Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими 6 минг доллар пора олган вақтида ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси пора олган пайтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у Жиззах шаҳридаги хусусий корхонада носоз газ ҳисоблагич аниқлангач, далолатнома тузган ва кейинчалик ушбу ҳужжатни бекор қилиш ҳамда жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбирда у сўралган пулни филиал биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Лаборатория текширувига кўра, ҳисоблагич ташқи таъсирсиз ҳолда носоз бўлгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, у “таниши” деб кўрсатган шахсга нисбатан ҳам хизмат текшируви тайинланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарондаги боғча директори билан бўлим бошлиғи ўртасидаги жанжал бўйича расмий муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда туманнинг 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ўртасида содир бўлган нохуш ҳолат акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат эълон қилинди.
Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, белгиланган тартибда ишчи гуруҳ орқали ўрганилган.
Аниқланишича, бўлим бошлиғи С.М. ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директори Х.А. ўртасидаги жанжалли вазият жорий йилнинг июль ойида содир бўлган.
Маълум бўлишича, Х.А. иш фаолияти давомида турли қонунбузарликларга йўл қўйган. Бўлим бошлиғи С.А. томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, Х.А. ўз камчиликларини тан олмаган ва жанжалли вазиятни келтириб чиқарган.
Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан атрофлича ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилган.
— дейилади расмий муносабатда.

«Мактабгача таълим муассасаси директори Х.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди»,
— дейилади расмий муносабатда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қутқарувчиларнинг қаҳрамонона хизматларига бағишланган навбатдаги видеоролик
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤷♂2🔥2
Орфан касалликларни давлат ҳисобидан даволаш кенгаяди, дори нархлари 50 фоизгача пасаяди
Ўзбекистонда орфан ва ирсий-генетик касалликларни давлат ҳисобидан даволаш қамрови кенгаймоқда — эндиликда бундай касалликлар сони 5 тадан 10 тага етказилади, ёш чегараси эса 18 ёшдан 21 ёшгача узайтирилади.
Шу билан бирга, фармацевтика соҳасида ҳам янги стандартлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатда 61 та ишлаб чиқарувчи корхонада GMP, 486 та дистрибютор омборида GDP ва 9 450 та дорихонада GPP стандарти жорий этилди.
Таклиф этилаётган чораларга кўра, 2026 йил 1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи ўртача 40–50 фоизга пасайиши кутилмоқда. Давлат шифохоналарида дори ва тиббий жиҳозлар харидлари коррупцияни олдини олиш мақсадида “farma.xarid.uz” махсус электрон тизими орқали амалга оширилади. Бу тизим фақат ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва маҳсулот хавфсизлиги бўйича зарур сертификатларга (GMP, GDP, ISO:13485) эга иштирокчиларни қабул қилади.
Президент 2026 йилгача давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини бошқариш бўйича махсус платформа яратишни, дори воситаларини технологиялар трансфери асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳамда биотиббий маҳсулотларни амалиётга жорий этишни топширди. Шунингдек, 2025 йил охиригача 166 миллион долларлик 32 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 1 500 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

👍34🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мосламаларидан фойдаланишдан аввал уларнинг қишга тайёрлигига ишонч ҳосил қилинг!
Бепарволик ва ўзбошимчалик оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бепарволик ва ўзбошимчалик оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бойсундаги “М-25” конида яна портлаш содир бўлгани айтилмоқда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган “М-25” газ конида ёнғин чиққани хабар қилинмоқда. Гувоҳлар маълумотича, ҳодиса вақтида катта миқдорда газ сизиб чиққан ва ҳудудни нефт ҳиди қамраб…
"Бойсундаги “М-25” конида вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида" — вазирликдан садо чиқди
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 2 ноябрь куни Бойсун туманидаги “М-25” конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассислар бу ҳолатни конда кечаётган геологик жараён натижаси эканлигини таъкидлаган.
Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.
Таъкидланишича, бу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қўлланиладиган стандарт ёндашув бўлиб, халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.
Ҳозирги вақтда кондаги вазият барқарор ва мутахассислар доимий назорати остида турибди.
Энергетика вазирлиги маълумотида қайд этилишича, ушбу ҳолат аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнида юз берган бўлиб, ҳеч қандай кутилмаган ҳолатлар кузатилмаган.
Маълумот учун, мазкур ҳолат 2025 йил 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмас.

👎6
2026 йилдан АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилади
Ўзбекистон президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари мамлакатга визасиз кириши мумкин бўлади.
Энди АҚШ фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган санадан бошлаб 30 кунгача визасиз бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари мамлакатга визасиз кириши мумкин бўлади.
Энди АҚШ фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган санадан бошлаб 30 кунгача визасиз бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ЙПХ ходими устига машинасини ҳайдаб, судраб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрида йўл-патрул хизмати ходимини автомашина устида судраб кетган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган ҳайдовчининг автомобили орқали жами 144 марта қоидабузарлик содир этилган.
Шулардан 38 тасининг муддати ўтган, 30 таси эса Мажбурий ижро бюроси органларига ўтказилган бўлиб, умумий қарздорлик суммаси 18 миллион 90 минг сўмни ташкил этгани маълум бўлди.

Ўзбекистон Қатардаги жаҳон саммитида ижтимоий ҳимоя бўйича илғор тажрибасини тақдим этади
Қатар давлатида бўлиб ўтаётган Иккинчи Жаҳон ижтимоий ривожланиш саммитида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Саммит доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Ўзбекистон — очиқ эшиклар мамлакати” номли миллий кўргазма стендни тақдим этади. Ушбу йирик интерфаол экспозицияда мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий ҳимоя, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни ягона платформада бирлаштирган тизимнинг имкониятлари намойиш этилмоқда.
Шунингдек, агентлик бир қатор давлатлар иштирокида халқаро махсус тадбир ташкил этмоқда. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича глобал чақириқлар ва илғор ечимлар муҳокама қилинади.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг инклюзив ва адолатли ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш борасидаги тажрибаси халқаро миқёсда тақдим этилади.

👍32🤔2🤷♂1
Қашқадарёда тўйда 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро тўйда амалдаги меъёрни бузгани учун жаримага тортилди.
Маълумотларга кўра, Буронжуз маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 13 октябрь куни уйида тўй ўтказган. Тадбирда меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли у белгиланган меъёрдан ортиқча — 14 та катта қозонда ош тайёрлатган.
Иш судда кўриб чиқилганда фуқаро қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган ва енгиллик сўраган. Суд уни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жаримага тортди.

👍11👎3😢2🤷♂1
Ўзбекистон президенти Қатарга амалий ташриф билан борди
2025 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Доҳа шаҳрига етиб борди.
Давлатимиз раҳбарини Қатар бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдурахмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти эртага, 4 ноябрь куни, Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари камбагалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолат ва инклюзивликни ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда бошқа йўналишларда қатор ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Саммит доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

👍44🔥20