EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича масофавий солиқ текшируви ўтказилади

“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини
оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

🔹 текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;

🔹 мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;

🔹 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;

🔹 жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

🔸 фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;

🔸 дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлар учун ўқишга хужжатлар 5 июндан 25 июнгача қабул қилинади

- Бакалавриат учун my.uzbmb.uz
- Магистратура учун
magistr.edu.uz сайти орқали 1 июлдан 30 июлгача
- Ўқишни кўчирмоқчилар эса
transfer.edu.uz сайти орқали 15 июлдан 5 августгача.

Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони жорий йилнинг 28–29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади. Бу ҳақда Италия ҳукумати расмий сайти орқали маълум қилинди.

Таъкидланишича, учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши ва қатор икки томонлама келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Жоржа Мелонининг 25–26 апрель кунлари Ўзбекистонга келиши режалаштирилган эди. Аммо Ватикан раҳбари — Рим папасининг вафоти муносабати билан ташриф кечиктирилган.

Дастлабки режага кўра, бош вазир 25–26 апрель кунлари Ўзбекистонда, 26–27 апрель кунлари эса Қозоғистонда бўлиб, икки давлатга расмий ташрифдан ташқари Италия–Марказий Осиё саммитида ҳам иштирок этиши керак эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияда аёл 12 кишини пичоқлади

Гамбургда содир бўлган пичоқбозлик оқибатида камида 12 киши жароҳатланган, улардан уч нафари оғир аҳволда. Воқеа поезд платформасида содир бўлган.

Ҳужум қилган аёлни полиция ходимлари қўлга олган. Унинг айнан нима мақсадда бу ишга қўл ургани ҳозирча номаълум. Ҳодиса туфайли бош вокзалда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилган.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
“O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади

“Мамлакатимизда қайта суғурта тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-191-сон, 23.05.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 трлн сўмга етказиш;

🔹 қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш;

🔹 халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150,0 млрд сўмгача ошириш.

Қарорга кўра, “O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти (Компания) ташкил этилади ва унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸 суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш;

🔸 хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мадинада “Рақат” масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди 26 май куни тонгда Тошкент шаҳар “Рақат” жоме масжиди имоми-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. У бир неча кундан буён “Аль-Васафа” шифохонасининг реанимация бўлимида кома…
Мадинада вафот этган Ракат масжиди имоми ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳридаги Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиевнинг вафоти юзасидан баёнот берди.

Маълумотга кўра, 2025 йил 23 май куни Раббимқул домла Тошкент–Мадина авиақатнови орқали зиёратчилар гуруҳи раҳбари сифатида сафарга чиққан. Парвоз вақтида у ухлаб қолган ва уйғонмаган. Самолёт Мадина халқаро аэропортига етиб келганида, шифокорлар томонидан беморнинг аҳволи жуда оғир экани маълум бўлган: у ҳушсиз ҳолда бўлиб, саволларга жавоб бермаган.

Шундан сўнг у Мадинадаги Муовасат клиникасига жойлаштирилиб, шифокорлар томонидан “бош мия қон айланиши ўткир бузилиши, мия ўзаги структураларида ўзгариш ва мия шишиши” каби ташхислар қўйилган. Бир кун ўтиб, 24 май куни шифокорлар мия шишини камайтириш мақсадида жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Афсуски, кўрилган чораларга қарамай, Раббимқул домланинг аҳволи яхшиланмаган ва у 26 май куни эрта тонгда вафот этган.

Ҳозирги маълумотларга кўра, шу куннинг ўзида Мадинадаги Масжидун Набавийда жаноза намози ўқилиши ва Бақи қабристонида дафн маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👍9🔥1
Зафар Ҳакимов оламдан ўтди

Давлат ва жамоат арбоби, археолог олим Зафар Ҳакимов 82 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида Ўзбекистон Бадиий фонди директори, маданият вазири, Президент аппарати етакчи консультанти, Ўзтелерадиокомпания раиси каби лавозимларда ишлаган.
😢11👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макрон ва рафиқаси ўртасидаги "эркалик" ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди

25 май куни Вьетнамга амалга оширилган расмий ташриф пайтида Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Макрон ўртасидаги бир вазият ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди.

Видеода Брижит Макрон эрининг оғзини қўли билан беркитиб, юзига енгилгина қўли билан уриб қўйгани кўринади. Бу ҳолат аввал бошда жамоатчилик томонидан жиддий ва салбий ҳолат сифатида талқин қилинди.

Бироқ орадан кўп ўтмай, Елизей саройи ҳамда Макроннинг ўзи бу вазиятга изоҳ берди. Улар буни оддий ва беозор "эр-хотин орасидаги ҳазиломуз эркалик" сифатида баҳолашди. Президент Макроннинг сўзларига кўра, бу воқеа сафар олдидан содир бўлган шунчаки кулгили бир лаҳза бўлган, холос. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат жамоатчилик томонидан ортиқча ва асоссиз тарзда шиширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎4
Саудия Арабистонида алкогол тақиқига қисман барҳам берилади

Саудия Арабистони 73 йил давомида амал қилиб келган алкоголли ичимликларга оид тақиқни қисман бекор қилишга тайёрланмоқда. Мамлакат матбуоти тарқатган хабарларга кўра, 2026 йилдан бошлаб спиртли маҳсулотларни фақат танлаб олинган туристик ҳудудларда ва лицензияга эга муассасаларда сотиш ва истеъмол қилишга рухсат берилиши режалаштирилмоқда.

Бу янгилик Саудия Арабистонидаги беш юлдузли меҳмонхоналар, нуфузли дам олиш масканлари, дипломатик ҳудудлар, Синдала ороли ҳамда Неом лойиҳаси каби туристик объектларда амалга оширилиши кутилаяпти. Бироқ алкогол миқдори 20 фоиздан ортиқ бўлган ичимликлар учун тақиқ сақланиб қолади.

Ҳукуматнинг бу қадами мамлакатда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро тадбирлар — жумладан, 2030 йилги Expo кўргазмаси ва 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасидаги чоралардан бири саналади. Шунингдек, у "Vision-2030" деб номланган иқтисодий диверсификация дастурининг бир қисми сифатида ҳам кўрилмоқда.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар 1952 йилдан буён қатъий тақиқланган ва бу тақиқ ҳам маҳаллий аҳолига, ҳам хорижликларга тааллуқли эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташаббус — жойида, назорат — қатъий, натижа — аниқ!

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида ҳар куни эрталабдан маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилмоқда. Мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун аниқ топшириқлар белгиланмоқда.

Маҳаллаларда қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар танқидий ўрганилмоқда:

Ободонлаштириш ва санитария ҳолати;

Кўкаламзорлаштириш жараёни;

Болалар майдончалари ва ижтимоий объектлар ҳолати;

Чиқиндиларни йиғиш ва ташиш тизими;

Маҳаллий йўллар ва пиёдалар йўлаклари;

Ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва олиб ташлаш;

Сугориш ва кўча ёритиш тизимлари.

Ҳар бир ўрганиш жараёнида маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини раислари ва тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда аҳоли эҳтиёжлари асосида муаммоларга тезкор ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Асосий мақсад — навоийликларга янада қулай, тоза ва фаровон ҳаёт тарзини таъминлаш, фуқаролар ишончини оқлашдир!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон – истеъдодлар замини" ёшлар ҳаракати старт олмоқда: футбол ва мотивация бир майдонда

Ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Жорий йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистонда "Ўзбекистон – истеъдодлар замини" номли янги ёшлар ҳаракати фаолиятини бошлайди. Ҳаракатнинг илк йирик лойиҳаси сифатида, 5-10 июнь кунлари Миллий кутубхонаси олд майдонида кенг кўламли оммавий тадбирлар ташкил этилади.

Ушбу тадбирларнинг марказий нуқтаси 5 июнь куни Абу-Дабида бўладиган БАА-Ўзбекистон ҳамда 10 июнь кунги Ўзбекистон-Қатар ўйинлари ҳисобланади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги муваффақияти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган бу учрашувларга миллионлаб ватандошларимизнинг эътибори қаратилган.

Лойиҳа Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Барча ташкилий харажатлар Капиталбанк, Uzum ва Ucell компаниялари томонидан тўлиқ молиялаштирилаётгани эътиборга лойиқ.

Тадбирлар дастурига нафақат футбол ўйинларининг катта экранда намойиши, балки концертлар ва шоулар ҳам киритилган. Тадбирларда 100 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиши кутилмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар Телеграмдаги @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳаракатнинг асосий мақсади – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш орқали ёшларни умумий ғоя остида бирлаштириш ва уларни катта мақсадлар сари интилишга руҳлантиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Навоий шаҳрига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг тегишли буйруғига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Облақулов Бобурмирзо Саломович Навоий шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар прокурори сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун, Бобурмирзо Облақулов 1972 йилда Каттақўрғон туманида туғилган. 1989 йил Самарқанд шаҳар 31-умумтаълим мактабини тамомлаган, 1991−1995 йилларда Самарқанд давлат университетида ўқиган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Самарқанд шаҳри прокурорлигидан олдин у Бош прокуратура, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган. Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган. 2019—2022 йиллар давомида Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида ҳам фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Президент Мирзиёев триатлон соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон Кубоги доирасида юртимизга ташриф буюрган Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбари Антонио Фернандес Ариманини қабул қилди.

Учрашувда ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, триатлон спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистонда миллий триатлон мактабини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥23👎1😢1
МИБ ходимларига ундирилган қарз учун бонус белгиланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг 2024 йил 14 майдаги буйруғига кўра, давлат ижро органлари ва Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқланди. Эндиликда қарз ундирган ходимлар ижро йиғимлари ҳисобига ой якунида бонус олади.

Жисмоний шахслардан ундирилган сумма учун — 1%, юридик шахслардан — 2% миқдорида йиғим белгиланади. Шунингдек, номулкий ҳужжатлар бўйича белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.

Бюро марказий аппарати ва ҳудудий бўлимларидаги тўғридан-тўғри ундирувчи ходимлар ундирилган маблағнинг 80% қисмигача, лекин энг кўпи билан 4,62 миллион сўмгача бонус олиши мумкин.

Соддалаштирилган ёки ижроси тўхтатилган ишлар, шунингдек нотўғри маълумот киритилган ҳолатлар учун тўловлар амалга оширилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқда “Сўнгги қўнғироқ” пайтида ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетди

Ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган 48-сонли мактабда содир бўлди. Газли шарлар портлаши натижасида бир ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетди.

Ҳодисадан сўнг мактаб директори лавозимидан озод этилди. Шунингдек, директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎3😢2
“Ҳаж сафари" ниқобидаги фирибгарлик фош этилди

Сирдарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳридаги туристик фирма ходими, 1997 йилда туғилган шахс, Боёвут туманида яшовчи икки нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш баҳонасида 12 800 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди.

Текширув жараёнида ушбу турфирманинг яна икки нафар – 1980 ва 1994 йилда туғилган ходимлари ҳам фуқароларнинг ишончига кириб, уларни зиёратга юбориш ваъдаси билан алдаб, пулларини ўзлаштириш схемасини амалга оширганликлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва шубҳаланувчиларнинг иккитаси қамоққа олинди. Тергов жараёнлари давом этмоқда, шунингдек, бошқа жабрланувчилар шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятидаги тезкор тадбирда Марғилон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс Тошлоқ туманидаги фуқарони “Ҳаж” амалларини адо этишга юбориш баҳонасида 11 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерларнинг елкасидаги оғир юк: ҳомийликми ёки мажбурият?

Яқинда ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Муродбек Давлатов болаларнинг ёзги оромгоҳлари учун путёвка харид қилишни фермер хўжаликлари ва маҳаллий ташкилотлар зиммасига мажбурий равишда юклагани ҳақида аудиоёзув тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳокимнинг кўрсатмаси туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили томонидан расмий равишда етказилган.

Албатта, болаларнинг дам олишини таъминлаш, оромгоҳлар ташкил этиш — эътиборга лойиқ, ижобий ташаббус. Аммо бу каби ишлар ҳомийликнинг ихтиёрий тамойиллари асосида ташкил этилиши лозим. Фермерларнинг молиявий аҳволи ва мавсумий иш ҳажми эътиборга олинмасдан юклатилган вазифа эса адолатсизлик туйғусини уйғотади.

Мажбурлаш йўли билан эмас, аксинча, очиқ-ошкора, шаффоф ва халқчилик руҳида ташкил этилган ҳомийлик акциялари орқали бундай ташаббуслар амалга оширилса, жамоатчиликнинг ишончи мустаҳкамланади.

Фермерлар жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланади. Уларга қўшимча юк юклашдан аввал, уларнинг имкониятлари ва шароитларини инобатга олиш лозим. Бундай қарорлар жамоатчилик билан маслаҳатлашган ҳолда, очиқ ва адолатли равишда қабул қилинса, бу ҳам ишонч, ҳам ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍4👎2