EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Учтепа ҳокимлиги ходими пора билан ушланди

Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳокимият вакили гўёки жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганлигини рўкач қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Фарғона аэропорти туман ичида қолди

Бугун соат 19:00 атрофида Фарғона халқаро аэропорти ҳудудида ҳаво шароити кескин ёмонлашди. Кўриниш масофаси ноль метргача тушиб, ўта қалин туман кузатилди.

Шу сабабли Москвадан Фарғонага парвоз қилиб келаётган йўловчи самолёти аэропортга қўна олмади ва хавфсизлик талабларига мувофиқ муқобил аэропортга йўналтирилди.Гувоҳларнинг билдиришича, туман шунчалик зич бўлганки, ҳатто унинг ўзига хос ҳидини ҳам ҳис қилиш мумкин бўлган. Илгари Наманган халқаро аэропортида ҳам кўриниш 5 метргача чекланган шундай ҳолатлар кузатилгани эсга олинмоқда.

Фуқароларга огоҳлантириш: Аэропортга йўл олган йўловчилар рейслар ҳолатини олдиндан текшириши, ҳайдовчилар эса туман шароитида тезликни камайтириб, хавфсиз масофани сақлаши сўралади.
Ҳаво шароити барқарорлашгач, парвозлар жадвали бўйича қўшимча маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода вояга етмаган қизлар ўртасида жанжал кузатилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида вояга етмаган қизлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат 2026 йил 7 январь куни Бухоро шаҳридаги “Фавворалар майдони” яқинида содир бўлган.

Аввалдан мавжуд келишмовчилик сабаб икки вояга етмаган қиз ўртасида жанжал чиққан. Ушбу жанжалга яна икки нафар шахс қўшилиб, улардан бири тан жароҳатлари олган. Ҳодиса видеога олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар органлари томонидан текширув олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув давомида иштирокчиларнинг бошқа жанжалли ҳолатларга ҳам алоқадорлиги аниқланган. Қўшимча маълумотлар текширув якунига кўра берилиши айтилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видео сохта чиқди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 15 ёшли бола уйлангани ҳақида тарқалган видео асоссиз экани маълум бўлди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеоролик Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро томонидан турли вақт ва жойларда олинган кадрларни бирлаштириш орқали тайёрланган. Видеода акс этган вояга етмаганлар иштирокида ҳеч қандай тўй маросими бўлмаган.

Маълумотларга кўра, видеоролик обуначилар сонини ошириш мақсадида ижтимоий тармоққа жойланган. Ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва ҳуқуқий баҳо берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тошкент йўналишидаги жиноий схема барбод бўлди”

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан Тошкент вилояти ва пойтахт йўналишида ҳаракатланувчи такси ҳайдовчиларини таҳқирлаб, қўрқитиб ва зўрлик ишлатиб, ҳар ой улардан ноқонуний пул ундириб келган “Бычок” лақабли шахс бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳ узоқ вақт давомида ўнлаб ҳайдовчиларни таҳдид ва босим остида ушлаб, мунтазам равишда пул талаб қилиб келган.
Тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзолари қўлга олинди, далил-исботлар мусодара қилинди. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚖️ Қонун устувор — жиноят жавобсиз қолмайди.
Такси ҳайдовчиларига нисбатан ҳар қандай тазйиқ ва ноқонуний талабларга кескин чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3
Мубашшир Аҳмад колонияда ошхона ишлари билан шуғулланаётгани маълум қилинди

Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги вакили 5-сонли колонияга мониторинг ташрифини амалга оширди.

Текширувда Мубашшир Аҳмад тиббий ёрдамдан шикояти йўқлигини, соғлиғидаги ўзгаришлар аввалдан мавжуд касалликлар билан боғлиқ эканини билдирган.

Унинг айтишича, меҳнатга ўз хоҳиши билан жалб этилган, қўшимча ёки мажбурий ишга жалб қилинмаган, иш шароити меҳнат муҳофазаси талабларига мос.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👎6🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода мансабдор номи билан фирибгарлик

Бухоро вилоятида мансабдор шахс номидан сохта Telegram аккаунти очиб, бошқа бир раҳбарни 8 млн сўмга алдаган шахс қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бўлган болаларга нега қўполлик қилинди?

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида имконияти чекланган болаларга нисбатан қўпол муносабат акс этган видеолавҳа тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prestige МЖК иши: 147 оиланинг норозилиги

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “System Metal Story” МЧЖга қарашли Prestige МЖК атрофидаги муаммолар 4 йилдан бери ҳал этилмаяпти. Лойиҳага инвестиция киритган 147 оила ҳануз уйларини ола олмаган.

2026 йил 8 январь куни бўлиб ўтган суд жараёнида инвесторлар нафақат компания раҳбарлари, балки лойиҳани молиялаштирган банк фаолиятидан ҳам норозилик билдирди. Улар банк томонидан маблағлар устидан назорат етарли бўлмагани, қурилиш тўхтаганига қарамасдан аниқ ечим таклиф этилмаганини таъкидлади.

Қурилиш 4 йил олдин бошланганига қарамасдан, ҳалигача тугалланмаган. Оилалар ижара уйларда яшаб, кредит тўловлари билан қийналмоқда.

Лойиҳага масъул шахслар айни пайтда судланмоқда. Инвесторлар суддан аниқ қарор ва банк ҳамда компания масъулиятига ойдинлик киритишни талаб қилмоқда.

Янгиликларни EFFECT.UZ орқали кузатиб боринг.

Журналист: Асомиддин Нур

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қалин туман сабаб қатор авиарейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди

Қалин туман кузатилгани сабаб халқаро ва маҳаллий авиакомпанияларнинг бир қатор рейслари Тошкентга қўна олмай, Самарқанд, Навоий, Қарши, Урганч, Андижон, Олмаота ҳамда Душанбе шаҳарларидаги муқобил аэропортларга йўналтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда паром рейслар бекор қилинди

Истанбулда кучли бўрон кузатилди Метеорология хизмати огоҳлантириши ортидан шаҳарда шамол тезлиги жуда юқори бўлиб, денгизда катта тўлқинлар юзага келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда аёл янги туғилган чақалоқни чиқинди қутисига ташлаб кетди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида аёл туғуруқхона ёнида чақалоқни дунёга келтириб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетган. Натижада янги туғилган бола нобуд бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таьлим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабаларига тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январга қадар узайтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таксиларга босим қилган жиноий гуруҳ фош этилди

Тошкент вилояти ва пойтахт йўналишида фаолият юритувчи такси ҳайдовчиларига нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сredit House фирибгарлик иши: суд давом этмоқда

Бугун, 9 январь куни Яккасарой туманлараро судида “Credit House” ҳамда “Infin Stroy” МЧЖ билан боғлиқ жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу компаниялар минглаб фуқароларга уй-жой сотишни ваъда қилиб, катта миқдордаги маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

Маълумотларга кўра:
— 1-суд мажлиси айрим судланувчиларда айблов хулосаси ва адвокатлар йўқлиги сабаб қолдирилган;
— 2-суд мажлисида судья Баҳодир Қаюмов ОАВ иштирок этишига рухсат берди, бироқ аудио ва видео ёзувлар олишни тақиқлади;
— Фақат музокаралар босқичи бошлангач, суратга олишга рухсат этилиши белгиланган.

Бугун суд жараёнининг 3-куни. Effect.uz воқеалар ривожини ёритишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида нималар бўлади?

Бугун 10-январ куни Ўзбекистон олимпиада терма жамоаси Осиё кубоги 2-тур доирасида Эронга қарши майдонга тушади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гондурас пойтахти Тегусигалпада даҳшатли ҳодиса юз берди

Миллий конгресс бинози олдида журналистларга интервью берилаётган мухолифат депутатига номаълум шахс портловчи модда улоқтирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Руҳий ҳолат сабаб фуқаро нега ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди?

Самарканд шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3