EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Финландия президенти Александр Стубб билан стратегик ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Финландия Республикаси президенти Александр Стубб билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим масалалар муҳокама этилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш, шу жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида Савдони молиялаштириш қўшма жамғармасини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига чиқариш учун сертификатлаш лабораторияларини очиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Геология ва муҳим материаллар, энергетика, агросаноат, рақамлаштириш, сунъий интеллект, экология, туризм каби соҳаларда кооперацияни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

2026 йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Шунингдек, таълим, тиббиёт ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва Финландия билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда «Тозалик ва озодалик ойлиги» тадбирлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда 15 октябрдан 15 ноябргача эълон қилинган «Тозалик ва озодалик ойлиги» доирасида республика бўйлаб кенг кўламли тозалик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, тозалик ойлигининг дастлабки 15 куни мобайнида 19 минг нафардан ортиқ санитар тозалаш хизмати ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари иштирокида жами 32 099 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, 16 887 та жамоат жойларида тозалик ишлари олиб борилган. Жараёнга 28 937 та махсус чиқинди ташувчи ва юкловчи техникалар жалб қилиниб, республика ҳудуди жами 243 278 тонна чиқиндидан тозаланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
Ўзбекистонда янги уйларга газ улаш тақиқланди — электр плиталарга ўтиш бошланди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилишича, эндиликда иситиш ёки овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланувчиларга газ тармоғига уланиш бўйича рухсатномалар берилиши тўхтатилди.

Яъни, янги қурилаётган хусусий ва кўп қаватли уйларга газ плитаси ёки газ қозонини улаш мумкин бўлмайди. Бундан буён бундай биноларда электр плиталар ва марказий иситиш тизимлари ўрнатилади.

Вазирнинг таъкидича, бу чеклов фақат янги қурилмаларга тааллуқли бўлиб, мавжуд уйлардаги аҳоли учун ҳозирча ўзгариш йўқ.

Электрлаштириш бўйича мазкур қарор мамлакатда энергия тежамкорлик ва барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16😢5🤔3🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қайнона гўштидан манти қилиндими?

«Ўткир тергов»даги «қайнонасининг гўштидан манти қилган келин» номли кўрсатув – бадиий тўқима маҳсули бўлиб, ушбу ҳолат кенг жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Хўш, ҳақиқатда ҳам келин қайнона гўштидан манти тайёрлаганмиди?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Ўзбекистонда янги уйларга газ улаш тақиқланди. Янги биноларда фақат электр плиталар ва марказий иситиш тизимлари бўлади.

Сиз бу қарорни қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
18%
Қўллаб-қувватлайман — экологик тоза ва замонавий ечим
64%
Қаршиман — электр тизими бундай юкламани кўтара олмайди
13%
Ҳозирча иккиланяпман — яхши, лекин инфратузилма тайёр бўлиши керак
5%
Менга фарқи йўқ — уйимда олдиндан газ бор
😢4🔥2🤷‍♂1👍1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
🏗 Суд қарори “қоғозда” қолдими? Урганчда ноқонуний қурилиш давом этмоқда! Хоразм вилоятида ноқонуний қурилиш авжда. Ачинарли жиҳати шундаки, суднинг қарори қонуний кучга кирган бўлишига қарамасдан, МИБ ходимлари ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Ноқонуний…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда аҳоли розилиги олинмасдан қурилаётган «дом» бузилиш арафасида. Effect.uz воқеа жойида…

Урганч шаҳридаги Навбаҳор маҳалласи Ёғду-2 тор кўчасида «Anva-GoldCompany» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлар ёндош аҳоли розичилиги олинмагани учун сносга тушган.

Қурилиш компания ўзининг қонуний ҳаракат олиб бораётганини Олий судгача бўлган барча суд инстанцияларида исботлай олмаган.

Оқибатда объектни буздириш бўйича суд қарорлари айни пайтда кучида бўлиб, қурилишнинг Архитектура шаҳарсозлик кенгаш хулосаси Урганч шаҳарлараро маъмурий суди томонидан бекор қилинган.

Ҳозирда турли блогерлар томонидан MyHouse бренди орқали реклама тарғиботлари қилинаётган «дом»нинг бузилиши бўйича суд қарори ижрога қаратилган бўлиб, Урганч шаҳар мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорини ижро этиш ишлари бошланган.

Effect.uz мухбирлари шу кунларда Урганчда бўлиб, суд қарори ижроси таъминланишини кузатишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Кам таъминланган фуқароларга Конституциявий судда ҳам давлат ҳисобидан адвокат тайинланади

Сенатнинг 11-ялпи мажлисида кам таъминланган фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Мажлисда “Кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Янги қонунга кўра, эндиликда кам таъминланган фуқаролар нафақат жиноят ёки фуқаролик ишлари бўйича, балки Конституциявий судга мурожаат этган ҳолатларда ҳам давлат ҳисобидан адвокат ёрдами олиш имкониятига эга бўлади.

Қонун суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, у фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдамни янада такомиллаштиришни назарда тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Ўзбекистон ёшлари Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

Баҳрайнда бўлиб ўтган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчи қатнашган мазкур нуфузли мусобақада ёш атлетларимиз жами 81 та медаль — 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа билан Ўзбекистон фақат Хитойдан кейин иккинчи ўринда қайд этилди.

Қиёс учун, юртимиз спортчилари I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга бўлган эди.

Бу галги натижа Ўзбекистон ёш спортчилари салоҳияти ва миллий спорт тизимидаги ислоҳотлар самарасини яққол намоён этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Uzcard раҳбариятига 9 ойда 21 миллиард сўм мукофот пули тўланган

Uzcard компанияси 2025 йил январь–сентябрь ойларига оид аудитланган молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, компания ушбу давр мобайнида ходимларига жами 155,51 миллиард сўм сарфлаган. Шундан 101,08 миллиард сўм — ойлик маошлар, 46,81 миллиард сўм эса мукофот ва бонусларга тўғри келган.

Маълумотларга кўра, компаниянинг асосий бошқарув таркиби — бош директор, унинг ўринбосари ҳамда Кузатув кенгаши аъзолари (жами 10 киши) учун 21,02 миллиард сўм миқдорида мукофот пули тўланган.

Uzcard — Ўзбекистондаги йирик тўлов тизимларидан бири бўлиб, молиявий ҳисоботларига кўра компания ходимларини моддий рағбатлантиришга катта маблағ йўналтирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🔥3🤔2😢1
Дала четларига экин экиш мажбурияти кучайтирилади

Бугун Сенатда “Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Янги қонунга кўра, дала четларида экин экиш мажбурияти кучайтирилади ва бу борада маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Қонунга мувофиқ, иккиламчи ижарачилар агар каналлар, суғориш ва дренаж тармоқлари атрофида белгиланган майдон ҳамда муддатларда экин экмасалар, улар маъмурий жаримага тортилади.

Шунингдек, дала четларига экин экилмаган ҳолатда ер солиғи 3 бараваргача оширилади.

Қонуннинг асосий мақсади — мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш, суғориш тизимларини асраш ва қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни оширишдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида тайёр лойиҳа асосида ер участкасини сотиб олинг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Катта Янгиобод МФЙ
Ер умумий майдони: 1,7 сотих
Бошланғич нархи: 350 млн сўм
Тўлов муддати: 12 ой

Муҳим маълумот: Тошкент шаҳрида жойлашган ва қулай локацияга эга ушбу тадбиркорлик учун ер участкасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2024 йилдаги ПФ-135-сон Фармонига асосан 12 ойга бўлиб тўлаш ҳуқуқи билан сотиб олиш имконияти мавжуд! Энг муҳими — қурилишга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва рухсатномаларни олишга ортиқча вақт ва харажат сарфламасдан ерни сотиб олишингиз билан қурилишни бошлашингиз мумкин!


Batafsil ko‘rish

☎️: +998712022111

@onlineauksionuz
👍3😢1
Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Болтаев Шоҳрух Шавкатович Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, Шоҳрух Болтаев 1988 йилда Қизилтепа туманида туғилган. 2012 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2021 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2024 йил январидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Валижон Адизов ўз аризасига асосан лавозимидан озод қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш ойда 114 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима баллари олди

Жарима баллари тизими амалиётга жорий этилганидан бери ўтган беш ой ичида 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига баллар қўлланган.

Маълумотларга кўра:

🔷114 374 нафар ҳайдовчи 1 дан 5 баллгача олган;

🔷6 нафар ҳайдовчи 5–6 балл тўплаган;

🔷1 нафар ҳайдовчи 7 балл;

🔷яна бир ҳайдовчи 8 балл олган.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган меъёрдан кўп балл тўплаган ҳайдовчилар маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3🤔1
Хонободга ҳоким тайинланди

Абдураҳмонов Элёрбек Иномидинович Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Элёрбек Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган.

У 2007 й. Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини (кундузги) тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Оҳангарон шаҳрида ҳоким ўзгарди

Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишдаги камчиликлари сабаб лавозимидан озод этилди.

Зойир Мирзаев мазкур лавозимга Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди. У аввал Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш ва экология масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қароригa кўра, Садриддин Шоқосимов Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🔥1
Саида Мирзиёева Финляндия президенти билан учрашувдан кейинги таассуротлари билан бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Финляндия президенти Александр Стубб билан учрашувдан хурсандлигини билдирди.

Финляндия президенти Александр Стубб билан танишганимдан хурсандман.

Суҳбат чоғида Финляндия Президентининг ташрифи ва Ўзбекистон президенти билан бўлиб ўтган самарали музокаралар ўзаро манфаатли соҳаларда шерикликни кенгайтириш учун мустаҳкам замин бўлишини таъкидладим,
— деди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18👎2😢1
Навбаҳор туманига янги ҳоким тайинланди

Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига Рашидов Алишер Абдураззоқович тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Алишер Рашидов Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, у 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2006 йилда Тошкент давлат аграр университети қошидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказини ҳамда 2012 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Навбаҳор тумани ҳокими лавозимида 2022 йил май ойидан буён Азамат Ўроқов ишлаб келган эди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, у ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1