This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расман: бу йил абитуриентлар кириш имтиҳонида қатнашиш учун 187 500 сўм тўлов қилади
Ўрта таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов қилишлари керак.
Лекин ҳамма абитуриентлар ҳам тўлов қилмайди. Масалан:
➖ ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
➖ ногиронлиги бўлган шахслар;
➖ меҳрибонлик уйлари болалари;
➖ болалар шаҳарчаси битирувчилари;
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
➖ “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3😢1
1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади
2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.
Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
уй шароитида қараб туриш хизмати;
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
шахсий ёрдамчи хизмати.
Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

👍3
Ucell оммавий офертаси қонун талабларига мослаштирилди
Рақобат қўмитасига фуқаро В.К.дан келиб тушган мурожаатда, Ucell (“COSCOM” МЧЖ) томонидан тақдим этилаётган оммавий офертада истеъмолчиларнинг маънавий зарарни қоплаш ҳуқуқлари чекланаётгани қайд этилган.
Қўмита томонидан ўтказилган таҳлил давомида, “PREPAID” тизимидаги офертада компания фақат тўғридан-тўғри етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши, маънавий зарар ва бой берилган даромад учун эса жавобгарлик назарда тутилмагани аниқланди.
Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ҳамда “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунларга асосан, хизмат сифати талабга жавоб бермаган ҳолларда моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарлик бўлиши шарт.
Шундан келиб чиқиб, Қўмита Ucell'га офертани қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма берди ва компания шартномага тегишли ўзгартишлар киритди. Энди оммавий офертада моддий ҳамда маънавий зарар учун жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудидан 1,5 метрли илон топилди
Маълум қилинишича, ушбу иш бошқарма инспектори томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганишлар натижасида хабарда тасвирга олинган илоннинг узунлиги 1,5 метр эканлиги ва заҳарли бўлмаган кўп рангли (нақшли) пойгачи илонлиги аниқланган.
Қайд этилишича, бу каби илонлар кемирувчилар, одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига таҳдид соладиган юқумли касалликлар ташувчилари билан озиқланади.
дейилади бошқарма хабарида.

“Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаролардан ушбу турдаги илонлардан хавфсирамаслик ва ортиқча қўрқувга берилмасликларини сўраб қоламиз”,
дейилади бошқарма хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хатога йўл қўйганимизни тан олганмиз" – Косонда ҳокимнинг кутилмаган қарори тадбиркорнинг бошига бало бўлиши мумкин
Effect.uz ходимлари Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Марказий деҳқон бозорида мавжуд муаммолар бўйича ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Ўрганиш жараёнида Косон ҳокими А.Бойқараев томонидан 2021 йилда имзоланган қарор, 2025 йилга келиб унинг ўзи томонидан бекор қилинаётганига гувоҳ бўлдик.
Ҳоким ўша қарори билан тадбиркор Рамиз Султоновга бозорга ёндош ҳудуддан 2929 кв.м ер ажратиб берган, эндиликда эса ана шу қарорни ўзи бекор қилиш ишлари билан банд. Бунинг сабаби эса на кўкдагиларга на ердагиларга номаълум...
👉 Тўлиқ видео

👍6😢3
Зоминда сел оқибатида автомобил йўли вақтинча ёпилди
2025 йил 27 май куни Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида, табиий сел оқимлари ҳосил бўлиб, маҳаллий сойлар орқали сув оқиб ўтган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотга кўра, сел оқими натижасида «Дуоба» маҳалласи Қоронғисой қишлоғидан ўтувчи автомобил йўлининг муайян қисми қум-тош қатлами билан қопланиб, транспорт ҳаракати вақтинча чекланган.
Тегишли ташкилотлар томонидан махсус муҳандислик техникалари жалб этилган ҳолда сел оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар, турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда чорва молларига ҳеч қандай моддий зарар етмагани маълум қилинган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳаракатланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишни сўрайди.

👍1😢1
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Туркиянинг Измир шаҳридаги тарихий Бирги қишлоғи барқарор туризмни тарғиб қилиш ва маҳаллий иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган SENTRUM лойиҳаси (Барқарор энергияга асосланган туризм амалиётлари маркази) доирасида яшил маконга айланиш учун бир қатор ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.
👉 https://effect.uz/6436
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг Измир шаҳридаги тарихий Бирги қишлоғи барқарор туризмни тарғиб қилиш ва маҳаллий иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган SENTRUM лойиҳаси (Барқарор энергияга асосланган туризм амалиётлари маркази) доирасида яшил маконга айланиш учун бир қатор ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.
👉 https://effect.uz/6436
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Ядровий фалокатлар ҳолатида товон тўланиши кафолатланади — Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилмоқда
2025 йил 27 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (1963 йил 21 май, Вена) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, қабул қилинди.
Мазкур қонун лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда фуқароларга товон тўланишини кафолатловчи халқаро ҳуқуқий механизмлар амалга жорий этилади.
Конвенцияга қўшилиш орқали ядровий объектларда юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалар натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик тартиби, товон тўлаш шартлари ва муддатлари каби асосий меъёрлар Ўзбекистонда ҳам қўлланади.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжат ядровий қурилмалар операторларининг аниқ мажбуриятларини белгилайди, фуқароларни молиявий ҳимоя қилиш бўйича минимал талабларни жорий этади ҳамда миллий хавфсизлик тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланган ва муҳокама учун Сенатга юборилган.

👍9😢2
Тошкентда россиялик журналистнинг ўлими билан боғлиқ суд иши бошланди
Ўтган йилнинг октябрида Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида таътил ўтказиш учун келган россиялик журналист Инесса Паперная, унинг ҳамроҳи Радченко Максим ҳамда 48 ёшли ўзбекистонлик Х.Н. номаълум газдан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.
Бир муддат ўтиб, мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 4 нафар гумонланувчи ҳибсга олингани ойдинлашган.
Ҳибсга олинганлар орасида меҳмонхона эгаси, иситиш қозони сотувчилари ва чилангар бор.

👎5👍1
Собиқ ҳоким ва 10.000 долларлик фирибгарлик. Комилов иши бўйича суд ҳукми чиқарилди
“Думбул” воқеаси билан танилган Чироқчи ва Миришкорнинг собиқ ҳокими Равшан Комиловни яхши эслайсиз. У фермерларни сўкишдан ташқари, думбул ўғирлаётган отахонни тадбиркорга катта зарар келтираётганликда айблаб, уни дунёга келтирган онасини “чиройли сўзлар билан” эслаганди.
Эндиликда Равшан Комиловнинг бошқача бир саргузаштларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу суд ва тергов ишлари билан бошланиб, якуни қандайлиги ҳозирча номаълум.
Асосий савол шуки: Қашқадарёда содир бўлган ҳолатнинг тергов ишлари нега Комиловнинг истаги билан Жиззахда кўрилган? Ҳокимнинг янги саргузаштлари қаторига янгиси қўшилди. Комиловни тунда оёқяланг наманганлик фуқароларни қувлаб, куч ишлатишига нима мажбур қилган эди?
Суд ҳужжатида нима дейилган?
2025 йил 14 апрел куни Нишон туман суди томонидан чиқарилган ҳукмга кўра, Равшан Комилов хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўз манфаати йўлида бир неча фуқароларни фирибгарлик йўли билан алдаган.
У ўзини вилоят даражасида таъсир ўтказа оладиган шахс сифатида кўрсатиб, бозор қурилиши учун зарур бўлган ҳоким қарорига имзо чиқартиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у тадбиркорлардан 10.000 АҚШ доллари миқдорида пул олган, лекин ишни амалга оширмаган. Айни пайтда, Комилов бу пулни шахсий эҳтиёжларига ишлатган.
Шунингдек, у фермер хўжалигига тегишли бўлган ер участкасини сотишга уринган, ҳолбуки бундай ерлар қонунан хусусийлаштириш ва олди-сотди объекти ҳисобланмайди. Фуқаро Абдухолиқ Исмоиловдан молхона сотаман деб, олдиндан 5.000 долларни олиб, кейинчалик бу пулни ҳам ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Суд жараёнида Комилов ўз айбини рад этган. Аммо иш ҳужжатлари, аудиоёзувлар, жабрланувчилар ва гувоҳлар кўрсатмалари — барчаси унинг айбини тасдиқлаган.
Жамиятдаги катта савол: Комилов кимга таяняпти?
Қашқадарёда содир бўлган иш нега Жиззахда тергов қилинди? Бу жиноят ишининг географик ўзгариши Комиловнинг “алоқалари” борлигини кўрсатадими? Ёки бу ҳолат иш материаллари билан боғлиқми? Бу саволнинг жавоби ҳозирча бизга қоронғу. Айблов ҳукмидаги тафсилотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, бу ишдаги ҳар бир детал – тизим муаммосидан дарак.
Бозор ва пули қайтмаган фуқаролар
Р.Комиловнинг фаолияти натижасида фақат давлат манфаатлари эмас, балки бир неча фуқароларнинг шахсий иқтисодий манфаатлари ҳам зиён кўрди. А.Исмоилов 5.000 долларини 2021 йилда берган бўлса-да, ортидан 3 йил юриб, пулни ҳар навбатда сўраган, фақат 2024 йилда қийинчилик билан қайтариб олган.
А.Пўлатов ва бошқалар эса 10.000 долларни “қарор чиқариш” учун берган, лекин қарор эмас, “кредит ёпиш” қилинган. Унга қарши жазо тайинланса-да, маблағлар тақдири ва фуқаролар манфаати ҳануз тўлиқ тикланмаган.
Хулоса: Комилов сингари мансабдорлар қандай жазоланиши керак?
Суднинг қарор чиқаргани бу — яхши. Аммо бу иш — жамиятдаги коррупция, ишончдан фойдаланиш, мансабни тижоратга айлантириш каби жиддий муаммоларнинг яна бир мисоли.
Бундай одамлар фақат судланмаслиги, балки улар келтирган зиён фуқароларга қайтарилиши, мансабдорлик “муддати” ичида олган активлари қайта кўриб чиқилиши лозим.
Мақсад – кимнидир шикастлаш эмас, ҳақиқатни ёритиш. Ҳақиқат эса фақатгина адолат орқали юзага чиқади...

👍23🔥3
Педагог ва бошқа ходимларга устама ҳақ тўлаш тартиби
Устама ҳақ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда билим бериш сифати асосида ҳар ойлик тартибда белгиланади.
Устама миқдори базавий тариф ставкасига нисбатан 40% гача бўлиши мумкин.
Педагоглар учун баллга қараб устама:
65–70 балл — 10%
71–75 балл — 15%
76–80 балл — 20%
81–85 балл — 25%
86–90 балл — 30%
91–95 балл — 35%
96–100 балл — 40%
Кутубхона ходимлари учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%
Психологлар учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%
Эслатма: Устама янги ўқув йили учун, ўтган ўқув йили якунларига асосан, Жамғарма ҳисобидан белгиланади.

👍9😢1
Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари белгиланди
“Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш” қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди..
Мазкур қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тартибини белгилайди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қоидаларга кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (Иштирокчи) га ёлғон (чалғитувчи) вазиятлар яратиш, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
🔸 мулкдорнинг ўзгаришига олиб келмайдиган битимни амалга ошириш;
🔸 ёлғон ёки бошқа бозор иштирокчиларини чалғитадиган ҳар қандай маълумотларни бериш ва тарқатиш;
🔸 учинчи шахсларни қимматли қоғозларни манипуляторлар учун қулай нархда сотиб олишга (сотишга) ундаш мақсадида нархларини сунъий равишда оширишга/пасайтиришга, сохта ёки чалғитувчи фаол савдо таассуротини уйғотишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва бошқа иштирокчилар ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлганда, бу ҳақда ваколатли органни битим рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 3 кун ичида хабардор қилиши шарт.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентдан нажот кутаётган фуқаро
Таҳририятимизга Тошкент шахар қурулиш уй-жой коммунал ҳўжалиги назорати соҳасида ишлаб келаётган фуқародан видео мурожаат келиб тушган. Фуқаронинг сўзларига кўра, оилавий можаролар катталашиб, унинг касбий фаолиятига ҳам таъсир ўтказиб келаётгани айтилмоқда.
"Оилавий масалани тармоққа олиб чиқиш ниятидан йироқман. Афсуски видео мурожаат йўллашга ва давлат раҳбаридан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим. Сабаби шуки, иш фаолиятимда текширув ҳамда менга нисбатан сохта айбловлар қўйишга уринишлар бўлмоқда. Кўчада юрганимда ҳам охирги пайтларда шубҳали ҳолатлар бўлмоқда", дейди мурожаатчи ўз виеосида.
Шунингдек, фуқаронинг айтишича, унинг яшаб келаётган хонадонида машиналар учун тураргоҳ мавжуд, бироқ хозирги кунда фуқарога нисбатан ноқонуний қуриб сотганлик важи қўйилган ва ўзи сотиб олган автотураргоҳни бузиш учун судья карор чиқарган. Босим остида қолган МИБ ходимлари фуқаронинг мулкини бузишга уринмоқда.

👍13🔥2👎1
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади, Ўзбекистондаги сана ҳали эълон қилинмади
Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси 27 май куни Зулҳижжа ҳилоли кўринганини маълум қилди. Шунинг асосида, 2025 йил 28 май, чоршанба кунидан 1446 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланди. Бу ҳақда Қироллик расмий манбалари маълум қилди.
Саудияда ҳожилар Арафотда туриш маросими (Арафа куни) 2025 йил 5 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Қурбон ҳайити эса 6 июнь, жума куни нишонланади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими ҳам астрономик ҳисоб-китобларга асосланиб, Зулҳижжа ойининг 1 куни 2025 йил 28 майга тўғри келишини тасдиқлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши ҳақида расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмади.

👍7
Пахтачи туманида бир кунда уч нафар ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлди
2025 йил 24 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида уч нафар мактаб ўқувчисининг сувда чўкиб ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди.
Маълумотларга кўра, тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабининг 6-синфида таҳсил олувчи икки нафар ўқувчи чўмилиш мақсадида фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган ҳовузга борган ва сувда чўкиб вафот этган.
Шу куни содир бўлган яна бир ҳолатда, 32-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси отаси билан биргаликда далага чорва молларини суғориш учун борган. Суғориш ишлари тугагач, отаси уйга қайтган, ўқувчи эса даладан қайтмаган. Кейинчалик унинг жасади ариқдан топилган.
Мактаб маъмуриятининг маълум қилишича, ўқувчининг ўлими сабаблари ҳозирда суд-тиббий экспертиза хулосалари асосида аниқланмоқда. Ўқувчининг отаси мазкур ариқ чўкиш хавфи юқори бўлган жойлар қаторига кирмаслигини маълум қилган.
Юз берган ҳолатлардан сўнг туман ҳокимлиги томонидан барча умумтаълим мактаблари синф раҳбарларига ўқувчиларнинг ота-оналари ёнида эканини назорат қилиш мақсадида уйма-уй юриб текширув ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берилган.
Шунингдек, ёзги таътил бошланиши муносабати билан таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг таъқиқланган ва хавфли ҳудудларда чўмилишини олдини олиш мақсадида ота-оналардан кафолат хатлари олингани маълум қилинди.

😢8👍1
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2025 йил 27 май куни Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, шу куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Отабек Бозоров жамоатчиликка расман таништирилган.
Тайинловга қадар у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида — Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, жорий йил апрель ойида Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини тарк этган Акрамжон Абдуҳамидов ўрнини Зуҳриддин Баҳриддинов эгаллагани ҳақида хабар қилинган эди.

👍3👎1
Фарғоналик фуқаро асоссиз айбловлардан норози: “Менга тегишли дейилган ер майдони умуман мавжуд эмас!”
Фарғона вилоятида яшовчи бир фуқаро суд ва тергов органлари томонидан унга нисбатан асоссиз айбловлар қўйилганини таъкидламоқда.
Унинг сўзларига кўра, иш ҳужжатларида “ўзига тегишли ер майдонини сотгани” ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап шундаки, ҳужжатларда тилга олинаётган Тошлоқ туманидаги 30 сотих ер майдони аслида умуман мавжуд эмас.
Шунингдек, бу ер кимга тегишли эканини тасдиқловчи бир неча шахслар судга келиб, бу ҳақда маълумот бермоқчи бўлган, аммо улар суд залига киритилмаган. Фуқаро уларни расман суд муҳокамасига жалб қилишни сўраган, аммо суд илтимосномани рад этган.
Фуқаро Бош прокуратура ва тегишли ташкилотлардан ушбу иш юзасидан холис текширув ўтказилишини, тергов ва суд органлари қайси асосда нотўғри маълумотларни киритганини расман тушунтиришларини сўрамоқда.

👍12👎3😢1