EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"ЮНЕСКО конференциясининг Самарқандда ўтказилиши — тарихий воқеа" — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида бошлангани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат халқини табриклади.

Давлат раҳбари бу тадбирни ЮНЕСКО бош қароргоҳидан ташқарида, айниқса Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётгани учун “тарихий аҳамиятга эга воқеа” деб таърифлади.

Жапаровнинг таъкидлашича, илму маърифат бешиги саналган Самарқандда бундай нуфузли анжуманнинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк сифатидаги ролини яққол намоён этади.

Қирғизистон раҳбари конференция доирасида қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришига ҳамда бутун минтақа тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий секторда ишлайдиган аёллар ҳам декрет пули олади

Эндиликда нафақат давлат ташкилотларида, балки хусусий секторда меҳнат қилаётган аёллар — сотувчи, фаррош, салон ходими ва бошқалар ҳам туғруқ (декрет) нафақасини олади.

Сенатор маълумотига кўра, 2024 йилда 133 мингга яқин аёлга туғруқ нафақаси тўланган, уларнинг фақат 15 минг нафари хусусий сектор ходимларига тўғри келган. Аслида эса ҳар йили 150–160 мингга яқин хусусий сектордаги аёллар туғруқ таътилига чиқади.

Янги қабул қилинган “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун барча ишловчи аёлларни ижтимоий нафақалар билан тўлиқ қамраб олишни назарда тутади.

Мутаҳассислар таъкидлашича, хусусий секторда маблағ йўқ эмас — муаммо даромадларни шаффоф кўрсатмаслик ва ходимларни расмий эмас, кам маош билан рўйхатдан ўтказишда.

Янги қонун айнан шу тизимдаги соя иқтисодиётини қисқартириш ҳамда меҳнаткаш аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
1 ноябрдан нималар ўзгаради?

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар

▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради;

▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;

▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди;

▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;

▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади;

▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор, Учтепада ноқонуний қурилиш аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан пойтахт бўйлаб оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилган.

Хусусан, рейд давомида Чилонзор ва Учтепа туманида ноқонуний қурилиш аниқланди. Инспекция ходимлари ҳолатни ўрганиб, қонунбузарликларни фош этди, керакли чоралар кўрилди.

Назорат тадбирлари шуни кўрсатмоқдаки, айрим хонадон эгалари шахсий манфаатларини устувор қўйиб, умумий хавфсизлик талабларини қўпол равишда бузган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Пахтаободда фуқаролар ва ёшлар ҳолидан хабар олинди

Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда фуқаролар хонадонларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ёшлар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг соғлиғи, ҳаёт тарзидаги муаммолари ва эҳтиёжлари ҳақида маълумотлар олинди.

Шунингдек, ётиб даволанаётган беморларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг соғлигини тиклаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Ташриф чоғида қолган фуқароларнинг турмуш шароити ҳам ўрганилди.

Бундай учрашувлар ёшлар ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1
1 ноябрдан — шахсий маълумотлар реал вақтда электрон тарзда!

1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсий кабинет орқали 30 турдаги шахсга оид маълумотлари реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона портал орқали кўрсатилган шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Шунингдек, агар мазкур маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловаси орқали тақдим этилса, давлат органлари ва ташкилотлар томонидан уларнинг қоғоз нусхасини талаб қилиш тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Олий суд: «Қайнонасидан манти қилган келин» ҳақидаги хабар — тўқима

“Миллий” телеканалидаги кўрсатувда Тошкент вилоятида қайнонаси ва эрини ўлдирган аёлга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кўрсатувда айтилишича, келин жиноятни содир этгандан сўнг, қўшниларига эри ва қайнонаси Россияга кетганини айтган ва ўзи ҳам ушбу давлатга йўл олган. Бироқ қурбонлардан бирининг синглиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга опасини топиб бериш тўғрисида мурожаат қилган.

Тергов жараёнида келин чет элга кетганини айтган фуқароларнинг уйидан уларнинг паспортлари топилган. Хонадондаги ёмон ҳид туфайли кинолог хизмати ёрдамида текширув ўтказилганда, томорқадан йўқолган шахсларнинг жасадлари аниқланган.

Аёл Ўзбекистонга қайтгач, тергов давом этган ва маълум бўлишича, у қайнонаси билан жанжаллашиб, уни ўлдириб, ҳовлига кўмган. Кейин эри уйга келиб, воқеадан хабардор бўлганида, аёл уни ҳам кетмон билан ўлдирган ва кўмган.

Кўрсатувда келин қўшниларга «манти тайёрлаб бергани» ҳақида ҳам маълумот берилгани ортидан, жамиятда у «қайнонасидан манти қилган» деган асоссиз шов-шув тарқалган.

Аёлга нисбатан жиноят ишлари бўйича 12 йил 3 ой қамоқ жазоси тайинлангани айтилган.

Бироқ Олий суд мазкур хабарни рад этди — бу ижодкорлар томонидан яратилган бадиий тўқима экани, бундай жиноят аслида содир этилмагани ва судлар томонидан кўриб чиқилмаганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4🤔3👍1🔥1
Шавкат Мирзиёев ва Финландия президенти Александр Стубб билан стратегик ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Финландия Республикаси президенти Александр Стубб билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим масалалар муҳокама этилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш, шу жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида Савдони молиялаштириш қўшма жамғармасини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига чиқариш учун сертификатлаш лабораторияларини очиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Геология ва муҳим материаллар, энергетика, агросаноат, рақамлаштириш, сунъий интеллект, экология, туризм каби соҳаларда кооперацияни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

2026 йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Шунингдек, таълим, тиббиёт ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва Финландия билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда «Тозалик ва озодалик ойлиги» тадбирлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда 15 октябрдан 15 ноябргача эълон қилинган «Тозалик ва озодалик ойлиги» доирасида республика бўйлаб кенг кўламли тозалик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, тозалик ойлигининг дастлабки 15 куни мобайнида 19 минг нафардан ортиқ санитар тозалаш хизмати ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари иштирокида жами 32 099 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, 16 887 та жамоат жойларида тозалик ишлари олиб борилган. Жараёнга 28 937 та махсус чиқинди ташувчи ва юкловчи техникалар жалб қилиниб, республика ҳудуди жами 243 278 тонна чиқиндидан тозаланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
Ўзбекистонда янги уйларга газ улаш тақиқланди — электр плиталарга ўтиш бошланди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилишича, эндиликда иситиш ёки овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланувчиларга газ тармоғига уланиш бўйича рухсатномалар берилиши тўхтатилди.

Яъни, янги қурилаётган хусусий ва кўп қаватли уйларга газ плитаси ёки газ қозонини улаш мумкин бўлмайди. Бундан буён бундай биноларда электр плиталар ва марказий иситиш тизимлари ўрнатилади.

Вазирнинг таъкидича, бу чеклов фақат янги қурилмаларга тааллуқли бўлиб, мавжуд уйлардаги аҳоли учун ҳозирча ўзгариш йўқ.

Электрлаштириш бўйича мазкур қарор мамлакатда энергия тежамкорлик ва барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16😢5🤔3🤷‍♂1