EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқарувчи цех аниқланди.

Текширувда 138 минг қутидан ортиқ дори ва биоқўшимчалар, миллиардлаб сўмлик прекурсорлар, ускуналар ва идишлар топилди. Топилган ашёлар умумий қиймати 30 млрд сўмдан ошади.

Қалбаки дорилар Фарғона водийси, Тошкент ва бошқа ҳудудларга тарқатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔3👍1
Россия армияси сафида 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

Россия-Украина урушида Россия томонида иштирок этган ўзбекистонликлар орасида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.

Лойиҳа ташкилотчилари маълумотларига кўра, 481 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия армияси сафида жанг қилиб ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Бу ҳақдаги маълумотни “Хочу жить” (“Spasi Sebya”) лойиҳаси ўзининг Telegram саҳифасида эълон қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, мазкур рўйхат тўлиқ эмас ва аслида ҳалок бўлганлар сони бир неча баравар кўп бўлиши мумкин.

Манба таъкидлашича, Россия Қуролли Кучлари таркибида жанг қилган ёки ҳозир ҳам жанг қилаётган ўзбекистонликлар сони камида 2 715 нафарга етган. Улардан 2023 йилда — 498 киши, 2024 йилда — 941 киши, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 1 300 киши Россия билан шартнома имзолаб фронтга жўнатилган.

Шу тариқа Ўзбекистон Россия сафидаги хорижлик ёлланма жангчилар сони бўйича етакчи давлатлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

“Хочу жить” лойиҳаси маълумотида айтилишича, Россияда меҳнат муҳожирлари асосий “ёрдамчи ресурс” сифатида қаралмоқда. Улар орасида кўплаб шахслар иш ваъдаси билан алданиб, баъзилари эса депортация ёки жиноий жавобгарлик билан қўрқитилиб шартнома имзолашга мажбурланмоқда.

Ташкилот вакиллари Ўзбекистон ҳукуматини фуқаролар орасида ахборот ишларини кучайтиришга ва муҳожирларни Россиядаги хатарлар ҳақида огоҳлантиришга чақирмоқда.

📞 Ёрдам ва маълумот учун:
➡️ Telegram-бот: t.iss.one/spasisebyabot
📱 Telegram ва WhatsApp:
+38 095 688 68 88
+38 093 688 68 88
+38 097 688 66 88
☎️ Телефон: +38 044 350 89 17

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Термизда кучли чанг бўрони кузатилди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, Республиканинг катта қисмида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, бу ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида айрим жойларда кузатилиши мумкин.

Кечга томон пойтахтда ҳам ҳавода чанг массалари кўпайиши эҳтимол қилинмоқда.

Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва зарурат бўлмаса, очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликка чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Иситиш мавсумида табиий газ бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга етказилади.

Амалдаги тартибга кўра, ноябр—феврал ойларида ҳар бир ой учун 500 м³гача, март—октябрда эса 100 м³гача “базавий меъёр” амал қилади.

Куз-қиш мавсумида истеъмол юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрдан февралгача ойлик меъёр 500 м³ қилиб белгиланган.

Президент қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун ойма-ой компенсациялар тўланади. Электр энергияси бўйича — ойига базавий меъёрдан ортиқ қисми учун 150 кВт·соатгача, табиий газ бўйича эса — қиш ойларида 250 м³гача, бошқа ойларда 150 м³гача ортиқча сарфланган қисмига компенсация берилади.

Илгари бу тўловлар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, эндиликда йил давомида ҳар ой берилади.

Шунингдек, 2025–2026 йилги иситиш мавсуми олдидан ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Саида Мирзиёева Одри Азулени «Дўстлик» ордени билан тақдирланиши муносабати билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени «Дўстлик» ордени билан тақдирланиши муносабати билан табриклади.

«Одри Азулени ушбу юксак мукофот ва муносиб эътироф билан самимий қутлайман»,

— деб ёзди Мирзиёева.

У 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО бош директори ўртасидаги учрашувда иштирок этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥10😢1
"ЮНЕСКО конференциясининг Самарқандда ўтказилиши — тарихий воқеа" — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида бошлангани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат халқини табриклади.

Давлат раҳбари бу тадбирни ЮНЕСКО бош қароргоҳидан ташқарида, айниқса Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётгани учун “тарихий аҳамиятга эга воқеа” деб таърифлади.

Жапаровнинг таъкидлашича, илму маърифат бешиги саналган Самарқандда бундай нуфузли анжуманнинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк сифатидаги ролини яққол намоён этади.

Қирғизистон раҳбари конференция доирасида қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришига ҳамда бутун минтақа тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий секторда ишлайдиган аёллар ҳам декрет пули олади

Эндиликда нафақат давлат ташкилотларида, балки хусусий секторда меҳнат қилаётган аёллар — сотувчи, фаррош, салон ходими ва бошқалар ҳам туғруқ (декрет) нафақасини олади.

Сенатор маълумотига кўра, 2024 йилда 133 мингга яқин аёлга туғруқ нафақаси тўланган, уларнинг фақат 15 минг нафари хусусий сектор ходимларига тўғри келган. Аслида эса ҳар йили 150–160 мингга яқин хусусий сектордаги аёллар туғруқ таътилига чиқади.

Янги қабул қилинган “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун барча ишловчи аёлларни ижтимоий нафақалар билан тўлиқ қамраб олишни назарда тутади.

Мутаҳассислар таъкидлашича, хусусий секторда маблағ йўқ эмас — муаммо даромадларни шаффоф кўрсатмаслик ва ходимларни расмий эмас, кам маош билан рўйхатдан ўтказишда.

Янги қонун айнан шу тизимдаги соя иқтисодиётини қисқартириш ҳамда меҳнаткаш аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
1 ноябрдан нималар ўзгаради?

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар

▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради;

▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;

▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди;

▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;

▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади;

▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор, Учтепада ноқонуний қурилиш аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан пойтахт бўйлаб оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилган.

Хусусан, рейд давомида Чилонзор ва Учтепа туманида ноқонуний қурилиш аниқланди. Инспекция ходимлари ҳолатни ўрганиб, қонунбузарликларни фош этди, керакли чоралар кўрилди.

Назорат тадбирлари шуни кўрсатмоқдаки, айрим хонадон эгалари шахсий манфаатларини устувор қўйиб, умумий хавфсизлик талабларини қўпол равишда бузган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Пахтаободда фуқаролар ва ёшлар ҳолидан хабар олинди

Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда фуқаролар хонадонларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ёшлар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг соғлиғи, ҳаёт тарзидаги муаммолари ва эҳтиёжлари ҳақида маълумотлар олинди.

Шунингдек, ётиб даволанаётган беморларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг соғлигини тиклаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Ташриф чоғида қолган фуқароларнинг турмуш шароити ҳам ўрганилди.

Бундай учрашувлар ёшлар ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1