This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкeнт вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олаётганда ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Тошкeнт вилояти Солиқ бошқармасининг катта инспeктори 5 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинди.
У Ангрeнда фаолият юритувчи фeрмэр хўжалигидан сольиқ тeкширувини “ижобий ҳал қилиш” ва 1 йил давомида қайта тeкширув ўтказмаслик эвазига пора талаб қилган.
Тeзкор тадбир давомида инспeктор ашёий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодeксининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича иш қўзғатилиб, тeргов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥1
Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Қурбонов Миршод Рустамович — Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурбонов Миршод Рустамович — Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хавфсизлик камарисиз ҳайдашга рухсат бeриладиган касалликлар рўйхати эълон қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 та касаллик ва ҳолат рўйхатини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Ушбу касалликларга эга ҳайдовчиларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бeрилиши мумкин.
Рўйхатга қуйидагилар киради:
🔹 Умров, қовурға ёки елка суяклари синиши
🔹 Сурункали юрак ёки ўпка етишмовчилиги (ИВ босқич)
🔹 Оғир астма, семизлик
🔹 Кўкрак, елка ёки умуртқа соҳасидаги жарроҳлик аралашувлар
🔹 Аллергик ёки тери касалликларининг оғир шакллари
🔹 Ҳомиладорлик
Бундай фуқароларга QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Маълумотнома 6 ой амал қилади.
Лойиҳа бўйича муҳокама 14 ноябрь кунига қадар давом этади.

Проактив нафақалар: янги ижтимоий суғурта тизими ишга тушади
“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–206-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.
✅ Бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади:
🔵 мажбурий асосларда – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;
🔵 ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига.
✅ Фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (Жамғарма) орқали тўланади.
✅ Жамғарма орқали қуйидагилар проактив шаклда тайинланади ва тўланади:
🔵 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
🔵 2026 йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–206-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади
“Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади.
Марказ ҳудудида IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб берилади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси ташкил этилади.

Ҳиндистонда йўловчи ва юк поездлари тўқнашиши оқибатида одамлар ҳалок бўлди — NDTV
Телеканалнинг Ҳиндистон Темирйўл бошқармасига таяниб хабар беришича, мамлакатнинг марказий қисмидаги Чҳаттисгарҳ штатида юз берган фожиа оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.
Маълумотларга кўра, йўловчи поезди ҳаракатсиз турган юк поездига бориб урилган. Тўқнашув оқибатида йўловчи поезднинг олдинги вагони жиддий шикастланган ва иккинчи поезднинг устига чиқиб қолган.

😢1
Хоразмда ноқонуний ишдан бўшатилган она ишига тикланди
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор ходим Н.Бекчанова ноқонуний равишда ишдан бўшатилгани аниқланди.
Давлат меҳнат инспекцияси ўтказган текширув натижасида бу ҳолат Меҳнат кодексининг 409-моддаси талабларига зид деб топилди. Инспекция ходимни ишга тиклаш бўйича кўрсатма берди.
Натижада, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Хоразм вилояти бошқармаси 2025 йил 31 октябрдаги буйруқ билан Н.Бекчановани ўз лавозимига тиклади.

👍1
Эндиликда мигрант оилаларидан бўлган аёллар қўллаб-қувватланади
📰 "Ҳамроҳ" компанияси ва Халқаро Миграция Ташкилоти ўртасида мигрантлар оилаларидан бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳамроҳ ва Халқаро Миграция Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий имкониятларни кенгайтириш, ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож жамоаларда яшовчи аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мамлакат барқарор ривожланишига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳужжатга кўра,⏺ мигрантлар оилаларидан бўлган аёллар-тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида грант ва ўқув дастурлари орқали молиявий манбаларни топиш ҳамда жалб этиш йўлида ҳамкорлик қилинади;🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 ⏺ аёлларнинг барқарор даромад манбаларини яратишига ва иқтисодий заифликни камайтиришига хизмат қилувчи манзилли грант механизмлари ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 ⏺ аёллар ўртасида тажриба алмашиш, ўзаро ўрганиш ва маҳаллий бизнес уюшмалари билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган менторлик дастурлари ташкил этилади;🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 🫥 ⏺ қўшма ташаббусларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида дастурлар мониторинги ва баҳолаш тизими йўлга қўйилади.
Ҳамроҳ ва Халқаро Миграция Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий имкониятларни кенгайтириш, ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож жамоаларда яшовчи аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мамлакат барқарор ривожланишига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 январдан бошлаб мопед ва скутерлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни янада осонлашади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1😢1
Пойтахтда иситиш мавсуми фаол кетмоқда — ижтимоий объектлар 100% таъминланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 5 ноябрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, пойтахтдаги барча ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар, поликлиникалар ва бошқа муассасалар 100 фоиз иситиш билан таъминланган.
Шунингдек, кўп қаватли турар-жой биноларидаги хонадонларнинг 95 фоизига иситиш уланган.
— дейилади ҳокимлик баёнотида.
📞 Қўнғироқ маркази: 1347, (71) 200-00-56
Туманлар бўйича ишонч телефонлари:
◆ Чилонзор тумани: (71) 278-40-12, (71) 278-40-54, (78) 129-01-34
◆ Мирзо Улуғбек тумани: (71) 267-12-26, (71) 268-32-07, (78) 129-01-38, (78) 129-01-41
◆ Миробод тумани: (71) 291-80-96, (71) 299-59-60, (78) 129-01-32
◆ Олмазор тумани: (78) 129-01-55
◆ Сергели (Янгиҳаёт) тумани: (71) 258-09-95, (78) 129-01-53
◆ Учтепа тумани: (71) 275-05-73, (78) 129-01-60
◆ Шайхонтоҳур тумани: (71) 249-45-99, (78) 129-01-44
◆ Яккасарой тумани: (71) 255-71-81, (78) 129-01-49
◆ Яшнобод (Бектемир) тумани: (71) 296-35-02, (78) 129-01-58
◆ Юнусобод тумани: (71) 221-04-12, (71) 220-42-43, (78) 129-01-46
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 5 ноябрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, пойтахтдаги барча ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар, поликлиникалар ва бошқа муассасалар 100 фоиз иситиш билан таъминланган.
Шунингдек, кўп қаватли турар-жой биноларидаги хонадонларнинг 95 фоизига иситиш уланган.
“Агар уйингизда иситиш бир маромда бўлмаса ёки техник носозликлар кузатилса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади”,
— дейилади ҳокимлик баёнотида.
📞 Қўнғироқ маркази: 1347, (71) 200-00-56
Туманлар бўйича ишонч телефонлари:
◆ Чилонзор тумани: (71) 278-40-12, (71) 278-40-54, (78) 129-01-34
◆ Мирзо Улуғбек тумани: (71) 267-12-26, (71) 268-32-07, (78) 129-01-38, (78) 129-01-41
◆ Миробод тумани: (71) 291-80-96, (71) 299-59-60, (78) 129-01-32
◆ Олмазор тумани: (78) 129-01-55
◆ Сергели (Янгиҳаёт) тумани: (71) 258-09-95, (78) 129-01-53
◆ Учтепа тумани: (71) 275-05-73, (78) 129-01-60
◆ Шайхонтоҳур тумани: (71) 249-45-99, (78) 129-01-44
◆ Яккасарой тумани: (71) 255-71-81, (78) 129-01-49
◆ Яшнобод (Бектемир) тумани: (71) 296-35-02, (78) 129-01-58
◆ Юнусобод тумани: (71) 221-04-12, (71) 220-42-43, (78) 129-01-46
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1
Яккасаройда “Energo Savdo” филиали ходими 25 миллион сўм пора билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда “Energo Savdo” филиали Яккасарой тумани бўлими ўчириш гуруҳи устаси Х.И. пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, у “R.H.” МЧЖга қарашли меҳмонхонада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний уланиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига тадбиркордан 25 миллион сўмни олган пайтда қўлга тушган.
Терговга қадар текширув жараёнида Х.И. меҳмонхонадаги ноқонуний уланиш ҳолатини ўз телефонида видео тасвирга олгани, далолатнома расмийлаштирилса 70 миллион сўм жарима қўлланилиши мумкинлигини айтиб, расмийлаштирмаслик эвазига 35 миллион сўм талаб қилгани аниқланган. У шу мақсадда олдиндан 10 миллион сўм бўнак олиб, меҳмонхонани электр тармоғига улаб бергани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда яшаш уйи ҳокимият ходимлари ёллаган ишчилар томонидан бузиб ташланган оила целлофан уйда яшамоқда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Чўпонота кўчасида жойлашган 48-50 уй аввалроқ маҳаллий ҳокимият ходимлари ёллаган ишчилар томонидан бузиб ташланганди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Зам ҳоким» иштирокидаги катта гуруҳ: Яккасаройдаги «ваҳшийлик» давом эттирилди
Яккасарой ҳокими Нилуфар Аллаберганованинг қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт ва экология масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳобов Чўпонота кўчасидаги 48-50 уйдан фуқаро Абдухалил Ҳакимжоновни мажбурий равишда кўчириш ишларида бош-қош бўлди. Ҳолат 5 ноябрь куни содир бўлиб, Effect.uz мухбирлари жараёнга бевосита гувоҳ бўлишди.
Ваҳоланки, 9 август куни Мажбурий ижро бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ҳамкор ташкилотлар ва ИИБ, фавқулодда вазиятлар бўлими, тез тиббий ёрдам ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати ижроси таъминланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Лекин бугун Ваҳобов худди шундай «сценарий» бўйича яна воқеа жойига келиб, хусусий мулк даҳлсизлигини бузган ҳолда Ҳакимжоновлар томонидан қурилган уй-жойни бузиб, фуқароларни кўчага улоқтирмоқчи бўлган. Ҳолат ОАВ томонидан дарҳол ёритилгач, Ваҳобов ва у билан бирга келган шахс (катта эҳтимол билан) Кариев журналистлар саволларига жавоб бермади. У билан бирга экскватор ҳам воқеа жойини тарк этган.

👎10😢8🔥2🤔2🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасаройда ИИО ходимига пора таклиф қилган шахс жиноят устида қўлга олинди
Яккасарой туманида ички ишлар органлари ходимига пора таклиф қилган шахс жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яккасарой туманида ички ишлар органлари ходимига пора таклиф қилган шахс жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Ўзбекистонда ОАВ гувоҳномаси бериш тўхтади — гувоҳнома берувчи ташкилот эса ҳозирча маълум эмас
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига гувоҳнома бериш жараёни 100 кундан ортиқ вақтдан бери тўхтаб қолди. Июль ойи ўртасида ваколатли орган АОКА тугатилганидан сўнг, ҳеч бир ташкилот ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки гувоҳнома бериш ваколатига эга эмас.
Натижада янги ОАВ ташкил этиш ёки мавжудларини қайта рўйхатдан ўтказиш имкони йўқ. Қонунчилик талабига кўра, гувоҳнома олиш шарт бўлгани ҳолда, бу имкониятнинг йўқлиги журналистика ва фуқаролик фаолияти учун жиддий тўсиқ яратаётгани қайд этилади.
Ҳозирча гувоҳнома берувчи ваколатли органнинг қачон ташкил этилиши маълум эмас, бу эса ОАВ фаолиятини янада мураккаблаштирмоқда.

🤔5👎4😢4🤷♂3👍2
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (694-сон, 04.11.2025 й.) билан “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:
🔹 туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига;
🔹 республика даражасида – имтиёзли беморларга.
Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.
Бириктирилган оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтирилади.
Тор соҳа мутахассиси томонидан беморлар 1 иш кунида амалдаги клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.
Беморларга стационар шароитда тиббий ёрдам олишга кўрсатма бўлганда, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор томонидан туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасасида режали стационар тиббий ёрдам олиш учун ахборот тизими орқали йўлланма берилади.
Бемор маълумотлари республика даражасидаги йўналиш бўйича тиббий-танлов комиссиялари томонидан ўрганилади ва натижаси бўйича 2 иш кунида электрон ахборот тизими орқали хулоса берилади.

👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда янги молиявий пирамида авж олгани айтилмоқда
Мамлакатда XCM молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бораётгани ва буни оқибатида пул тикаётган минглаб фуқаролар алданиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда. Эътиборлиси, бу ёлғонга унинг олдини олиши керак бўлган хизматлар ходимлари ҳам ишонишяпти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакатда XCM молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бораётгани ва буни оқибатида пул тикаётган минглаб фуқаролар алданиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда. Эътиборлиси, бу ёлғонга унинг олдини олиши керак бўлган хизматлар ходимлари ҳам ишонишяпти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2👍1
Бош прокуратурага барча давлат органлари ахборот тизимларига монеликсиз кириш имконияти яратилади
Барча ижро этувчи органлар, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат корхоналари (давлат улуши 50%дан ортиқ компаниялар ҳамда) ўз ахборот тизимларида реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи “рақамли назорат” функциясини жорий этади. Бу чора коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва коррупцияга олиб келувчи омилларни самарали бартараф этишга қаратилган.
Давлат ташкилотлари ушбу функцияни 2026 йил 1 октябрга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан йўлга қўйиб, Бош прокуратурага тақдим этади.
2026 йил 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимлари Бош прокуратура тизими билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади. Бошқа давлат идоралари ва ташкилотлари тизимлари эса 2030 йил 1 ноябрга қадар интеграция қилинади.
Шунингдек, қонунчиликка прокуратура органларига давлат органлари ахборот инфратузилмаси объектлари, ахборот тизимлари, маълумотлар банклари ва базаларига монеликсиз кириш ҳамда электрон маълумот ва ҳужжатларни кўриш, мониторинг қилиш ва олиш ҳуқуқини белгилашга қаратилган ўзгартишлар киритилади.

👍4🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига амал қилинг!
Фуқаролардан уйни иситишда очиқ оловдан асло фойдаланмаслик сўралади. Бу нафақат ёнғин, балки газ билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Шунингдек, электр ёки бошқа турдаги иситиш печларидан фойдаланганда хонани доимий равишда шамоллатиб туриш муҳим. Бу ҳаво алмашинувини таъминлаб, инсон саломатлиги учун хавфсиз муҳит яратади.

👍3