Изник: насронийликнинг тирик музейи
Рим Папаси Лев XIV нинг Никеа Биринчи Кенгашининг 1700 йиллиги муносабати билан Туркиянинг Изник шаҳрига ташрифи учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилиши шаҳарни бутун дунё диққат марказига айлантирди.
👉 https://effect.uz/6435
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил энг кўп ишлаб чиқарилган машина қайси?
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–апрель ойларида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш соҳасида юқори ўсиш кузатилди. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу тўрт ойда мамлакатда жами 122 минг 384 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида «Cobalt» русуми энг юқори кўрсаткични қайд этди. Тўрт ойда 44 минг 747 дона «Cobalt» автомобили конвейердан чиқди. Бу умумий ишлаб чиқарилган машиналарнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади.
Ундан кейинги ўринда «Damas» русуми турибди — 29 минг 955 дона.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍3😢2👎1
Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш тақиқланди
АҚШ ҳукумати федерал талабларга риоя қилмаётгани учун Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш имкониятини бекор қилди. Бу ҳақида «The Economic Times» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарор Гарвард университетида таҳсил олаётган 6 минг 800 нафар талабанинг кейинги фаолиятига таъсир қилади. Сабаби энди улар ўз ўқишини кўчиришга мажбур бўлиши мумкин.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Трамп маъмуриятининг Гарвард университетига хорижлик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорини университетнинг яҳудий талабалар учун хавфсиз муҳитни таъминлай олмаётгани ва тенглик сиёсати тўғри йўлга қўйилмагани билан изоҳлаган.

👍4👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
Красноярскда Хитой ва Ўзбекистондан келган 25 нафар ишчи оммавий муштлашув туфайли қўлга олинди. Россиянинг Красноярск шаҳридаги қурилиш майдончасида Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди.
Полиция вазиятни ижтимоий тармоқларни кузатиш чоғида билиб олган. Ҳодиса 19 май куни Глинка кўчасида содир бўлган. Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган. Таъкидланишича, эркаклар Хитойнинг қурилиш компаниясида ишлайди.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши шифохонага мурожаат қилган; уларнинг жароҳати табиати ҳақида маълумот берилмади.
Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

👍6👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Олмазор” метро бекатида поезд тўхтаб қолди
Тошкент метрополитенига кўра, бугун соат 16:48 атрофида ҳаракатланиши керак бўлган 9-сонли поезд ҳаво компрессорида носозлик аниқланган.
Шундан сўнг поезд ҳаракати тўхтатилиб, йўловчилар бекатга туширилган. Носоз поезд эса электродепога юборилган. Кейин эса 3 дақиқа ўтиб, орқадан келган поезд йўловчиларни манзилига олиб кетган.

👍5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур мем видеодаги болакай Украинадаги урушда ҳалок бўлгани айтилмоқда
Россия телеграм каналларининг ёзишича, Исаак Величко Украина Қуролли кучларида хизмат қилган ва Константиновский йўналишидаги жангларда вафот этган.
Муаллиф: Баҳорой Исмоилова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия телеграм каналларининг ёзишича, Исаак Величко Украина Қуролли кучларида хизмат қилган ва Константиновский йўналишидаги жангларда вафот этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ва сардорлар учрашуви: Навоий шаҳар ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
Навоий шаҳрида "Ҳоким ва сардорлар учрашуви" деб номланган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар ҳокими ёшлар — мактаб ва коллеж сардорлари билан очиқ мулоқот олиб борди. Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббуслари, муаммолари ва таклифлари тингланди. Ҳоким ёшларга доимий қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаб, уларнинг фаоллиги жамият тараққиётида муҳим ўрин тутишини қайд этди. Тадбир самимий ва қизғин муҳитда ўтди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда янги ғоялар билан бўлишиш имкониятига эга бўлишди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар Қуйи Чотқол ГЭС қурилишида
Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташаббуси билан ташкил этилган пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Қуйи Чотқол Гидроэлектростанцияси қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Ташриф давомида амалга оширилган ишлар, қурилиш жараёнидаги муҳим босқичлар ва режалаштирилган лойиҳалар иштирокчиларга атрофлича таништирилди.
Тадбир кун тартибидаги воқеалар янгиликларга бойлиги ва аҳамияти билан алоҳида эътиборга лойиқ бўлди.
Effect.uz нашри янгиликларни сизга тезкор ва аниқ етказишда давом этади.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова.

👍5😢1
Ўқувчиларни мактабдан мактабга кўчириш вақтинча тўхтайди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Маъмурий регламент асосида амалга ошириладиган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш хизматлари 2025 йилнинг 26 майидан 31 июлигача вақтинча тўхтатилади.
Бу даврда электрон платформа — erp.maktab.uz орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш ишлари олиб борилади.
Ўқувчиларни бошқа мактабга кўчириш хизмати 2025 йил 1 августдан қайта йўлга қўйилади.

👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Мусофирчилик сарсончиликми? EFFECT.UZ'га Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган ходимлардан мурожаат келиб тушди. "Бизлар бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳридаги "Yuksalish consulting"…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқларингиз давлат кафолатида – Миграция агентлиги Россияда алданган фуқароларга тезкор ёрдам қўлини узатди
Effect.uz томонидан Тошкент шаҳридаги "Yuksalish consulting" компанияси Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган фуқароларига иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур мурожаат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Қувонарлиси, 23 май куни Миграция агентлиги масъуллари мурожаатчилар билан онлайн мулоқот ўтказиб, муаммони ўрганган.
Шунингдек, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг иш ҳақлари умумий 286 минг рубл миқдорида иш берувчидан ундириб берилган.
Фуқароларнинг ҳужжатлари қайтариб олиниб, Миграция агентлиги меҳнатни давом эттириш учун уларга бошқа бўш иш ўринлари тавсия этган.
Шунингдек, ушбу консалтинг фирма фаолияти қонуний тартибда ўрганилиши айтилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳар қандай оғир вазиятларда Миграция агентлигига мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам.
📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар 👉бу ерда
🌐 @huquqiy_yordam_uzbot телеграм ботига ёзиш мумкин
📌 Миграция агентлиги ваколатхонасига ҳам мурожаат қилиш мумкин:
📞+79250454744
Телеграм: @pomoshrussiamigrant
🇷🇺🇺🇿Россиядаги бош консулхоналар манзили ва телефон рақамлари 👉бу ерда.
👍7😢5👎1🔥1
Илм – энг олий шараф: Навоийда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бошланди
Бугун мамлакатимизда барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмоқда. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчи ёшларни табриклади ва уларга катта ишонч билдирди.
Вилоят раҳбари билим майдонининг энг фаол ва ютуқли ўқувчилари учун китоб тўпламлари совға қилди.
Маълумот учун: жорий йилда вилоятдаги 368 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 16 900 нафар, 11-синфини эса 12 497 нафар ўқувчи тугатмоқда.
Битирувчилар орасида 550 нафари олтин, 76 нафари кумуш медалга даъвогарлар, шунингдек, 226 нафар ёшларимиз мактабни тугатмасдан олдин талаба бўлган. 6 349 нафар ўқувчи эса халқаро ва миллий сертификатларга эга бўлгани ҳам қувонарли ҳолатдир.
Вилоят бўйлаб “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ҳануз давом этмоқда.

👍11👎1