Педагог ва бошқа ходимларга устама ҳақ тўлаш тартиби
Устама ҳақ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда билим бериш сифати асосида ҳар ойлик тартибда белгиланади.
Устама миқдори базавий тариф ставкасига нисбатан 40% гача бўлиши мумкин.
Педагоглар учун баллга қараб устама:
65–70 балл — 10%
71–75 балл — 15%
76–80 балл — 20%
81–85 балл — 25%
86–90 балл — 30%
91–95 балл — 35%
96–100 балл — 40%
Кутубхона ходимлари учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%
Психологлар учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%
Эслатма: Устама янги ўқув йили учун, ўтган ўқув йили якунларига асосан, Жамғарма ҳисобидан белгиланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍9😢1
Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари белгиланди
“Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш” қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди..
Мазкур қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тартибини белгилайди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қоидаларга кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (Иштирокчи) га ёлғон (чалғитувчи) вазиятлар яратиш, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
🔸 мулкдорнинг ўзгаришига олиб келмайдиган битимни амалга ошириш;
🔸 ёлғон ёки бошқа бозор иштирокчиларини чалғитадиган ҳар қандай маълумотларни бериш ва тарқатиш;
🔸 учинчи шахсларни қимматли қоғозларни манипуляторлар учун қулай нархда сотиб олишга (сотишга) ундаш мақсадида нархларини сунъий равишда оширишга/пасайтиришга, сохта ёки чалғитувчи фаол савдо таассуротини уйғотишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва бошқа иштирокчилар ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлганда, бу ҳақда ваколатли органни битим рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 3 кун ичида хабардор қилиши шарт.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентдан нажот кутаётган фуқаро
Таҳририятимизга Тошкент шахар қурулиш уй-жой коммунал ҳўжалиги назорати соҳасида ишлаб келаётган фуқародан видео мурожаат келиб тушган. Фуқаронинг сўзларига кўра, оилавий можаролар катталашиб, унинг касбий фаолиятига ҳам таъсир ўтказиб келаётгани айтилмоқда.
"Оилавий масалани тармоққа олиб чиқиш ниятидан йироқман. Афсуски видео мурожаат йўллашга ва давлат раҳбаридан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим. Сабаби шуки, иш фаолиятимда текширув ҳамда менга нисбатан сохта айбловлар қўйишга уринишлар бўлмоқда. Кўчада юрганимда ҳам охирги пайтларда шубҳали ҳолатлар бўлмоқда", дейди мурожаатчи ўз виеосида.
Шунингдек, фуқаронинг айтишича, унинг яшаб келаётган хонадонида машиналар учун тураргоҳ мавжуд, бироқ хозирги кунда фуқарога нисбатан ноқонуний қуриб сотганлик важи қўйилган ва ўзи сотиб олган автотураргоҳни бузиш учун судья карор чиқарган. Босим остида қолган МИБ ходимлари фуқаронинг мулкини бузишга уринмоқда.

👍13🔥2👎1
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади, Ўзбекистондаги сана ҳали эълон қилинмади
Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси 27 май куни Зулҳижжа ҳилоли кўринганини маълум қилди. Шунинг асосида, 2025 йил 28 май, чоршанба кунидан 1446 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланди. Бу ҳақда Қироллик расмий манбалари маълум қилди.
Саудияда ҳожилар Арафотда туриш маросими (Арафа куни) 2025 йил 5 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Қурбон ҳайити эса 6 июнь, жума куни нишонланади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими ҳам астрономик ҳисоб-китобларга асосланиб, Зулҳижжа ойининг 1 куни 2025 йил 28 майга тўғри келишини тасдиқлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши ҳақида расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмади.

👍7
Пахтачи туманида бир кунда уч нафар ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлди
2025 йил 24 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида уч нафар мактаб ўқувчисининг сувда чўкиб ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди.
Маълумотларга кўра, тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабининг 6-синфида таҳсил олувчи икки нафар ўқувчи чўмилиш мақсадида фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган ҳовузга борган ва сувда чўкиб вафот этган.
Шу куни содир бўлган яна бир ҳолатда, 32-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси отаси билан биргаликда далага чорва молларини суғориш учун борган. Суғориш ишлари тугагач, отаси уйга қайтган, ўқувчи эса даладан қайтмаган. Кейинчалик унинг жасади ариқдан топилган.
Мактаб маъмуриятининг маълум қилишича, ўқувчининг ўлими сабаблари ҳозирда суд-тиббий экспертиза хулосалари асосида аниқланмоқда. Ўқувчининг отаси мазкур ариқ чўкиш хавфи юқори бўлган жойлар қаторига кирмаслигини маълум қилган.
Юз берган ҳолатлардан сўнг туман ҳокимлиги томонидан барча умумтаълим мактаблари синф раҳбарларига ўқувчиларнинг ота-оналари ёнида эканини назорат қилиш мақсадида уйма-уй юриб текширув ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берилган.
Шунингдек, ёзги таътил бошланиши муносабати билан таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг таъқиқланган ва хавфли ҳудудларда чўмилишини олдини олиш мақсадида ота-оналардан кафолат хатлари олингани маълум қилинди.

😢8👍1
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2025 йил 27 май куни Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, шу куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Отабек Бозоров жамоатчиликка расман таништирилган.
Тайинловга қадар у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида — Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, жорий йил апрель ойида Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини тарк этган Акрамжон Абдуҳамидов ўрнини Зуҳриддин Баҳриддинов эгаллагани ҳақида хабар қилинган эди.

👍3👎1
Фарғоналик фуқаро асоссиз айбловлардан норози: “Менга тегишли дейилган ер майдони умуман мавжуд эмас!”
Фарғона вилоятида яшовчи бир фуқаро суд ва тергов органлари томонидан унга нисбатан асоссиз айбловлар қўйилганини таъкидламоқда.
Унинг сўзларига кўра, иш ҳужжатларида “ўзига тегишли ер майдонини сотгани” ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап шундаки, ҳужжатларда тилга олинаётган Тошлоқ туманидаги 30 сотих ер майдони аслида умуман мавжуд эмас.
Шунингдек, бу ер кимга тегишли эканини тасдиқловчи бир неча шахслар судга келиб, бу ҳақда маълумот бермоқчи бўлган, аммо улар суд залига киритилмаган. Фуқаро уларни расман суд муҳокамасига жалб қилишни сўраган, аммо суд илтимосномани рад этган.
Фуқаро Бош прокуратура ва тегишли ташкилотлардан ушбу иш юзасидан холис текширув ўтказилишини, тергов ва суд органлари қайси асосда нотўғри маълумотларни киритганини расман тушунтиришларини сўрамоқда.

👍12👎3😢1
Академик Азимбой Садуллаев 78 ёшида вафот этди
Машҳур ўзбек математиги, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Азимбой Садуллаев 2025 йил май ойида 78 ёшида вафот этди.
Азимбой Садуллаев 1947 йилда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. 1960-йилларнинг ўрталарида Тошкент давлат университетига ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик ўз таълимини Москва давлат университетининг Механика-математика факультетида давом эттирган.
Узоқ йиллар давомида илмий-тарғибот ишлари билан шуғулланган Азимбой Садуллаев республикамизда математика фанининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган, кўплаб шогирдлар тарбиялаган, нуфузли халқаро илмий журналларда нашр этилган мақолалар ва тадкиқотлар муаллифи бўлган.
Унинг илмий фаолияти давлат томонидан ҳам муносиб баҳоланган. 2000 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, 2020 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Азимбой Садуллаевнинг вафоти ўзбек илм-фани ва академик доираси учун катта йўқотишдир. У киши олий билим юртлари ва илмий муассасаларда фаолият юритган олимлар ва ёш тадқиқотчилар учун ҳақиқий устоз ва намуна бўлиб келган.
Effect.uz таҳририяти марҳумнинг оиласига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

👍6😢6
❗️Янги Тошкент ва Янгийўл туманида юк станциялари қурилиши режалаштирилмоқда
Лойиҳалар амалга оширилса, мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасида катта ўзгаришлар рўй беради ҳамда логистика тизимида юк ташиш харажатлари камайиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Темир йўл тармоқларини ривожлантириш бўйича тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Янгийўл тумани ва Янги Тошкент ҳудудида йирик юк ташиш станциялари барпо этилиши мумкин. Бу ташаббус юк ташиш жараёнларини оптималлаштириш, логистика самарадорлигини ошириш ҳамда минтақавий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш мақсадида амалга оширилади.Шунингдек, тақдимотда пойтахтни айланиб ўтувчи “Озодлик – Янгиер” темир йўлини қуриш лойиҳаси ҳам кўзда тутилгани маълум қилинди. Ушбу йўл орқали юк поездлари Тошкент марказидан ўтмасдан, айланма йўл орқали тез ва самарали ҳаракатланиши таъминланади.
Лойиҳалар амалга оширилса, мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасида катта ўзгаришлар рўй беради ҳамда логистика тизимида юк ташиш харажатлари камайиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65🔥21
Марказий Осиё шаҳарлари рейтинги: Тошкент учинчи, Алмати биринчи ўринда
Global Cities Index 2025 рейтингига кўра, Қозоғистоннинг Алмати шаҳри Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилди. У умумий ҳисобда 258-ўринни эгаллади ва инсон капитали йўналишида 64-поғонага кўтарилди.
Бутун дунё бўйлаб 1000 та шаҳар баҳоланган рейтингда бешта асосий йўналишга эътибор қаратилган: иқтисодиёт, инсон капитали, ҳаёт сифати, экология ва бошқарув.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент умумий рўйхатда 471-ўринни эгаллади. Қуйида Тошкентнинг ҳар бир тоифа бўйича натижалари:
Иқтисодиёт: 558-ўрин
Инсон капитали: 123-ўрин
Ҳаёт сифати: 565-ўрин
Экология: 872-ўрин
Бошқарув: 840-ўрин
Бу натижага кўра, Тошкент Марказий Осиё шаҳарлари орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
📍 Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳарлари:
1. Алмати — 258-ўрин
2. Остона — 276-ўрин
3. Тошкент — 471-ўрин
4. Бишкек — 498-ўрин
5. Чимкент — 534-ўрин
6. Ашхобод — 623-ўрин
7. Душанбе — 683-ўрин
Дунёнинг энг яхши 10 шаҳри:
1. Нью-Йорк (АҚШ)
2. Лондон (Буюк Британия)
3. Париж (Франция)
4. Сан-Хосе (АҚШ)
5. Сиэтл (АҚШ)
6. Мельбурн (Австралия)
7. Сидней (Австралия)
8. Бостон (АҚШ)
9. Токио (Япония)
10. Сан-Франциско (АҚШ)

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат раиси: “Аҳоли манфаати биринчи ўринда туриши керак”
Сенат раиси Танзила Норбоева Сенат йиғилишида гибрид электромобиллардан экология сертификати талаб қилинишига оид масала бўйича божхона хизмати вакилининг фикрини сўради. Божхона вакилининг сўзларига кўра, гибрид электромобиллар учун божхона томонидан бундай сертификат талаб қилинмайди.
Шунга қарамай, Танзила Норбоева Сенатга сенатор сўрови юборилгунга қадар фуқаролардан пул олиб юрилганини таъкидлади. Божхона вакили эса ушбу маблағлар Экология қўмитасига йўналтирилганини, масала юзасидан янада аниқлик киритилишини билдирди.
Шунда Сенат раиси ҳар қандай ҳуқуқий низо – давлат идораси ва фуқаро ўртасида юзага келган тақдирда – фуқаро манфаатидан келиб чиқиб ҳал қилиниши шарт эканини эслатди.

👍11👎7😢1
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июн кунига тўғри келмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилишича, 1446-ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи 2025 йил 28 май, чоршанба кунидан бошланади.
Ҳижрий-қамарий тақвимга кўра, Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайити (Ийдул Азҳо)нинг биринчи куни ҳисобланади. Ушбу ҳисоб-китобларга асосан, Қурбон ҳайити 2025 йил 6 июн, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда.

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда эркакнинг беҳаё ҳаракатларини яшириш эвазига iPhone талаб қилган аёл ушланди
ИИБ хабарига кўра, 24 ёшли аёл таниши бўлган эркакнинг уятсиз ҳаракатлари ҳақида ИИБга мурожаат қилмаслик ва бу ҳолатни яқинларига ошкор этмаслик эвазига ундан iPhone 16 Pro талаб қилган.
У айни пайтда 700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда аёлга нисбатан товламачилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай тумани Шарқ МФЙдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6437
👉 Тўлиқ видео
Муаллиф: Динара Баҳромзода
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай тумани Шарқ МФЙдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6437
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Ўзбек-Қирғиз бизнес форуми бўлиб ўтди
Барча соҳаларда ривожланаётган ўзбек-қирғиз муносабатлари тадбиркорлик йўналишида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Андижон шаҳрида ўтказилган Андижон-Қирғиз Республикаси бизнес форуми ҳам бу борадаги ишларнинг кенгроқ илдиз отишида муҳим қадам бўлди. Унда Андижон ҳамда Ўш вилоятида фаолият олиб борувчи элликдан зиёд тадбиркорлар қатнашди.
Мулоқот чоғида Андижон вилоятида хорижий сармоядорлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида сўз бориб, эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган инфратузилма ва энг муҳими – маҳаллий ҳокимият органларининг лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол ҳамкорлиги, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши тадбиркорлар учун муҳим омил эканлиги таъкидланди.
Форум давомида, икки томонлама лойиҳаларнинг истиқболлари, мавжуд имкониятлар ва янги йўналишлар муҳокама қилинди.
Тўқимачилик, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш, агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика марказлари ташкил этиш, саноат ва савдони рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари катта экани қайд этилди.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Белига сифатсиз дори маҳсулотларини яширинча боғлаб, чегарадан ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан келаётган фуқаро белига 100 дона «Актовегин» номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан келаётган фуқаро белига 100 дона «Актовегин» номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади
“Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:
🔹 ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда "ERP madaniyat" ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
🔹 маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади;
🔹 умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида "Ижодкор ёшлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади;
🔹 "Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.
Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.
2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

👎3
Ёзги оромгоҳларга йўлланмаларни онлайн тарзда олиш имкони яратилди
Ёзги таътил даврида болаларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида my.gov.uz портали орқали соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда ота-оналар уйдан чиқмаган ҳолда:
✔️ бола учун оромгоҳ ва қулай мавсумни танлашлари,
✔️ онлайн ариза юборишлари,
✔️ тўловни амалга оширишлари,
✔️ ва электрон йўлланмани расмийлаштиришлари мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун:
my.gov.uz порталидан «Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш учун ариза бериш«ни танланади;
йўлланма олмоқчи бўлган фарзандингизни белгиланади;
оромгоҳ ва қулай мавсумни кўрсатилади;
тўловни амалга ошириб, электрон йўлланма олинади.
Йўлланма, тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, автоматик равишда шакллантирилади.
Шунингдек, йўлланма банд қилинганидан сўнг 30 дақиқа ичида тўлов амалга оширилмаса, у автоматик равишда бекор қилиниб, қайта сотувга чиқарилади.
Ёзги оромгоҳларга йўлланмалар 7−14 ёшдаги болалар учун мўлжалланган.

👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди
Россиянинг Амур вилоятининг Свободний шаҳри суди жорий йилнинг 25 май куни мактаб стадионида содир бўлган оммавий жанжал бўйича 11 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россиянинг Амур вилоятининг Свободний шаҳри суди жорий йилнинг 25 май куни мактаб стадионида содир бўлган оммавий жанжал бўйича 11 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3
Ўзбекистонда доллар курси яна пастламоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 55,77 сўмга тушди ва 12 831,13 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 82,54 сўмга пастлади ва 14 542,80 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,20 сўмга тушиб, 161,07 сўмни ташкил этди.