Туркия туризмида рекорд: 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 50 миллион сайёҳ ташриф буюрди
Истанбул — Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туризм соҳасида рекорд натижалар қайд этилганини эълон қилди.
Вазирнинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Туркияга 50 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга ошган. Туризмдан олинган даромад эса 5,7 фоизга кўпайиб, 50 миллиард долларни ташкил этди. Сайёҳлар Туркияда ўртача 10,3 кеча қолган ва кунига ўртача 103 доллар сарфлаган, бу ҳам ўтган йилга нисбатан 7 фоизга кўпдир.
деди вазир вазир Эрсой
Йилнинг дастлабки тўққиз ойида Туркияга энг кўп ташриф буюрган сайёҳлар Россия Федерацияси (5,53 миллион), Германия (5,22 миллион) ва Буюк Британия (3,54 миллион)дан бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида минтақамиз жиддий синовларга дуч келди. Минтақавий зиддиятлар ва глобал исиш оқибатида юзага келган мавсумий ўзгаришлар туризмга сезиларли таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, пухта ишлаб чиқилган стратегия натижасида туризм даромадлари ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсди ва бу рекорд натижадир. Илк бор учинчи чорак якунида даромад ҳажми 50 миллиард доллардан ошди. Йил якунига қадар туризмдан жами 64 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганмиз”,
деди вазир вазир Эрсой
Йилнинг дастлабки тўққиз ойида Туркияга энг кўп ташриф буюрган сайёҳлар Россия Федерацияси (5,53 миллион), Германия (5,22 миллион) ва Буюк Британия (3,54 миллион)дан бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Қонун билан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Мазкур қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди:
🔹 нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
🔹 китобхонлик маданиятини рағбатлантириш.
Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида 3 йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.
Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан чиқинди хизмати учун уйма-уй тўлов йиғиш тўхтатилади
2026 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари учун тўловларни уйма-уй юриб ундириш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 мартда қабул қилинган 1044-сон қонунига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчилар қисқа хабарнома (SMS) орқали хабардор қилинади. Агар қарздорлик бартараф этилмаса, улардан электр энергияси учун тўловларни вақтинчалик қабул қилиш чекланади.
Эндиликда тўловларни қабул қилиш ва абонентлар ҳисобини юритиш фақат қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🔹 Агентликнинг “Toza makon” биллинг тизими орқали;
🔹 электрон тўлов тизимлари орқали;
🔹 интернет алоқаси мавжуд бўлмаган, ҳудуд марказидан узоқ жойлашган аҳоли пунктларида — тижорат банклари кассалари ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ бўлимлари орқали.

👍8👎3
Саида Мирзиёева 41 ёшга тўлди
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева 41 ёшни қарши олмоқда.
Саида Шавкатовна давлат бошқаруви тизимидаги масъулиятли фаолияти, жамиятнинг маънавий юксалиши, таълим, маданият ва хотин-қизлар соҳасидаги кенг кўламли ташаббуслари билан эл-юртга муносиб хизмат қилиб келмоқда.
Унинг меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги ва фидоийлиги кенг жамоатчилик томонидан юқори қадрланади.
Effect.uz таҳририяти Саида Мирзиёевани туғилган куни билан чин дилдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фаолиятида муваффақият ва янги марралар тилайди.

👍94🔥43👎6😢1
Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан жўнаб кетди
Қатарга амалий ташриф якунлангач, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг «C5+1» форматидаги саммитида иштирок этади.
Ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор икки томонлама учрашувлари ҳам белгиланган.

👍75🔥31
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
Президент қарори (328-сон, 03.11.2025 й.) билан “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–61 сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга киритилган қўшимчаларга кўра, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратиш белгиланди.
Бунда имтиёзли кредит тадбиркорларга ҳар бир млрд сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади.
Кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади.
Тадбиркор унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган битирувчи ўртасида 2 йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади.
Бироқ, бундан ушбу ходим ўрнига 1 ой муддатда бошқа битирувчи ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.
Шунингдек, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади.
Танлов ғолибларига камида 2 нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан 1 млрд сўмгача грант ажратилади.

👍85🔥11👎1
Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этди ва қатор таклифларни илгари сурди:
🔵 Глобал ижтимоий адолат фондини таъсис этиш.
🔵 "Ижтимоий масъулият ва муносиб меҳнат бўйича глобал ташаббус" ни ишлаб чиқиш.
🔵 Очлик ва қашшоқликка қарши курашиш бўйича Глобал альянснинг кейинги саммитини Ўзбекистонда ўтказиш.
🔵 Меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкентда халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилиш.
🔵 Иқлим ўзгаришига қарши курашишни бандлик дастурлари билан уйғунлаштириш ва бошқалар.

👍64🔥60
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мураббий ўйин вақтида вафот этди
Сербия чемпионатида даҳшатли фожиа юз берди. “Раднички” клуби бош мураббийи Младен Жижович ўйин пайтида юрак хуружидан вафот этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сербия чемпионатида даҳшатли фожиа юз берди. “Раднички” клуби бош мураббийи Младен Жижович ўйин пайтида юрак хуружидан вафот этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хатирчида йўл муаммаси
Навоий вилояти Хатирчи тумани, "Хўжақулобод" МФЙ, Ўрта қишлоқ кўчасида яшовчи аҳоли оғир юк машиналари ортидан азият чекмоқда. Ушбу маҳалла ҳудудидан ҳар бири 90 тоннадан ортиқ мармар тош маҳсулотларини олиб ўтадиган 60–70 та машина кундалик ҳаракатланмоқда. Тор кўча бундай оғир юк учун мўлжалланмаган бўлса-да, бу ҳолат қарийб 6 йилдан буён давом этиб келяпти.
Бир пайтлар файзли ва асфалт бўлган кўчалар ҳозир вайронага айланган. Аҳоли бир неча бор туман ва вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасаддилларга мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган.
Аҳоли таъкидлашича, мактабга қатнайдиган фарзандлар ҳаёти учун ҳам катта хавф туғилмоқда. Йўллар қишда лой, ёзда эса чангга тўлиб қолади, хонадонлар деворлари эса ёрилиб, хавфли ҳолатга келган.
дейилади аҳоли мурожаатида.
Умид қиламизки, соҳа масъуллари бу муаммони тез орада ҳал этиш чорасини кўради ва аҳолининг хавфсизлиги ҳамда тинч ҳаёти эътибордан четда қолмайди.

“Масъуллардан ушбу муаммога жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз”,
дейилади аҳоли мурожаатида.
Умид қиламизки, соҳа масъуллари бу муаммони тез орада ҳал этиш чорасини кўради ва аҳолининг хавфсизлиги ҳамда тинч ҳаёти эътибордан четда қолмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ошхона аланга ичида қолди
Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида жойлашган ошхонада 01:26 да ёнғин чиқди.

👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги савдо марказида мигрантларга нисбатан камситиш ҳолати кузатилди
Россиянинг савдо марказларидан бирида харидор ва кассирлар ўртасида можаро келиб чиққан. Гувоҳларнинг сўзларига кўра ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда можаро чоғида мигрантларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатилгани кўринади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув ишларини бошлаган. Тергов натижалари бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.

👎14😢2
Хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати эълон қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфсизлик камарини тақиш тавсия этилмайдиган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Лойиҳага кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда ҳайдовчи ёки йўловчига хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади. Улар қуйидагилардан иборат:
🔹 умров ва тўш суяги синиши;
🔹 елка камари ёки қовурғалар синиши;
🔹 умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
🔹 ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
🔹 бронхиал астма (IV босқич);
🔹 ўпканинг интерстициал зарарланиши;
🔹 ўпканинг бир қисми ёки бутуни олиб ташланган ҳолатлар;
🔹 сурункали юрак етишмовчилиги (III босқич ва декомпенсация босқичи);
🔹 III даражали (морбид) семизлик (BMI ≥ 40);
🔹 паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
🔹 қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
🔹 кўкрак қисмидаги оғир аллергик ёки дерматологик касалликлар;
🔹 кўкрак ёки елка соҳасидаги протез ёки имплантлар;
🔹 кўкрак ёки қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ операциялар;
🔹 стомалар (сунъий чиқиш йўллари) қўйилиши;
🔹 кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ўсмалар;
🔹 ҳомиладорлик ҳолати.
Мазкур касалликлар бўйича фуқароларга “Электрон соғлиқни сақлаш” тизими орқали шакллантирилган QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Бу маълумотнома фуқаро бириктирилган тиббий муассаса томонидан расмийлаштирилади.

Президент: "Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарур"
Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари ўз нутқида камбағалликни қисқартириш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва меҳнат бозорида тенг имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Президент халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Глобал ижтимоий адолат фондини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Шунингдек, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Мирзиёевнинг таъкидлашича, бу йўналишда Тошкент шаҳрида халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилишга тайёрлик билдирилган.
Давлат раҳбари иқлим ўзгариши, технологиялар ривожи ва ижтимоий тенгсизликка қарши курашиш бўйича ҳам қатор ташаббусларини билдирди.
Президент саммитда қабул қилинган Доҳа сиёсий декларациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

👍59🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони ошди
Бугун Сенат раиси бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.
Йиғилишда ижтимоий масалалар билан бирга, энергетика соҳасидаги коррупцион ҳолатлар ва кадастр тизимида аҳолини қийнатаётган муаммолар кескин танқид қилинди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, вилоятда коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб борган. Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, маблағларни самарасиз сарфлаш ва давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳануз кузатилмоқда.
Мажлис якунида айрим раҳбарларга “уйғониш сигнали” берилди — ўз ишига совуққонлик билан қараган 14 нафар мутасаддига интизомий чора кўриш, айримларини эса лавозимидан озод этиш белгиланди.

🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўхтатилсин: Мирободда аҳоли тинчини бузаётган қурилиш...
Тошкент шаҳар Миробод тумани Фурқат маҳалласи Эски Саракул кўчасидаги 111-уй аҳолиси ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишларидан норози.
Фуқароларнинг айтишича, қурилаётган бино жуда яқин жойда барпо этилмоқда. Қурилиш жараёнида ишлатилаётган асбоб-ускуналар ва махсус техника шовқини аҳоли тинчини бузмоқда. Энг муҳими — қурилиш бошланишидан олдин аҳоли билан маслаҳат ўтказилмаган ва уларнинг розилиги олинмаган.
Аҳоли бу борада ҳокимият ҳамда тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилган. Жумладан, 2025 йил 21 сентябрда Миробод туман ҳокимлигига юборилган мурожаат жавоби фуқароларни қаноатлантирмаган.
Қурувчи ташкилот вакиллари журналистлар билан суҳбатдан бош тортди, аҳолига ҳам қурилиш ҳақида маълумот бермади. Расмий идоралар эса қўнғироқларга жавоб бермаган.
EFFECT.UZ яқин кунларда ҳар икки томоннинг фикрини ўрганиб, натижаларни жамоатчиликка етказади.
ТЎЛИҚ ВИДЕО
Мухбир: Асомиддин Нур

🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда туман ҳокими ўринбосари 15 минг пора билан ушланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кибермаконда фаоллик ортиши билан бирга хавфлар ҳам кўпаймоқда
Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ташаббуси билан “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда таъкидланишича, Ўзбекистонда рақамли технологиялар барча соҳаларда кенг қўлланилаётгани билан бирга, Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мутахассислар маълумотларига кўра, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилида банк карталари билан боғлиқ ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари сони сўнгги пайтларда кескин ошган.
Шу муносабат билан киберхавфсизликни таъминлаш, фуқаролар онгини ошириш ва кибер маданиятни шакллантиришга қаратилган профилактик ишлар кучайтирилади.
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган дастурга кўра, жорий йилнинг 1–30 ноябрь кунлари мамлакат миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилади. Тадбир доирасида аҳолининг киберхавфсизлик ҳақидаги билимини ошириш, онлайнда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича махсус тарғибот кампаниялари амалга оширилади.
Камола Қурбонова

— “Кибермаконда фаоллик ортиши билан бирга хавфлар ҳам кўпаймоқда. Шу боис аҳоли ўртасида тарғибот ва ўқув тадбирларини тизимли йўлга қўйиш муҳим. Бу жараёнда банклар, тўлов ташкилотлари ва ОАВнинг ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга”, — дейди мутахассислар.
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган дастурга кўра, жорий йилнинг 1–30 ноябрь кунлари мамлакат миқёсида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилади. Тадбир доирасида аҳолининг киберхавфсизлик ҳақидаги билимини ошириш, онлайнда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича махсус тарғибот кампаниялари амалга оширилади.
Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида қонунбузарликларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Ҳисобот даврида қуйидаги ҳолатлар аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди:
Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар белгиланган тартибда буздирилди;
Қорақалпоғистон Республикасида сифат талабларига жавоб бермайдиган қурилиш ишларининг олди олинди;
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида автомобили ёқилғи қуйиш шохобчасида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди;
Самарқанд вилоятида кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро бинодаги тўсиқ деворларига шикаст етказгани маълум бўлди;
Сурхондарё вилояти Денов туманида инспекция ходимлари томонидан сифатсиз бажарилган қурилиш ишлари демонтаж қилинди.

👍4