2026 йилдан АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилади
Ўзбекистон президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари мамлакатга визасиз кириши мумкин бўлади.
Энди АҚШ фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган санадан бошлаб 30 кунгача визасиз бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ЙПХ ходими устига машинасини ҳайдаб, судраб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрида йўл-патрул хизмати ходимини автомашина устида судраб кетган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган ҳайдовчининг автомобили орқали жами 144 марта қоидабузарлик содир этилган.
Шулардан 38 тасининг муддати ўтган, 30 таси эса Мажбурий ижро бюроси органларига ўтказилган бўлиб, умумий қарздорлик суммаси 18 миллион 90 минг сўмни ташкил этгани маълум бўлди.

Ўзбекистон Қатардаги жаҳон саммитида ижтимоий ҳимоя бўйича илғор тажрибасини тақдим этади
Қатар давлатида бўлиб ўтаётган Иккинчи Жаҳон ижтимоий ривожланиш саммитида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Саммит доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Ўзбекистон — очиқ эшиклар мамлакати” номли миллий кўргазма стендни тақдим этади. Ушбу йирик интерфаол экспозицияда мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий ҳимоя, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни ягона платформада бирлаштирган тизимнинг имкониятлари намойиш этилмоқда.
Шунингдек, агентлик бир қатор давлатлар иштирокида халқаро махсус тадбир ташкил этмоқда. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича глобал чақириқлар ва илғор ечимлар муҳокама қилинади.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг инклюзив ва адолатли ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш борасидаги тажрибаси халқаро миқёсда тақдим этилади.

👍32🤔2🤷♂1
Қашқадарёда тўйда 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро тўйда амалдаги меъёрни бузгани учун жаримага тортилди.
Маълумотларга кўра, Буронжуз маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 13 октябрь куни уйида тўй ўтказган. Тадбирда меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли у белгиланган меъёрдан ортиқча — 14 та катта қозонда ош тайёрлатган.
Иш судда кўриб чиқилганда фуқаро қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган ва енгиллик сўраган. Суд уни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жаримага тортди.

👍11👎3😢2🤷♂1
Ўзбекистон президенти Қатарга амалий ташриф билан борди
2025 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Доҳа шаҳрига етиб борди.
Давлатимиз раҳбарини Қатар бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдурахмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти эртага, 4 ноябрь куни, Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари камбагалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолат ва инклюзивликни ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда бошқа йўналишларда қатор ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Саммит доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

👍44🔥20
11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни умумхалқ байрами сифатида нишонланадими?
11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси икки йилдан бери тасдиқланмаган ҳолда қолмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга юборилганига икки йилдан ортиқ вақт ўтган. Шу вақт ичида ҳужжат тақдири бўйича расмий маълумот берилмаган.
Худди “Давлат тили тўғрисида”ги қонун каби, бу ҳужжатнинг ҳам кейинги босқичдаги муҳокамаси ва қабул қилиниши масаласи номаълумлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига йўллаган табригида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини “умумхалқ байрами” сифатида дам олиш куни деб эълон қилишни таклиф этган эди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥49👎1😢1
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди
Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Италия Ҳукумати ўртасида имзоланган Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2025 йил 29 май куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига шартнома кучга киргач, унинг қоидаларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

👍62🔥42
Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилади
“Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашни ўз ичига олган стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилади.
Стратегик режалаштириш ҳужжатларининг иерархияси қуйидаги тартибда белгиланади:
🔹 1-даражали ҳужжатлар концепциялар шаклида;
🔹 2-даражали ҳужжатлар стратегиялар шаклида;
🔹 3-даражали ҳужжатлар дастурлар (“йўл хариталари”, чора-тадбирлар режалари) шаклида қабул қилинади.
Бунда:
➖ 1-даражали ҳужжатлар 7 йилдан ортиқ муддатга ишлаб чиқилади ва қоида тариқасида қонунлар билан тасдиқланади;
➖ 2-даражали ҳужжатлар 4 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга ишлаб чиқилади ва Президент ҳужжатлари билан тасдиқланади.
➖ 3-даражали ҳужжатлари 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга ишлаб чиқилади ва Президент ҳужжатлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида тасдиқланади.

👍53🔥25👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда
Ҳозирги вақтда Қамчиқ довонининг юқори қисмида майда қор ёғмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Йўл-патруль хизмати ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордaн тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда, йўлда қолиб кетган ҳайдовчилар ва уларнинг автомашиналарига ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларига риоя этишларини сўраб қолди.

👍3
Ўзбекистонда банклар орқали рақамли олтин ва кумуш савдоси йўлга қўйилди
Ўзбекистон тижорат банкларида қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга оширишнинг янги тартиби жорий этилди.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар олтин қуймаларни, шунингдек рақамли (жисмоний бўлмаган) олтин ва кумушни банкларнинг мобил иловалари орқали реал вақт режимида сотиб олиш ва сотиш имкониятига эга бўладилар.
Янги тартиб фуқаролар ва корхоналар учун янги инвестиция имкониятларини яратади. Энди кичик суммалардан бошлаб жамғариш ва сармоя киритиш имкони мавжуд.
Тижорат банклари олтин қуймаларни Марказий банкдан шартнома асосида харид қилиб, мустақил равишда нарх белгилайдилар. Бу нархлар Лондон қимматбаҳо металлар уйишмаси фиксинги асосида шаффоф тарзда белгиланади ва банкларнинг расмий саҳифаларида мунтазам янгиланиб борилади.
Барча операциялар онлайн тарзда, тез ва хавфсиз амалга оширилади. Мижозлар шахси банк тизимлари орқали идентификация ва аутентификация асосида тасдиқланади.
Ушбу механизм Ўзбекистон фуқароларига қимматбаҳо металлар орқали жамғариш ва инвестиция қилишнинг замонавий, қулай ва рақамли йўлини тақдим этади.

Банкларда доллар сотиш курси 12 000 сўмдан пастлади
Бугундан бошлаб бир қатор банклар аҳолига долларни 12 000 сўмдан паст курсда сотмоқда.
Хусусан, Асакабанк, Тенгебанк ва Apexbank долларни 11 980 сўмдан, Алоқабанк, Даврбанк ва МКБанк эса 11 990 сўмдан таклиф қилмоқда.
Сўмни долларга айирбошлашни режалаштирсангиз, энг мақбул курс Пойтахтбанк (11 960 сўм), Асакабанк (11 950 сўм) ва Трастбанк (11 950 сўм) томонидан таклиф қилинмоқда.
Экспертлар эса эртага долларнинг расмий курсининг тахминан 25 сўмга пасайишини кутмоқда.

😢2🤷♂1👍1
Туркия туризмида рекорд: 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 50 миллион сайёҳ ташриф буюрди
Истанбул — Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида туризм соҳасида рекорд натижалар қайд этилганини эълон қилди.
Вазирнинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Туркияга 50 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга ошган. Туризмдан олинган даромад эса 5,7 фоизга кўпайиб, 50 миллиард долларни ташкил этди. Сайёҳлар Туркияда ўртача 10,3 кеча қолган ва кунига ўртача 103 доллар сарфлаган, бу ҳам ўтган йилга нисбатан 7 фоизга кўпдир.
деди вазир вазир Эрсой
Йилнинг дастлабки тўққиз ойида Туркияга энг кўп ташриф буюрган сайёҳлар Россия Федерацияси (5,53 миллион), Германия (5,22 миллион) ва Буюк Британия (3,54 миллион)дан бўлди.

“2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида минтақамиз жиддий синовларга дуч келди. Минтақавий зиддиятлар ва глобал исиш оқибатида юзага келган мавсумий ўзгаришлар туризмга сезиларли таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, пухта ишлаб чиқилган стратегия натижасида туризм даромадлари ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсди ва бу рекорд натижадир. Илк бор учинчи чорак якунида даромад ҳажми 50 миллиард доллардан ошди. Йил якунига қадар туризмдан жами 64 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганмиз”,

👍2