EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва АҚШ стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Вашингтонга амалга оширилган ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари — Билл Хайзинга, Керол Миллер ва Сидни Камлагер-Давн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро муносабатларни кенгайтириш, шунингдек иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.

Президент Мирзиёев қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётганини таъкидлаб, АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус” фаолиятини юқори баҳолади. Ҳар йили ўтказиладиган “Ўзбекистон кунлари” икки мамлакат ўртасидаги ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Суҳбат давомида Конгресснинг олий даражада эришилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар келишувларни амалга оширишдаги роли муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма амалий лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида АҚШ Конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва икки мамлакат ҳудудлари ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍79🔥14👎1
Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони 716 минг нафардан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига ижтимоий нафақа олувчилар сони 716 361 нафарни ташкил этди.

Жумладан:
169 232 нафар фуқарога — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болалар нафақаси;
316 377 нафар фуқарога — ногиронлик нафақаси;
72 560 нафар фуқарога — парваришлаш нафақаси;
92 498 нафар фуқарога — ёшга доир нафақа;
57 370 нафар фуқарога — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
8 324 нафар фуқарога — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳамда ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
5 299 нафар фуқарога — уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тайинланди.

Маълумот учун, 2025 йил октябрь ойида янги тайинланган нафақа олувчилар сони 5 819 нафарни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент метроси очилганига 48 йил бўлди.

Ушбу фильм шу ҳақда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида текширувлар олиб бормоқда.

Сўнгги пайтларда истеъмолчилардан номаълум шахслар томонидан “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлар қилинаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. “Фирибгарлар” ****21242 рақамидан қўнғироқ қилиб, “Сиз акцияда маиший техника ютиб олдингиз, ютуқни олиш учун идентификациядан ўтинг”, деган баҳона билан фуқаролардан телефон рақамига келган SMS-кодни айтишни сўрамоқда. Аслида эса улар номига муддатли тўлов шартномаси расмийлаштириб, ҳеч қандай товар етказиб берилмаяпти.

Қўмита мазкур ҳолатларни олдини олиш, ахборот тизимларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “SHAFFOF-MOLIYA” МЧЖ, “UZUM MARKET” МЧЖ ҳамда Марказий банкка тегишли мурожаатлар юборди.

Ҳурматли истеъмолчилар, шубҳали қўнғироқларга ишонманг. Шахсий маълумотларингизни, SMS-кодлар ёки идентификация маълумотларини бегона шахсларга берманг. Номаълум платформалардан рўйхатдан ўтишдан олдин уларнинг ишончлилигини текширинг,

дейилади қўмита хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда иситиш мавсуми расман бошланди

Андижон вилояти ҳокими 5 ноябрь куни иситиш мавсумини бошлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Ҳоким қарорида иситиш мавсумининг расмий бошланиш санаси 1 ноябрь этиб белгиланган. Бироқ уни амалий равишда ишга тушириш ҳақидаги ҳужжат фақат 5 ноябрь куни имзоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон кўчаларида Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан қутлов трaклари ҳаракатланмоқда

Вашингтон кўчаларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи муносабати билан қутлов сўзлари акс этган махсус экранли трaклар ҳаракатланмоқда.

Бу акция Вашингтон ва Виржиния штатида истиқомат қилувчи ватандошларимиз томонидан ташкил қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🤔3🔥1
Энергия самарадор қурилмалар учун субсидия механизми – esma.uzex.uz орқали йўлга қўйилди

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 1 ноябрдан бошлаб Энергия самарадорлигини ошириш платформаси – esma.uzex.uz орқали энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратиш механизмни йўлга қўйди.

Ҳукуматнинг 2025 йил 24 октябрдаги “Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 673-сонли қарорига асосан:

Уй-жойларни энергия аудитидан ўтказиш харажатлари 100% миқдорда қопланади;

Қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва маиший иситиш қозонлари учун харажатларнинг 20% қисми субсидияланади;

Иссиқлик насослари харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40% қисми Агентлик томонидан тўлаб берилади.

Ўтган даврда платформа орқали 131 та сўров келиб тушган, шундан 116 та хонадон энергия аудитидан ўтказилган. Шунингдек, 14 та хонадонга қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатиш учун субсидия ажратилган, умумий қиймати 159,6 млн сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, “яшил таъмир” ва “яшил истеъмол кредитлари” доирасида ҳам энергия самарадорлигини рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. Бу маблағлар қурилмаларни ўрнатиш, девор ва том изоляцияси, дераза ва эшикларнинг энергия тежамкорлигини ошириш, шунингдек иситиш ва совитиш тизимларини модернизация қилишга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада чиқинди ёқиш орқали электр энергияси олиш заводи қурилишига старт берилди

Фарғона вилоятида 141,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига кунига 1,5 минг тонна чиқиндини қайта ишлаб, йилига жами 227,5 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилиши бошланди.

Маълумот учун олтита вилоятда чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш мажмуаларини қуриш режалаштирилган. Уларнинг 2 таси жорий йил июль ойидан Андижон ва Самарқанд вилоятларида қурилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларнинг шахсий ва молиявий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича расмий огоҳлантириш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банк пластик картангиздаги сирли рақамларни ҳеч кимга айтманг!

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази фуқароларни огоҳлантиради.

Банк пластик картангиздаги CVC/CVV коди, PIN-код, картанинг тўлиқ рақами ёки интернет-банкинг логин/пароли каби маълумотларни ҳеч қандай шахсга, телефонда, SMS, электрон почта ёки ижтимоий тармоқлар орқали ҳам берманг.

Амалий тавсиялар:

🔷Телефон ёки SMS орқали картангизга оид рақамни сўрайдиган ҳар қандай шахсга жавоб қилманг.

🔷Ҳеч қачон карта маълумотларини хабар ёки сурат сифатида юборманг.

🔷Агар сизга шубҳали қўнғироқ ёки хабар келса — дарҳол банкингизга ва маҳаллий ички ишлар органларига мурожаат қилинг.

🔷Яқинларингизга ушбу огоҳлантиришни юбориб қўйинг — уларни ҳимоя қилишга ёрдам берасиз.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази сизларнинг онлайн ва молиявий хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида доимо огоҳ қилади. Шубҳали ҳолатда банк ва қонуний идораларга мурожаат қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш янада жадаллаштирилади

“2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (691-сон, 04.11.2025 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.

Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:

🔹 ҳар йили октябрнинг 1-ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини ўтказиб бориш;

🔹 ҳар йили октябрь ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган республика даражасида илмий-амалий конференциялар ташкил этиш;

🔹 Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини янада такомиллаштириш.

Қарорга кўра, ўқувчи ёшлар ва талабалар иштирокида қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда “Юрт ва миллат фидоийлари ёддан чиқмаслар” мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Конгресси вакиллари билан музокара ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ пойтахтида Конгресс Вакиллар палатаси аъзолари Билл Хайзенга, Кэрол Миллер ва Сидни Камлагер-Дав билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, парламентлараро ҳамкорлик ва савдо-инвестиция соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда парламентлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланаётгани ва Конгрессда Ўзбекистон бўйича фаолият олиб бораётган махсус кокуснинг аҳамияти таъкидланди. Томонлар “Ўзбекистон кунлари” тадбирлари икки мамлакат муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Шунингдек, учрашув давомида АҚШнинг Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида амалий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари ва ишбилармон доиралар делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда иситиш мавсуми расман бошланди

Андижон вилояти ҳокими иситиш мавсумини бошлаш ҳақидаги қарoргa имзо чекди.

Ҳоким қарорида иситиш мавсумининг расмий бошланиш санаси 1 ноябрь этиб белгиланган. Бироқ уни амалий равишда ишга тушириш ҳақидаги ҳужжат фақат 5 ноябрь куни имзоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂2🤔2
“103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консултациялари тизими жорий этилади" — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати илғор хорижий тажриба ва замонавий технологиялар асосида такомиллаштирилмоқда.
Хусусан, ушбу йилда соҳада электрон бошқариш тизими ишга туширилди. Бунинг учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.

Натижада мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайди.
Шу билан бирга, Жанубий Кореянинг KOFIH ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент ва Самарқандда симуляцион ўқув марказлари ташкил этилди ва тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг малакаси оширилди.

Сўнгги саккиз йил давомида “103” хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, “Тез ёрдам” бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага, битта чақирувга дори-дармон учун ажратилган маблағ 750 сўмдан 11 800 сўмга оширилди.

Шунинг натижасида тез тиббий ёрдам бригадалари чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқага қисқарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, келгусида тизимни рақамлаштириш жараёни янада жадаллаштирилади.
Хусусан, 2026 йилдан эътиборан “103” хизматида аҳоли учун “Online-шифокор” консультациялари тизими жорий этилади.

Электрон дастурлар шифохоналар ҳамда бирламчи тиббий муассасалар билан интеграция қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 5 кг га яқин гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент вилоятида қарийб 5 килограмм опий моддасининг ноқонуний айланишига чек қўйилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Андижонда иситиш мавсуми бўйича қарор эълонидаги кечикиш — техник хатоликми ёки масъуллар эътиборсизлиги?

Андижон вилояти ҳокимининг 1 ноябрдан бошлаб иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қарори 5 ноябрда имзолангани ҳақида ижтимоий тармоқларда танқидий хабарлар тарқалди.

Ҳокимлик бу ҳолатга муносабат билдириб, қарор вилоят ҳокими томонидан ўз вақтида имзоланганини маълум қилди. Таъкидланишича, 1 ноябрь дам олиш кунига тўғри келгани сабабли қарорни техник жиҳатдан тегишли дастурга киритиш имкони бўлмаган.

Маълумотга кўра, 3 ноябрь куни қарорни дастурга киритиш ишлари қайта бошланган ва юкланган. Кейинги босқичда масъул ходимлар электрон калитлари орқали юкламани тасдиқлаши керак бўлган. Бир ходимнинг калити амал қилиш муддати тугагани боис, деб номланган техник хатолик ортидан қарор фақат 5 ноябрда тасдиқланган.

Ҳокимлик маълум қилишича, мазкур ҳолат учун масъул ходимга эътиборсизлиги сабабли огоҳлантириш берилган.

Расмийларга кўра, қарорнинг дастурда кечикиб эълон қилиниши иситиш мавсуми бошланишига таъсир қилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Тошкент вилояти ҳокимига ёрдамчи тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 6 ноябрдаги қарорига кўра, Расулов Дилшод Озодович Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.

Дилшод Расулов мутахассислиги бўйича молиячи-иқтисодчи, сиёсатшунос.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2