This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
Красноярскда Хитой ва Ўзбекистондан келган 25 нафар ишчи оммавий муштлашув туфайли қўлга олинди. Россиянинг Красноярск шаҳридаги қурилиш майдончасида Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди.
Полиция вазиятни ижтимоий тармоқларни кузатиш чоғида билиб олган. Ҳодиса 19 май куни Глинка кўчасида содир бўлган. Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган. Таъкидланишича, эркаклар Хитойнинг қурилиш компаниясида ишлайди.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши шифохонага мурожаат қилган; уларнинг жароҳати табиати ҳақида маълумот берилмади.
Муаллиф: Баҳорой Исмоилова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍6👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Олмазор” метро бекатида поезд тўхтаб қолди
Тошкент метрополитенига кўра, бугун соат 16:48 атрофида ҳаракатланиши керак бўлган 9-сонли поезд ҳаво компрессорида носозлик аниқланган.
Шундан сўнг поезд ҳаракати тўхтатилиб, йўловчилар бекатга туширилган. Носоз поезд эса электродепога юборилган. Кейин эса 3 дақиқа ўтиб, орқадан келган поезд йўловчиларни манзилига олиб кетган.

👍5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур мем видеодаги болакай Украинадаги урушда ҳалок бўлгани айтилмоқда
Россия телеграм каналларининг ёзишича, Исаак Величко Украина Қуролли кучларида хизмат қилган ва Константиновский йўналишидаги жангларда вафот этган.
Муаллиф: Баҳорой Исмоилова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия телеграм каналларининг ёзишича, Исаак Величко Украина Қуролли кучларида хизмат қилган ва Константиновский йўналишидаги жангларда вафот этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ва сардорлар учрашуви: Навоий шаҳар ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
Навоий шаҳрида "Ҳоким ва сардорлар учрашуви" деб номланган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар ҳокими ёшлар — мактаб ва коллеж сардорлари билан очиқ мулоқот олиб борди. Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббуслари, муаммолари ва таклифлари тингланди. Ҳоким ёшларга доимий қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаб, уларнинг фаоллиги жамият тараққиётида муҳим ўрин тутишини қайд этди. Тадбир самимий ва қизғин муҳитда ўтди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда янги ғоялар билан бўлишиш имкониятига эга бўлишди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар Қуйи Чотқол ГЭС қурилишида
Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташаббуси билан ташкил этилган пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Қуйи Чотқол Гидроэлектростанцияси қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Ташриф давомида амалга оширилган ишлар, қурилиш жараёнидаги муҳим босқичлар ва режалаштирилган лойиҳалар иштирокчиларга атрофлича таништирилди.
Тадбир кун тартибидаги воқеалар янгиликларга бойлиги ва аҳамияти билан алоҳида эътиборга лойиқ бўлди.
Effect.uz нашри янгиликларни сизга тезкор ва аниқ етказишда давом этади.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова.

👍5😢1
Ўқувчиларни мактабдан мактабга кўчириш вақтинча тўхтайди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Маъмурий регламент асосида амалга ошириладиган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш хизматлари 2025 йилнинг 26 майидан 31 июлигача вақтинча тўхтатилади.
Бу даврда электрон платформа — erp.maktab.uz орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш ишлари олиб борилади.
Ўқувчиларни бошқа мактабга кўчириш хизмати 2025 йил 1 августдан қайта йўлга қўйилади.

👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мусофирчилик сарсончиликми? EFFECT.UZ'га Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган ходимлардан мурожаат келиб тушди. "Бизлар бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳридаги "Yuksalish consulting"…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқларингиз давлат кафолатида – Миграция агентлиги Россияда алданган фуқароларга тезкор ёрдам қўлини узатди
Effect.uz томонидан Тошкент шаҳридаги "Yuksalish consulting" компанияси Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган фуқароларига иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур мурожаат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Қувонарлиси, 23 май куни Миграция агентлиги масъуллари мурожаатчилар билан онлайн мулоқот ўтказиб, муаммони ўрганган.
Шунингдек, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг иш ҳақлари умумий 286 минг рубл миқдорида иш берувчидан ундириб берилган.
Фуқароларнинг ҳужжатлари қайтариб олиниб, Миграция агентлиги меҳнатни давом эттириш учун уларга бошқа бўш иш ўринлари тавсия этган.
Шунингдек, ушбу консалтинг фирма фаолияти қонуний тартибда ўрганилиши айтилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳар қандай оғир вазиятларда Миграция агентлигига мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.
📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар 👉бу ерда
🌐 @huquqiy_yordam_uzbot телеграм ботига ёзиш мумкин
📌 Миграция агентлиги ваколатхонасига ҳам мурожаат қилиш мумкин:
📞+79250454744
Телеграм: @pomoshrussiamigrant
🇷🇺🇺🇿Россиядаги бош консулхоналар манзили ва телефон рақамлари 👉бу ерда.
👍7😢5👎1🔥1
Илм – энг олий шараф: Навоийда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бошланди
Бугун мамлакатимизда барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмоқда. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчи ёшларни табриклади ва уларга катта ишонч билдирди.
Вилоят раҳбари билим майдонининг энг фаол ва ютуқли ўқувчилари учун китоб тўпламлари совға қилди.
Маълумот учун: жорий йилда вилоятдаги 368 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 16 900 нафар, 11-синфини эса 12 497 нафар ўқувчи тугатмоқда.
Битирувчилар орасида 550 нафари олтин, 76 нафари кумуш медалга даъвогарлар, шунингдек, 226 нафар ёшларимиз мактабни тугатмасдан олдин талаба бўлган. 6 349 нафар ўқувчи эса халқаро ва миллий сертификатларга эга бўлгани ҳам қувонарли ҳолатдир.
Вилоят бўйлаб “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ҳануз давом этмоқда.

👍11👎1
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Хоразмда металлолом сифатида топширилган снаряд портлаб, бир киши вафот этди. 11 апрель куни темир-терсакларни йиғиш ва тушириш жараёнида снаряд портлаши содир бўлди. Оқибатда шу жойда ишлаган 31 ёшли О.Б. оғир жароҳатланиб, ҳаётдан кўз юмди.
Маълум қилиндики, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган эди.
Мудофаа вазирлиги маълумот беришича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ва металлоломга топширилган. Фуқаролар бундай ҳолларда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезда хабар бериши лозим.
Ҳарбий хизматчиларнинг ушбу ҳолатга алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилишмагани таъкидланди. Бу турдаги снарядлар Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас ва 1970-йилларда қўлланилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, портлашдан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари ва сапёрлар воқеа жойига етиб борган. Текширувда шохобчада яна 30 дан ортиқ снаряд топилган.
Марҳумнинг онаси ўғли оила боқувчиси бўлганини ва унинг икки фарзанди етим қолганини маълум қилган. У снарядларни сотган ва сотиб олиб шохобчага келтирган шахсларга қатъий жазо қўллашни сўрамоқда.

👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ЙПХ ходими электрошокер билан ҳайдовчини тинчлантирмоқчи бўлган» – Сурхондарёда ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасидаги можаронинг сабаблари очиқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎9🔥2😢1
Олотда газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин рўй берди.
Маълумотларга кўра, 23 май куни соат 21:15 атрофида Жайхунобод маҳалласидаги “Сирож сервиз” МЧЖга тегишли шохобчада “Камаз” автомобилига газ қуйиш пайтида чақнаш содир бўлган ва натижада ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса жойига 2 та ёнғин ўчириш гуруҳи соат 21:19 да етиб борган ва 21:40 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғинни ўчиришга киришган фуқаролар тан жароҳати олган, улар шифокорлар назоратида ва ҳолатлари қониқарли деб баҳоланмоқда.
Ҳодиса пайтида ҳеч қандай портлаш кузатилмаган. Тезкор маълумотларга кўра, ёнғин автоцистернанинг ён қисмидаги газ қуйиш ускуналари ҳамда суюлтирилган углеводород газыга таъсир этган.
Ҳодиса техник жараён қоидалари бузилиши натижасида юзага келган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

👍3😢2🔥1
ДХХ: Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари моддий манфаатдорлик эвазига “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жумладан, ушбу жиноят иши доирасида ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими, шунингдек, МЧЖ директори ва ҳисобчиси ҳамда 2 нафар норасмий раҳбари гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та LI 9 электромобиль, 2 та “Gentra”, 1 та “Nexia 3” автомашинаси, 1268 блокда “TEREA” номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компьютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍13🔥1