Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар мазкур тоифада бўлган даврида оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кўрсатиб борилади.
▫️ Бунда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати оила Ижтимоий реестрга киритилгандан 12 ойдан сўнг қайта баҳоланади, бундан оиланинг ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мустасно;
🔹 “камбағал оила” тоифасига киритилган оилаларга:
▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам улар тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади;
▫️ меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланганда болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қўшимча мурожаат талаб қилмаган ҳолда узлуксиз тўлаб борилади;
▫️ оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади.
▫️ Бунда оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун қайта мурожаат қилганда “камбағал оила” тоифасига киритилгани учун оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини истисно этувчи қоида 6 ой давомида қўлланмайди;
🔹 “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга:
▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар мазкур тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади;
▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлганда, уларга тўланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг миқдори ушбу нафақа ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизини ташкил этади;
▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлганда эса тегишли нафақа ёки моддий ёрдамнинг 50 фоизини ташкил этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3🤔1
“Мен Путинга ишонаман” — Трамп уруш тугашига оз қолганига ишора қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўзаро учрашув ўтказди. Учрашувда минтақавий хавфсизлик, дипломатик ҳамкорлик ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг Доналд Трамп журналистларга баёнот бериб, мулоқотни ижобий баҳолади:
Уруш қанчалик тез тугаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп яқин бир неча ҳафта ичида аниқлик киритилиши кераклигини айтди. У шунингдек, АҚШ, Украина ва Россия ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиши эҳтимоли катта деб баҳолади.
Владимир Зеленский ҳам журналистлар билан суҳбатда учрашув мазмунли кечганини таъкидлади:
Маълум қилинишича, томонлар алоқаларни сақлаб қолиш ва кейинги учрашувлар ҳамда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўзаро учрашув ўтказди. Учрашувда минтақавий хавфсизлик, дипломатик ҳамкорлик ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг Доналд Трамп журналистларга баёнот бериб, мулоқотни ижобий баҳолади:
Биз самарали ва очиқ мулоқот ўтказдик. Айрим масалалар бўйича олдинга силжиш бор. Бу учрашув ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биз барқарор ечимларга эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз, — деди АҚШ президенти.
Уруш қанчалик тез тугаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп яқин бир неча ҳафта ичида аниқлик киритилиши кераклигини айтди. У шунингдек, АҚШ, Украина ва Россия ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиши эҳтимоли катта деб баҳолади.
Путин шундай бўлишини истайди. У менга жуда аниқ айтди, мен унга ишонаман, — дея қўшимча қилди Трамп.
Владимир Зеленский ҳам журналистлар билан суҳбатда учрашув мазмунли кечганини таъкидлади:
АҚШ билан очиқ мулоқот биз учун муҳим. Биз тинчликка эришиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик. Биз адолатли ва барқарор тинчликка эришишдан манфаатдормиз. Бу йўлда ҳамкорлар билан мулоқотни давом эттирамиз, — деди Украина президенти.
Маълум қилинишича, томонлар алоқаларни сақлаб қолиш ва кейинги учрашувлар ҳамда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
“Андижондаги метанга навбат Фарғонага етди” — Водийдаги барча “метан заправка”лар очилиши кутилмоқда
Бугун, 29 декабрь куни, Фарғона водийси вилоятларидаги газ қуйиш шаҳобчалари соат 10:00 дан 13:00 гача ишлаши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган норасмий хабарларга кўра, Фарғона, Наманган ва Андижондаги “метан заправка”лар белгиланган режим бўйича ишга тушган. Бироқ Энергетика вазирлиги бу ҳақда ҳали расмий маълумот бергани йўқ.
Қайд этиш керак, 22 декабрь куни вазирлик республика бўйича газ қуйиш шохобчалари одатдаги режимда ишлайди деб хабар берган эди. Бироқ кўп вақт ўтмай, “заправкалар” фаолияти яна чеклаб қўйилди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров Энергетика вазирига “заправка”лардаги навбатларга эътибор қаратишга чақирди:

Водийда шанбадан буён “метан заправкалар очилади” деган миш-миш айланади. Лекин 18 кундирки, водий туманларида “метан заправкалар” деярли ишлагани йўқ (давлат ва ижтимоий органлар учун бир неча соатга очилаётган “заправкалар”ни айтмаса).
Энергетика вазирлиги 24 декабрдан бери ҳеч ким ишонмайдиган шаблон хабар ҳам бермай қўйган. Мабодо “заправкалар” очилиб қолса, суткасига 3 соатмас, 24 соат ишласаям, навбатлар янги йилгача сўрилмайди.
Андижондаги метанга навбат Фарғонага етгани ҳақидаги луқмалар ҳазил эмас. Вазир Мирзамаҳмудов ўзи яратган аҳволни халқ ичига ва ерга тушиб кўрмоқчи бўлса, анжанлик ўринбосари билан метанда юрадиган “Damas”да Анжанга борса мабодога, заправкага Фарғонада тўхтасин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷♂1
Байрамга муносиб туҳфа!
Янги йил арафасида Хонқа туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 120 хонадонга мўлжалланган 4 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Хонқа тумани матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Давлетов, туман ҳокими Улуғбек Давлатовлар иштирок этиб, хонадон эгаларига янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширган.
Жорий йил бошидан Массивда 400 та хонадонга мўлжалланган 13 та кўп қаватли уй-жойлар, 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 330 ўринли умумтаълим мактаби, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилган.
3 йил ичида ушбу бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши натижасида Массивнинг ўзида тумандаги уй-жойга муҳтож бўлган 1 минг 500дан зиёд оила ўз уйига эга бўлган.

👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор... Ижтимоий тармоқ фаоли Гулчирой Дилкушо Янги Наманган туманидаги тадбиркор Анасхон Дедабаевга атаб видеолавҳа тайёрлади. Хабарингиз бор, наманганлик тадбиркор Президентнинг Наманганга ташрифи давомида унга ўз маҳалласида…
“Оғзи полвон” ҳоким ишдан олинди
Бугун, 29 декабрь куни халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.
Сессияда Жобир Абдуллаев Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Адҳам Карабаев ҳоким этиб тайинланган. Вилоят ҳокимлиги Абдуллаевнинг ишдан олиниш сабабларини ҳозирча очиқламади.
Лавозимидан озод этилган Жобир Абдуллаевни Effect.uz кузатувчилари жуда яхши таниса керак. У бир неча йил олдин тадбиркор Анасхон Дедабаевга телефон орқали куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни қаматиш билан таҳдид қилгани ортидан оммага танилган.
Собиқ ҳоким Effect.uz микрафони қаршисида сиздирилган аудиоёзувлар монтаж эканлигини бот-бот такрорлаган бўлишига қарамай, унга нисбатан интизомий чора кўрилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 29 декабрь куни халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Янги Наманган туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ишга солинмаган имкониятлар ҳақида тўхталиб, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берди, - дейилади хабарда.
Сессияда Жобир Абдуллаев Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Адҳам Карабаев ҳоким этиб тайинланган. Вилоят ҳокимлиги Абдуллаевнинг ишдан олиниш сабабларини ҳозирча очиқламади.
Лавозимидан озод этилган Жобир Абдуллаевни Effect.uz кузатувчилари жуда яхши таниса керак. У бир неча йил олдин тадбиркор Анасхон Дедабаевга телефон орқали куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни қаматиш билан таҳдид қилгани ортидан оммага танилган.
Собиқ ҳоким Effect.uz микрафони қаршисида сиздирилган аудиоёзувлар монтаж эканлигини бот-бот такрорлаган бўлишига қарамай, унга нисбатан интизомий чора кўрилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Кадастр ходими 5 минг доллар талаб қилди
Бўстонлиқ туман кадастр ходими 8 сотих ер ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

🔥1
Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди
Янги йил арафасида Наманган вилоятининг яна бир туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда Шавкатжон Абдураззоқов кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, ютуқлар ва ишда йўл қўйилган хато ва кимчиликларга тўхталиб ўтган ва туманда ўзгариш қилиш учун янги ҳоким зарур эканлигини таъкидлаган.
Шу муносабат билан, Уйчининг амалдаги ҳокими Шуҳрат Мусаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Музаффар Абдуллаев тайинланди.
Қайд этилишича, интернет манбаларда Музаффар Абдуллаев ҳақида маълумотлар кам.
Тайинловга қадар, у турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудудий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш йўналишида тажриба тўплагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Янги Наманган туманига ҳоким тайинланган эди.

👍3