“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
2026 йил 1 февралдан «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:
— ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
— Ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
— кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
— кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
— кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади.
Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апеллясия кенгаши ташкил этилади.
Бунда:
▫️ апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади;
▫️ апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реэстрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича “маҳалла еттилиги”га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🔥1😢1
“Aloe Vera” таркибида яна бир хавфли модда аниқланди
Роспотребнадзор “Aloe Vera” ичимлиги таркибида учувчан органик бирикмалар аниқланганини маълум қилди.
Хабарингиз бор, Москвадаги “Магнит” дўкони ходимлари мазкур ичимликнинг тўртта шишасида ацетон борлигини аниқлаган. Шундан сўнг ретейлер “Aloe Vera” ичимлигини сотувдан олиб ташлашини ҳамда режадан ташқари текширув ўтказишини билдирганди.
Шу билан бирга, Пенза вилояти бўйича Роспотребнадзор бошқармаси ишлаб чиқарувчи — “Вельта-Пенза” МЧЖга нисбатан текширув тадбирларини бошлади. Компанияга ишлаб чиқаришда мавжуд “Aloe Vera” ичимлигининг барча партияларини реализация қилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилди.
Роспотребнадзор маълум қилишича, истеъмолчилар саломатлигига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарлар сабабли “Вельта-Пенза” МЧЖ ишлаб чиқариш майдонида зудлик билан режадан ташқари назорат тадбирлари ўтказилган ва лаборатория таҳлиллари учун намуна олинган.
Лаборатория тадқиқотлари натижасига кўра, ишлаб чиқарилган санаси 11.08.2025, 05.10.2025, 10.12.2025, 16.12.2025 ва 21.12.2025 бўлган тайёр маҳсулотнинг бешта намунасида, шунингдек концентрат намунасида ҳам учувчан органик бирикмалар аниқланган. Айни пайтда эълон қилинмаган моддалар бўйича ҳам комплекс тадқиқотлар давом этмоқда.
Қайд этилишича, Роспотребнадзор маҳсулотни савдо нуқталари ва онлайн платформаларда реализация қилишни блоклаш тўғрисида талаб юборган. Бундан ташқари, “Вельта-Пенза” МЧЖ корхонаси фаолияти 26 декабрдан тўхтатилди, ишлаб чиқариш бинолари муҳрланди ва маҳсулотга берилган мувофиқлик декларациясининг амал қилиши бекор қилинди.
Идора фуқароларни федерал экспертизаларнинг якуний натижалари ва расмий изоҳлар эълон қилингунига қадар “Вельта-Пенза” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Aloe Vera” ичимлигини истеъмол қилмасликка чақирди.
Маълумот ўрнида: учувчан органик бирикмалар — паст ҳароратда ҳам осон буғланадиган, юқори буғ босими ва паст қайнаш ҳароратига эга органик моддалар ҳисобланади. Уларга асосан алканлар (пропан, бутан), алкенлар, алкинлар, баъзи эфирлар ва альдегидлар киради. Бундай моддалар хона ҳароратида газ ёки тез тарқалувчи суюқлик шаклида бўлади.

🔥1😢1
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар мазкур тоифада бўлган даврида оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кўрсатиб борилади.
▫️ Бунда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати оила Ижтимоий реестрга киритилгандан 12 ойдан сўнг қайта баҳоланади, бундан оиланинг ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мустасно;
🔹 “камбағал оила” тоифасига киритилган оилаларга:
▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам улар тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади;
▫️ меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланганда болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қўшимча мурожаат талаб қилмаган ҳолда узлуксиз тўлаб борилади;
▫️ оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади.
▫️ Бунда оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун қайта мурожаат қилганда “камбағал оила” тоифасига киритилгани учун оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини истисно этувчи қоида 6 ой давомида қўлланмайди;
🔹 “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга:
▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар мазкур тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади;
▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлганда, уларга тўланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг миқдори ушбу нафақа ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизини ташкил этади;
▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлганда эса тегишли нафақа ёки моддий ёрдамнинг 50 фоизини ташкил этади.

😢3🤔1
“Мен Путинга ишонаман” — Трамп уруш тугашига оз қолганига ишора қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўзаро учрашув ўтказди. Учрашувда минтақавий хавфсизлик, дипломатик ҳамкорлик ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг Доналд Трамп журналистларга баёнот бериб, мулоқотни ижобий баҳолади:
Уруш қанчалик тез тугаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп яқин бир неча ҳафта ичида аниқлик киритилиши кераклигини айтди. У шунингдек, АҚШ, Украина ва Россия ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиши эҳтимоли катта деб баҳолади.
Владимир Зеленский ҳам журналистлар билан суҳбатда учрашув мазмунли кечганини таъкидлади:
Маълум қилинишича, томонлар алоқаларни сақлаб қолиш ва кейинги учрашувлар ҳамда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўзаро учрашув ўтказди. Учрашувда минтақавий хавфсизлик, дипломатик ҳамкорлик ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг Доналд Трамп журналистларга баёнот бериб, мулоқотни ижобий баҳолади:
Биз самарали ва очиқ мулоқот ўтказдик. Айрим масалалар бўйича олдинга силжиш бор. Бу учрашув ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биз барқарор ечимларга эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз, — деди АҚШ президенти.
Уруш қанчалик тез тугаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп яқин бир неча ҳафта ичида аниқлик киритилиши кераклигини айтди. У шунингдек, АҚШ, Украина ва Россия ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиши эҳтимоли катта деб баҳолади.
Путин шундай бўлишини истайди. У менга жуда аниқ айтди, мен унга ишонаман, — дея қўшимча қилди Трамп.
Владимир Зеленский ҳам журналистлар билан суҳбатда учрашув мазмунли кечганини таъкидлади:
АҚШ билан очиқ мулоқот биз учун муҳим. Биз тинчликка эришиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик. Биз адолатли ва барқарор тинчликка эришишдан манфаатдормиз. Бу йўлда ҳамкорлар билан мулоқотни давом эттирамиз, — деди Украина президенти.
Маълум қилинишича, томонлар алоқаларни сақлаб қолиш ва кейинги учрашувлар ҳамда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
“Андижондаги метанга навбат Фарғонага етди” — Водийдаги барча “метан заправка”лар очилиши кутилмоқда
Бугун, 29 декабрь куни, Фарғона водийси вилоятларидаги газ қуйиш шаҳобчалари соат 10:00 дан 13:00 гача ишлаши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган норасмий хабарларга кўра, Фарғона, Наманган ва Андижондаги “метан заправка”лар белгиланган режим бўйича ишга тушган. Бироқ Энергетика вазирлиги бу ҳақда ҳали расмий маълумот бергани йўқ.
Қайд этиш керак, 22 декабрь куни вазирлик республика бўйича газ қуйиш шохобчалари одатдаги режимда ишлайди деб хабар берган эди. Бироқ кўп вақт ўтмай, “заправкалар” фаолияти яна чеклаб қўйилди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров Энергетика вазирига “заправка”лардаги навбатларга эътибор қаратишга чақирди:

Водийда шанбадан буён “метан заправкалар очилади” деган миш-миш айланади. Лекин 18 кундирки, водий туманларида “метан заправкалар” деярли ишлагани йўқ (давлат ва ижтимоий органлар учун бир неча соатга очилаётган “заправкалар”ни айтмаса).
Энергетика вазирлиги 24 декабрдан бери ҳеч ким ишонмайдиган шаблон хабар ҳам бермай қўйган. Мабодо “заправкалар” очилиб қолса, суткасига 3 соатмас, 24 соат ишласаям, навбатлар янги йилгача сўрилмайди.
Андижондаги метанга навбат Фарғонага етгани ҳақидаги луқмалар ҳазил эмас. Вазир Мирзамаҳмудов ўзи яратган аҳволни халқ ичига ва ерга тушиб кўрмоқчи бўлса, анжанлик ўринбосари билан метанда юрадиган “Damas”да Анжанга борса мабодога, заправкага Фарғонада тўхтасин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷♂1
Байрамга муносиб туҳфа!
Янги йил арафасида Хонқа туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 120 хонадонга мўлжалланган 4 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Хонқа тумани матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Давлетов, туман ҳокими Улуғбек Давлатовлар иштирок этиб, хонадон эгаларига янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширган.
Жорий йил бошидан Массивда 400 та хонадонга мўлжалланган 13 та кўп қаватли уй-жойлар, 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 330 ўринли умумтаълим мактаби, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилган.
3 йил ичида ушбу бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши натижасида Массивнинг ўзида тумандаги уй-жойга муҳтож бўлган 1 минг 500дан зиёд оила ўз уйига эга бўлган.

👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор... Ижтимоий тармоқ фаоли Гулчирой Дилкушо Янги Наманган туманидаги тадбиркор Анасхон Дедабаевга атаб видеолавҳа тайёрлади. Хабарингиз бор, наманганлик тадбиркор Президентнинг Наманганга ташрифи давомида унга ўз маҳалласида…
“Оғзи полвон” ҳоким ишдан олинди
Бугун, 29 декабрь куни халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.
Сессияда Жобир Абдуллаев Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Адҳам Карабаев ҳоким этиб тайинланган. Вилоят ҳокимлиги Абдуллаевнинг ишдан олиниш сабабларини ҳозирча очиқламади.
Лавозимидан озод этилган Жобир Абдуллаевни Effect.uz кузатувчилари жуда яхши таниса керак. У бир неча йил олдин тадбиркор Анасхон Дедабаевга телефон орқали куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни қаматиш билан таҳдид қилгани ортидан оммага танилган.
Собиқ ҳоким Effect.uz микрафони қаршисида сиздирилган аудиоёзувлар монтаж эканлигини бот-бот такрорлаган бўлишига қарамай, унга нисбатан интизомий чора кўрилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 29 декабрь куни халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Янги Наманган туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ишга солинмаган имкониятлар ҳақида тўхталиб, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берди, - дейилади хабарда.

👍9