиш компанияга расмийлаштирган. Ерда кўп қаватли турар жой бинолари қад ростлаган.
Мурожаатчи айрим шахслар юқори мансабдорлар билан алоқалар орқали жиноят ишининг ёпилишига таъсир ўтказаётган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Шу билан бирга, у 500 нафарга яқин фуқаро мазкур қурилиш лойиҳасига маблағ киритганини ва иш қайта кўриб чиқилса, улар манфаатларига ҳам таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлайди.
Омон Агзамов қуйидагиларни сўрайди:
• иш юзасидан холис ва шаффоф тергов ўтказиш;
• барча дахлдор шахсларга ҳуқуқий баҳо бериш;
• Олий суд томонидан 2023 йил 4 январда қабул қилинган суд қарори ижросини таъминлаш;
• давлат ерларини хусусийлаштириш жараёнига комплекс ҳуқуқий баҳо бериш.
У ўз мурожаатида “Қонун барча учун тенгми?” деган саволни ўртага ташлаб, иш шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинишини сўраган. Агзамов ўз ихтиёрида барча ҳужжат ва далиллар мавжудлигини билдирган. EFFECT.UZ тез орада мавзу бўйича катта видеорепортажни эълон қилади.

🤔5
Тошкентда илмий тадқиқотларни рақамлаштиришга бағишланган республика семинари бўлиб ўтди
2026 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида “Замонавий илмий тадқиқотларда рақамли платформалар ва самарадорлик” мавзуcида республика ҳамкорлик семинари бўлиб ўтди. Тадбир Ilmiy tadqiqotchilar va innovatorlar assotsiatsiyasi ҳамда Science and Innovation ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда илмий тадқиқотлар жараёнини рақамлаштириш, илмий нашрлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, академик ҳалоллик стандартларини кучайтириш ва миллий электрон илмий инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий илмий платформаларни халқаро илмий базалар билан интеграция қилиш, тадқиқотчиларнинг рақамли идентификация тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, профессор-олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар якунида илмий соҳада рақамли ечимларни самарали жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Иштирокчиларга сертификатлар топширилди ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

👍4🔥1
Автомобилни ГАИ ва нотариусда расмийлаштириш қанчага тушади?
Янги ёки ишлатилган автомашина сотиб олинганда, янги эгаси уни ГАИда рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақам белгисини олиш учун 10 календарь кун ичида мурожаат қилиши шарт.
ГАИда рўйхатдан ўтказиш харажатлари
⛽️ Бензинли автомобиллар учун:
🚘 Автомобилни рўйхатдан ўтказиш — 2 565 000 сўм
📋Техпаспорт бериш — 262 500 сўм
Янги давлат рақамлари — 1 312 500 сўм
Жами: 4 140 000 сўм
🔋 Электромобиллар учун:
🚘 Автомобилни рўйхатдан ўтказиш — 562 500 сўм
📋 Техпаспорт бериш — 262 500 сўм
Янги давлат рақамлари — 1 312 500 сўм
Жами: 2 137 500 сўм
Нотариусда расмийлаштириш харажатлари:
📑 Нотариал бож — 1 125 000 сўм
🏛 Герб тўлови — 37 500 сўм
🔍 Текширув (тақиқ бор-йўқлиги) — 56 250 сўм
💬 Маслаҳат хизмати — 18 750 сўм
📝 Шартнома тайёрлаш — 37 500 сўм
💰 Жами: 1 275 000 сўм

😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура ходими пора билан қўлга тушди
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Девонхона нозири ҳозирда Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг долларни Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

👎1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дональд Трамп Эронга қарши операция қанча давом этишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция тахминан тўрт ҳафта давом этиши мумкинлигини маълум қилди. У бу ҳақда Daily Mail нашрига берган интервьюсида айтган.
Трампнинг сўзларига кўра, операция бошидан 4 ҳафталик жараён сифатида режалаштирилган. Шу билан бирга, у амалиёт бундан ҳам тезроқ якунланиши мумкинлигини истисно этмади.
У АҚШда етарли миқдорда ўқ-дори захираси мавжудлигини ва зарбалар шиддати сақланиб қолишини таъкидлади.
Аввалроқ Британия матбуоти Исроил разведкаси вакилига таяниб, АҚШнинг юқори шиддатдаги ҳужумлар учун имкониятлари 4–5 кунга, камроқ шиддатда эса бир ҳафтага етиши мумкинлигини хабар қилган эди.

👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАА Эрон билан алоқаларни тўлиқ узди
БАА Эроннинг ҳудудига йўллаган ракета зарбаларидан сўнг Теҳрондаги элчихонасини ёпиш ва дипломатик миссия раҳбарини чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Баёнотда Эроннинг турар жойлар, аэропортлар, портлар ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларини нишонга олаётгани кескин қораланди. Расмийларга кўра, бу ҳаракатлар миллий суверенитет ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади.
28 февраль куни Iсроил ва БААнинг Эронга қарши ҳужумларидан сўнг Теҳрон Форс кўрфази мамлакатлари томон ракета ва дронлар учирган.
БАА Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 165 та баллистик ракета ва 541 та дрон аниқланган, уларнинг аксарияти уриб туширилган.
Битта дрон Дубай аэропортига зарба бериб, 4 кишини жароҳатлаган. Яна бир дрон қолдиқлари Burj Al Arab яқинида йўқ қилинган. Шунингдек, уриб туширилган дрон қолдиқлари Жебел Али Порт ҳудудида ёнғинга сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида «молотов коктейли» қўлланилди. ИИБ босқиндан хабари борми? Ғазалкент шаҳрида яшовчи Исмоил Шоюсупов хонадонига нисбатан икки марта ноқонуний ҳаракатлар содир этилган. Биринчи ҳолат 2026 йил 9 февраль куни соат 04:25 атрофида қайд этилган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тунги таҳдид ва «молотов коктейли»: Ғазалкентдаги хонадон нега «босқинчилар» нишонига айланди?
Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида тунги вақтда "молотов коктейли" қўлланган ҳолат юзасидан аввалроқ хабар берган эдик. Шундан сўнг, EFFECT.UZ мухбирлари воқеани жойига чиқиб ўрганишди, Исмоил Шоюсупов хонадони атрофидаги ҳолат кўздан кечирилди ва кузатув камераларида қайд этилган видеотасвирлар таҳлил қилинди.
Тасвирларда ниқобли шахслар уй дарвозаси ва ташқи қисмига олов ёқилган бутилкаларни ташлагани кўринади. Оқибатда қисқа муддатли ёнғин юзага келган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинмоқда. Тегишли идораларнинг расмий муносабати кутилмоқда.
👉Тўлиқ видео

🤔1
“Кўзи ёнган, илмга чанқоқ ўқувчилар менда катта таассурот қолдирди” — вазир Наманганда бўлган учрашув ҳақида
Мактаб ва мактабгача таълим вазири Эъзоза Каримова Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 48-мактабда “Келажак соати” доирасида очиқ дарсда иштирок этди.
“Муҳтарам аёл” мавзусида бўлиб ўтган дарс давомида мамлакатда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ишлар ҳақида фикр алмашилган.
Учрашув чоғида вазир ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақил фикрларига тўхталиб ўтган:
Шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот ўтказилган. Унда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинган. Ташриф якунида мактаб ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилган.

“Кўзлари ёнган, илм олишга чанқоқ ўқувчиларнинг мулоҳазаларига қулоқ тутар эканман, уларнинг теран фикрлари ва ҳаётий қарашлари менда катта таассурот қолдирди”, — деган эди Эъзоза Каримова.

👍1🤔1