Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косон ҳокими: «Онам фаррош, отам тракторчи бўлган»
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев фуқаролар билан учрашувда ота-онаси ҳақида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, онаси фаррош, отаси эса оддий тракторчи бўлган. Ҳоким таъкидлаганидек, инсоннинг қайси оиладан экани эмас, балки меҳнат, интилиш ва масъулият унинг камолотига замин яратади.
Мазкур фикр жамиятда раҳбарлар фақат бой ёки нуфузли оиладан чиқади, деган қарашлар ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини кўрсатади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍18🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошпанасиз ҳайвонлар тақдири кимнинг зиммасида?
Ангрен шаҳрида бошпанасиз жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабат ҳолати аниқлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.Ангрен–Ҳаёт» бошпанаси волонтёрлари маълум қилишича, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бўлимига қарашли бошпанасиз итларни тутиш ходимлари томонидан жониворнинг сўйилаётган ҳолати қайд этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ангрен шаҳрида бошпанасиз жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабат ҳолати аниқлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.Ангрен–Ҳаёт» бошпанаси волонтёрлари маълум қилишича, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бўлимига қарашли бошпанасиз итларни тутиш ходимлари томонидан жониворнинг сўйилаётган ҳолати қайд этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди: Ўзбекистон билан боғлиқ бир нечта авиарейслар қайтарилди
Uzbekistan Airports маълумотига кўра, Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши муносабати билан (дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 11:30 дан 17:00 гача) бир қатор авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.
Қайтарилган рейслар:
• 7Q4461 — Fly One Asia (Андижон – Мадина) рейси Андижон аэропортига қайтди.
• 7Q342 — Fly One Asia (Мадина – Тошкент) рейси Мадина аэропортига қайтди.
• HH901 — Qanot Sharq (Тошкент – Дубай) рейси Тошкент аэропортига қайтди.
• 2U7706 — Fly Khiva (Мадина – Андижон) рейси Мадина аэропортига қайтди.
• 9S3302 — Air Samarkand (Жидда – Тошкент) рейси Жидда аэропортига қайтди.
Айни пайтда авиакомпаниялар вазиятни кузатмоқда. Йўловчиларга рейслар ҳолати бўйича авиакомпаниялар билан боғланиш тавсия этилади.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида «молотов коктейли» қўлланилди. ИИБ босқиндан хабари борми?
Ғазалкент шаҳрида яшовчи Исмоил Шоюсупов хонадонига нисбатан икки марта ноқонуний ҳаракатлар содир этилган. Биринчи ҳолат 2026 йил 9 февраль куни соат 04:25 атрофида қайд этилган.
Кузатув камераларида қайд этилган видеолавҳада номаълум ниқобли шахслар «молотов коктейли» ёрдамида уй дарвозаси ва ташқи қисмларига ўт қўйишга уринган. Натижада қисқа муддатли ёнғин содир бўлган.
Орадан, 16 кун ўтиб, 25 февраль чамаси тунги соат 02:00 ларда уч нафар номаълум шахс яна хонадонга бостириб келган. Улардан бири томга чиқиб, қўлида бензин билан уйга ўт қўйишга ҳаракат қилган. Хонадон эгасининг ўғли вазиятни кузатув камералари орқали пайқаб, босқинчиларни ҳайдашга уринган. Босқинчилар таҳдид қилгач, воқеа жойидан қочиб кетган.
Кетма-кет содир этилган ушбу ҳолатлар аҳоли орасида хавотир уйғотмоқда. Айрим фуқаролар ҳуқуқ-тартибот органларидан тезкор чоралар кўриш ва ҳолатга нисбатан батафсил тушунтириш беришни сўрамоқда. Ҳозирча Тошкент вилояти ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилгани EFFECT.UZ’га маълум эмас.

🤔10👎2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Эронга нисбатан превентив ҳужум бошлади
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг маълум қилишича, мамлакат Эронга қарши превентив зарба берган.
Маҳаллий Fars агентлиги маълумотига кўра, Теҳронда камида учта портлаш содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг маълум қилишича, мамлакат Эронга қарши превентив зарба берган.
Маҳаллий Fars агентлиги маълумотига кўра, Теҳронда камида учта портлаш содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Эрон раҳбариятининг муҳим персоналари ҳалок бўлгани айтилмоқда
Исроил томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида Эрон раҳбариятининг муҳим шахслари ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Бир нечта маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, зарба оқибатида Эрон мудофаа вазири Азиз Насирадзе, суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусейн Моҳсени-Эжеий ҳамда армия бош қўмондони Амир Ҳотами ўлдирилган.
Ҳозирча ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳлар тақдим этилгани йўқ.

🔥1
Эрон яқин шарқдаги тўртта АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди
Эрон Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди.
Fars агентлиги хабар беришича, ракета ҳужумлари Қатар, Қувайт, БАА ва Баҳрайндаги объектларга қаратилган.
Жумладан:
• Қатардаги “Ал-Удейд” авиабазаси,
• Баҳрайнда жойлашган АҚШ Бешинчи флоти базаси,
• БААдаги “Ал-Дафра” авиабазаси,
• Қувайтдаги “Ал-Салем” авиабазаси нишонга олинган.
Ҳозирча ушбу ҳужум оқибатлари ва эҳтимолий талафотлар ҳақида расмий маълумот тақдим этилмаган.

👍6👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон яқин шарқдаги тўртта АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди Эрон Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди. Fars агентлиги хабар беришича, ракета ҳужумлари Қатар, Қувайт, БАА ва Баҳрайндаги объектларга…
Ироққа амалга оширилган авиаҳужумлар ортидан икки киши ҳалок бўлди
Ироқнинг марказий қисмида жойлашган Бобил вилояти ҳудудида амалга оширилган бир нечта авиаҳужумлар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳат олган. Бу ҳақда INA агентлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, Бобил вилояти шимолидаги Журф ал-Наср тумани бир нечта ҳаво зарбаларига дуч келган. Ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилотлар ва расмий изоҳлар кутилмоқда.
Шунингдек, ракета зарбалари фонида Абу-Даби шаҳрида камида бир киши ҳалок бўлган.

😢2
“Президент тирик” — Эрон вице-президенти
Эрон вице-президенти Муҳаммад Жафар Гаэм-Паноҳ мамлакат президенти Масуд Пезешкиан тирик эканлигини тасдиқлади.
АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар фонида Эрон ҳаво ҳудуди кейинги ёпилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон вице-президенти Муҳаммад Жафар Гаэм-Паноҳ мамлакат президенти Масуд Пезешкиан тирик эканлигини тасдиқлади.
“Сионистик режим ва АҚШ музокора вақтида амалга оширилган қўрқоқларча ҳужумига қарамай Пезешкианнинг аҳволи яхши”, - деб ёзди у ўзининг X тармоғида.
АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар фонида Эрон ҳаво ҳудуди кейинги ёпилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон яқин шарқдаги тўртта АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди Эрон Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди. Fars агентлиги хабар беришича, ракета ҳужумлари Қатар, Қувайт, БАА ва Баҳрайндаги объектларга…
“АҚШ ва Исроилга қарши зарбалар душман тўлиқ енгилгунга қадар давом этади” — Али Абдуллоҳий
“Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлиги раҳбари Али Абдуллоҳий АҚШ ва Исроилга қарши жавобий зарбалар давом этиши ҳақида баёнот берди.
Қайд этиш керак, Исроил ва АҚШ шанба куни Эрон ҳудудига ҳужум қилгандан сўнг, Теҳрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлиги раҳбари Али Абдуллоҳий АҚШ ва Исроилга қарши жавобий зарбалар давом этиши ҳақида баёнот берди.
“АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга нисбатан агрессиясига жавобан, ҳудуддаги барча босиб олинган ерлар ва америкалик базаларга “ракеталар ёмғири” ёғдирилди.
Бу операция душман тўлиқ енгилгунга қадар тўхтамай давом этади”, - деди Али Абдуллоҳий.
Қайд этиш керак, Исроил ва АҚШ шанба куни Эрон ҳудудига ҳужум қилгандан сўнг, Теҳрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Ўқитувчилардан мажбурий тартибда пул йиғишга топшириқ берган “зам” ҳоким жазоланди
Cурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳоким ўринбосари Анвар Ражабов тумандаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан мажбурий тартибда пул йиғишга кўрсатма бергани учун интизомий жазога тортилди.
Гарчи ушбу ҳолат тасдиқланган бўлса-да, туман ҳокимлиги матбуот хизмати ўзи эълон қилган постни тахрирлаб, Анвар Ражабов исмини олиб ташлади ва уни “масъул шахс” дея таништирди.
Муносабатда айтилишича, ҳолат юзасидан тегишли идоралар масъуллари иштирокида хизмат текшируви ўтказилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, мансабдор шахс томонидан берилган кўрсатма амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқ келмагани аниқланиб, ихтиёрийлик тамойилига риоя этилмагани хизмат текшируви хулосасида қайд этилган.
Мазкур хулосага асосан масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилган.
Шунингдек, масъул шахсга келгусида хизмат ваколатларини амалга оширишда қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш юзасидан расмий огоҳлантириш берилган.

“Ҳар қандай хайрия ёки эҳсон тадбирлари фақат ихтиёрийлик асосида, ҳеч қандай босим ва мажбурлашсиз, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида амалга оширилиши шартлигини эслатиб ўтамиз ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча раҳбар ва масъул ходимлар билан қўшимча ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилаётгани, ички назорат тизими янада кучайтирилганини маълум қиламиз”, - дейилади муносабатда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил Эронга нисбатан превентив ҳужум бошлади Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг маълум қилишича, мамлакат Эронга қарши превентив зарба берган. Маҳаллий Fars агентлиги маълумотига кўра, Теҳронда камида учта портлаш содир бўлган. Telegram I Facebook…
Эронда ҳалок бўлган мактаб ўқувчилари сони 24 тага етди
Эроннинг Минаб тумани ҳудудидаги “Шаджаре Тайебе” қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида қурбонлар сони 24 нафарга етди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эроннинг Минаб тумани ҳудудидаги “Шаджаре Тайебе” қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида қурбонлар сони 24 нафарга етди.
“Исроил ва АҚШ томонидан Минаб туманига қилинган ҳужум натижасида 24 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган”, - дейилади ISNA агентлиги берган хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда қидирилаётган мурда 80 кун деганда топилди
Эслатиб ўтамиз, Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Умматқулов воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборилган, мурдани йўқ қилишда ИИБ ходимига унинг турмуш ўртоғи ҳам ёрдам берган.
Орадан 80 кун ўтиб, Умматқуловнинг жасади ва ниҳоят топилган. Лекин марҳум топилгунга қадар, унинг яқинлари мутассади раҳбарлардан сув сатҳини пасайтириш, ўликни топиш учун қўшимча ёрдам кучларини сафарбар қилишни сўрашган.

😢13👍2🤔2
Мадҳия, тозалов ва қатъий тарбия — Жумаевнинг “Панелний”даги саргузаштлари
ЙПХга бўйсунмаган иккита BMW воқеасининг иштирокчиси бўлганидан фахрланиши ва бу ҳолатни тарқатгани учун “минималка” билан қутулиб кетгани билан мақтанган “Uzbelas Performance” раҳбари Асад Жумаев тайинланган 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини “Панелний”да ўтамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЙПХга бўйсунмаган иккита BMW воқеасининг иштирокчиси бўлганидан фахрланиши ва бу ҳолатни тарқатгани учун “минималка” билан қутулиб кетгани билан мақтанган “Uzbelas Performance” раҳбари Асад Жумаев тайинланган 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини “Панелний”да ўтамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥3🤔2
⚡️Коррупция, шантаж, заҳарланиш: Боғчаларни нима «жин» урди?
Сўнгги кунларда мамлакатда мактабгача таълим муассасалари билан боғлиқ салбий ҳолатлар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Хусусан, Фарғонада болаларнинг заҳарланиши, 6 ёшли боланинг ток уриши оқибатида жароҳатланиши, Сурхондарёда мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг қўлга олиниши, шунингдек Жиззахда қайд этилган коррупцион ҳолатлар жамоатчиликда жиддий саволлар уйғотди.
Аввалроқ Effect.uz Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи-ёрдамчининг хатти-ҳаракатлари бўйича журналистик суриштирув эълон қилган эди. Шундан сўнг таҳририятга келиб тушган янги маълумотлар ҳолат янада жиддий эканини кўрсатмоқда.
Гап, фақат интизом масаласи ҳақида эмас, болаларга нисбатан эҳтимолий зўравонлик, тан жароҳати етказиш, муассаса мулкидан ноқонуний фойдаланиш ва видеокузатув тизимига аралашиш каби ҳолатлар ҳақида сўз бормоқда.
Шу муносабат билан Effect.uz масъул идоралардан қуйидаги масалалар юзасидан очиқ ва батафсил ахборот тақдим этишни сўрайди:
– туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг расмий муносабати;
– туман прокуратурасининг ҳуқуқий квалификация юзасидан баёноти;
– ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ёки қўзғатилмагани ҳақида аниқ маълумот;
– болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар.
Унутманг, масала Effect.uz орқали жамоатчилик назоратида.
👉 https://youtu.be/r8FYmmv21rY

YouTube
КОРРУПЦИЯ, ШАНТАЖ, ЗАҲАРЛАНИШ: БОҒЧАЛАРНИ НИМА ЖИН УРЯПТИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.iss.one/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

Нетаньяху ва Трамп телефон орқали мулоқот қилди
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий амалиёт фонида телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат мазмунига оид тафсилотлар очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Исроил ва АҚШ Эрон ҳудудига зарбалар берди, шундан сўнг Теҳрон жавоб чораси сифатида АҚШнинг ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий амалиёт фонида телефон орқали мулоқот қилди.
“Нетаньяҳу ва Трамп бир муддат аввал телефон орқали мулоқот қилди”, дейилади хабарда.
Суҳбат мазмунига оид тафсилотлар очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Исроил ва АҚШ Эрон ҳудудига зарбалар берди, шундан сўнг Теҳрон жавоб чораси сифатида АҚШнинг ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2🤷♂1
“Душман иккинчи марта дипломатияга хиёнат қилди” — Эрон ТИВ
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағои АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларини кескин қоралади.
Унинг таъкидлашича, сўнгги тўққиз ой ичида Эрон АҚШ ва сионистик режимнинг агрессив хатти-ҳаракатларига дуч келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағои АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларини кескин қоралади.
Унинг таъкидлашича, сўнгги тўққиз ой ичида Эрон АҚШ ва сионистик режимнинг агрессив хатти-ҳаракатларига дуч келмоқда.
“Душман иккинчи марта дипломатияга хиёнат қилди, халқаро ҳуқуқнинг барча меъёр ва тамойилларини поймол этди”, - деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Дуо қилинглар” — Муниса Ризаева Дубайдаги портлашлар фонида ўзбек халқига мурожаат қилди
Айни вақтда Бирлашган араб амирликликларининг Дубай шаҳрида дам олиш сафарида бўлиб турган хонанда Муниса Ризаева обуначиларига мурожаат қилди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳарбий амалиётидан сўнг, расмий Теҳрон жавоб зарбаси сифатида АҚШнинг БААда жойлашган ҳарбий объектларига ҳужум қилди.
Шу жумладан Эрон томонидан отилган ракеталар дунёнинг энг хавфсиз нуқталаридан бири бўлган Дубай шаҳрига йўналтирилди.
Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, ракета зарбалари оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва бир нечта одамлар яраланган.
Ҳаётида илк бор бундай ҳолатга дуч келган хонанда ўзининг қисқа видеомурожаатида кўз ёш билан обуначилардан дуо қилишни сўради.

👎7🤷♂2🤔2👍1😢1