EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Олотда газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин рўй берди.

Маълумотларга кўра, 23 май куни соат 21:15 атрофида Жайхунобод маҳалласидаги “Сирож сервиз” МЧЖга тегишли шохобчада “Камаз” автомобилига газ қуйиш пайтида чақнаш содир бўлган ва натижада ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 2 та ёнғин ўчириш гуруҳи соат 21:19 да етиб борган ва 21:40 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғинни ўчиришга киришган фуқаролар тан жароҳати олган, улар шифокорлар назоратида ва ҳолатлари қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ҳодиса пайтида ҳеч қандай портлаш кузатилмаган. Тезкор маълумотларга кўра, ёнғин автоцистернанинг ён қисмидаги газ қуйиш ускуналари ҳамда суюлтирилган углеводород газыга таъсир этган.

Ҳодиса техник жараён қоидалари бузилиши натижасида юзага келган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2🔥1
ДХХ: Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари моддий манфаатдорлик эвазига “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жумладан, ушбу жиноят иши доирасида ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими, шунингдек, МЧЖ директори ва ҳисобчиси ҳамда 2 нафар норасмий раҳбари гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та LI 9 электромобиль, 2 та “Gentra”, 1 та “Nexia 3” автомашинаси, 1268 блокда “TEREA” номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компьютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сўнгги қўнғироқ» ортидан қоида бузганлик бўйича 256 та ҳолат аниқланди

Кенг қамровли тарғибот ишларига қарамасдан, бугун — «Сўнгги қўнғироқ» куни соат 14:00 гача республика бўйлаб вояга етмаганлар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди.

Улар орасида ҳатто 5-синф ўқувчиси ҳам мавжуд. Фожиаларнинг олдини олиш учун барча ота-оналар ва катталардан масъулиятли бўлиш сўраб қолинади. Назорат тадбирлари давом эттирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Ўзбекистонда умр давомийлиги бўйича янги рекорд қайд этилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил якунида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди. Бу 2023 йилдаги 74,7 ёшга нисбатан сезиларли ўсишни англатади.

1991 йилда 66,4 ёш бўлган кўрсаткич бугунги кунгача босқичма-босқич ўсиб, аҳоли соғлиғи ва ҳаёт сифатидаги ижобий ўзгаришларни намоён қилмоқда.

Аввалроқ 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этгани маълум қилинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍5
Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тадбир чоғида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. хорижда ишлаб чиқарилган 530 дона электрон тамаки маҳсулотини фуқаро М.Г.га 5 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълумотларга кўра, ушбу электрон тамаки воситалари расмий рўйхатдан ўтказилмаган ва белгиланган тартибда лицензиялаштирилмаган ҳолда мамлакатга олиб кирилган. Мазкур ҳолат мамлакат қонунчилиги талабларига зид бўлиб, аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи ҳолатлар сирасига киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида неча киши мактабни битирди?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йилда барча мулкчилик шакли бўйича умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчиларнинг умумий сони 455,2 минг нафарни ташкил этади.

Шундан 243,1 минг нафари қиз болалар. Жами 11-синф битирувчилари кўрсаткичи 2023/2024 ўқув йилга нисбатан солиштирилганда 49,2 минг нафарга ёки 12,1 % га ошган.

Ҳудудлар бўйича 2025 йилда умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчилар сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси – 25 987 нафар;

Андижон – 39 598 нафар;

Бухоро – 23 619 нафар;

Жиззах – 18 367 нафар;

Қашқадарё – 44 670 нафар;

Навоий – 13 427 нафар;

Наманган – 37 476 нафар;

Самарқанд – 51 875 нафар;

Сурхондарё – 35 997 нафар;

Сирдарё – 11 105 нафар;

Тошкент – 35 764 нафар;

Фарғона – 47 068 нафар;

Хоразм – 29 074 нафар;

Тошкент ш. – 41 132 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Қўқонда 60 ёшли шахс уйида 47 туп кўкнори етиштираётгани аниқланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонлардан бирида парваришлаб келинаётган 47 туп кўкнори фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида ўтказилган «Қорадори-2025» тезкор тадбири давомида «Аширқулмерган» маҳалласида яшовчи 60 ёшли Ё.Х.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида ушбу шахс томорқасида 47 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.

Бундан ташқари Данғара тумани ИИО ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда юқоридаги каби ҳолатлардан яна бири аниқланган. Маълум бўлишича, «Қашқар» маҳалласида яшовчи 49 ёшли аёл яшаш хонадонида 118 туп агротехник ишлов берилган кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликни экиб, парваришлаб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Чотқолда қурилаётган ГЭС инсонлар ҳаёти учун хавфли эмасми?

Жорий йилнинг 23 май куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан журналистлар ҳамда блогерлар учун Қуйи Чотқол ГEС қурилиши объектида пресс-тур ташкил қилинди.

Унда қатнашган турли ОАВ вакиллари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсининг белгиланган ҳудудида қурилиш ишлари режавий асосда давом эттирилаётганига гувоҳ бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, барпо этилаётган ушбу гидротехник иншоот лойиҳасида ҳар бирининг қуввати 22,5 МВт бўлган 4 та гидроагрегатни ўрнатиш мўлжалланган бўлиб, Қуйи Чотқол ГEСнинг ўрнатилган қуввати эса 90 МВт, йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 300 млн. КВт. соатга тенг, яъни ГEС қуввати келажакда ўртача 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши кўзда тутилган.


👉 Видеони кўриш

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
«Сизга ачинаман, жаноблар!» деб номланган пост камситиш деб топилди

Тошкент шаҳар ФИБ Миробод туманлараро суди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан Тошкент давлат юридик университетининг икки ўқитувчиси томонидан берилган даъво юзасидан қарор чиқарди. Суд Ташановга ҳар бири фойдасига 25 млн сўмдан жами 50 млн сўм маънавий зарар тўлашга ва Facebook’даги «Сизга ачинаман, жаноблар!» сарлавҳали пости учун расман узр сўраб, раддия эълон қилиш мажбуриятини юклаган.

Суд йиғилиши 2025 йил 23 май куни судья Беҳзод Сагатов раислигида ёпиқ ҳолда ўтказилган.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ ҳимоячисининг мазкур пости университет ўқитувчилари Раззоқ Алтиев ва Отабек Нарзиевнинг шарафи, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига доғ туширган деб баҳоланган. Шу сабабли улар 2025 йил 28 февраль куни судга мурожаат қилиб, постда келтирилган фикрлар учун Ташановдан 200 млн сўм маънавий товон, узр сўраш, постни ўчириш ва раддия беришни талаб қилишган.

Суд даъвогарлар талабининг бир қисмини қаноатлантириб, маънавий зарар учун 50 млн сўм тўлаш ва пост бўйича раддия ҳамда узр сўраш вазифасини юклаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎24👍12😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асака тумани ҳокими фуқарони ҳақорат қилгани айтилмоқда – овозли хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Асака тумани ҳокими Насибулло Мўминовга тааллуқли деб даъво қилинаётган овозли ёзув кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда ҳоким бир фуқаро билан асабий тарзда тортишиб, ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани эшитилади.

Айни пайтда бу овозли хабар юзасидан расмий идоралар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎29👍4😢1
Энди уй ёки ерингиз сносга тушадими-йўқми — осонликча аниқлаш мумкин!

Эндиликда фуқаролар ўзларига тегишли ер ёки уйнинг сносга тушган-тушмаганини осон ва шаффоф тарзда текшириб олиш имконига эга. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг тасдиқланган бош режасига асосланган интерфаол харита ишлаб чиқилди.

Ушбу онлайн харита орқали шаҳар ҳудудидаги қурилиш, реконструкция ва снос ишлари режалаштирилган жойлар аниқ кўрсатилади. Фуқаролар манзил бўйича маълумот киритиб, ўз мулкининг келажакда қандай ўзгаришларга дуч келиши мумкинлигини билиб олишлари мумкин.

Бу янгилик қурилиш ва мулк соҳасида шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Харитани кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Фарғонада 49 ёшли аёлнинг ҳовлисидан 100 дан ортиқ кўкнори ўсимлиги топилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида 1976-йилда туғилган 49 ёшли аёл қўлга олинди. Текширувлар давомида у ўз хонадонида 118 туп гиёҳвандлик моддасига ўхшаш кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу ноқонуний фаолият фош этилди ва аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни бундай ноқонуний ишлардан узоқ туришга ва қонунбузарликларга қарши ҳамжиҳатликда курашишга чақиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1
Таниқли шифокор Ҳасанали Ҳайдаров вафот этди

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ҳайдаров Ҳасанали Раҳмонович 71 ёшида вафот этди.
Ҳ. Ҳайдаров 1954 йил 16 мартда Риштон туманида туғилган. 1977 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

У турли йилларда Республика суд-тиббий экспертиза Бош бюроси шифокори, Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида масъул лавозимларида ишлаган.
Ҳасанали Ҳайдаров 1982 йилдан Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиали бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

EFFECT.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийлик 245 нафар зиёратчи Ҳаж сафарига кузатилди

Бугун тонгда Навоий вилоятидан 245 нафар фуқаро муқаддас Ҳаж зиёратига йўл олди.

Зиёратчиларни кузатиш маросимида вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
  
Жорий йилда вилоятимиздан жаъми 410 киши Ҳаж зиёратига боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

Тошкент шаҳрида содир бўлган кучли шамол оқибатида йиқилган дарахт фуқаролардан бирини босиб қолди ва у ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Milliy телеканалидаги «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Шифокор Мурод Қодировнинг таъкидлашича, шифохонага икки нафар жабрланувчи олиб келинган. Улардан бири оғир аҳволда бўлиб, шифохонанинг қабулхонасида вафот этган. Иккинчи бемор бош мия жароҳати билан жарроҳлик амалиётидан сўнг реанимация бўлимида даволанмоқда. Ҳозирда унинг аҳволи оғир, лекин барқарор.

Телеёзувда айтилишича, кучли шамол оқибатида йиқилган дарахт Spark русумидаги автомобил ва автобус устига ҳам қулаб тушган.

Маълумот учун, 17 май куни соат 19:00 ларда Тошкентда об-ҳаво тўсатдан кескин ўзгарган. Кучли шамол, чанг-тўзонлар кузатилди, айрим жойларда томлар учиб, дарахтлар йиқилган.

Шу вақтда Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари орасида юқори ўринга чиққан. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга мумкин қадар очиқ ҳавода юрмасликни, зарурат бўлса «103» рақами орқали тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия этди. Санэпидқўмита эса тиббий ниқоб тақиш, хонада ҳаво намлагичлардан фойдаланиш, кўпроқ сув ичишни маслаҳат берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа хизматлар шамол оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Жабрланганлар сони ҳақида расмий маълумотлар маълум қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Ўзбекистонда 1 миллион бола мамлакат бўйлаб саёҳат қиладиган дастур амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда болалар туризмини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли дастур старт олди.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, дастур доирасида ҳар йили 1 миллионга яқин мактаб ўқувчиси мамлакат бўйлаб саёҳатда бўлиш имконига эга бўлади. Дастурнинг асосий мақсади — болаларнинг бўш вақтини мазмунли, қизиқарли ва фойдали ташкил этишдан иборат.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги "Баркамол авлод" марказларида камида 100 ўринга эга бўлган махсус "Болалар сайёҳлик базалари" ташкил этилади.

Бундан ташқари, "Баркамол авлод" мактаблари, "Ёшлик" спорт жамияти ҳамда Ўқувчи ёшлар марказлари ягона тизимда бирлаштирилиб, замонавий талабларга мос равишда таъмирланади ва жиҳозланади. Уларда хорижий тиллар, сунъий интеллект, дастурлаш, анимация каби йўналишларда янги тўгараклар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢5👎3
Россияда мигрантлар учун SIM-карталарга чеклов қўйилади

Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, энди мигрантлар биртадан ортиқ телефон рақамларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Ниловнинг таъкидлашича, ушбу чеклов мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва назоратни кучайтиришга қаратилган муҳим ташаббусдир.

Маълумот учун айни пайтда, Россия фуқаролари учун 20 тагача SIM-карталардан фойдаланишга рухсат этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орзуси амалга ошмаётган орзуликлар

EFFECT.UZ'га Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Орзу МФЙда истиқомат қилувчи Темировлар оиласидан мурожаат келиб тушди.

2004 йилда фуқаро Темиров Аъзамжон яхши ниятда фуқаро Ортиқбоевичдан уй сотиб олади. Афсуски хонадон эгаси ўша пайтларда карзи борлигини баҳона қилиб, уйни номига расмийлаштириб беролмаслигини, қачонки қарзларидан батамом қутулгач, кейин уйни уларнинг номига ўтказиб беришга ваъда беради.

Уйини савдолашаётганда ҳам, пулларини бераётган пайтида ҳам Темиров Аъзамжон барча ишларни холис иккита гувоҳлар иштирокида амалга оширган. Лекин Ортиқбоевич тилҳат ёзиб беришга келганда эса эркак битта гапириши, мардлиги ҳақида ваз ўқиган. Уй эгаси ҳам унга ишониб пулларни бериб юборган.

Қолган барча тафсилотларни батафсил видео давомида кўришингиз мумкин.


👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Динора Баҳромзода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Мадинада “Рақат” масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

26 май куни тонгда Тошкент шаҳар “Рақат” жоме масжиди имоми-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. У бир неча кундан буён “Аль-Васафа” шифохонасининг реанимация бўлимида кома ҳолатида ётган эди. Манбаларга кўра, у ўпка яллиғланиши ва юқори қон босими ташхислари билан шифохонага ётқизилган.

Раббимқул Муҳаммадиев жорий йилги Ҳаж мавсумида элликбоши сифатида хизмат қиларди. Ҳодисадан хабардор шахслар имомнинг комага тушишидан аввал диний идора ва вакиллар томонидан қаттиқ танбеҳ олиши ҳақида маълум қилмоқда.

"Қори акам жуда мулойим инсон эдилар. Уларга айтилган сўз оғир ботган. Ҳатто сўкилишгани ҳақида ҳам айтишяпти,"

— деди зиёратчилардан бири.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан имомнинг вафоти юзасидан баёнот берилмади. Шунингдек, Диний қўмита имомларга бу масала бўйича чиқишлар қилмаслик ва маълумот тарқатмаслик тўғрисида кўрсатма бергани айтилмоқда.

Бу ҳолат ўтган йил Зайниддин домла билан боғлиқ вазиятни эслатади. Ўшанда ҳам имомлардан жим туриш талаб қилинган эди.

Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён “Рақат” масжидида имом-хатиб сифатида хизмат қилиб келаётган эди. Ундан аввал “Имом Термизий” масжидида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ички ишлар органларига ишга жойлаштириш баҳонасида фуқароларни алдаган шахслар фош этилди

Тошкентда Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаган, 1992 йилда Урганчда туғилган шахс Хонқа туманида яшовчи фуқарони таниш мансабдорлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У лавозим турига қараб "нарх" белгилаб, оддий лавозимлар учун 1500 доллар, офицерлик лавозимлари учун эса 2000 доллар талаб қилган.

ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн 295 минг сўм олган пайтида ушланган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида Миллий гвардиянинг Қарши шаҳар бўлими ходими ҳам фуқарони вилоят ИИБга ишга киритиш учун 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2🔥1