“Очиқ бюджет” тарихида рекорд: “Менинг мактабим” лойиҳасига 100 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди
“Очиқ бюджет” платформасидаги “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан келиб тушган лойиҳалар сони илк бор 100 мингтадан ошди.
Бу кўрсаткич — бир мавсум ичида қабул қилинган лойиҳалар сони бўйича “Очиқ бюджет” тарихидаги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.
Маълумот учун, аввалги рекорд 2022 йилнинг 1-мавсумида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 69 мингта лойиҳа билан белгиланган эди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, фуқароларнинг фаоллиги ва бевосита ташаббус билдириши жамоатчилик иштирокини кучайтириш ҳамда маҳаллий муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони ёпилди, ерлар табиатга қайтарилмоқда
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси маълумотларига кўра, мамлакат бўйича умумий майдони 1446 гектардан ортиқ бўлган 185 та маиший чиқинди полигони фаолият юритмоқда.
Шулардан 47 та полигонда рекултивация ишлари амалга оширилди, яъни чиқиндилар тупроқ қатламлари ёпилди.
Шунингдек, республика бўйича 42 та чиқинди полигони фаолияти тугатилди ва натижада 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.

👎7👍4🤔1😢1
Президентнинг Самарқанддаги тиғиз иш кунида нималарга эришилди?
Кеча, 30 октябр куни президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари аввало Имом Бухорий мажмуасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шундан сўнг Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.
Самарқандда бўлиб ўтган ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини билан учрашув ўтказди.
Шунингдек, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени қабул қилди ва уни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқанддаги тарихий сессияси очилишида нутқ сўзлади. Тадбир доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди.
Ташриф якунида президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддан Тошкент шаҳрига қайтди.
Президентнинг мазкур тарихий нутқи билан бу ерда танишиш мумкин.

👍53🔥3🤔1
2026 йилдан Россияда мигрантлар учун патент тўлови бир қатор ҳудудларда сезиларли оширилади
2026 йил 1 январдан бошлаб, Россиянинг айрим ҳудудларида меҳнат мигрантлари учун патент тўлови миқдори оширилади. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар ва қонунчилик органлари маълум қилди.
Янги тартибга кўра, патент тўловининг ҳажми ҳар бир ҳудудда иқтисодий вазият ва иш бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади.
Масалан, Тюмен вилоятида патент нархи 22 фоизга оширилиб, 11 471 рубл (тахминан 144 доллар) этиб белгиланмоқда. Камчатка ўлкасида тўлов 9 минг рублдан 13 800 рублгача (173 доллар) кўтарилади.
Иркутск вилоятида 2026 йилдан патент учун ойлик тўлов 12 минг рубл (150 доллар) миқдорида бўлади. Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида эса бу сумма 6 минг рублдан 8 минг рублгача (100 доллар) оширилади.
Новосибирск шаҳрида патент нархи 10 860 рублга етказилиб, бу жорий йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Маҳаллий ҳокимиятлар бу орқали бюджетга 2,5 миллиард рубл қўшимча маблағ тушишини кутмоқда.
Краснодар вилоятида патент тўлови энг катта ўсишни қайд этади — қарийб 59 фоизга оширилиб, 27 минг рублга етказилади. Свердловск вилоятида эса янги тўлов миқдори 9 500 рубл этиб белгиланган бўлиб, бу орқали ҳудуд бюджетига 4 миллиард рубл қўшимча даромад кириши кутилмоқда.
Приморье ҳудудида ҳам патент тўлови 13 800 рубл этиб белгиланади.
Мутахассислар таъкидлашича, Россияда меҳнат патентлари нархи ҳар йили қайта кўриб чиқилади. Тўлов ҳажми ҳудуднинг иқтисодий даражаси, инфляция даражаси ва меҳнат бозори талабларига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Шу билан бирга, патент олиш учун ҳужжат тайёрлаш жараёни мигрантлар учун тахминан 30 минг рублга тушиши мумкин. Ойлик тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши эҳтимоли бор.

👎3😢1
“Golden House Property Group” МЧЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди
Рақобат қўмитаси томонидан “Golden House Property Group” МЧЖ фаолияти юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми?” мавзусидаги мурожаат фуқаролар муҳокамасига сабаб бўлди.
Мурожаатда қайд этилишича, компания тузган шартномаларда агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиш ҳуқуқига эгалиги назарда тутилган. Шунингдек, мижоз компания фаолиятидан норози бўлиб, ОАВ ёки идораларга мурожаат қилган тақдирда ҳам, бу ҳолат “компаниянинг ишчанлик обрўсига путур етказиш” сифатида баҳоланиб, унга нисбатан жарима қўлланиши белгиланган.
Рақобат қўмитаси ўтказган ўрганишлар натижасида “Golden House” компанияси тузган шартномалардаги мазкур бандлар истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклайдиган ҳолатлардан бири экани аниқланди.
Шу асосда, қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талабларига мувофиқ “Golden House Property Group” МЧЖга аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Муҳим эслатма: “Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этиши шарт.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Сунъий интеллект технологиялари лойиҳаларини молиялаштириш янада кенгайтирилади
“Сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–320-сон, 30.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорни қабул қилишнинг асосий мақсади ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларига асосланган устувор ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш ҳисобланади.
Қарорга мувофиқ, стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда қўшимча 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ қуйидаги мақсадлар учун ажратилмоқда:
🔹 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ беғараз асосда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун;
🔹 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тенг улушларда “Фондлар фонди” ва “IT Park Ventures” венчур жамғармалари устав капиталига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши сифатида киритилиши орқали сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун.
Мазкур маблағлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тақсимланиши белгиланди.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жаҳонгир Обидович — менинг энг қадрдон инсоним!» — Андижон ҳокими финалдан сўнг Пахтакорни табриклади
Андижонда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финали якунида ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов Пахтакор жамоаси ғалабаси муносабати билан самимий табрик сўзини йўллади.
— деди ҳоким финалдан сўнг.
Пахтакор клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса финал Андижонда ўтганидан мамнунлигини билдириб, мухлисларга миннатдорлик изҳор қилди. Унинг сўзларига кўра, «ўйин курашдан иборат бўлади» ва ҳар икки жамоа муносиб тарзда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, можароли финалда Пахтакор Бухорони 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида 14-маротаба Кубок соҳиби бўлди. Ўйин якунида офсайд сабаб ҳисобга олинмаган голдан сўнг майдонда тортишув ва оммавий жанжал юз берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижонда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финали якунида ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов Пахтакор жамоаси ғалабаси муносабати билан самимий табрик сўзини йўллади.
«Ҳамманг менга қара! Жаҳонгир Обидович менинг энг қадрдон инсоним! Пахтакорга энг катта ҳиссасини қўшган инсон. Ғалаба билан ҳаммамиз табриклаймиз, бутун Андижон аҳли табриклайди. Омад тилайман, Жаҳонгир Обидович. Пахтакор чемпион!»
— деди ҳоким финалдан сўнг.
Пахтакор клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса финал Андижонда ўтганидан мамнунлигини билдириб, мухлисларга миннатдорлик изҳор қилди. Унинг сўзларига кўра, «ўйин курашдан иборат бўлади» ва ҳар икки жамоа муносиб тарзда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, можароли финалда Пахтакор Бухорони 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида 14-маротаба Кубок соҳиби бўлди. Ўйин якунида офсайд сабаб ҳисобга олинмаган голдан сўнг майдонда тортишув ва оммавий жанжал юз берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди
ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқарувчи цех аниқланди.
Текширувда 138 минг қутидан ортиқ дори ва биоқўшимчалар, миллиардлаб сўмлик прекурсорлар, ускуналар ва идишлар топилди. Топилган ашёлар умумий қиймати 30 млрд сўмдан ошади.
Қалбаки дорилар Фарғона водийси, Тошкент ва бошқа ҳудудларга тарқатилган.

🔥3🤔3👍1
Россия армияси сафида 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган
Россия-Украина урушида Россия томонида иштирок этган ўзбекистонликлар орасида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.
Лойиҳа ташкилотчилари маълумотларига кўра, 481 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия армияси сафида жанг қилиб ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
Бу ҳақдаги маълумотни “Хочу жить” (“Spasi Sebya”) лойиҳаси ўзининг Telegram саҳифасида эълон қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, мазкур рўйхат тўлиқ эмас ва аслида ҳалок бўлганлар сони бир неча баравар кўп бўлиши мумкин.
Манба таъкидлашича, Россия Қуролли Кучлари таркибида жанг қилган ёки ҳозир ҳам жанг қилаётган ўзбекистонликлар сони камида 2 715 нафарга етган. Улардан 2023 йилда — 498 киши, 2024 йилда — 941 киши, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 1 300 киши Россия билан шартнома имзолаб фронтга жўнатилган.
Шу тариқа Ўзбекистон Россия сафидаги хорижлик ёлланма жангчилар сони бўйича етакчи давлатлардан бири сифатида қайд этилмоқда.
“Хочу жить” лойиҳаси маълумотида айтилишича, Россияда меҳнат муҳожирлари асосий “ёрдамчи ресурс” сифатида қаралмоқда. Улар орасида кўплаб шахслар иш ваъдаси билан алданиб, баъзилари эса депортация ёки жиноий жавобгарлик билан қўрқитилиб шартнома имзолашга мажбурланмоқда.
Ташкилот вакиллари Ўзбекистон ҳукуматини фуқаролар орасида ахборот ишларини кучайтиришга ва муҳожирларни Россиядаги хатарлар ҳақида огоҳлантиришга чақирмоқда.
📞 Ёрдам ва маълумот учун:
➡️ Telegram-бот: t.iss.one/spasisebyabot
📱 Telegram ва WhatsApp:
+38 095 688 68 88
+38 093 688 68 88
+38 097 688 66 88
☎️ Телефон: +38 044 350 89 17

👍2😢2
Термизда кучли чанг бўрони кузатилди
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, Республиканинг катта қисмида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, бу ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида айрим жойларда кузатилиши мумкин.
Кечга томон пойтахтда ҳам ҳавода чанг массалари кўпайиши эҳтимол қилинмоқда.
Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва зарурат бўлмаса, очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликка чақирмоқда.

Иситиш мавсумида табиий газ бўйича базавий меъёр 5 баробарга оширилади
Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга етказилади.
Амалдаги тартибга кўра, ноябр—феврал ойларида ҳар бир ой учун 500 м³гача, март—октябрда эса 100 м³гача “базавий меъёр” амал қилади.
Куз-қиш мавсумида истеъмол юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрдан февралгача ойлик меъёр 500 м³ қилиб белгиланган.
Президент қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун ойма-ой компенсациялар тўланади. Электр энергияси бўйича — ойига базавий меъёрдан ортиқ қисми учун 150 кВт·соатгача, табиий газ бўйича эса — қиш ойларида 250 м³гача, бошқа ойларда 150 м³гача ортиқча сарфланган қисмига компенсация берилади.
Илгари бу тўловлар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, эндиликда йил давомида ҳар ой берилади.
Шунингдек, 2025–2026 йилги иситиш мавсуми олдидан ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

Саида Мирзиёева Одри Азулени «Дўстлик» ордени билан тақдирланиши муносабати билан табриклади
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени «Дўстлик» ордени билан тақдирланиши муносабати билан табриклади.
— деб ёзди Мирзиёева.
У 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО бош директори ўртасидаги учрашувда иштирок этган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени «Дўстлик» ордени билан тақдирланиши муносабати билан табриклади.
«Одри Азулени ушбу юксак мукофот ва муносиб эътироф билан самимий қутлайман»,
— деб ёзди Мирзиёева.
У 30 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО бош директори ўртасидаги учрашувда иштирок этган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥10😢1
"ЮНЕСКО конференциясининг Самарқандда ўтказилиши — тарихий воқеа" — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида бошлангани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат халқини табриклади.
Давлат раҳбари бу тадбирни ЮНЕСКО бош қароргоҳидан ташқарида, айниқса Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётгани учун “тарихий аҳамиятга эга воқеа” деб таърифлади.
Жапаровнинг таъкидлашича, илму маърифат бешиги саналган Самарқандда бундай нуфузли анжуманнинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк сифатидаги ролини яққол намоён этади.
Қирғизистон раҳбари конференция доирасида қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришига ҳамда бутун минтақа тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирган.

👍64🔥6😢2