EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сариосиёда ҳоким ўзгарди

Яқубов Одилжон Алмахамадович Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача Сурхондарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1🤔1
Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб қайта сайланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозимига бўлиб ўтган сайловда Қудратилла Рафиқов 91,9 фоиз овоз билан ғолиб чиқди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу йилги қурултойда илк бор раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланган.

Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. У 1993–1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998–2003 йилларда Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Кейинчалик “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бош директори лавозимида ишлаган.

2016 йил декабридан буён Федерацияга раҳбарлик қилиб келаётган Рафиқов 2020 йил ноябрда ҳам ушбу лавозимга қайта сайланган эди. Федерация раиси сайлови ҳар 5 йилда ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 дона қалампир – 2 миллиард сўм!

Навоийда сотувчи 20 минг сўм ўрнига адашиб 2 миллиард сўмлик чек чиқарди. Солиқ идораси чекни бекор қилишни рад этди, аммо суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3👎2🔥2🤔2😢1
Сурхондарёда ногиронлиги бор шахслар тузоққа илиндими?

Сариосиё туманида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Сатторова Дилбарнинг Effect.uz таҳририятига йўллаган мурожаатига кўра уларнинг нафақаси уй кредити учун ечиб олинмоқда. Бу муаммо фақатгина Сатторовани эмас, балки яна 11 нафар имконияти чекланган фуқароларни ҳам қийнамоқда.

👉 https://youtu.be/LFmO2KzKMqY
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан нималар ўзгаради?

Батафсил видеода☝️☝️☝️


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Golden House” огоҳлантирилди!

Рақобат қўмитаси текшируви натижасида “Golden House Property Group” шартномаларида истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи қонунбузарлик аниқланди.

Компания харидор шартномани бекор қилса ёки норозилик билдирса, ундан 10 фоиз жарима ундиришни белгилаган. Бу ҳолат қонунга зид деб топилиб, қўмита томонидан қонунбузарликни бартараф этиш бўйича расмий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥3
Тошкентда иссиқлик тизими 3 ноябрдан ишга туширилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда 2025–2026 йилги иссиқлик мавсуми 3 ноябрдан бошланади.

Аввало мактаб, боғча ва шифохоналар каби ижтимоий объектлар иссиқлик билан таъминланади, турар жой биноларида эса тизим 5 ноябрдан фаол ишлай бошлайди.

«Ўзгидромет» маълумотида айтилишича, шу кунларда мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0–3 даража, кундуз кунлари эса 8–13 даража илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоий вилоятида ҳам иссиқлик мавсуми 3 ноябрдан бошланади

Навоий вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 2025 йил 3 ноябрдан иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига ўтказиш ишлари бошланади.

Объектларга иссиқлик энергиясини барқарор етказиб беришни таъминлаш мақсадида тизим босқичма-босқич ишга туширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда

Анжуман доирасидаги тадбирларни ёритишда юзлаб хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Матбуот марказида медиа вакиллари тезкор ва сифатли ахборот тайёрлаши, узатиши ҳамда самарали ишлаши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сунъий интеллект ўзбекистонлик ёшларни манқурт қилиб қўймоқда» — сенатор

Сенатор Комила Карамова сунъий интеллект ўзбекистонлик ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Унга кўра, бу технология инсон ақлининг ютуғи бўлса-да, айрим ҳолларда ёшлар учун тайёр дастурга айланиб қолган.

«СИ шубҳасиз инсон ақли натижаси сифатида ҳаётимизга ва фаолиятимизга кириб келди, бу ҳақиқат, ушбу замонавий технологиянинг афзаллиги, қулай томонлари жуда кўп. Лекин салбий жиҳати ҳам кўзга ташланиб қоляпти. Масалан, ёшлар, талабалар ва ўқувчилар учун у тайёр дастурга айланди. Курс иши ва назорат ишларини СИ тайёрлаб беряпти. Бироқ у ҳамма саволларга ҳам тўғри жавоб беряпти деб айта олмаймиз. СИнинг ёлғон маълумот бериш фоизлари ҳам ошиб боряптими деган ўй ўтди хаёлимдан. Ўқувчилар масалаларни ўйлаб ҳам ўтирмай, СИ ёрдамида ечишга ҳаракат қиляпти, бироқ у ёлғон ечимларни ҳам беряпти баъзида. Натижа шундаки, СИдан манқуртларча фойдаланиш онгни заифлаштирмоқда»,

— деди сенатор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎1😢1
⚡️Star House EFFECT.UZ’ни судга берди

Амалда ҳам ижтимоий тармоқларда ҳам фуқароларни норози қилиш орқали танилган Star-House бренди Effect.uz сайтини ваниҳоят судга берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўрилаётган иш мазмунан жиҳатдан қурилиш компания эмас балки унинг ҳуқуқшуноси билан боғлиқ бўлиб, у суддан мазкур видео эълон қилингани учун раддия бериш ва 50 млн сўм миқдорда маънавий зарар ундиришни сўрамоқда. Навбатдаги суд жараёни 10 ноябрь кунига белгиланган.

👉 https://youtu.be/qh4vxtSWuyU
👎7👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кам таъминланганларга Конституциявий судда ҳам давлат ҳисобидан адвокат тайинланади

Сенат янги қонунни маъқуллади: унга кўра кам таъминланган фуқаролар нафақат жиноят ва фуқаролик ишларида, балки Конституциявий судга мурожаатда ҳам давлат ҳисобидан адвокат ёрдами олишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизни совуқ кунларга тайёрладингизми?

Ҳар бир хонадонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик аллақачон бошланиши керак. Ҳар йили совуқ об-ҳаво кириши билан уйларни иситиш, электр ва сув тизимларини текшириш муҳим аҳамият касб этади.

Мутахассислар тавсия қиладилар:

🔶Иситиш ускуналари ва радиаторларни текшириб, керак бўлса таъмирлаш;

🔶Энергия ва сув сарфини тежаш учун уйдаги изоляцияни янада яхшилаш;

🔶Зарарли объектларни, масалан, қуёш нуридан ёки норозиликдан ҳимоя қиладиган маҳсулотларни тайёрлаш;

🔶Ёруғлик ва электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини текшириш.

Ҳар бир хонадонда куз-қиш мавсумига барқарор тайёргарлик кўриш — оила аъзоларини совуқ ва муаммолардан ҳимоялайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Аҳолига яқин жойлашган “заправка”лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади

2026 йил 1 апрелга қадар фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ёки шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган газ ва ёқилғи шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилади.

Кўчириладиган шохобчалар учун инфратузилмали ер майдонлари ажратилади, кўчириш билан боғлиқ харажатлар эса қонунга мувофиқ компенсация қилинади.

Шу билан, аҳолига яқин жойлашган шохобчалар хавфсиз ҳудудларга кўчирилиши натижасида фуқаролар хавфсизлиги таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢1
Тошкентда иситиш мавсуми 5 ноябрдан бошланади

📍 Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, метеорология хизмати прогнозларига асосан пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминоти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

🔴 Бошланиш саналари:
– 3 ноябрдан — мактаб, боғча ва шифохона каби ижтимоий соҳа объектларида;
– 5 ноябрдан — турар жой биноларида иссиқлик тизими ишга туширилади.

🔴 Мурожаат учун:
Иситиш тизимини ёқиш жараёнида носозлик ёки муаммо юзага келса, фуқаролар:
– 1055 ёки (71) 210-01-87 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин;
– Шунингдек, мурожаатлар ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам қабул қилинади.

🔴 Ҳокимлик тавсияси:
Агар иссиқлик етказиб берувчи ташкилотлар ёки ХУЖМШ/БСК мутасаддилари ўз ишини тўлиқ бажармаса, бу ҳақда дарҳол хабар бериш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дам олиш кунлари аҳолига хизмат кўрсатадиган банклар маълум қилинди

Марказий банк маълум қилишича, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида айрим тижорат банклари дам олиш кунлари ҳам ўз фаолиятини давом эттиради. Ушбу банкларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари очиқ ҳолда ишлайди.

Фаолият юритувчи банклар рўйхати:
– Агробанк
– Апехбанк
– БРБ
– Ипотека банк
– Миллий банк
– Orient Finans банк
– Тенге банк
– Трастбанк
– Ҳамкорбанк
– Анор банк
– Асака банк
– Гарант банк
– Ҳаёт банк
– ИнФин банк
– Универсалбанк
– Турон банк
– Пойтахт банк
– СҚБ
– Содерот банк


Шунингдек, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган банкоматлар ва мобил иловалар орқали исталган вақтда валюта айирбошлаш ҳамда пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ушбу дастур шунчаки академик дастур эмас, балки Шарқ ва Ғарб, ўтмиш ва келажак, Ўзбекистон ва дунё ўртасида кўприк бўлишига чин дилдан ишонаман” — Саида Мирзиёева

Яқинда Оксфорд университетида илк бор йўлга қўйилган ўзбек тили дастурининг айрим жиҳатлари ҳақида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан маълумот берилди.

Махсус репортажда, шунингдек, Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева дунёга машҳур ушбу олийгоҳга ташриф буюрган ўша муҳим куннинг энг ёдда қоларли дақиқалари яна бир бор эсга олинди.

Ушбу дастур шунчаки академик дастур эмас, балки Шарқ ва Ғарб, ўтмиш ва келажак, Ўзбекистон ва дунё ўртасида кўприк бўлишига чин дилдан ишонаман,

деб таъкидлайди Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сардобадаги уч мушкетёрлар”: йўлни тўсганлар ким ва нега?

31 октябрь куни соат тахминан 23:38 да, Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 939-километрида ноқонуний ҳолат юз берди.

Учта йирик юк автомашинаси ҳайдовчилари йўл ўртасида ҳеч қандай сабабсиз тўхтаб, сунъий тирбандлик — пробка ҳосил қилди.

Бу ҳаракат натижасида:

— йўл ёпилди,
— ўтиш-қайтиш ҳаракати издан чиқди,
— фуқароларнинг вақти ва асабига жиддий зарар етди.

🚫 Бундай хатти-ҳаракат нафақат одоб-ахлоқ ва инсонпарварлик меъёрларига зид, балки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ва безорилик белгисига эга ҳолат сифатида баҳоланади.

Йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиш, атрофдагиларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чеклаш — бу жамиятдаги тинчлик ва барқарорликка нисбатан ҳурматсизликнинг аниқ кўринишидир.

Замонавий жамиятда йўл — фақат инфратузилма эмас. У инсон ҳаёти, соғлиги, вақти ва хавфсизлигини муҳофаза қилувчи стратегик макондир.

Бу воқеада эса айнан шу қадриятлар қўпол равишда инкор этилди.
Жамоатчилик бу каби ҳолатларга бефарқ бўлмаслиги, мутасадди органлар эса воқеага ҳуқуқий баҳо бериши ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун қатъий чоралар кўриши шарт.

Қонун устуворлиги — мамлакат тараққиёти ва фуқаролар тинчлигининг пойдеворидир.

Ҳуқуқшунос А.Инатов
🔥3🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни унутиб, одамлар нима дейдига ўтдик – Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍9🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаободда “Обод юрт — тоза келажак учун” акцияси ўтказилди

Паxтaобод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Обод юрт — тоза келажак учун” шиори остида тозалик акцияси ташкил этилди.

Тадбир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов раҳбарлигида ўтказилиб, унда тиббиёт ходимлари фаол иштирок этдилар.

Акция давомида муассаса ҳудуди ва унга туташ жойларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари, шунингдек, дарахт ва гулларга парвариш тадбирлари амалга оширилди.

Ушбу ташаббус соғлом ва покиза муҳит яратиш, шунингдек, тиббиёт ходимлари ўртасида экологик маданиятни янада юксалтиришга хизмат қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўладиган гапим шу – Акмал Эшонхонов журналист, блогерларга нисбатан содир этилаётган «шантаж»лар ҳақида…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1🤔1