EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш ойда 114 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима баллари олди

Жарима баллари тизими амалиётга жорий этилганидан бери ўтган беш ой ичида 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига баллар қўлланган.

Маълумотларга кўра:

🔷114 374 нафар ҳайдовчи 1 дан 5 баллгача олган;

🔷6 нафар ҳайдовчи 5–6 балл тўплаган;

🔷1 нафар ҳайдовчи 7 балл;

🔷яна бир ҳайдовчи 8 балл олган.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган меъёрдан кўп балл тўплаган ҳайдовчилар маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3🤔1
Хонободга ҳоким тайинланди

Абдураҳмонов Элёрбек Иномидинович Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Элёрбек Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган.

У 2007 й. Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини (кундузги) тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Оҳангарон шаҳрида ҳоким ўзгарди

Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишдаги камчиликлари сабаб лавозимидан озод этилди.

Зойир Мирзаев мазкур лавозимга Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди. У аввал Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш ва экология масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қароригa кўра, Садриддин Шоқосимов Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🔥1
Саида Мирзиёева Финляндия президенти билан учрашувдан кейинги таассуротлари билан бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашувдан хурсандлигини билдирди.

Финляндия президенти Александр Стубб билан танишганимдан хурсандман.

Суҳбат чоғида Финляндия Президентининг ташрифи ва Ўзбекистон президенти билан бўлиб ўтган самарали музокаралар ўзаро манфаатли соҳаларда шерикликни кенгайтириш учун мустаҳкам замин бўлишини таъкидладим,
— деди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18👎2😢1
Навбаҳор туманига янги ҳоким тайинланди

Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига Рашидов Алишер Абдураззоқович тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Алишер Рашидов Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, у 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2006 йилда Тошкент давлат аграр университети қошидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказини ҳамда 2012 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Навбаҳор тумани ҳокими лавозимида 2022 йил май ойидан буён Азамат Ўроқов ишлаб келган эди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, у ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Фориш туманига янги ҳоким тайинланди

Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафаев Фориш тумани ҳокими лавозимига Исламов Соҳиб Яхшибекович номзодини депутатларга тавсия этди.

Депутатлар томонидан вилоят ҳокимининг таклифи бир овоздан маъқулланиб, Исламов Соҳиб Яхшибекович Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Исламов Соҳиб Яхшибекович шу кунга қадар “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси” масъулияти чекланган жамият директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Сариосиёда ҳоким ўзгарди

Яқубов Одилжон Алмахамадович Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача Сурхондарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1🤔1
Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб қайта сайланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозимига бўлиб ўтган сайловда Қудратилла Рафиқов 91,9 фоиз овоз билан ғолиб чиқди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу йилги қурултойда илк бор раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланган.

Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. У 1993–1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998–2003 йилларда Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси сифатида фаолият юритган. Кейинчалик “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бош директори лавозимида ишлаган.

2016 йил декабридан буён Федерацияга раҳбарлик қилиб келаётган Рафиқов 2020 йил ноябрда ҳам ушбу лавозимга қайта сайланган эди. Федерация раиси сайлови ҳар 5 йилда ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 дона қалампир – 2 миллиард сўм!

Навоийда сотувчи 20 минг сўм ўрнига адашиб 2 миллиард сўмлик чек чиқарди. Солиқ идораси чекни бекор қилишни рад этди, аммо суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3👎2🔥2🤔2😢1
Сурхондарёда ногиронлиги бор шахслар тузоққа илиндими?

Сариосиё туманида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Сатторова Дилбарнинг Effect.uz таҳририятига йўллаган мурожаатига кўра уларнинг нафақаси уй кредити учун ечиб олинмоқда. Бу муаммо фақатгина Сатторовани эмас, балки яна 11 нафар имконияти чекланган фуқароларни ҳам қийнамоқда.

👉 https://youtu.be/LFmO2KzKMqY
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан нималар ўзгаради?

Батафсил видеода☝️☝️☝️


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Golden House” огоҳлантирилди!

Рақобат қўмитаси текшируви натижасида “Golden House Property Group” шартномаларида истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи қонунбузарлик аниқланди.

Компания харидор шартномани бекор қилса ёки норозилик билдирса, ундан 10 фоиз жарима ундиришни белгилаган. Бу ҳолат қонунга зид деб топилиб, қўмита томонидан қонунбузарликни бартараф этиш бўйича расмий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥3
Тошкентда иссиқлик тизими 3 ноябрдан ишга туширилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда 2025–2026 йилги иссиқлик мавсуми 3 ноябрдан бошланади.

Аввало мактаб, боғча ва шифохоналар каби ижтимоий объектлар иссиқлик билан таъминланади, турар жой биноларида эса тизим 5 ноябрдан фаол ишлай бошлайди.

«Ўзгидромет» маълумотида айтилишича, шу кунларда мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0–3 даража, кундуз кунлари эса 8–13 даража илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1