EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пойтахтда иситиш мавсуми фаол кетмоқда — ижтимоий объектлар 100% таъминланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 5 ноябрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, пойтахтдаги барча ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар, поликлиникалар ва бошқа муассасалар 100 фоиз иситиш билан таъминланган.

Шунингдек, кўп қаватли турар-жой биноларидаги хонадонларнинг 95 фоизига иситиш уланган.

“Агар уйингизда иситиш бир маромда бўлмаса ёки техник носозликлар кузатилса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади”,

— дейилади ҳокимлик баёнотида.

📞 Қўнғироқ маркази: 1347, (71) 200-00-56

Туманлар бўйича ишонч телефонлари:

◆ Чилонзор тумани: (71) 278-40-12, (71) 278-40-54, (78) 129-01-34
◆ Мирзо Улуғбек тумани: (71) 267-12-26, (71) 268-32-07, (78) 129-01-38, (78) 129-01-41
◆ Миробод тумани: (71) 291-80-96, (71) 299-59-60, (78) 129-01-32
◆ Олмазор тумани: (78) 129-01-55
◆ Сергели (Янгиҳаёт) тумани: (71) 258-09-95, (78) 129-01-53
◆ Учтепа тумани: (71) 275-05-73, (78) 129-01-60
◆ Шайхонтоҳур тумани: (71) 249-45-99, (78) 129-01-44
◆ Яккасарой тумани: (71) 255-71-81, (78) 129-01-49
◆ Яшнобод (Бектемир) тумани: (71) 296-35-02, (78) 129-01-58
◆ Юнусобод тумани: (71) 221-04-12, (71) 220-42-43, (78) 129-01-46

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Яккасаройда “Energo Savdo” филиали ходими 25 миллион сўм пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда “Energo Savdo” филиали Яккасарой тумани бўлими ўчириш гуруҳи устаси Х.И. пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, у “R.H.” МЧЖга қарашли меҳмонхонада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний уланиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига тадбиркордан 25 миллион сўмни олган пайтда қўлга тушган.

Терговга қадар текширув жараёнида Х.И. меҳмонхонадаги ноқонуний уланиш ҳолатини ўз телефонида видео тасвирга олгани, далолатнома расмийлаштирилса 70 миллион сўм жарима қўлланилиши мумкинлигини айтиб, расмийлаштирмаслик эвазига 35 миллион сўм талаб қилгани аниқланган. У шу мақсадда олдиндан 10 миллион сўм бўнак олиб, меҳмонхонани электр тармоғига улаб бергани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда яшаш уйи ҳокимият ходимлари ёллаган ишчилар томонидан бузиб ташланган оила целлофан уйда яшамоқда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Чўпонота кўчасида жойлашган 48-50 уй аввалроқ маҳаллий ҳокимият ходимлари ёллаган ишчилар томонидан бузиб ташланганди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Зам ҳоким» иштирокидаги катта гуруҳ: Яккасаройдаги «ваҳшийлик» давом эттирилди

Яккасарой ҳокими Нилуфар Аллаберганованинг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва экология масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳобов Чўпонота кўчасидаги 48-50 уйдан фуқаро Абдухалил Ҳакимжоновни мажбурий равишда кўчириш ишларида бош-қош бўлди. Ҳолат 5 ноябрь куни содир бўлиб, Effect.uz мухбирлари жараёнга бевосита гувоҳ бўлишди.

Ваҳоланки, 9 август куни Мажбурий ижро бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ҳамкор ташкилотлар ва ИИБ, фавқулодда вазиятлар бўлими, тез тиббий ёрдам ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати ижроси таъминланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

Лекин бугун Ваҳобов худди шундай «сценарий» бўйича яна воқеа жойига келиб, хусусий мулк даҳлсизлигини бузган ҳолда Ҳакимжоновлар томонидан қурилган уй-жойни бузиб, фуқароларни кўчага улоқтирмоқчи бўлган. Ҳолат ОАВ томонидан дарҳол ёритилгач, Ваҳобов ва у билан бирга келган шахс (катта эҳтимол билан) Кариев журналистлар саволларига жавоб бермади. У билан бирга экскватор ҳам воқеа жойини тарк этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢8🔥2🤔2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасаройда ИИО ходимига пора таклиф қилган шахс жиноят устида қўлга олинди

Яккасарой туманида ички ишлар органлари ходимига пора таклиф қилган шахс жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Ўзбекистонда ОАВ гувоҳномаси бериш тўхтади — гувоҳнома берувчи ташкилот эса ҳозирча маълум эмас

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига гувоҳнома бериш жараёни 100 кундан ортиқ вақтдан бери тўхтаб қолди. Июль ойи ўртасида ваколатли орган АОКА тугатилганидан сўнг, ҳеч бир ташкилот ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки гувоҳнома бериш ваколатига эга эмас.

Натижада янги ОАВ ташкил этиш ёки мавжудларини қайта рўйхатдан ўтказиш имкони йўқ. Қонунчилик талабига кўра, гувоҳнома олиш шарт бўлгани ҳолда, бу имкониятнинг йўқлиги журналистика ва фуқаролик фаолияти учун жиддий тўсиқ яратаётгани қайд этилади.

Ҳозирча гувоҳнома берувчи ваколатли органнинг қачон ташкил этилиши маълум эмас, бу эса ОАВ фаолиятини янада мураккаблаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👎4😢4🤷‍♂3👍2
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (694-сон, 04.11.2025 й.) билан “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:

🔹 туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига;

🔹 республика даражасида – имтиёзли беморларга.

Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.

Бириктирилган оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтирилади.

Тор соҳа мутахассиси томонидан беморлар 1 иш кунида амалдаги клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.

Беморларга стационар шароитда тиббий ёрдам олишга кўрсатма бўлганда, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор томонидан туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасасида режали стационар тиббий ёрдам олиш учун ахборот тизими орқали йўлланма берилади.

Бемор маълумотлари республика даражасидаги йўналиш бўйича тиббий-танлов комиссиялари томонидан ўрганилади ва натижаси бўйича 2 иш кунида электрон ахборот тизими орқали хулоса берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда янги молиявий пирамида авж олгани айтилмоқда

Мамлакатда XCM молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бораётгани ва буни оқибатида пул тикаётган минглаб фуқаролар алданиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда. Эътиборлиси, бу ёлғонга унинг олдини олиши керак бўлган хизматлар ходимлари ҳам ишонишяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2👍1
Бош прокуратурага барча давлат органлари ахборот тизимларига монеликсиз кириш имконияти яратилади

Барча ижро этувчи органлар, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат корхоналари (давлат улуши 50%дан ортиқ компаниялар ҳамда) ўз ахборот тизимларида реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи “рақамли назорат” функциясини жорий этади. Бу чора коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва коррупцияга олиб келувчи омилларни самарали бартараф этишга қаратилган.

Давлат ташкилотлари ушбу функцияни 2026 йил 1 октябрга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан йўлга қўйиб, Бош прокуратурага тақдим этади.

2026 йил 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимлари Бош прокуратура тизими билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади. Бошқа давлат идоралари ва ташкилотлари тизимлари эса 2030 йил 1 ноябрга қадар интеграция қилинади.

Шунингдек, қонунчиликка прокуратура органларига давлат органлари ахборот инфратузилмаси объектлари, ахборот тизимлари, маълумотлар банклари ва базаларига монеликсиз кириш ҳамда электрон маълумот ва ҳужжатларни кўриш, мониторинг қилиш ва олиш ҳуқуқини белгилашга қаратилган ўзгартишлар киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига амал қилинг!

Фуқаролардан уйни иситишда очиқ оловдан асло фойдаланмаслик сўралади. Бу нафақат ёнғин, балки газ билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Шунингдек, электр ёки бошқа турдаги иситиш печларидан фойдаланганда хонани доимий равишда шамоллатиб туриш муҳим. Бу ҳаво алмашинувини таъминлаб, инсон саломатлиги учун хавфсиз муҳит яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонда янги молиявий пирамида авж олгани айтилмоқда Мамлакатда XCM молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бораётгани ва буни оқибатида пул тикаётган минглаб фуқаролар алданиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда. Эътиборлиси, бу ёлғонга унинг олдини олиши керак…
ХСМ платформаси фаолияти бўйича суриштирув бошланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ХСМ платформаси орқали ноқонуний фаолият амалга оширилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг мазкур платформани тарғиб этишдаги эҳтимолий иштироки бўйича хизмат текшируви ҳам тайинлангани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Тошкент вилоятида 5 кгга яқин гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент вилоятида қарийб 5 килограмм “опий” моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Зангиота тумани ҳудудидаги хуфия жойдан 10 дона ўрамдаги 4 кг 956 грамм гиёҳванд модда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бу турдаги моддалар мамлакатга асосан хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистон ва АҚШ стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Вашингтонга амалга оширилган ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари — Билл Хайзинга, Керол Миллер ва Сидни Камлагер-Давн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро муносабатларни кенгайтириш, шунингдек иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.

Президент Мирзиёев қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётганини таъкидлаб, АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус” фаолиятини юқори баҳолади. Ҳар йили ўтказиладиган “Ўзбекистон кунлари” икки мамлакат ўртасидаги ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Суҳбат давомида Конгресснинг олий даражада эришилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар келишувларни амалга оширишдаги роли муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма амалий лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида АҚШ Конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва икки мамлакат ҳудудлари ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍79🔥14👎1
Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони 716 минг нафардан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига ижтимоий нафақа олувчилар сони 716 361 нафарни ташкил этди.

Жумладан:
169 232 нафар фуқарога — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болалар нафақаси;
316 377 нафар фуқарога — ногиронлик нафақаси;
72 560 нафар фуқарога — парваришлаш нафақаси;
92 498 нафар фуқарога — ёшга доир нафақа;
57 370 нафар фуқарога — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
8 324 нафар фуқарога — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳамда ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
5 299 нафар фуқарога — уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тайинланди.

Маълумот учун, 2025 йил октябрь ойида янги тайинланган нафақа олувчилар сони 5 819 нафарни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент метроси очилганига 48 йил бўлди.

Ушбу фильм шу ҳақда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида текширувлар олиб бормоқда.

Сўнгги пайтларда истеъмолчилардан номаълум шахслар томонидан “Uzum nasiya” номидан қўнғироқлар қилинаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. “Фирибгарлар” ****21242 рақамидан қўнғироқ қилиб, “Сиз акцияда маиший техника ютиб олдингиз, ютуқни олиш учун идентификациядан ўтинг”, деган баҳона билан фуқаролардан телефон рақамига келган SMS-кодни айтишни сўрамоқда. Аслида эса улар номига муддатли тўлов шартномаси расмийлаштириб, ҳеч қандай товар етказиб берилмаяпти.

Қўмита мазкур ҳолатларни олдини олиш, ахборот тизимларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “SHAFFOF-MOLIYA” МЧЖ, “UZUM MARKET” МЧЖ ҳамда Марказий банкка тегишли мурожаатлар юборди.

Ҳурматли истеъмолчилар, шубҳали қўнғироқларга ишонманг. Шахсий маълумотларингизни, SMS-кодлар ёки идентификация маълумотларини бегона шахсларга берманг. Номаълум платформалардан рўйхатдан ўтишдан олдин уларнинг ишончлилигини текширинг,

дейилади қўмита хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда иситиш мавсуми расман бошланди

Андижон вилояти ҳокими 5 ноябрь куни иситиш мавсумини бошлаш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Ҳоким қарорида иситиш мавсумининг расмий бошланиш санаси 1 ноябрь этиб белгиланган. Бироқ уни амалий равишда ишга тушириш ҳақидаги ҳужжат фақат 5 ноябрь куни имзоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон кўчаларида Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан қутлов трaклари ҳаракатланмоқда

Вашингтон кўчаларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи муносабати билан қутлов сўзлари акс этган махсус экранли трaклар ҳаракатланмоқда.

Бу акция Вашингтон ва Виржиния штатида истиқомат қилувчи ватандошларимиз томонидан ташкил қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🤔3🔥1
Энергия самарадор қурилмалар учун субсидия механизми – esma.uzex.uz орқали йўлга қўйилди

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 1 ноябрдан бошлаб Энергия самарадорлигини ошириш платформаси – esma.uzex.uz орқали энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратиш механизмни йўлга қўйди.

Ҳукуматнинг 2025 йил 24 октябрдаги “Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 673-сонли қарорига асосан:

Уй-жойларни энергия аудитидан ўтказиш харажатлари 100% миқдорда қопланади;

Қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва маиший иситиш қозонлари учун харажатларнинг 20% қисми субсидияланади;

Иссиқлик насослари харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40% қисми Агентлик томонидан тўлаб берилади.

Ўтган даврда платформа орқали 131 та сўров келиб тушган, шундан 116 та хонадон энергия аудитидан ўтказилган. Шунингдек, 14 та хонадонга қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатиш учун субсидия ажратилган, умумий қиймати 159,6 млн сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, “яшил таъмир” ва “яшил истеъмол кредитлари” доирасида ҳам энергия самарадорлигини рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. Бу маблағлар қурилмаларни ўрнатиш, девор ва том изоляцияси, дераза ва эшикларнинг энергия тежамкорлигини ошириш, шунингдек иситиш ва совитиш тизимларини модернизация қилишга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада чиқинди ёқиш орқали электр энергияси олиш заводи қурилишига старт берилди

Фарғона вилоятида 141,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига кунига 1,5 минг тонна чиқиндини қайта ишлаб, йилига жами 227,5 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилиши бошланди.

Маълумот учун олтита вилоятда чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш мажмуаларини қуриш режалаштирилган. Уларнинг 2 таси жорий йил июль ойидан Андижон ва Самарқанд вилоятларида қурилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3