EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

Тошкент шаҳрида содир бўлган кучли шамол оқибатида йиқилган дарахт фуқаролардан бирини босиб қолди ва у ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Milliy телеканалидаги «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Шифокор Мурод Қодировнинг таъкидлашича, шифохонага икки нафар жабрланувчи олиб келинган. Улардан бири оғир аҳволда бўлиб, шифохонанинг қабулхонасида вафот этган. Иккинчи бемор бош мия жароҳати билан жарроҳлик амалиётидан сўнг реанимация бўлимида даволанмоқда. Ҳозирда унинг аҳволи оғир, лекин барқарор.

Телеёзувда айтилишича, кучли шамол оқибатида йиқилган дарахт Spark русумидаги автомобил ва автобус устига ҳам қулаб тушган.

Маълумот учун, 17 май куни соат 19:00 ларда Тошкентда об-ҳаво тўсатдан кескин ўзгарган. Кучли шамол, чанг-тўзонлар кузатилди, айрим жойларда томлар учиб, дарахтлар йиқилган.

Шу вақтда Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари орасида юқори ўринга чиққан. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга мумкин қадар очиқ ҳавода юрмасликни, зарурат бўлса «103» рақами орқали тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия этди. Санэпидқўмита эса тиббий ниқоб тақиш, хонада ҳаво намлагичлардан фойдаланиш, кўпроқ сув ичишни маслаҳат берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа хизматлар шамол оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Жабрланганлар сони ҳақида расмий маълумотлар маълум қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Ўзбекистонда 1 миллион бола мамлакат бўйлаб саёҳат қиладиган дастур амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда болалар туризмини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли дастур старт олди.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, дастур доирасида ҳар йили 1 миллионга яқин мактаб ўқувчиси мамлакат бўйлаб саёҳатда бўлиш имконига эга бўлади. Дастурнинг асосий мақсади — болаларнинг бўш вақтини мазмунли, қизиқарли ва фойдали ташкил этишдан иборат.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги "Баркамол авлод" марказларида камида 100 ўринга эга бўлган махсус "Болалар сайёҳлик базалари" ташкил этилади.

Бундан ташқари, "Баркамол авлод" мактаблари, "Ёшлик" спорт жамияти ҳамда Ўқувчи ёшлар марказлари ягона тизимда бирлаштирилиб, замонавий талабларга мос равишда таъмирланади ва жиҳозланади. Уларда хорижий тиллар, сунъий интеллект, дастурлаш, анимация каби йўналишларда янги тўгараклар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢5👎3
Россияда мигрантлар учун SIM-карталарга чеклов қўйилади

Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, энди мигрантлар биртадан ортиқ телефон рақамларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Ниловнинг таъкидлашича, ушбу чеклов мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва назоратни кучайтиришга қаратилган муҳим ташаббусдир.

Маълумот учун айни пайтда, Россия фуқаролари учун 20 тагача SIM-карталардан фойдаланишга рухсат этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орзуси амалга ошмаётган орзуликлар

EFFECT.UZ'га Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Орзу МФЙда истиқомат қилувчи Темировлар оиласидан мурожаат келиб тушди.

2004 йилда фуқаро Темиров Аъзамжон яхши ниятда фуқаро Ортиқбоевичдан уй сотиб олади. Афсуски хонадон эгаси ўша пайтларда карзи борлигини баҳона қилиб, уйни номига расмийлаштириб беролмаслигини, қачонки қарзларидан батамом қутулгач, кейин уйни уларнинг номига ўтказиб беришга ваъда беради.

Уйини савдолашаётганда ҳам, пулларини бераётган пайтида ҳам Темиров Аъзамжон барча ишларни холис иккита гувоҳлар иштирокида амалга оширган. Лекин Ортиқбоевич тилҳат ёзиб беришга келганда эса эркак битта гапириши, мардлиги ҳақида ваз ўқиган. Уй эгаси ҳам унга ишониб пулларни бериб юборган.

Қолган барча тафсилотларни батафсил видео давомида кўришингиз мумкин.


👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Динора Баҳромзода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Мадинада “Рақат” масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

26 май куни тонгда Тошкент шаҳар “Рақат” жоме масжиди имоми-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. У бир неча кундан буён “Аль-Васафа” шифохонасининг реанимация бўлимида кома ҳолатида ётган эди. Манбаларга кўра, у ўпка яллиғланиши ва юқори қон босими ташхислари билан шифохонага ётқизилган.

Раббимқул Муҳаммадиев жорий йилги Ҳаж мавсумида элликбоши сифатида хизмат қиларди. Ҳодисадан хабардор шахслар имомнинг комага тушишидан аввал диний идора ва вакиллар томонидан қаттиқ танбеҳ олиши ҳақида маълум қилмоқда.

"Қори акам жуда мулойим инсон эдилар. Уларга айтилган сўз оғир ботган. Ҳатто сўкилишгани ҳақида ҳам айтишяпти,"

— деди зиёратчилардан бири.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан имомнинг вафоти юзасидан баёнот берилмади. Шунингдек, Диний қўмита имомларга бу масала бўйича чиқишлар қилмаслик ва маълумот тарқатмаслик тўғрисида кўрсатма бергани айтилмоқда.

Бу ҳолат ўтган йил Зайниддин домла билан боғлиқ вазиятни эслатади. Ўшанда ҳам имомлардан жим туриш талаб қилинган эди.

Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён “Рақат” масжидида имом-хатиб сифатида хизмат қилиб келаётган эди. Ундан аввал “Имом Термизий” масжидида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ички ишлар органларига ишга жойлаштириш баҳонасида фуқароларни алдаган шахслар фош этилди

Тошкентда Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаган, 1992 йилда Урганчда туғилган шахс Хонқа туманида яшовчи фуқарони таниш мансабдорлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У лавозим турига қараб "нарх" белгилаб, оддий лавозимлар учун 1500 доллар, офицерлик лавозимлари учун эса 2000 доллар талаб қилган.

ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн 295 минг сўм олган пайтида ушланган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида Миллий гвардиянинг Қарши шаҳар бўлими ходими ҳам фуқарони вилоят ИИБга ишга киритиш учун 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2🔥1
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мадинада “Рақат” масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди 26 май куни тонгда Тошкент шаҳар “Рақат” жоме масжиди имоми-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. У бир неча кундан буён “Аль-Васафа” шифохонасининг реанимация бўлимида кома…
Элликбоши Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

Маълум қилинишича, иссиқ ҳаво сабаб қон босими кескин ошган элликбоши Раббимқул Муҳаммадиев ўзини ёмон ҳис қилган ва уйга қайтишга рухсат сўраган. Аммо унинг ҳолатини инобатга олмасдан, диний идора вакили томонидан бақириқ ва ҳақорат билан жавоб берилган. Шундан сўнг у кома ҳолатига тушиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони 28–29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Ушбу ташриф илгарироқ амалга оширилиши режалаштирилган эди, бироқ Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан кейинроқ муддатга қолдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33👎1
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида бугунги таҳликали ва ноаниқликларга тўла шароитда ҳар бир мамлакат, аввало, энг кўп иш ўринлари яратадиган соҳаларни ҳимоялаш чораларини кўраётганини таъкидлади.

Шу муносабат билан ташқи бозордаги тебранишлар шароитида 1 миллионга яқин аҳоли ишлаётган тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётимизнинг яна бир “драйвери” бўлиши кутилаётган заргарлик саноатига янги суръат бағишлаш муҳимлиги қайд этилди.

Ўтган 4 ойда саноат 6,3 фоизга ўсиб, 290 триллион сўмга етди.

Бу – ҳозирги мураккаб шароитда ўз вақтида кўрилган чоралар натижаси. Лекин 29 та туманда ишлаб чиқариш 4,5 триллион сўмга камайган. Бу кичкина рақамлар эмас”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54👎3
Доллар курсида ўсиш кутиляпти

27 май куни АҚШ доллари расмий курси 24–25 сўмга ошиши мумкин.

Банкларда долларни сотиш бўйича энг юқори курслар:

Infinbank — 12 900 сўм

Asakabank — 12 900 сўм

BRB — 12 895 сўм

Anorbank — 12 890 сўм


Долларни сотиб олиш бўйича энг яхши таклифлар:

APEX bank — 12 930 сўм

Anorbank — 12 930 сўм

Sederatbank — 12 940 сўм

Kapitalbank — 12 945 сўм

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
"Ҳар бир бўғинда масала ҳал қилиниши шарт, акс ҳолда жавобгарлик кескин бўлади" – президент

Президентимиз таъкидлаганидек, саноат, экспорт ва тушум бўйича “республика – тармоқ – вилоят – туман” вертикал тизимидаги масалалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳал қилинганида саноатда яна 2 фоизлик ўсишга эришиш мумкин эди.

Масалан, ўтган 4 ойда Пайариқда саноат қарийб 2 бараварга, Пахтачида 38 фоизга пасайгани оқибатида ишлаб чиқариш 210 миллиард сўмга камайди.

Пойтахт саноатининг учдан бирини берадиган Сергели ва Яшнободда 300 миллиард сўмлик маҳсулот кам ишлаб чиқарилгани боис Тошкент шаҳри саноатида 1,1 фоиз ўсиш бой берилди.

Ўрта Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Оҳангарон туманлари, Ангрен, Бекобод шаҳарларидаги 25 та ҳудудий корхона ўтган йилгидан 1 триллион сўмга кам маҳсулот чиқаргани боис, 30 миллион доллар экспорт йўқотилди.

Ёки январь-март ойларида саноатда ўсиш қилган Қарши, Миришкор, Булунғур, Данғара, Ўзбекистон, Хива туманлари апрелга келиб кўрсаткичларини кескин тушириб юборган.

Шу муносабат билан уч кун муддатда “республика – тармоқ – вилоят – туман” вертикали бўйича ҳар бир масалани тезкор ҳал қилиш учун республикадан аниқ масъулларни белгилаш ва жойларга юбориш топширилди.

Вертикал бўйича қайси бўғинда муаммо ечилмаса, ўша тизим масъулларидан сўров қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60👎1
Ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади

Президент қарори билан Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.

▫️ 2025 йил 1 сентябрдан хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади.

▫️ 2026 йил 1 январдан
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:

🔹 текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;

🔹 мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;

🔹 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;

🔹 жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

▫️ 2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;

дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Президент: тўқимачилик маҳсулотлари арзон сотилмоқда, асосий муаммо — халқаро сертификат

Йиғилишда таъкидланганидек, биринчи 4 ойда экспорт 20 фоизга ошди. Юқори ўсиш суръатлари асосан кимё, озиқ-овқат, мева-сабзавот, IT, туризм ва транспорт хизматлари ҳисобидан таъминланмоқда.

Лекин тўқимачилик экспорти 825 миллион доллар, яъни ўтган йилгидан 175 миллион долларга кам бўлди.

Кўпчилик сифатга ишлаётгани билан буни кўрсатиб бера олмаяпти. Биздаги маҳсулотларнинг “номи чиқмагани” учун ташқарида жуда арзон сотилаяпти. Маҳсулот сифатини кўрсатиб, уни қиммат бозорларга олиб чиқадиган энг асосий калит, бу – халқаро сертификатлар”,

- деди Президент.

Тўқимачилик соҳасидаги 1,5 мингдан зиёд йирик ва ўрта корхонадан фақат 244 тасида халқаро сертификат бор.

Савдо-саноат палатаси ҳар бир корхонага бориб, сертификат олишга кўмаклашса, қўшилган қийматни ҳам, экспортни ҳам ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида халқаро сертификатга эга корхоналарни 20 тага етказиш, қолган ҳудудларда яна 10 тадан корхонага сертификат олишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43
Миллий брендларни дунёга танитиш учун янги тизим жорий этилади

Миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича
ҳам янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания:

- хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;

- халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;

- уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥1
Абитуриентлар учун ҳужжат топшириш саналари маълум қилинди

2025/2026 ўқув йили учун ҳужжат топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Бакалавриат йўналишлари учун ҳужжатлар 5 июндан 25 июнгача my.uzbmb.uz сайти орқали қабул қилинади.

Магистратура учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача magistr.edu.uz сайтида онлайн топширилади.

Ўқишни кўчириш (трансфер) учун аризалар 15 июлдан 5 августгача transfer.edu.uz орқали қабул қилинади.

Барча жараёнлар фақат онлайн тарзда амалга оширилади. Ҳар бир йўналиш учун ҳужжат топшириш муддати чекланган — абитуриентлардан белгиланган санада ҳужжатларни топшириш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
“Mall of Uzbekistan” — миллий маҳсулотлар учун янги савдо майдони яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда тайёр кийим кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4 мингдан зиёд корхона бор.

Лекин уларни аҳолига танитиб, кенг танлов имконини берадиган, миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган “Mall of Uzbekistan” йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ердаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади.

Ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оиладан бўлган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланган.

Эндиликда тўқимачилик ва чарм корхоналарига эҳтиёжманд одамларни ишга олиш бўйича 15 фоизли меъёр 2 баробар камайтирилади. Бундан буён имтиёз олиш учун корхонада эҳтиёжманд одамлар билан бирга ногиронлиги бор ишчилар ҳам ҳисобга олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилади

“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини
оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш асосий мақсад этиб белгиланди.

Тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддат бекор қилинади.

Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади.

Шунингдек, рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (Оператор) томонидан бепул тақдим этилади

Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

🔹 импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;

🔹 рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 июндан “қизил” ва “сариқ” тоифадаги оилалар учун давлат хизматлари тўловларида чегирмалар жорий этилади

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда "сариқ" тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, "қизил" тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади.

Маълумот учун 2025 йил 15 майдан камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилаларни “қизил”, “сариқ” ҳамда “яшил” тоифаларга тақсимлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини уларнинг тоифасига қараб кўрсатиш белгиланган.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
4 ойда Ўзбекистонда 74 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 74 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,3 % га ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2