EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада болалар заҳарланди: Савол-жавоблар…

Болаларнинг заҳарланишга 20 февраль куни тушликда берилган тефтель таоми сабаб бўлган. Мазкур боғчаларга овқат етказиб берувчи “Garden Catering Trade” МЧЖ Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, корхона вилоятдаги бир нечта ҳудудда жами 239 та боғчага кейтеринг хизмати кўрсатади. Компания кунига 45 минг нафар болага овқат етказиб бериш қувватига эга.

Корхона вакиллари оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда заҳарланиш ҳолати юзасидан афсус билдириб, текширув натижалари чиқмагунча фуқароларни хулоса қилишга шошилмасликка чақирди.

«Фаолиятимиз бўйича эътироз билдираётганлар СЭСнинг таҳлил натижалари эълон қилингач, фикрларини ўзгартиришига ишонаман», дейди корхона вакили Шавкатжон Турдалиев.


Маълумот ўрнида, вилоят ИИБ мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257−1-моддаси яъни Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Айбимиз исботланса, компенцасия тўлашга тайёрмиз» – Garden Catering Trade МЧЖ болалар заҳарланишига оид иш бўйича муносабат билдирди

Garden Catering Trade МЧЖ Фарғона шаҳридаги боғчаларда 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши юзасидан муносабат билдирди.

ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида компания масъуллари ҳозирча якуний хулоса йўқлигини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, ҳолат бўйича аниқ баҳо санитария-эпидемиология хизмати (СЭС) хулосасидан сўнг берилади.

«Агар айбимиз исботланса, компенсация тўлашни инкор этмаймиз», — деди МЧЖ вакили.


Айни пайтда ҳолат ваколатли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда жиноятчилик ва ЙТҲнинг олдини олиш бўйича кучайтирилган рейдлар бошланди

Пойтахт ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари томонидан кучайтирилган тартибда рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида қоидабузарликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирободдаги фожиа: вояга етмаган йигитчани 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда

25 февраль куни Миробод туманида вояга етмаган шахс бошқарувидаги автомашина ЙПХ инспекторини уриб юбориши билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси автомашинани ноқонуний равишда бошқариб келган. У аввал ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузгани, жумладан, жорий йил 9 январ куни унинг отаси МЖТКнинг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Терговга кўра, ўқувчи 25 февраль куни танишининг қариндошига тегишли “BMW” русумли автомашинани рухсатсиз олиб чиққан. Миробод тумани Нукус кўчасида ҳаракатланаётган вақтда у Йўл-патруль хизмати инспектори Хосилбек Эшназаровнинг қонуний тўхташ талабига бўйсунмаган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда ҳаракатни давом эттириб, хизмат вазифасини бажараётган инспекторни уриб, унга ҳаёт учун хавфли оғир тан жароҳати етказган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, инспектор 27 февраль куни вафот этди.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумон қилинувчининг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган. Шу асосда у Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан гумонланувчи сифатида жалб этилди.

Ҳозирда вояга етмаган шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔1
ТИВ Афғонистон ва Покистонни отишмани тўхтатишга чақирди

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашув юзасидан баёнот бериб, томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга чақирди.

Баёнотда барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат асосида ҳал этилиши лозимлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги навбатдаги отишмалар кечадан буён давом этмоқда. Покистон томони “Толибон”ни террорчи гуруҳларга бошпана беришда айбламоқда, Афғонистон эса бу айбловларни рад этган.

Покистон Мудофаа вазири мамлакат “очиқ уруш” ҳолатида эканини билдирган. Томонлар турли йўқотишлар ҳақида маълумот бермоқда, бироқ расмий рақамлар ўзаро фарқ қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Қашқадарёда “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида 1 200 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Прокуратура департаментининг маълум қилишича, Департаментнинг Яккабоғ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.М. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) фуқаро Ш.Б.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 200 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инспектор Эшназаров иши: Марҳум ИИВ раҳбарияти ва сафдошлари иштирокида сўнгги манзилга кузатилади

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилинишича, кичик сержант Хосилбек Эшназаровни олиб қочилган автомашинада уриб кетган шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бурчига садоқат билан хизмат қилган, юртдошлар осойишталиги йўлида ҳалок бўлган инспектор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва сафдошлари иштирокида сўнгги манзилга кузатилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косон ҳокими: «Онам фаррош, отам тракторчи бўлган»

Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев фуқаролар билан учрашувда ота-онаси ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, онаси фаррош, отаси эса оддий тракторчи бўлган. Ҳоким таъкидлаганидек, инсоннинг қайси оиладан экани эмас, балки меҳнат, интилиш ва масъулият унинг камолотига замин яратади.

Мазкур фикр жамиятда раҳбарлар фақат бой ёки нуфузли оиладан чиқади, деган қарашлар ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошпанасиз ҳайвонлар тақдири кимнинг зиммасида?

Ангрен шаҳрида бошпанасиз жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабат ҳолати аниқлангани ҳақида маълумотлар тарқалди.Ангрен–Ҳаёт» бошпанаси волонтёрлари маълум қилишича, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бўлимига қарашли бошпанасиз итларни тутиш ходимлари томонидан жониворнинг сўйилаётган ҳолати қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди: Ўзбекистон билан боғлиқ бир нечта авиарейслар қайтарилди

Uzbekistan Airports маълумотига кўра, Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши муносабати билан (дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 11:30 дан 17:00 гача) бир қатор авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

Қайтарилган рейслар:

• 7Q4461 — Fly One Asia (Андижон – Мадина) рейси Андижон аэропортига қайтди.
• 7Q342 — Fly One Asia (Мадина – Тошкент) рейси Мадина аэропортига қайтди.
• HH901 — Qanot Sharq (Тошкент – Дубай) рейси Тошкент аэропортига қайтди.
• 2U7706 — Fly Khiva (Мадина – Андижон) рейси Мадина аэропортига қайтди.
• 9S3302 — Air Samarkand (Жидда – Тошкент) рейси Жидда аэропортига қайтди.

Айни пайтда авиакомпаниялар вазиятни кузатмоқда. Йўловчиларга рейслар ҳолати бўйича авиакомпаниялар билан боғланиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида «молотов коктейли» қўлланилди. ИИБ босқиндан хабари борми?

Ғазалкент шаҳрида яшовчи Исмоил Шоюсупов хонадонига нисбатан икки марта ноқонуний ҳаракатлар содир этилган. Биринчи ҳолат 2026 йил 9 февраль куни соат 04:25 атрофида қайд этилган.

Кузатув камераларида қайд этилган видеолавҳада номаълум ниқобли шахслар «молотов коктейли» ёрдамида уй дарвозаси ва ташқи қисмларига ўт қўйишга уринган. Натижада қисқа муддатли ёнғин содир бўлган.

Орадан, 16 кун ўтиб, 25 февраль чамаси тунги соат 02:00 ларда уч нафар номаълум шахс яна хонадонга бостириб келган. Улардан бири томга чиқиб, қўлида бензин билан уйга ўт қўйишга ҳаракат қилган. Хонадон эгасининг ўғли вазиятни кузатув камералари орқали пайқаб, босқинчиларни ҳайдашга уринган. Босқинчилар таҳдид қилгач, воқеа жойидан қочиб кетган.

Кетма-кет содир этилган ушбу ҳолатлар аҳоли орасида хавотир уйғотмоқда. Айрим фуқаролар ҳуқуқ-тартибот органларидан тезкор чоралар кўриш ва ҳолатга нисбатан батафсил тушунтириш беришни сўрамоқда. Ҳозирча Тошкент вилояти ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилгани EFFECT.UZ’га маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔10👎2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Эронга нисбатан превентив ҳужум бошлади

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг маълум қилишича, мамлакат Эронга қарши превентив зарба берган.

Маҳаллий Fars агентлиги маълумотига кўра, Теҳронда камида учта портлаш содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Эрон раҳбариятининг муҳим персоналари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Исроил томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида Эрон раҳбариятининг муҳим шахслари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Бир нечта маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, зарба оқибатида Эрон мудофаа вазири Азиз Насирадзе, суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусейн Моҳсени-Эжеий ҳамда армия бош қўмондони Амир Ҳотами ўлдирилган.

Ҳозирча ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳлар тақдим этилгани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Эрон яқин шарқдаги тўртта АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Эрон Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди.

Fars агентлиги хабар беришича, ракета ҳужумлари Қатар, Қувайт, БАА ва Баҳрайндаги объектларга қаратилган.

Жумладан:

• Қатардаги “Ал-Удейд” авиабазаси,
• Баҳрайнда жойлашган АҚШ Бешинчи флоти базаси,
• БААдаги “Ал-Дафра” авиабазаси,
• Қувайтдаги “Ал-Салем” авиабазаси нишонга олинган.

Ҳозирча ушбу ҳужум оқибатлари ва эҳтимолий талафотлар ҳақида расмий маълумот тақдим этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон яқин шарқдаги тўртта АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди Эрон Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди. Fars агентлиги хабар беришича, ракета ҳужумлари Қатар, Қувайт, БАА ва Баҳрайндаги объектларга…
Ироққа амалга оширилган авиаҳужумлар ортидан икки киши ҳалок бўлди

Ироқнинг марказий қисмида жойлашган Бобил вилояти ҳудудида амалга оширилган бир нечта авиаҳужумлар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳат олган. Бу ҳақда INA агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, Бобил вилояти шимолидаги Журф ал-Наср тумани бир нечта ҳаво зарбаларига дуч келган. Ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилотлар ва расмий изоҳлар кутилмоқда.

Шунингдек, ракета зарбалари фонида Абу-Даби шаҳрида камида бир киши ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
“Президент тирик” — Эрон вице-президенти

Эрон вице-президенти Муҳаммад Жафар Гаэм-Паноҳ мамлакат президенти Масуд Пезешкиан тирик эканлигини тасдиқлади.

“Сионистик режим ва АҚШ музокора вақтида амалга оширилган қўрқоқларча ҳужумига қарамай Пезешкианнинг аҳволи яхши”, - деб ёзди у ўзининг X тармоғида.


АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар фонида Эрон ҳаво ҳудуди кейинги ёпилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эрон яқин шарқдаги тўртта АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди Эрон Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг тўртта ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди. Fars агентлиги хабар беришича, ракета ҳужумлари Қатар, Қувайт, БАА ва Баҳрайндаги объектларга…
“АҚШ ва Исроилга қарши зарбалар душман тўлиқ енгилгунга қадар давом этади” — Али Абдуллоҳий

“Ҳотам ал-Анбиё” қўмондонлиги раҳбари Али Абдуллоҳий АҚШ ва Исроилга қарши жавобий зарбалар давом этиши ҳақида баёнот берди.

“АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга нисбатан агрессиясига жавобан, ҳудуддаги барча босиб олинган ерлар ва америкалик базаларга “ракеталар ёмғири” ёғдирилди.

Бу операция душман тўлиқ енгилгунга қадар тўхтамай давом этади”, - деди Али Абдуллоҳий.


Қайд этиш керак, Исроил ва АҚШ шанба куни Эрон ҳудудига ҳужум қилгандан сўнг, Теҳрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча ҳарбий базаларига ҳужум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Ўқитувчилардан мажбурий тартибда пул йиғишга топшириқ берган “зам” ҳоким жазоланди

Cурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳоким ўринбосари Анвар Ражабов тумандаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан мажбурий тартибда пул йиғишга кўрсатма бергани учун интизомий жазога тортилди.

Гарчи ушбу ҳолат тасдиқланган бўлса-да, туман ҳокимлиги матбуот хизмати ўзи эълон қилган постни тахрирлаб, Анвар Ражабов исмини олиб ташлади ва уни “масъул шахс” дея таништирди.

Муносабатда айтилишича, ҳолат юзасидан тегишли идоралар масъуллари иштирокида хизмат текшируви ўтказилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, мансабдор шахс томонидан берилган кўрсатма амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқ келмагани аниқланиб, ихтиёрийлик тамойилига риоя этилмагани хизмат текшируви хулосасида қайд этилган.

Мазкур хулосага асосан масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилган.

Шунингдек, масъул шахсга келгусида хизмат ваколатларини амалга оширишда қонунийлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш юзасидан расмий огоҳлантириш берилган.

“Ҳар қандай хайрия ёки эҳсон тадбирлари фақат ихтиёрийлик асосида, ҳеч қандай босим ва мажбурлашсиз, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида амалга оширилиши шартлигини эслатиб ўтамиз ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча раҳбар ва масъул ходимлар билан қўшимча ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилаётгани, ички назорат тизими янада кучайтирилганини маълум қиламиз”, - дейилади муносабатда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Исроил Эронга нисбатан превентив ҳужум бошлади Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг маълум қилишича, мамлакат Эронга қарши превентив зарба берган. Маҳаллий Fars агентлиги маълумотига кўра, Теҳронда камида учта портлаш содир бўлган. Telegram I Facebook…
Эронда ҳалок бўлган мактаб ўқувчилари сони 24 тага етди

Эроннинг Минаб тумани ҳудудидаги “Шаджаре Тайебе” қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида қурбонлар сони 24 нафарга етди.

“Исроил ва АҚШ томонидан Минаб туманига қилинган ҳужум натижасида 24 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган”, - дейилади ISNA агентлиги берган хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда қидирилаётган мурда 80 кун деганда топилди

Эслатиб ўтамиз, Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Умматқулов воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборилган, мурдани йўқ қилишда ИИБ ходимига унинг турмуш ўртоғи ҳам ёрдам берган.

Орадан 80 кун ўтиб, Умматқуловнинг жасади ва ниҳоят топилган. Лекин марҳум топилгунга қадар, унинг яқинлари мутассади раҳбарлардан сув сатҳини пасайтириш, ўликни топиш учун қўшимча ёрдам кучларини сафарбар қилишни сўрашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👍2🤔2