EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарё вилоятида энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинди

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 117 175 та қарор қабул қилинган. Улардан 449 таси бекор қилинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,4 баробар кўп.

Энг кўп бекор қилинган қарорлар сони қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
▪️ Қашқадарё вилояти — 77 та
▪️ Сирдарё вилояти — 63 та
▪️ Бухоро вилояти — 56 та
▪️ Наманган вилояти — 41 та
▪️ Хоразм вилояти — 36 та
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 34 та.

Шунингдек, судлар томонидан 8 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган, ёпиқ ҳолда қабул қилинган қарорлар сони эса 36 910 тани ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎2🤔2
OpenAI: ChatGPT орқали ҳуқуқий ва тиббий маслаҳат бериш тақиқланди

OpenAI компанияси ўз хизматларидан фойдаланиш сиёсатига ўзгартишлар киритди. Янги қоидаларга мувофиқ, эндиликда ChatGPT орқали ҳуқуқий ёки тиббий маслаҳат олиш тақиқланади.

Шунингдек, миграция ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлар ҳам чекланди. Хизматлардан таҳдид, қўрқитиш, таъқиб ёки туҳмат қилиш, шунингдек, суицид мақсадида фойдаланиш мумкин эмас.

OpenAI маълумотига кўра, жинсий зўравонлик, терроризм, қурол яратиш ёки сотиб олиш, қимор ўйинлари билан боғлиқ маслаҳатлар ҳам қатъий тақиқланади.

Компаниянинг баёнотида шундай дейилади:

“Сиз лицензия талаб қиладиган махсус маслаҳатлар учун бизнинг хизматларимиздан фойдалана олмайсиз".

Шу билан бирга, одамнинг розилигисиз унинг овози ёки реалистик тасвирини яратиш, шахсий маълумотларни тўплаш ёки тарқатиш, шунингдек инсоннинг шахсий хусусиятларига қараб жиноят содир этиш эҳтимолини баҳолаш ман этилди.

OpenAI таъкидлашича, шахсий ҳаёт дахлсизлигига путур етказишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг ташқи кўринишини баҳолаш ёки ёш чекловлари мавжуд хизматларга уларнинг киришини таъминлаш ҳам тақиқланади.

“Болалар ва ўсмирлар алоҳида ҳимояга муҳтож. 18 ёшдан кичик шахсларни эксплуатация қилиш ёки хавф остига қўйиш учун хизматларимиздан фойдаланиш мутлақо ман этилган",

— дейилади OpenAI баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Ўзбекистонда айрим йўл қоидабузарликлари учун дастлаб оғоҳлантириш чораси қўлланади

1 ноябрь куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари учун оғоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи қонун маъқулланди.

Мажлисда таъкидланишича, айрим хорижий давлатларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима билан бир қаторда «оғзаки оғоҳлантириш» ва «оғоҳлантириш» жазоси мавжуд бўлиб, бу амалиёт фуқароларни қонунбузарликдан сақланишга ундаётгани кузатилган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилиб, кам аҳамиятли йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга маъмурий оғоҳлантириш чораси қўлланади. Шунингдек, фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ҳамда жазо қўлланиш муддатлари белгилаб қўйилмоқда.

Яъни, кодекснинг 241-моддаси тўлдирилиб, маъмурий жазо сифатида оғоҳлантириш чораси, шунингдек янги 171-модда билан техник воситалар орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар тури киритилмоқда.

Шу билан бирга, йўл қоидаларини бузиш ҳолатлари махсус камералар орқали қайд этилганда, жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида қўлланилиши аниқ белгиланди.

Қонунга кўра, дастлабки оғоҳлантириш қуйидаги ҳолатларда берилади:
– хавфсизлик камарини тақмаслик;
– транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказмаганлик;
– тегишли жиҳозлар билан таъминланмаган ҳолда ҳаракатланиш;
– бошқарув вақтида телефон ёки монитордан фойдаланиш;
– тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
– мажбурий суғурта талабларини бузиш;
– пиёдалар ёки бошқа ҳаракат иштирокчилари томонидан қоидаларга амал қилмаслик.


Маълумот учун, бундай амалиёт Беларусь, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия ва Италия каби давлатларда ҳам жорий этилган бўлиб, оғоҳлантириш жисмоний ёки юридик шахс соғлиғи, ҳаёти ёки мулкига зарар етказмаган ҳолларда қўлланади.

Ўзбекистонда ушбу институт президент топшириғига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, маъмурий жазолар тизимида профилактик таъсирни кучайтиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сув қарздорларининг мол-мулки мусодара қилинмоқда

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сув учун қарз тўплаган аҳолига нисбатан рейдлар ўтказилмоқда — айрим қарздорларнинг мол-мулки ёзиб олиниб, мусодара қилинмоқда.

Қонунга кўра, ҳар ойнинг 10-санасига қадар сув ҳисоблагич кўрсаткичларини тақдим этиш лозим. Агар бу амал бажарилмаса, система уйда ҳисоблагич ўрнатилмаган деб ҳисоблаб, сув учун тўловни юқори тариф бўйича ҳисоблайди — натижада қарз юзага келади.

Қарздорлар рўйхатига тушмаслик учун кўрсаткичларни ўз вақтида топширинг:
uzsuv.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали
• Telegram-бот орқали — @uzsuvbot
• қисқа рақам орқали — 1255

Сув таъминоти ташкилотлари огоҳлантиради: ҳисоблагич кўрсаткичларини ўз вақтида тақдим этмаслик қарз тўпланишига ва мажбурий ундирув чоралари кўрилишига сабаб бўлиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айбсиз айбдорлар: Хоразмдаги шов-шувли воқеа (қолдирилган суд)

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида 23 октябр куни жиноят иши доирасида Бобожонов Достон Отажон ўғли, Шокиров Оғабек Ихтиёр ўғли, Хўжаматов Акром Пўлат ўғли ва Дўстжанов Уйғун Улуғбек ўғли айбланувчи сифатида жалб этилиб, суд мажлиси бўлиб ўтиши керак эди. Адвокатлар иштирок этмагани сабабли суд 2025 йил 28 октябрга қолдирилган.

Маълумотларга кўра, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 244¹, 244², 244³ ва 248-моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Тергов жараёнида айбланувчилар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишган, тақиқланган диний материалларни тарқатмаганликларини ва фаолиятлари фақат диний ибодат билан боғлиқ бўлганини билдиришган.

EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.

Мухбир: Асомиддин Нур

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1😢1
⚡️Яккасаройда фавқулотда ҳолат эълон қилиниши керак: Даҳшат остида жон сақлаётган оила…

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ҳумо кўчаси 47-а уйда яшовчи Асад Асқаров яшаш уйининг деворига ёриқ тушди. Ушбу ҳудудда Royal Towers қурилиш компаниясига тегишли «VIENNESE WALTZ» турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда.

Маълум бўлишича, айнан ушбу қурилиш объектига юк олиб келган катта машиналардан бири – HOWO’нинг эҳтиётсизлиги оқибатида, уйнинг таянч девори ёрилган. Бахтга қарши девор қулаб тушмаган, агар қулаганда оиланинг 8 ёшли қизи жиддий жароҳат олиши мумкин эди.

Ҳолат ортидан ИИО ходимлари воқеага жойига етиб келиб, жараённи расмийлаштиришган, юк машинаси жарима майдонига жойлаштирилган.

👉 https://youtu.be/Pbsr84yQKvs
😢4👍2🔥2
Ўзбекистон президенти Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3–4 ноябрь кунлари Доҳада бўлиб ўтадиган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Саммитда ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги тафовутларни камайтириш, Копенгаген декларацияси тамойилларига содиқлик, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилади.

Шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий стратегияларни такомиллаштириш ва ижтимоий адолатли, инклюзив жамиятни барпо этиш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилади.

Форум қашшоқликни қисқартириш, муносиб меҳнат ва тўлиқ бандликни таъминлаш, ижтимоий интеграцияни кенгайтиришга қаратилган глобал мулоқот майдони бўлиб, саммит якунида Доҳа декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ёш фермерлар учун янги имкониятлар яратилади

“Ёш фермерларнинг инновацион ғоялари ва ташаббуслари” амалий семинарида қишлоқ хўжалигида фаол ёшлар, давлат ташкилотлари ва экспертлар иштирок этди.

🇺🇿 Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, инновацион технологиялар, сув тежамкорлик, бозорга чиқиш ва агробизнесда қўшимча қиймат яратиш каби муҳим мавзулар муҳокама этилди.

💡 Ёш фермерлар ўз ғоялари билан илҳомлантирди, фаол иштирокчилар эса ташаккурнома билан тақдирландилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2🔥1
Марказий Осиё аҳолиси даромадининг катта қисмини озиқ-овқатга сарфламоқда

Марказий Осиё мамлакатларида аҳоли харажатларининг энг катта қисми озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келмоқда. Маълумотларга кўра, Тожикистонда бу кўрсаткич 37,1 фоизни, Туркманистонда — 35,1 фоизни, Ўзбекистонда — 30 фоизни, Қозоғистонда — 29,6 фоизни ва Қирғизистонда — 28,5 фоизни ташкил этмоқда.

Муттахассислар таъкидлашича, бу ҳолат аҳоли даромадлари даражаси ва истеъмол бозоридаги нархлар ўсиши билан боғлиқ. Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган харажатлар улушининг юқорилиги, айниқса, кам даромадли оилалар учун молиявий босимни кучайтирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида сезилди

3 ноябрь куни Афғонистоннинг Самангон вилоятида 6,8 магнитудали, 30 километр чуқурликда зилзила содир бўлди. Кучли ер силкиниши натижасида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳам сезилди.

Зилзиланинг Ўзбекистондаги сезилиш кучи қуйидаги даражада қайд этилди:

Сурхондарё вилоятида – 5 балл (90 км),
Қашқадарё вилоятида – 3–4 балл (302 км),
Самарқанд вилоятида – 3 балл (358 км),
Жиззах вилоятида – 3 балл (410 км),
Навоий вилоятида – 3 балл (444 км),
Бухоро вилоятида – 3 балл (451 км),
Сирдарё вилоятида – 3 балл (464 км),
Тошкент шаҳрида – 2–3 балл (557 км),
Фарғона вилоятида – 2–3 балл (579 км).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаси жорий этиши мумкин

Туркия ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаси тизимини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Анқарада бўлиб ўтган учрашувда Туркия ички ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Оқтош ушбу ташаббусни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Лойиҳага кўра, ўзбекистонликлар Туркияга бошқа турдаги виза билан кирган тақдирда ҳам мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномаси олиш имконига эга бўлишлари мумкин.

Ташаббус икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тадбиркорларга асоссиз жарима солган мансабдорлар жазога тортилади

Бизнес-омбудсман аппарати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.

Лойиҳада айтилишича, айрим давлат идоралари тадбиркорларга асоссиз жарималар қўллаётгани ҳолатлари учраб туради. Бу эса тадбиркорларнинг молиявий барқарорлиги ва ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу боис кодексга янги модда — 241¹¹-модда (Тадбиркорлик субъектларига асоссиз жарима солиш)ни киритиш таклиф этилган.

Эндиликда, агар суд тадбиркорга қўйилган жаримани ноқонуний деб топса, жаримани асоссиз қўллаган мансабдорнинг ўзи базавий ҳисоблаш миқдорининг 20–40 баравари (8,24 млн – 16,48 млн сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила юз берса нима қилиш керак?

Видеороликда зилзиладан олдин, вақтида ва сўнг қандай ҳаракат қилиш лозимлиги кўрсатилган.

🔹 Зилзиладан олдин: хавфсиз жойни белгилаб олинг, фавқулодда сумка тайёрланг.
🔹 Зилзила вақтида: шошилманг, бошингизни ҳимоя қилинг, мебел остига яширининг ёки очиқ майдонга чиқинг.
🔹 Зилзиладан сўнг: ўзингизни ва яқинларингизни текширинг, газ ва токни ўчиринг, расмий маълумотларга амал қилинг.

Видеода барча ҳаракатлар амалий тарзда намойиш этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Бугун соат 10:00 да Chevrolet Cobalt учун контрактация очилади

Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар:
Style MCM – 156 100 000 сўм
Midnight MCM – 165 200 000 сўм.

Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaциялари мижозлар учун аввалги нархларда, ўзгаришсиз тарзда тақдим этилади:
Style AT Plus – 147 916 000 сўм
Midnight AT – 155 231 000 сўм.

Шунингдек, бугундан янги Chevrolet Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари ҳам тақдим этилади.

Шартномаларни онлайн тарзда https://uzavtosavdo.uz сайти ёки UzAvtoSavdo иловаси (iOS/Android) орқали олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондаги кучли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди!

Тошкент вақти билан соат 01:29 да Афғонистоннинг Самангон вилоятида 6,8 магнитудали (7 балли) зилзила содир бўлди.

Тебранишлар Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди:
— Сурхондарёда 5 балл,
— Қашқадарёда 3–4 балл,
— Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида 3 балл,
— Тошкент шаҳрида 2–3 балл атрофида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни хотиржам бўлишга ва фақат расмий манбалар орқали маълумот олишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Афғонистонда кучли зилзила туфайли камида 7 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ одам жароҳатланди

Афғонистон шимолида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 150 дан зиёд одам жароҳатланди, деб хабар берди Afghanistan International портали.

Зилзиланинг маркази Балх вилоятида жойлашган бўлиб, қурбонлар асосан Шолгара туманида қайд этилган. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

CNN телеканали экспертларга таяниб, зилзиладан кейин «кўп сонли қурбонлар» бўлиши эҳтимолини қайд этди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар ва хабарларда айрим ҳудудларда катта вайронагарчилик ва ўнлаб қурбонлар ҳақида маълумотлар берилган, аммо бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бугун соат 10:00 да Chevrolet Cobalt учун контрактация очилади Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар: Style MCM – 156 100 000 сўм Midnight MCM – 165 200 000 сўм. Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг…
UzAuto Motors: 53 мингдан ортиқ шартнома расмийлаштирилди, тизимга киберҳужумлар уюштирилди

“UzAuto Motors” АЖ маълумотига кўра, контрактация бошланган вақтдан соат 11:00 ҳолатигача uzavtosavdo.uz онлайн платформаси орқали 53 911 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли расмийлаштирилган.

Шу давр мобайнида онлайн-савдо тизимига 30 та киберҳужум уюштирилгани маълум қилинди. Умуман олганда, тизимда 165 мингдан зиёд фаол сеанслар ва ҳар сонияда 1 180 дан ортиқ янги киришлар қайд этилган.
Компаниянинг Call-маркази орқали 584 та мурожаат қабул қилиниб, кўриб чиқилган.

Шунингдек, компания онлайн тарзда тузилаётган ҳар бир шартномада мусаххас QR-код мавжудлигини таъкидлади. Ушбу QR-код шартноманинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. QR-кодсиз ҳужжатларга “UzAuto Motors” ва расмий дилерлар алоқадор эмас.

Компания мижозлардан шартнома тузишда эҳтиёткор бўлишни ва фақат QR-коди бор ҳужжатларни қабул қилишни сўради.

Автомобиллар контрактациясига оид барча расмий маълумотлар “UzAuto Motors”нинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларга асоссиз жарима солган мансабдорлар жазога тортилади

Агар суд жаримани ноқонуний деб топса, жаримани асоссиз қўллаган мансабдорнинг ўзи базавий ҳисоблаш миқдорининг 20–40 баравари (8,24 млн – 16,48 млн сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлигида янги Call-марказ иш бошлади!

Энди фуқаролар ва ташкилотлар 15 30 рақамига қўнғироқ қилиб, муддатли хизмат, ижтимоий ҳимоя, тиббиёт ва кадрлар бўйича керакли маълумотни тез ва осон олишлари мумкин.

Барча мурожаатлар махфий сақланади, коррупция ёки қонунбузарлик ҳақида хабар берилса, тегишли чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3