Президент: "Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарур"
Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари ўз нутқида камбағалликни қисқартириш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва меҳнат бозорида тенг имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Президент халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Глобал ижтимоий адолат фондини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Шунингдек, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Мирзиёевнинг таъкидлашича, бу йўналишда Тошкент шаҳрида халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилишга тайёрлик билдирилган.
Давлат раҳбари иқлим ўзгариши, технологиялар ривожи ва ижтимоий тенгсизликка қарши курашиш бўйича ҳам қатор ташаббусларини билдирди.
Президент саммитда қабул қилинган Доҳа сиёсий декларациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍59🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони ошди
Бугун Сенат раиси бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.
Йиғилишда ижтимоий масалалар билан бирга, энергетика соҳасидаги коррупцион ҳолатлар ва кадастр тизимида аҳолини қийнатаётган муаммолар кескин танқид қилинди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, вилоятда коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб борган. Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, маблағларни самарасиз сарфлаш ва давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳануз кузатилмоқда.
Мажлис якунида айрим раҳбарларга “уйғониш сигнали” берилди — ўз ишига совуққонлик билан қараган 14 нафар мутасаддига интизомий чора кўриш, айримларини эса лавозимидан озод этиш белгиланди.

🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўхтатилсин: Мирободда аҳоли тинчини бузаётган қурилиш...
Тошкент шаҳар Миробод тумани Фурқат маҳалласи Эски Саракул кўчасидаги 111-уй аҳолиси ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишларидан норози.
Фуқароларнинг айтишича, қурилаётган бино жуда яқин жойда барпо этилмоқда. Қурилиш жараёнида ишлатилаётган асбоб-ускуналар ва махсус техника шовқини аҳоли тинчини бузмоқда. Энг муҳими — қурилиш бошланишидан олдин аҳоли билан маслаҳат ўтказилмаган ва уларнинг розилиги олинмаган.
Аҳоли бу борада ҳокимият ҳамда тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилган. Жумладан, 2025 йил 21 сентябрда Миробод туман ҳокимлигига юборилган мурожаат жавоби фуқароларни қаноатлантирмаган.
Қурувчи ташкилот вакиллари журналистлар билан суҳбатдан бош тортди, аҳолига ҳам қурилиш ҳақида маълумот бермади. Расмий идоралар эса қўнғироқларга жавоб бермаган.
EFFECT.UZ яқин кунларда ҳар икки томоннинг фикрини ўрганиб, натижаларни жамоатчиликка етказади.
ТЎЛИҚ ВИДЕО
Мухбир: Асомиддин Нур

🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда туман ҳокими ўринбосари 15 минг пора билан ушланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кибермаконда фаоллик ортиши билан бирга хавфлар ҳам кўпаймоқда
Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ташаббуси билан “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда таъкидланишича, Ўзбекистонда рақамли технологиялар барча соҳаларда кенг қўлланилаётгани билан бирга, Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мутахассислар маълумотларига кўра, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилида банк карталари билан боғлиқ ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари сони сўнгги пайтларда кескин ошган.
Шу муносабат билан киберхавфсизликни таъминлаш, фуқаролар онгини ошириш ва кибер маданиятни шакллантиришга қаратилган профилактик ишлар кучайтирилади.
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган дастурга кўра, жорий йилнинг 1–30 ноябрь кунлари мамлакат миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилади. Тадбир доирасида аҳолининг киберхавфсизлик ҳақидаги билимини ошириш, онлайнда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича махсус тарғибот кампаниялари амалга оширилади.
Камола Қурбонова

— “Кибермаконда фаоллик ортиши билан бирга хавфлар ҳам кўпаймоқда. Шу боис аҳоли ўртасида тарғибот ва ўқув тадбирларини тизимли йўлга қўйиш муҳим. Бу жараёнда банклар, тўлов ташкилотлари ва ОАВнинг ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга”, — дейди мутахассислар.
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган дастурга кўра, жорий йилнинг 1–30 ноябрь кунлари мамлакат миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилади. Тадбир доирасида аҳолининг киберхавфсизлик ҳақидаги билимини ошириш, онлайнда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича махсус тарғибот кампаниялари амалга оширилади.
Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида қонунбузарликларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Ҳисобот даврида қуйидаги ҳолатлар аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди:
Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар белгиланган тартибда буздирилди;
Қорақалпоғистон Республикасида сифат талабларига жавоб бермайдиган қурилиш ишларининг олди олинди;
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида автомобили ёқилғи қуйиш шохобчасида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди;
Самарқанд вилоятида кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро бинодаги тўсиқ деворларига шикаст етказгани маълум бўлди;
Сурхондарё вилояти Денов туманида инспекция ходимлари томонидан сифатсиз бажарилган қурилиш ишлари демонтаж қилинди.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америкаликлар Ўзбекистонга визасиз кира олади, хўш ўзбекистонликлар-чи?
Америка фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга. Яъни улар турист сифатида мамлакатимизга бемалол келиб, бир ой давомида қолишлари мумкин.Бироқ ўзбекистонликлар учун бу қулайлик амал қилмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Америка фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга. Яъни улар турист сифатида мамлакатимизга бемалол келиб, бир ой давомида қолишлари мумкин.Бироқ ўзбекистонликлар учун бу қулайлик амал қилмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂7👎5👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентни Вашингтонда ватандошлар кутиб олди
Амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келган президент Шавкат Мирзиёевни АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ватандошларимиз кутиб oлди.
Давлатимиз раҳбари улар билан самимий суҳбатлашиб, катта муваффақиятлар тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келган президент Шавкат Мирзиёевни АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ватандошларимиз кутиб oлди.
Давлатимиз раҳбари улар билан самимий суҳбатлашиб, катта муваффақиятлар тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥4🤔1
Ўзбекистонда битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш тизими жорий этилмоқда.
Янги тартибга кўра, тадбиркорлар 7 йилгача муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 млрд сўмгача кредит олиш имкониятига эга бўлади. Кредитнинг йиллик ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4% юқори қилиб белгиланади.
Ҳар 1 млрд сўм кредит учун тадбиркор камида 1 нафар олийгоҳ битирувчисини ишга жойлаштириши шарт. Агар тадбиркор битирувчи билан меҳнат шартномасини икки йил ичида бекор қилса, кредит бўйича фоиз тижорат ставкаси даражасига оширилади.
Шунингдек, энг яхши стартап ва инновацион лойиҳа муаллифларига 1 млрд сўмгача грант берилиши кўзда тутилган. Бу грантни олиш учун тадбиркор камида 2 нафар битирувчини ишга қабул қилиши керак бўлади.

👍8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Навоий вилоятларида коррупция ҳолатлари фош этилди
Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш доимий равишда кучайиб бораётган бўлса-да, айримлар ҳали ҳам бу иллат домига тушмоқда.
1️⃣ Тошкент вилоятида Солиқ бошқармаси катта инспектори фермер хўжалигидан текширувни ижобий ҳал этиш ва бир йил текширув ўтказмаслик эвазига 5 минг доллар пора талаб қилган пайтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
2️⃣ Навоий вилоятида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда бош ҳисобчиси мураббийга ажратилган хизмат сафари пулларидан улуш сўраб, 3 миллион сўм пора олаётганда ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

🤔1
Рақобат қўмитаси сифатсиз чиқинди ташиш хизмати учун корхоналарга кўрсатма берди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларига фуқаролардан қаттиқ маиший чиқинди ташиш хизматларига оид 1 000 га яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда асосан асоссиз қарздорлик ҳисобланиши, чиқиндиларни белгиланган вақтда олиб кетилмаслиги ва сифатсиз хизмат кўрсатилиши каби ҳолатлар қайд этилган.
Шикоятларнинг кўп қисми Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.
Қўмита томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бир қатор вилоятларда ўтказилган ўрганишлар натижасида айрим ташкилотлар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланган.
Жумладан, Сирдарё вилоятидаги ташкилотлардан бири маиший чиқиндиларни белгиланган жадвал бўйича ташиб кетмаган, бу эса чиқиндиларнинг тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Шу билан бирга, фуқаролар кўрсатилмаган хизмат учун ҳам ҳақ тўлашган. Қайта ҳисоб-китоб натижасида 628 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган.
Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси аҳоли яшаш ҳудудларидан чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиш, шунингдек, асоссиз қарздорлик ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига тегишли кўрсатмалар юборди.

👍3
Ёш офицер кадрлар тайёрлаш учун сарфланган маблағларни ундириш такомиллаштирилади
Президент қарори билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари ўқишни битиргандан сўнг офицер лавозимларида 5 календарь йил давомида хизматни ўтамаганда, улардан ўқитиш учун сарфланган маблағлар ундириб олиниши белгиланди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фуқаролар олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг 5 календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташи, хизматни ўтамаганда ўқитиш учун сарфланган маблағларни Давлат бюджетига қайтариши лозимлиги белгиланган.
Шу билан бирга бугунги кунда олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари нафақат ҳарбий хизматчи бўлиб, балки ходим сифатида ҳам хизматни ўташ учун бошқа вазирлик ва идораларга юборилаётгани сабабли ушбу битирувчиларнинг ходим сифатида 5 календарь йил давомида хизматни ўташга мажбурлигини қонунчиликда белгилаш зарурати юзага келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2🤔1
“Raqamli prokuror” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади
“Рақамли прокуратура – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Қуйидагилар прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹 2030 йилгача илғор халқаро тажриба асосида прокуратура органлари фаолиятининг барча йўналишларини автоматлаштириш;
🔹 тергов ва прокурор назорати жараёнларини электрон шаклга ўтказиш.
Фармонга кўра, “Raqamli prokuror” ахборот тизимлари комплекси прокуратура органлари фаолиятига жорий этилади.
Мазкур тизим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигини масофавий назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қонунларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш мақсадида “Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri” ахборот тизимининг синов версияси ишлаб чиқилади.
2026 йил 1 декабрдан ушбу тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилади.

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
5 ноябр куни соат 10:58 да Тожикистон ҳудудида магнитудаси 4,3 баллни ташкил этган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 133 км жанубий-ғарбда жойлашган. Эпицентрда сезилиш кучи 5 баллни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 54 км.

Ўзбекистонда энг йирик қуёш ва энергия сақлаш лойиҳаси амалга оширилади
Япониянинг Sumitomo Corporation компанияси Ўзбекистонда 1,000 MW қувватли қуёш электр станцияси ва 1,336 MWh қувватли батареяли энергия сақлаш тизими (BESS) қуриш учун молиялаштириш шартномасини имзолади.
Лойиҳа ACWA Power, Shikoku Electric Power ва Chubu Electric Power билан ҳамкорликда амалга оширилади. Молиялаштиришда Япония, Осиё ва Европа банклари иштирок этмоқда.
Қуёш станциялари Самарқанд ва Бухоро вилоятларида жойлашади ва 2027 йилдан кейин ишга тушиши режалаштирилган.
Ишлаб чиқарилган барча электр энергияси “Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖга 25 йиллик шартнома асосида сотилади.

👍1🤔1
Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга ёрдам кўрсатилади
“2026–2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026–2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларни даволаш ва олдини олишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанадиган кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликлар турини 5 тадан 10 тага етказиш;
🔹 ушбу касалликларга чалинган болаларнинг дори воситалари, махсус озиқ-овқатлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминланиш даражасини 95 фоиздан 99 фоизгача етказиш;
🔹 кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклаш.
2026 йил 1 январдан ушбу турдаги касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган беморлар бепул тиббий кузатувда бўлади ва даволаниш ишлари давом эттирилади.

👍1
“Кексалар туризм ойлиги” доирасида бир ойлик чегирмалар эълон қилинди
Кексаларнинг дам олиш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида 1–30 ноябрь кунлари мамлакатимизда “Кексалар туризм ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан туризм соҳасидаги қатор хизмат турларига махсус чегирмалар жорий этилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ўз расмий саҳифаларида маълум қилди.
Хусусан, республика бўйлаб:
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун барча иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма таклиф этмоқда. Таклиф 2025 йил 1–30 ноябрь кунлари амал қилади ва ички йўналишлардаги парвозларга тааллуқли.
“Ўзбекистон темир йўллари” эса ушбу тоифадаги фуқаролар учун “Афросиёб” тезюрар электропоездларидан ташқари барча ички йўналишлардаги поездларда йўл ҳақининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма тақдим этмоқда.
Шунингдек, Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги давлат музейлари ва маданий мерос объектларига кириш чипталари учун 10 фоизгача,
“Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги зиёратгоҳларга эса 20 фоизгача чегирма жорий этилган.

👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкeнт вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олаётганда ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Тошкeнт вилояти Солиқ бошқармасининг катта инспeктори 5 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинди.
У Ангрeнда фаолият юритувчи фeрмэр хўжалигидан сольиқ тeкширувини “ижобий ҳал қилиш” ва 1 йил давомида қайта тeкширув ўтказмаслик эвазига пора талаб қилган.
Тeзкор тадбир давомида инспeктор ашёий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодeксининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича иш қўзғатилиб, тeргов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Қурбонов Миршод Рустамович — Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурбонов Миршод Рустамович — Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хавфсизлик камарисиз ҳайдашга рухсат бeриладиган касалликлар рўйхати эълон қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 та касаллик ва ҳолат рўйхатини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Ушбу касалликларга эга ҳайдовчиларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бeрилиши мумкин.
Рўйхатга қуйидагилар киради:
🔹 Умров, қовурға ёки елка суяклари синиши
🔹 Сурункали юрак ёки ўпка етишмовчилиги (ИВ босқич)
🔹 Оғир астма, семизлик
🔹 Кўкрак, елка ёки умуртқа соҳасидаги жарроҳлик аралашувлар
🔹 Аллергик ёки тери касалликларининг оғир шакллари
🔹 Ҳомиладорлик
Бундай фуқароларга QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Маълумотнома 6 ой амал қилади.
Лойиҳа бўйича муҳокама 14 ноябрь кунига қадар давом этади.