EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева Финляндия президенти билан учрашувдан кейинги таассуротлари билан бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашувдан хурсандлигини билдирди.

Финляндия президенти Александр Стубб билан танишганимдан хурсандман.

Суҳбат чоғида Финляндия Президентининг ташрифи ва Ўзбекистон президенти билан бўлиб ўтган самарали музокаралар ўзаро манфаатли соҳаларда шерикликни кенгайтириш учун мустаҳкам замин бўлишини таъкидладим,
— деди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18👎2😢1
Навбаҳор туманига янги ҳоким тайинланди

Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига Рашидов Алишер Абдураззоқович тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Алишер Рашидов Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, у 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2006 йилда Тошкент давлат аграр университети қошидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказини ҳамда 2012 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Навбаҳор тумани ҳокими лавозимида 2022 йил май ойидан буён Азамат Ўроқов ишлаб келган эди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, у ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Фориш туманига янги ҳоким тайинланди

Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафаев Фориш тумани ҳокими лавозимига Исламов Соҳиб Яхшибекович номзодини депутатларга тавсия этди.

Депутатлар томонидан вилоят ҳокимининг таклифи бир овоздан маъқулланиб, Исламов Соҳиб Яхшибекович Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Исламов Соҳиб Яхшибекович шу кунга қадар “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси” масъулияти чекланган жамият директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Сариосиёда ҳоким ўзгарди

Яқубов Одилжон Алмахамадович Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача Сурхондарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1🤔1
Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб қайта сайланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозимига бўлиб ўтган сайловда Қудратилла Рафиқов 91,9 фоиз овоз билан ғолиб чиқди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу йилги қурултойда илк бор раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланган.

Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. У 1993–1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998–2003 йилларда Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Кейинчалик “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бош директори лавозимида ишлаган.

2016 йил декабридан буён Федерацияга раҳбарлик қилиб келаётган Рафиқов 2020 йил ноябрда ҳам ушбу лавозимга қайта сайланган эди. Федерация раиси сайлови ҳар 5 йилда ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 дона қалампир – 2 миллиард сўм!

Навоийда сотувчи 20 минг сўм ўрнига адашиб 2 миллиард сўмлик чек чиқарди. Солиқ идораси чекни бекор қилишни рад этди, аммо суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3👎2🔥2🤔2😢1
Сурхондарёда ногиронлиги бор шахслар тузоққа илиндими?

Сариосиё туманида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Сатторова Дилбарнинг Effect.uz таҳририятига йўллаган мурожаатига кўра уларнинг нафақаси уй кредити учун ечиб олинмоқда. Бу муаммо фақатгина Сатторовани эмас, балки яна 11 нафар имконияти чекланган фуқароларни ҳам қийнамоқда.

👉 https://youtu.be/LFmO2KzKMqY
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан нималар ўзгаради?

Батафсил видеода☝️☝️☝️


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Golden House” огоҳлантирилди!

Рақобат қўмитаси текшируви натижасида “Golden House Property Group” шартномаларида истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи қонунбузарлик аниқланди.

Компания харидор шартномани бекор қилса ёки норозилик билдирса, ундан 10 фоиз жарима ундиришни белгилаган. Бу ҳолат қонунга зид деб топилиб, қўмита томонидан қонунбузарликни бартараф этиш бўйича расмий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥3
Тошкентда иссиқлик тизими 3 ноябрдан ишга туширилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда 2025–2026 йилги иссиқлик мавсуми 3 ноябрдан бошланади.

Аввало мактаб, боғча ва шифохоналар каби ижтимоий объектлар иссиқлик билан таъминланади, турар жой биноларида эса тизим 5 ноябрдан фаол ишлай бошлайди.

«Ўзгидромет» маълумотида айтилишича, шу кунларда мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0–3 даража, кундуз кунлари эса 8–13 даража илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоий вилоятида ҳам иссиқлик мавсуми 3 ноябрдан бошланади

Навоий вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 2025 йил 3 ноябрдан иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига ўтказиш ишлари бошланади.

Объектларга иссиқлик энергиясини барқарор етказиб беришни таъминлаш мақсадида тизим босқичма-босқич ишга туширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда

Анжуман доирасидаги тадбирларни ёритишда юзлаб хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Матбуот марказида медиа вакиллари тезкор ва сифатли ахборот тайёрлаши, узатиши ҳамда самарали ишлаши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сунъий интеллект ўзбекистонлик ёшларни манқурт қилиб қўймоқда» — сенатор

Сенатор Комила Карамова сунъий интеллект ўзбекистонлик ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Унга кўра, бу технология инсон ақлининг ютуғи бўлса-да, айрим ҳолларда ёшлар учун тайёр дастурга айланиб қолган.

«СИ шубҳасиз инсон ақли натижаси сифатида ҳаётимизга ва фаолиятимизга кириб келди, бу ҳақиқат, ушбу замонавий технологиянинг афзаллиги, қулай томонлари жуда кўп. Лекин салбий жиҳати ҳам кўзга ташланиб қоляпти. Масалан, ёшлар, талабалар ва ўқувчилар учун у тайёр дастурга айланди. Курс иши ва назорат ишларини СИ тайёрлаб беряпти. Бироқ у ҳамма саволларга ҳам тўғри жавоб беряпти деб айта олмаймиз. СИнинг ёлғон маълумот бериш фоизлари ҳам ошиб боряптими деган ўй ўтди хаёлимдан. Ўқувчилар масалаларни ўйлаб ҳам ўтирмай, СИ ёрдамида ечишга ҳаракат қиляпти, бироқ у ёлғон ечимларни ҳам беряпти баъзида. Натижа шундаки, СИдан манқуртларча фойдаланиш онгни заифлаштирмоқда»,

— деди сенатор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎1😢1
⚡️Star House EFFECT.UZ’ни судга берди

Амалда ҳам ижтимоий тармоқларда ҳам фуқароларни норози қилиш орқали танилган Star-House бренди Effect.uz сайтини ваниҳоят судга берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўрилаётган иш мазмунан жиҳатдан қурилиш компания эмас балки унинг ҳуқуқшуноси билан боғлиқ бўлиб, у суддан мазкур видео эълон қилингани учун раддия бериш ва 50 млн сўм миқдорда маънавий зарар ундиришни сўрамоқда. Навбатдаги суд жараёни 10 ноябрь кунига белгиланган.

👉 https://youtu.be/qh4vxtSWuyU
👎7👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кам таъминланганларга Конституциявий судда ҳам давлат ҳисобидан адвокат тайинланади

Сенат янги қонунни маъқуллади: унга кўра кам таъминланган фуқаролар нафақат жиноят ва фуқаролик ишларида, балки Конституциявий судга мурожаатда ҳам давлат ҳисобидан адвокат ёрдами олишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram