EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллайди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани тақдим этади.

Мурожаатноманинг тўғридан-тўғри трансляциясини соат 11:00 дан бошлаб қуйидаги манбаларда томоша қилинг:

— Миллий телеканаллар: “O‘zbekiston 24”, “O‘zbekiston” (сурдотаржима билан), “Mahalla”, “Madaniyat va ma’rifat”, “O‘zbekiston tarixi”, “Mening yurtim”, “Sevimli”, “Milliy”, “Zo‘r TV”, “Renessans TV”;
— Рус тилидаги таржима билан: “Toshkent” ва “Dunyo bo‘ylab”;
— Инглиз тилидаги таржима билан: “Yoshlar” ва “Uzreport TV”;
— Интернетда: Президент матбуот хизматининг Telegram, Facebook’даги саҳифалари ҳамда YouTube’даги расмий каналида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдосига алоқадор уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонидаги жорий вазият тўғрисида маълумот берилди

Жорий йилнинг 26 декабрь соат 09:00 ҳолатига кўра, Қамчиқ довонида ҳаво булутли бўлиб турибди. Довоннинг айрим ҳудудларида кучсиз қор ёғиши кузатилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёрликни оширишлари ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Мурожаатнома – 2025 га тайёргарлик жараёнидан

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатноманинг тўғридан-тўғри трансляцияси соат 11:00 дан бошлаб эфирга узатилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1105-сонли (25.12.2025 й.) Қонун билан 2026 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди.

Қонуннинг асосий мақсади:
2026 йил учун мамлакатнинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва унинг ижро этилиш жараёнларини тартибга солишдан иборат.

Маблағлардан фойдаланиш тартиби:
1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратилган маблағлардан фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади. Ушбу маблағлар келгуси йилга ўтказилмайди.

Янги йил учун қуйидаги ставкалар тасдиқланди:
— Мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари;
— Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;
— Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва транзити учун йиғим ставкалари.


Бюджет тақчиллиги:
2026 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 3 фоизи миқдорида белгиланди.

Қонун 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥12😢2
⚡️ Ўзбекистонда бюджет жараёни ва назорати янада такомиллаштирилади

Янги қабул қилинган Қонун (ЎРҚ–1107-сон, 25.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистоннинг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.

Навбатдаги йил учун Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлгача Қонунчилик палатасига киритиб борилади.

Мазкур лойиҳалар портфели Қонунчилик палатаси фракциялари ҳамда қўмиталарида муҳокама қилинади. Кўриб чиқиш жараёни 10 кун ичида амалга оширилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 15 апрелгача ўрта муддатли давр учун камида 2 та сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси ишлаб чиқилади.

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисобот бюджет таснифига мувофиқ муайян давр учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ижроси натижаларидан иборат бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥30👍29🤔1😢1
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси бошланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномаси бошланди. Давлатимиз раҳбари ўз сўзининг аввалида ўтган давр мобайнида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди:

“Сўнгги тўққиз йилда биз сизлар билан, эл-юртимиз билан биргаликда катта тараққиёт йўлини босиб ўтдик.

Иқтисодиётимиз янгидан шаклланди, бозор муносабатлари, ижтимоий ҳимояни кенгайтирдик, қонун устуворлигини мустаҳкамладик.

Энг муҳими, ислоҳотларимиз самарасини ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон ва ҳар бир инсон кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, биз ислоҳотларни аниқ амалий натижага айлантиришни ўргандик.

Бунинг тасдиғини тобора янгича қиёфа касб этиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимизда, замонавий корхоналар, савдо-сервис масканлари, мактаб, боғча ва шифохоналар, обод кўча ва маҳаллалар, транспорт-логистика тизими, рақамли хизматлар мисолида яққол кўриш мумкин”,

— деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍106🔥72🤔6
⚡️ Президент: “Биз ўта мураккаб йилни якунлаяпмиз”

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида дунёдаги бугунги таҳликали вазият ва шунга қарамай, Ўзбекистон эришаётган барқарорлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:

“Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган ва яқин-яқингача ҳеч ким тасаввур қила олмаган ўзгаришлар, давлатлар ўртасида иқтисодий қарама-қаршилик, хавфсизликка таҳдидлар ортиб бораётган таҳликали бир вазиятда сизлар билан ўта мураккаб йилни якунлаяпмиз”,

– деди Президентимиз.

Қанчалик оғир бўлмасин, мамлакатимизда бошланган демократик ислоҳотлар қатъий давом эттирилгани таъкидланди. Хусусан, 2025 йилда эришилган ютуқларнинг асосий омиллари сифатида қуйидагилар қайд этилди:
— Халқимизнинг қўллаб-қувватлаши ва ёшларнинг ғайрат-шижоати;
— Ҳамжиҳатлик асоси бўлган маҳалланинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири кучайтирилгани;
— Тадбиркор, деҳқон ва фермерларнинг ташаббускорлиги ҳамда мардона меҳнати;
— Ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган дўстона ташқи сиёсат.

Аввало, жаҳон миқёсида ишлаб чиқариш ва транспорт-логистика занжирлари узилган, хомашё ва молиявий ресурслар нархи ошган шароитда ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ишончли ва барқарор ўсишда давом этмоқда. Бу натижалар дунё ҳамжамияти ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётгани алоҳида қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍101🔥15😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥19😢3👎1🤔1
Давлат кафолати остида ташқи қарз олишни маъқуллаш Парламент ваколатига ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🔥29😢3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий электромобилларга 12 фоизлик, хорижий электромобилларга эса 16 фоизлик автокредитлар ажратилади

Дунё тажрибасидан келиб чиқиб, автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб, экологик стикерлар тизими жорий этилади;

Катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланади;

Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади;

Эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади;

Фильтр ўрнатиб, зарарни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчилар учун харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ажратилади;

Шаҳар кўчаларида автобус ва таксилар учун махсус йўлаклар кўпайтирилади;

Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида транспорт ҳаракатини интеллектуал светофорлар орқали бошқариш тизими жорий этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен лавозимим ва унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлайдиганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!" президент


“Коррупция давлат тараққиётига тўсқинлик қилади, адолат ва қонун устуворлигини бузади, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдиддир. Коррупцияга йўл қўйиш ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш мақсадида 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз”,
– деди давлатимиз раҳбари.
Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу раҳбарлар тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағларининг талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.


“Мен лавозимим ва унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлайдиганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.

Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб ҳисобланади ва жавобгарлик шунга мос бўлади”, - деди давлат

имиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🤷‍♂5🤔2😢2