EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларга асоссиз жарима солган мансабдорлар жазога тортилади

Агар суд жаримани ноқонуний деб топса, жаримани асоссиз қўллаган мансабдорнинг ўзи базавий ҳисоблаш миқдорининг 20–40 баравари (8,24 млн – 16,48 млн сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлигида янги Call-марказ иш бошлади!

Энди фуқаролар ва ташкилотлар 15 30 рақамига қўнғироқ қилиб, муддатли хизмат, ижтимоий ҳимоя, тиббиёт ва кадрлар бўйича керакли маълумотни тез ва осон олишлари мумкин.

Барча мурожаатлар махфий сақланади, коррупция ёки қонунбузарлик ҳақида хабар берилса, тегишли чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди айрим қоидабузарларга жарима эмас, оғзаки огоҳлантириш берилади!

Олий Мажлис Сенати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Янги тартибга кўра, агар фуқаро илк марта енгил ҳуқуқбузарлик содир этса, унга жарима эмас — оғзаки огоҳлантириш берилади.

Сенаторлар таъкидлашича, бу чора фуқароларда қонунга ҳурматни оширади ва қоидабузарликларнинг такрорланишини камайтиради.

Шунингдек, фото ва видео орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш муддати эндиликда 1 ой этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда

«Ўзгидромет»га кўра, 3-6 ноябр кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир, тоғли жойларда эса қор ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда 3 ноябрда ёмғир, ҳарорат кечаси 0…+5°, кундузи +7…+12°, кейин -5° гача пасаяди.

Бухоро ва Навоийда 4 ноябрда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +4…+9°, кундузи +13…+18°, кейин -2…+3°.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда 3-4 ноябрда ёмғир, 5-6 ноябрда ҳаво очилиб, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6…+11°, кундузи +13…+18°.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 3-4 ноябрда ёмғир, кейин кечаси 0…+5°, кундузи +12…+17°.

Фарғона водийсида 4 ноябрда ёмғир, 5 ноябрда туман. Ҳарорат кечаси +6…+11°, кундузи +15…+20°, кейин -2…+3°.

Тоғли ҳудудларда 3-5 ноябрда ёмғир ёки қор, ҳарорат кечаси 0…+5°, кундузи +5…+12°, кейин -8…-3°.

Мутахассислар 4-6 ноябрда айрим вилоятларда шамол 12 м/с гача кучайиши ҳамда туман сабаб ҳайдовчиларни йўлларда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги "М-25" конида яна портлаш содир бўлгани айтилмоқда

Яна ўша кон, яна ўша ҳолат...
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги "М-25" газ конида кучли ёнғин содир бўлиб, атрофга нефт ҳиди тарқалиб кетгани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, конда тонналаб газ сиртга чиқиб, ҳудудда катта ёниб турган майдонлар вужудга келган.

Ҳозирча ёнғин сабаблари ва зарар кўлами ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳудудни нефт ҳиди қамраб олгани ва алангалар узоқ масофадан ҳам кўрилаётгани айтилади.

Расмий идоралардан ҳодиса юзасидан тизимли маълумот кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канализацияга ташланган ўликлар — виждон иши эмас!

Фарғона вилоятидаги оқова сув тозалаш иншоотида экологик маданият ва масъулиятни оширишга қаратилган тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари иншоот фаолияти билан яқиндан танишиб, канализация тизимига турли чиқиндиларни, жумладан ҳайвон ўликларини ташлаш ҳолатларини кўзлари билан кўриб, ҳиссиётларини яшира олмади:

“Канализация тармоғи — чиқинди қутиси эмас! Биз бу хатони келажакда ҳеч қачон такрорламаймиз",

дея таъкидлади улар.

Бу манзара ҳар бир инсонни ўйлантирмай қўймайди — табиатга ва атроф-муҳитга беписанд муносабат виждон иши эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢5
Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилди

Президент фармонига кўра президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

Шунингдек, фармон билан қуйидагилар ҳам қайта ташкил этилди:
▪️ Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб;
▪️ Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

Шу билан бирга, Мувофиқлаштирувчи кенгаш 1- ва 2-даражали стратегик режалаштириш ҳужжатлари — консепциялар ва стратегиялар лойиҳаларини уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги “М-25” конида яна портлаш содир бўлгани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган “М-25” газ конида ёнғин чиққани хабар қилинмоқда. Гувоҳлар маълумотича, ҳодиса вақтида катта миқдорда газ сизиб чиққан ва ҳудудни нефт ҳиди қамраб олган.

Ҳозирча ёнғин сабаблари ҳамда зарар кўлами ҳақида расмий маълумот берилмаган. Расмий идоралардан ҳодиса юзасидан баёнот кутилмоқда.

Ваҳоланки, яқиндагина Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов газ газсиз яшаётган қумқўрғонликларни қачондир газ келишидан умидвор бўлмай, қиш учун таппи ғамлаб қўяверишга чорлаган эди.

“Мана, оддий бир тезак, ҳеч ким тезак қилмайди. Тезак қилиб, уйларга чалмаларни йиғиб, босиб қўйиб, қишда қор ёғганда иккита тайлаб қўйса бўлади-ку. Нимага энди биз газ-газ деб қолдик? Тўғри тушунинглар: газнинг таги бўлса қани, таги йўқ-да шунинг!”

– деди ҳоким Нормаматов.

Бироқ шундай шароитда аҳоли газсиз қишга тайёрланаётган бир пайтда, қазиб олинаётган газ захиралари портлашлар орқали исроф бўлаётгани жамоатчилик орасида саволлар уйғотмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 2-апрелдаги ПҚ–134-сон қарорига мувофиқ, ноябрь ойида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланди.

Мазкур ташаббус орқали давлатимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, иситиш мавсуми олдидан уларга енгиллик яратиш мақсад қилинган.

Эслатиб ўтамиз, моддий ёрдам олиш учун аризалар 1 октябргача қабул қилинган бўлиб, улар “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган.

Моддий ёрдамни тўлаш учун жами 1,2 трлн сўм маблағ молиялаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва тегишли идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Наманганда ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи аниқланди.

🔹 1,2 млрд сўмлик 9 турдаги дори воситалари;
🔹 1,8 млрд сўмлик прекурсорлар;
🔹 3,4 млрд сўмлик қопқоқ ва этикеткалар;
🔹 18 млрд сўмлик ускуналар;
🔹 жами 30 млрд сўмлик ашёвий далиллар мусодара қилинди.

Маълум бўлишича, МЧЖ биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга рухсатга эга бўлган бўлса-да, санитар талабларга жавоб бермайдиган жойда “Пиковит” ўрнига “Пивовит”, “Канефрон” ўрнига “Канасерон” каби қалбаки дори воситаларини тайёрлаб келган.

Қўлбола дорилар Фарғона водийси ва бошқа вилоятларга тарқатилган.

Ҳозирда экспертиза ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандлик машҳур тадбиркор қамалди — Effect.uz воқеа жойида 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов…
Банк кредит берди, тадбиркор қамалди — айб кимда? Оқдарёлик Толибхон Абдужалилов иши. (Суд 22.09.2025)

13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.

Суд ҳукми ўқилгач, ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозли видеолар ва фикрлар тарқалмоқда. Эътиборингизга, Абдижалиловга оид суд ишининг навбатдаги сонини ҳавола
қилдик.
🤔4
Ички ишлар вазирлигида кадрлар ўзгариши: икки департамент раҳбари лавозимидан озод этилди

Президент қарор ва фармойишига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигида бир қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Хусусан, Президент қарори билан Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент фармойишига кўра Рустам Рахмонович Турсунов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Ўзгаришлар сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 млрд сўмлик ортиқча ҳисоб аниқланди — истеъмолчига пул қайтарилади

Тошкентда алоқа соҳасида фаолият юритувчи корхона “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Энергиясавдо” филиалига нисбатан Рақобат қўмитасига шикоят билан мурожаат қилди.

Текширувда ҳисоблагичдаги техник хатолик сабабли истеъмолчига 1 млрд 97 млн сўм ортиқча тўлов ҳисоблангани аниқланди.

Қўмита бу ҳолатни устун мавқени суиистеъмол қилиш деб топиб, маблағни истеъмолчига қайтариш ва бундай қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими 6 минг доллар пора олган вақтида ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси пора олган пайтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у Жиззах шаҳридаги хусусий корхонада носоз газ ҳисоблагич аниқлангач, далолатнома тузган ва кейинчалик ушбу ҳужжатни бекор қилиш ҳамда жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбирда у сўралган пулни филиал биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Лаборатория текширувига кўра, ҳисоблагич ташқи таъсирсиз ҳолда носоз бўлгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, у “таниши” деб кўрсатган шахсга нисбатан ҳам хизмат текшируви тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарондаги боғча директори билан бўлим бошлиғи ўртасидаги жанжал бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда туманнинг 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ўртасида содир бўлган нохуш ҳолат акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат эълон қилинди.

Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, белгиланган тартибда ишчи гуруҳ орқали ўрганилган.

Аниқланишича, бўлим бошлиғи С.М. ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директори Х.А. ўртасидаги жанжалли вазият жорий йилнинг июль ойида содир бўлган.

Маълум бўлишича, Х.А. иш фаолияти давомида турли қонунбузарликларга йўл қўйган. Бўлим бошлиғи С.А. томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, Х.А. ўз камчиликларини тан олмаган ва жанжалли вазиятни келтириб чиқарган.

Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан атрофлича ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилган.

«Мактабгача таълим муассасаси директори Х.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди»,

— дейилади расмий муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қутқарувчиларнинг қаҳрамонона хизматларига бағишланган навбатдаги видеоролик

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤷‍♂2🔥2
Орфан касалликларни давлат ҳисобидан даволаш кенгаяди, дори нархлари 50 фоизгача пасаяди

Ўзбекистонда орфан ва ирсий-генетик касалликларни давлат ҳисобидан даволаш қамрови кенгаймоқда — эндиликда бундай касалликлар сони 5 тадан 10 тага етказилади, ёш чегараси эса 18 ёшдан 21 ёшгача узайтирилади.

Шу билан бирга, фармацевтика соҳасида ҳам янги стандартлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатда 61 та ишлаб чиқарувчи корхонада GMP, 486 та дистрибютор омборида GDP ва 9 450 та дорихонада GPP стандарти жорий этилди.

Таклиф этилаётган чораларга кўра, 2026 йил 1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи ўртача 40–50 фоизга пасайиши кутилмоқда. Давлат шифохоналарида дори ва тиббий жиҳозлар харидлари коррупцияни олдини олиш мақсадида “farma.xarid.uz” махсус электрон тизими орқали амалга оширилади. Бу тизим фақат ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва маҳсулот хавфсизлиги бўйича зарур сертификатларга (GMP, GDP, ISO:13485) эга иштирокчиларни қабул қилади.

Президент 2026 йилгача давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини бошқариш бўйича махсус платформа яратишни, дори воситаларини технологиялар трансфери асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳамда биотиббий маҳсулотларни амалиётга жорий этишни топширди. Шунингдек, 2025 йил охиригача 166 миллион долларлик 32 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 1 500 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мосламаларидан фойдаланишдан аввал уларнинг қишга тайёрлигига ишонч ҳосил қилинг!

Бепарволик ва ўзбошимчалик оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2