EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқда “Сўнгги қўнғироқ” пайтида ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетди

Ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган 48-сонли мактабда содир бўлди. Газли шарлар портлаши натижасида бир ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетди.

Ҳодисадан сўнг мактаб директори лавозимидан озод этилди. Шунингдек, директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎3😢2
“Ҳаж сафари" ниқобидаги фирибгарлик фош этилди

Сирдарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳридаги туристик фирма ходими, 1997 йилда туғилган шахс, Боёвут туманида яшовчи икки нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш баҳонасида 12 800 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди.

Текширув жараёнида ушбу турфирманинг яна икки нафар – 1980 ва 1994 йилда туғилган ходимлари ҳам фуқароларнинг ишончига кириб, уларни зиёратга юбориш ваъдаси билан алдаб, пулларини ўзлаштириш схемасини амалга оширганликлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва шубҳаланувчиларнинг иккитаси қамоққа олинди. Тергов жараёнлари давом этмоқда, шунингдек, бошқа жабрланувчилар шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятидаги тезкор тадбирда Марғилон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс Тошлоқ туманидаги фуқарони “Ҳаж” амалларини адо этишга юбориш баҳонасида 11 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерларнинг елкасидаги оғир юк: ҳомийликми ёки мажбурият?

Яқинда ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Муродбек Давлатов болаларнинг ёзги оромгоҳлари учун путёвка харид қилишни фермер хўжаликлари ва маҳаллий ташкилотлар зиммасига мажбурий равишда юклагани ҳақида аудиоёзув тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳокимнинг кўрсатмаси туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили томонидан расмий равишда етказилган.

Албатта, болаларнинг дам олишини таъминлаш, оромгоҳлар ташкил этиш — эътиборга лойиқ, ижобий ташаббус. Аммо бу каби ишлар ҳомийликнинг ихтиёрий тамойиллари асосида ташкил этилиши лозим. Фермерларнинг молиявий аҳволи ва мавсумий иш ҳажми эътиборга олинмасдан юклатилган вазифа эса адолатсизлик туйғусини уйғотади.

Мажбурлаш йўли билан эмас, аксинча, очиқ-ошкора, шаффоф ва халқчилик руҳида ташкил этилган ҳомийлик акциялари орқали бундай ташаббуслар амалга оширилса, жамоатчиликнинг ишончи мустаҳкамланади.

Фермерлар жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланади. Уларга қўшимча юк юклашдан аввал, уларнинг имкониятлари ва шароитларини инобатга олиш лозим. Бундай қарорлар жамоатчилик билан маслаҳатлашган ҳолда, очиқ ва адолатли равишда қабул қилинса, бу ҳам ишонч, ҳам ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди: 22 ёшли қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида одам савдосига қарши қаратилган жиноятнинг олди олинди.

Маълум бўлишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 54 ёшли Х.Т. исмли аёл ўзига таниш бўлган 22 ёшли қизни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиши учун юборишга уринган. У қизни алдаш орқали мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропортида учиш арафасида ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, қизнинг йўлкираси ва бошқа харажатлари Санкт-Петербургда яшовчи «Зуля» исмли аёл томонидан тўлаб берилган. Эвозига, қиз у ерда жиноий фаолият – фоҳишалик билан шуғулланиши керак эди. Шунингдек, Х.Т. қизни етказиб бергани учун «Зуля»дан моддий мукофот олишга келишган.

Ҳозирда ушланган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «а» ва «з» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
1 июлдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тўловлари оширилади

Тошкент вилоятида 2025 йил 1 июлдан бошлаб ичимлик ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорига асосан маълум қилинди.

Янги тартибга кўра, ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланди:

аҳоли учун – 1 куб метрга 2600 сўм,

бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун – 1 куб метрга 15 000 сўм.


Оқова сув хизмати эса қуйидаги тўловлар билан амалга оширилади:

аҳоли учун – 1 куб метрга 1300 сўм,

бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун – 1 куб метрга 3000 сўм.


Янги тарифлар "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ, "Мусаффо оби ҳаёт магистраль сув таъминоти" АЖ ва "Чимган-Чорбоғ магистраль сув таъминоти" АЖ орқали кўрсатиладиган хизматларга тааллуқли.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 февралда қабул қилинган қарорга мувофиқ, аҳоли учун ичимлик суви 1500 сўм, оқова сув хизмати эса 1000 сўм этиб белгиланган эди. Яъни, янги тарифлар билан аҳоли учун ҳам нархларда сезиларли ошиш кузатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1😢1
Қўшимча меҳнат учун 1,5 баробар тўлов: йиллик чеклов бекор қилиниши мумкин

Ҳозирги амалдаги Меҳнат кодекси иш берувчига ходимни бир йилда 120 соатдан ортиқ иш вақтидан ташқари ишлатмасликни, бундай меҳнат учун эса камида икки баравар ҳақ тўлашни талаб қилади. Мазкур қоидалар ортиқча бюрократик юк ва юқори харажатлар туфайли иш берувчилар орасида кенг қўлланмаётгани қайд этилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида “Иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш ва унинг давомийлигини соддалаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди. Ҳужжатда қуйидаги ўзгартишлар таклиф этилмоқда:

йиллик 120 соатлик чекловни бекор қилиш;

иш вақтидан ташқари меҳнат учун тўловни икки баравар эмас, 1,5 баравар этиб белгилаш.

Ташаббускорларга кўра, чекловни юмшатиш ва тўлов коэффициентини пасайтириш орқали қўшимча меҳнат механизмларини соддалаштириш, иқтисодиётдаги иш жойларини талабга мос равишда мослаштириш ҳамда ходимлар учун қонуний компенсация кафолатларини сақлаб қолган ҳолда, иш берувчилар фаоллигини ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳа ҳали парламент муҳокамаларининг кейинги босқичларидан ўтиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2
Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, тумандаги сўнгги йиллардаги ютуқлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов соғлиғи туфайли ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этишини сўраб ариза ёзгани маълум қилинди.

Депутатлар мазкур қарорни маъқуллаб, Султановга ҳурмат-эътибор билдирдилар.

Сессияда туманни ривожлантириш борасида муҳим вазифалар белгиланди ва уларни амалга ошириш учун янги раҳбар тайинланиши таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокимининг таклифига биноан, Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевич Поп тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замон ўзгаряпти, ички ишлар ходимлари хам

Хоразмда йўлда бузилиб қолган такси автомобили ЙПХ машинаси ёрдамида устахонага олиб борилди.

Таксист амаки ҳам хайрон, бунақасини олдин кўрмаган экан.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда мактабда ўтказилган байрам тадбири вақтида битирувчи ўқувчилар қўлларига кўтариб олган газ билан тўлдирилган шарлар портлагани, натижада, баъзи қизларнинг сочи ёнгани тасвирланган видео тарқалди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Бунга газ билан тўлдирилган шарларнинг портлаши сабаб бўлган. Мазкур ҳолатдан кейин меҳнат кодексига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармагани ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢2
Ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчани ташкил этди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида, Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 25 770,5 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврида 22 199 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми йиллар кесимида, (январь-март):

2021 йил – 14 554 млн АҚШ доллари;

2022 йил – 17 024,9 млн АҚШ доллари;

2023 йил – 20 180,3 млн АҚШ доллари;

2024 йил – 22 199 млн АҚШ доллари;

2025 йил – 25 770,5 млн АҚШ долларини ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расман: бу йил абитуриентлар кириш имтиҳонида қатнашиш учун 187 500 сўм тўлов қилади

Ўрта таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов қилишлари керак.

Лекин ҳамма абитуриентлар ҳам тўлов қилмайди. Масалан:

ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
меҳрибонлик уйлари болалари;
болалар шаҳарчаси битирувчилари;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
уй шароитида қараб туриш хизмати;
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
шахсий ёрдамчи хизмати.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ucell оммавий офертаси қонун талабларига мослаштирилди

Рақобат қўмитасига фуқаро В.К.дан келиб тушган мурожаатда, Ucell (“COSCOM” МЧЖ) томонидан тақдим этилаётган оммавий офертада истеъмолчиларнинг маънавий зарарни қоплаш ҳуқуқлари чекланаётгани қайд этилган.

Қўмита томонидан ўтказилган таҳлил давомида, “PREPAID” тизимидаги офертада компания фақат тўғридан-тўғри етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши, маънавий зарар ва бой берилган даромад учун эса жавобгарлик назарда тутилмагани аниқланди.

Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ҳамда “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунларга асосан, хизмат сифати талабга жавоб бермаган ҳолларда моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарлик бўлиши шарт.

Шундан келиб чиқиб, Қўмита Ucell'га офертани қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма берди ва компания шартномага тегишли ўзгартишлар киритди. Энди оммавий офертада моддий ҳамда маънавий зарар учун жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудидан 1,5 метрли илон топилди

Маълум қилинишича, ушбу иш бошқарма инспектори томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганишлар натижасида хабарда тасвирга олинган илоннинг узунлиги 1,5 метр эканлиги ва заҳарли бўлмаган кўп рангли (нақшли) пойгачи илонлиги аниқланган.

Қайд этилишича, бу каби илонлар кемирувчилар, одамларнинг саломатлиги ва ҳаётига таҳдид соладиган юқумли касалликлар ташувчилари билан озиқланади.

“Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаролардан ушбу турдаги илонлардан хавфсирамаслик ва ортиқча қўрқувга берилмасликларини сўраб қоламиз”,

дейилади бошқарма хабарида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хатога йўл қўйганимизни тан олганмиз" – Косонда ҳокимнинг кутилмаган қарори тадбиркорнинг бошига бало бўлиши мумкин

Effect.uz ходимлари Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Марказий деҳқон бозорида мавжуд муаммолар бўйича ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Ўрганиш жараёнида Косон ҳокими А.Бойқараев томонидан 2021 йилда имзоланган қарор, 2025 йилга келиб унинг ўзи томонидан бекор қилинаётганига гувоҳ бўлдик.

Ҳоким ўша қарори билан тадбиркор Рамиз Султоновга бозорга ёндош ҳудуддан 2929 кв.м ер ажратиб берган, эндиликда эса ана шу қарорни ўзи бекор қилиш ишлари билан банд. Бунинг сабаби эса на кўкдагиларга на ердагиларга номаълум...


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3
Зоминда сел оқибатида автомобил йўли вақтинча ёпилди

2025 йил 27 май куни Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида, табиий сел оқимлари ҳосил бўлиб, маҳаллий сойлар орқали сув оқиб ўтган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотга кўра, сел оқими натижасида «Дуоба» маҳалласи Қоронғисой қишлоғидан ўтувчи автомобил йўлининг муайян қисми қум-тош қатлами билан қопланиб, транспорт ҳаракати вақтинча чекланган.

Тегишли ташкилотлар томонидан махсус муҳандислик техникалари жалб этилган ҳолда сел оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар, турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда чорва молларига ҳеч қандай моддий зарар етмагани маълум қилинган.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳаракатланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишни сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?

Туркиянинг Измир шаҳридаги тарихий Бирги қишлоғи барқарор туризмни тарғиб қилиш ва маҳаллий иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган SENTRUM лойиҳаси (Барқарор энергияга асосланган туризм амалиётлари маркази) доирасида яшил маконга айланиш учун бир қатор ўзгаришларни бошидан кечирмоқда.


👉 https://effect.uz/6436

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1