EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Словения парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Словения Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали алоқалар, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳрида депутатлар ва экспертлар иштирокида биринчи Ўзбекистон–Словения парламент форумини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Шунингдек, парламентлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда тадбиркор билан “музокара”: ҳоким таҳдиди ва расмий баёнот ўртасидаги зиддият

Яқинда ижтимоий тармоқларда Денов тумани ҳокими Илҳом Аброровнинг тадбиркор мулкини бузиш билан таҳдид қилган видеоси кенг тарқалди ва жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кўпчилик мазкур ҳолатдан сўнг ҳокимлик томонидан “нотўғри тушунилдик, биз тадбиркор билан мулоқот олиб боряпмиз, кўрилган зарарлар тўлиқ қопланади, у рози бўлгандагина бузиш амалга оширилади” деган мазмунда изоҳ беришини кутган эди.

Бироқ туман ҳокимлиги тарқатган расмий муносабат кўпчиликда умидлар пучга чиққани ҳақидаги таассуротни қолдирди. Муносабатдан шундай хулосага келиш мумкинки, ҳокимлик бу биноларнинг мавжудлигини маъқул кўрмаяпти ва улар қурилиши жараёнидан камчилик изламоқда ва, эҳтимол, албатта, уни топади ҳам. Шу орқали мулкни бузишга асос яратилади.

Расмий муносабат неча бор ўқилмасин, ундан бошқа маъно чиқариш қийин. Қизиқиш билдирганлар мазкур муносабат билан танишиб чиқишлари мумкин.

Айтиш жоизки, агар тадбиркор ушбу мулкни бир неча йил аввал нотариал шартнома асосида сотиб олган ва уни давлат рўйхатидан ўтказган бўлса, ҳокимлик қандай камчилик топмоқчи?

Президент томонидан тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга тўсиқлар яратмаслик доим таъкидлаб келинаётган бир пайтда, маҳаллий раҳбарларнинг бундай ёндашуви кенг жамоатчилик ўртасида жиддий саволлар туғдираётгани табиий.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢4
Словения ва Ўзбекистон ўртасида Қўшма баёнот имзоланди

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Словения Республикаси Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар.

Булар:

- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;

- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- “ақлли” шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ бўлманг – Ўзбекистонда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди: Ўзбекистонда кенг қамровли ахборот кампанияси бошланмоқда

15 майдан бошлаб Ўзбекистонда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни кучга кирди. Бу — мамлакат тарихида илк бор болаларга нисбатан зўравонлик турларини тизимли тарзда белгилаб берган ва аниқ жавоб чоралари ҳамда жавобгарлик механизмларини жорий этган ҳужжатдир.

Ахборот кампаниясини бошлаш ташаббускори — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева бўлди.

Жимлик — энди норма эмас.

Бепарволик — энди танлов эмас.

Бу қонун — болалар ўзини хавфсиз ҳис қиладиган жамият сари муҳим қадам.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди – 8 киши қамалди

Қашқадарё вилоятида давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Жиҳодчилар” номли диний-экстремистик оқимга тегишли яширин жамоа фаолияти аниқланди.

Маълум бўлишича, Қарши туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, аввал ҳам бир неча бор жиноят содир этган ва ўта хавфли рецидивист ҳисобланган фуқаро томонидан ташкил этилган бу жамоа таркибига Қарши шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи 1964–1986 йилларда туғилган яна 7 нафар шахс жалб этилган. Улар ноқонуний диний жамоа тузиб, ўз уйларида йиғилишлар ўтказишган ҳамда “ҳалифалик” давлатини тузиш масалаларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар орқали турли халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий даъватларини акс эттирувчи аудио ва видео материалларни тарқатиб, бошқа шахсларни ҳам ўз сафларига жалб қилишга уринишган.

Таъкидланишича, гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари аввалги жиноятлари учун қамоқда бўлган, бироқ шундан тўғри хулоса чиқармаган. Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 244¹ ва 244²-моддаларига асосан айбли деб топилиб, 6 йилдан 10 йил 6 ойгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрам қонунбузарликка айланмаслиги керак: ИИББ битирувчилар ва ота-оналарни оғир оқибатлардан огоҳлантирди

25 май – “Сўнги қўнғироқ” куни. Бу сана ҳар йили битирувчилар учун унутилмас хотира ва байрам сифатида ўтиши керак. Бироқ, Ички ишлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, бу кун барча учун ҳам шундай ёқимли хотира сифатида ёдда қолмаслиги мумкин.

ИИББ қайд этишича, баъзи битирувчи ўқувчилар “битирув кечаси” учун керакли маблағни топиш мақсадида жиноятга, хусусан, ўғриликка қўл ураётган ҳолатлар аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча ота-оналар ва ўқувчиларни ҳушёр бўлишга, байрамни хавфсиз ва маънавий руҳда ўтказишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
"Россия хаёлпараст ва иғвогар шахслардан тезроқ халос бўлиши лозим" – Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Россия расмийларидан бири томонидан айтилган баҳсли баёнотга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Россиядаги айрим шахслар тарихий ҳақиқатни бурманглайдиган, хаёлпараст фикрлар билан чиқиш қилмоқда.

Қодиров ўзининг Telegram-каналида Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Антон Кобяков томонидан айтилган “СССР ҳали расман тарқатилмаган” деган фикрини кескин танқид қилди. У ўз постида 1990 йилда қабул қилинган 1409-I сонли СССР қонунининг 2-моддасини илова қилган ҳолда шундай ёзди:

“Ўзбек халқи 1990 йилда қабул қилинган 1409-I сонли СССР қонунининг 2-моддасига мувофиқ, СССРдан ажралиб чиқишга қарор қилган ва ким истаса, истаганича муҳокама қилиши мумкин, бу қарор тўғри ва ўзгармас!”

Депутат шу билан бирга, Кобяков сингари шахслар Россияда турли ғавғолар келтириб чиқараётганини қайд этиб, қуйидаги сўзларни ёзди:

“Россия шамоллаганлар ва хаёлпарастларидан тезроқ қутулиши керак. Бу дард газак олиб, тобора оғир оқибатлардан дарак бермоқда”.


Қодиров, шунингдек, Украинанинг ғарб давлатларига суянганини танқид қилиб, бу йўлни хато деб баҳолади:

“Украина эгоист, тарқоқ ва заиф ғарбга таяниб хато қилди, лекин бир-бирига таянаётган Марказий Осиё, қолаверса, бутун туркий дунёни ҳисобга олмаганлар хато қилади”.
Якунда депутат Путиннинг фикрига ҳам ишора қилиб, қалбан рус дунёсига тегишли бўлганлар Россияда тинч ва бахтли ҳаёт кечириши лозимлигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎3🔥2😢2
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш;

🔹 тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Қуйидагилар туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔸 кўп тармоқли марказий поликлиникаларни марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш;

🔸 тиббиёт ходимлари фаолиятини тасдиқланган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш ҳамда натижалар асосида уларни рағбатлантириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
Махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган шифокорларга қўшимча устамалар тўланади

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.

2025 йил 15 июнгача Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунигача қолган ҳудудларда аҳоли “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилади.

Шунингдек, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йил 1 июндан Дастур доирасида қисқа муддатда тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:

🔹 тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади;

🔹 аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади;

🔹 “Она ва бола” хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сессияда шу кунга қадар ҳоким вазифасини бажариб келган Алишер Қурбонов лавозимидан озод этилгани эълон қилинди. Вилоят раҳбари Улуғбек Қосимовнинг туман ҳокимлиги лавозимига Абдулла Абдимўминович Маматқулов номзодини сайлаш ҳақидаги таклифи депутатлар томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, Абдулла Маматқулов 1985 йили Олтинсой туманида туғилган. У 2011 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича якунлаган.

У турли масъулиятли лавозимларда — “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, “Сурхондарёсувқурилишинвест” ДУК директори каби лавозимларда ишлаган. Ҳокимликка тайинлангунча “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасида фаолият юритган.

Алишер Қурбонов 2024 йил сентябридан буён туман ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди. Унинг лавозимидан озод этилиши сабаблари аниқ маълум қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор: Самарқанд 2025 йилда БМТнинг Давлат хизмати форумига мезбонлик қилади

2025 йил 23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк маротаба БМТнинг нуфузли Давлат хизмати форумига мезбонлик қилади.

Глобал тадбир вазирлар, юқори мартабали давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

Форум мавзуси: 2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш.
Ташкилотчилар:
▫️БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA)
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги
▫️Стратегик ислоҳотлар агентлиги
▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий қабул, амалий ечимлар: халқ дарди тингланди, чоралар белгиланди

2025 йил 21 май куни Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Камолот маҳалласида жойлашган “Дўстлик” тўйхонасида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ечимини топиш мақсадида очиқ мулоқот тарзида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда туман ҳокими Азизбек Турдимуродов иштирок этди.

Қабулда 60 нафардан зиёд фуқаро ўз муаммо ва таклифлари билан иштирок этди. Асосий масалалар сифатида ички йўлларга асфальт ётқизиш, эскирган электр устунларини янгилаш, кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, канализация тизимларини таъмирлаш каби долзарб масалалар кўтарилди.

Қувонарлиси шундаки, айрим муаммолар сайёр қабул давомидаёқ жойида ҳал этилди. Муайян вақт талаб этадиган масалалар бўйича эса тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди ва уларнинг фаолияти қатъий назоратга олинди.

Ушбу сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаб, муаммоларни ечимга йўналтиришда навбатдаги амалий қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ Қашқадарёда!

Айни вақтда сайтимиз ходимлари Косон бозорида бўлиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига янги раҳбар тайинланди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Лолаев Шарофиддин Усанович Термиз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтказилгани муносабати билан Термиз шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг тавсиясига асосан Шарофиддин Лолаев номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

Маълумот учун: Лолаев Шарофиддин Усанович 1987 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. 2015 йилда Термиз давлат университетининг бакалавр, 2021 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилоятида қурилиш соҳасига оид ҳудудий назорат инспекциясида бўлим бошлиғи, бош инспектор, биринчи ўринбосар лавозимларида, шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳри ҳокимининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Лолаев Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тўраев Ўктам Исмоилович 2022 йил сентябрь ойидан Термиз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган. Унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Шунингдек, аввалроқ Музработ туманига ҳам янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Netflix Амир Темур ҳақида фильм суратга олди

Netflix стриминг платформаси Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳокимиятдаги йўлини ҳикоя қилувчи тарихий драма – “Темур: Сўнгги ғолибнинг юксалиши” номли фильмни суратга олиш ишларини тўлиқ якунлади. Бу ҳақда фильмнинг Instagram саҳифасида эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу асар буюк саркарданинг шонли юксалиш тарихини аниқлик ва ўша давр муҳитига алоҳида эътибор билан намоён этади.

“Биз минтақанинг энг муҳим шахсларидан бири ҳаётини айнан у яшаган ва жанг қилган ерда акс эттирдик. Бу суратга олиш жараёни учун бебаҳо имконият бўлди”, дея изоҳ берган фильм муаллифлари.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Туркияга туристик мақсадларда сафар қилган ўзбекистонликлар сони ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 46,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-март ойларида Туркияга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 35 016 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 9 995 нафар;
даволаниш – 668 нафар;
ўқиш – 527 нафар;
хизмат юзасидан – 360 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгар келин етти ойда 25 марта турмуш қурди

У ҳар сафар турмушга чиққанидан кейин эрининг уйидаги қимматбаҳо буюмларни олиб, қочиб кетаверган.

Ҳиндистонда 23 ёшли Анурадҳу Пасван никоҳ фирибгарлигида гумонланиб ҳибсга олинди. У етти ой ичида турли штатларда 25 кишига турмушга чиққан, деб ёзади The Economic Times.

Кўплаб фирибларга алоқадор келин «жонли тузоқ» ёрдамида қўлга олинган — полициячилардан бири яширинча навбатдаги куёв ролини ўйнаган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси янгиланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,39 сўмга ошди ва 12 915,90 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 82,61 сўмга кўтарилди ва 14 658,25 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,45 сўмга ошиб, 162,44 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда "Яндекс такси" ҳайдовчиларига 10 млрд тенге ($19 млн)гача бонус ажратилади

Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги маълум қилишича, ҳайдовчилар даромадини ошириш мақсадида "Яндекс такси" қўшимча бонуслар жорий қилмоқда. Эндиликда, агар буюртма нархи асосий тарифдан икки баробар кўп бўлса, агрегатор комиссия олмайди — фарқ тўлиқ ҳайдовчида қолади.

Шунингдек, соҳадаги айланма ўсиши ва инфляция даражасига қараб, 7–10 млн. тенге миқдорида бонус дастурлари амалга оширилиши белгиланган. Бу ҳақда агентлик раисининг ўринбосари Болат Самбетов маълум қилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Изник: насронийликнинг тирик музейи

Рим Папаси Лев XIV нинг Никеа Биринчи Кенгашининг 1700 йиллиги муносабати билан Туркиянинг Изник шаҳрига ташрифи учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилиши шаҳарни бутун дунё диққат марказига айлантирди.

👉 https://effect.uz/6435

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1