EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрам қонунбузарликка айланмаслиги керак: ИИББ битирувчилар ва ота-оналарни оғир оқибатлардан огоҳлантирди

25 май – “Сўнги қўнғироқ” куни. Бу сана ҳар йили битирувчилар учун унутилмас хотира ва байрам сифатида ўтиши керак. Бироқ, Ички ишлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, бу кун барча учун ҳам шундай ёқимли хотира сифатида ёдда қолмаслиги мумкин.

ИИББ қайд этишича, баъзи битирувчи ўқувчилар “битирув кечаси” учун керакли маблағни топиш мақсадида жиноятга, хусусан, ўғриликка қўл ураётган ҳолатлар аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча ота-оналар ва ўқувчиларни ҳушёр бўлишга, байрамни хавфсиз ва маънавий руҳда ўтказишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
"Россия хаёлпараст ва иғвогар шахслардан тезроқ халос бўлиши лозим" – Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Россия расмийларидан бири томонидан айтилган баҳсли баёнотга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Россиядаги айрим шахслар тарихий ҳақиқатни бурманглайдиган, хаёлпараст фикрлар билан чиқиш қилмоқда.

Қодиров ўзининг Telegram-каналида Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Антон Кобяков томонидан айтилган “СССР ҳали расман тарқатилмаган” деган фикрини кескин танқид қилди. У ўз постида 1990 йилда қабул қилинган 1409-I сонли СССР қонунининг 2-моддасини илова қилган ҳолда шундай ёзди:

“Ўзбек халқи 1990 йилда қабул қилинган 1409-I сонли СССР қонунининг 2-моддасига мувофиқ, СССРдан ажралиб чиқишга қарор қилган ва ким истаса, истаганича муҳокама қилиши мумкин, бу қарор тўғри ва ўзгармас!”

Депутат шу билан бирга, Кобяков сингари шахслар Россияда турли ғавғолар келтириб чиқараётганини қайд этиб, қуйидаги сўзларни ёзди:

“Россия шамоллаганлар ва хаёлпарастларидан тезроқ қутулиши керак. Бу дард газак олиб, тобора оғир оқибатлардан дарак бермоқда”.


Қодиров, шунингдек, Украинанинг ғарб давлатларига суянганини танқид қилиб, бу йўлни хато деб баҳолади:

“Украина эгоист, тарқоқ ва заиф ғарбга таяниб хато қилди, лекин бир-бирига таянаётган Марказий Осиё, қолаверса, бутун туркий дунёни ҳисобга олмаганлар хато қилади”.
Якунда депутат Путиннинг фикрига ҳам ишора қилиб, қалбан рус дунёсига тегишли бўлганлар Россияда тинч ва бахтли ҳаёт кечириши лозимлигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎3🔥2😢2
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш;

🔹 тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Қуйидагилар туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔸 кўп тармоқли марказий поликлиникаларни марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш;

🔸 тиббиёт ходимлари фаолиятини тасдиқланган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш ҳамда натижалар асосида уларни рағбатлантириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
Махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган шифокорларга қўшимча устамалар тўланади

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

2025 йил 15 июнгача Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунигача қолган ҳудудларда аҳоли “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилади.

Шунингдек, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йил 1 июндан Дастур доирасида қисқа муддатда тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

🔹 тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади;

🔹 аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади;

🔹 “Она ва бола” хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сессияда шу кунга қадар ҳоким вазифасини бажариб келган Алишер Қурбонов лавозимидан озод этилгани эълон қилинди. Вилоят раҳбари Улуғбек Қосимовнинг туман ҳокимлиги лавозимига Абдулла Абдимўминович Маматқулов номзодини сайлаш ҳақидаги таклифи депутатлар томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, Абдулла Маматқулов 1985 йили Олтинсой туманида туғилган. У 2011 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича якунлаган.

У турли масъулиятли лавозимларда — “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, “Сурхондарёсувқурилишинвест” ДУК директори каби лавозимларда ишлаган. Ҳокимликка тайинлангунча “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасида фаолият юритган.

Алишер Қурбонов 2024 йил сентябридан буён туман ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди. Унинг лавозимидан озод этилиши сабаблари аниқ маълум қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор: Самарқанд 2025 йилда БМТнинг Давлат хизмати форумига мезбонлик қилади

2025 йил 23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк маротаба БМТнинг нуфузли Давлат хизмати форумига мезбонлик қилади.

Глобал тадбир вазирлар, юқори мартабали давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

Форум мавзуси: 2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш.
Ташкилотчилар:
▫️БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги
▫️Стратегик ислоҳотлар агентлиги
▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий қабул, амалий ечимлар: халқ дарди тингланди, чоралар белгиланди

2025 йил 21 май куни Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Камолот маҳалласида жойлашган “Дўстлик” тўйхонасида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ечимини топиш мақсадида очиқ мулоқот тарзида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда туман ҳокими Азизбек Турдимуродов иштирок этди.

Қабулда 60 нафардан зиёд фуқаро ўз муаммо ва таклифлари билан иштирок этди. Асосий масалалар сифатида ички йўлларга асфальт ётқизиш, эскирган электр устунларини янгилаш, кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, канализация тизимларини таъмирлаш каби долзарб масалалар кўтарилди.

Қувонарлиси шундаки, айрим муаммолар сайёр қабул давомидаёқ жойида ҳал этилди. Муайян вақт талаб этадиган масалалар бўйича эса тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди ва уларнинг фаолияти қатъий назоратга олинди.

Ушбу сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаб, муаммоларни ечимга йўналтиришда навбатдаги амалий қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ Қашқадарёда!

Айни вақтда сайтимиз ходимлари Косон бозорида бўлиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига янги раҳбар тайинланди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Лолаев Шарофиддин Усанович Термиз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтказилгани муносабати билан Термиз шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг тавсиясига асосан Шарофиддин Лолаев номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

Маълумот учун: Лолаев Шарофиддин Усанович 1987 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. 2015 йилда Термиз давлат университетининг бакалавр, 2021 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилоятида қурилиш соҳасига оид ҳудудий назорат инспекциясида бўлим бошлиғи, бош инспектор, биринчи ўринбосар лавозимларида, шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳри ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Лолаев Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тўраев Ўктам Исмоилович 2022 йил сентябрь ойидан Термиз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган. Унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Шунингдек, аввалроқ Музработ туманига ҳам янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Netflix Амир Темур ҳақида фильм суратга олди

Netflix стриминг платформаси Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳокимиятдаги йўлини ҳикоя қилувчи тарихий драма – “Темур: Сўнгги ғолибнинг юксалиши” номли фильмни суратга олиш ишларини тўлиқ якунлади. Бу ҳақда фильмнинг Instagram саҳифасида эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу асар буюк саркарданинг шонли юксалиш тарихини аниқлик ва ўша давр муҳитига алоҳида эътибор билан намоён этади.

“Биз минтақанинг энг муҳим шахсларидан бири ҳаётини айнан у яшаган ва жанг қилган ерда акс эттирдик. Бу суратга олиш жараёни учун бебаҳо имконият бўлди”, дея изоҳ берган фильм муаллифлари.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Туркияга туристик мақсадларда сафар қилган ўзбекистонликлар сони ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 46,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-март ойларида Туркияга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 35 016 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 9 995 нафар;
даволаниш – 668 нафар;
ўқиш – 527 нафар;
хизмат юзасидан – 360 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгар келин етти ойда 25 марта турмуш қурди

У ҳар сафар турмушга чиққанидан кейин эрининг уйидаги қимматбаҳо буюмларни олиб, қочиб кетаверган.

Ҳиндистонда 23 ёшли Анурадҳу Пасван никоҳ фирибгарлигида гумонланиб ҳибсга олинди. У етти ой ичида турли штатларда 25 кишига турмушга чиққан, деб ёзади The Economic Times.

Кўплаб фирибларга алоқадор келин «жонли тузоқ» ёрдамида қўлга олинган — полициячилардан бири яширинча навбатдаги куёв ролини ўйнаган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси янгиланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,39 сўмга ошди ва 12 915,90 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 82,61 сўмга кўтарилди ва 14 658,25 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,45 сўмга ошиб, 162,44 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда "Яндекс такси" ҳайдовчиларига 10 млрд тенге ($19 млн)гача бонус ажратилади

Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги маълум қилишича, ҳайдовчилар даромадини ошириш мақсадида "Яндекс такси" қўшимча бонуслар жорий қилмоқда. Эндиликда, агар буюртма нархи асосий тарифдан икки баробар кўп бўлса, агрегатор комиссия олмайди — фарқ тўлиқ ҳайдовчида қолади.

Шунингдек, соҳадаги айланма ўсиши ва инфляция даражасига қараб, 7–10 млн. тенге миқдорида бонус дастурлари амалга оширилиши белгиланган. Бу ҳақда агентлик раисининг ўринбосари Болат Самбетов маълум қилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Изник: насронийликнинг тирик музейи

Рим Папаси Лев XIV нинг Никеа Биринчи Кенгашининг 1700 йиллиги муносабати билан Туркиянинг Изник шаҳрига ташрифи учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилиши шаҳарни бутун дунё диққат марказига айлантирди.

👉 https://effect.uz/6435

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил энг кўп ишлаб чиқарилган машина қайси?

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–апрель ойларида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш соҳасида юқори ўсиш кузатилди. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу тўрт ойда мамлакатда жами 122 минг 384 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида «Cobalt» русуми энг юқори кўрсаткични қайд этди. Тўрт ойда 44 минг 747 дона «Cobalt» автомобили конвейердан чиқди. Бу умумий ишлаб чиқарилган машиналарнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади.

Ундан кейинги ўринда «Damas» русуми турибди — 29 минг 955 дона.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2👎1
Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш тақиқланди

АҚШ ҳукумати федерал талабларга риоя қилмаётгани учун Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилиш имкониятини бекор қилди. Бу ҳақида «The Economic Times» нашри хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур қарор Гарвард университетида таҳсил олаётган 6 минг 800 нафар талабанинг кейинги фаолиятига таъсир қилади. Сабаби энди улар ўз ўқишини кўчиришга мажбур бўлиши мумкин.

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Трамп маъмуриятининг Гарвард университетига хорижлик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорини университетнинг яҳудий талабалар учун хавфсиз муҳитни таъминлай олмаётгани ва тенглик сиёсати тўғри йўлга қўйилмагани билан изоҳлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

Красноярскда Хитой ва Ўзбекистондан келган 25 нафар ишчи оммавий муштлашув туфайли қўлга олинди. Россиянинг Красноярск шаҳридаги қурилиш майдончасида Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди.

Полиция вазиятни ижтимоий тармоқларни кузатиш чоғида билиб олган. Ҳодиса 19 май куни Глинка кўчасида содир бўлган. Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган. Таъкидланишича, эркаклар Хитойнинг қурилиш компаниясида ишлайди.

Ҳодиса оқибатида тўрт киши шифохонага мурожаат қилган; уларнинг жароҳати табиати ҳақида маълумот берилмади.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Олмазор” метро бекатида поезд тўхтаб қолди

Тошкент метрополитенига кўра, бугун соат 16:48 атрофида ҳаракатланиши керак бўлган 9-сонли поезд ҳаво компрессорида носозлик аниқланган.

Шундан сўнг поезд ҳаракати тўхтатилиб, йўловчилар бекатга туширилган. Носоз поезд эса электродепога юборилган. Кейин эса 3 дақиқа ўтиб, орқадан келган поезд йўловчиларни манзилига олиб кетган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢3