Тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
Президент фармонига кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:
▫️раҳбарлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади;
▫️ўқув дастури якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маошининг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига – 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага – 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
▫️раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) белгиланади ҳамда ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
▫️1-йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (КПИ) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштирилиб кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥2
Россияда мигрантлар учун смартфон орқали назорат тизими жорий этилади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Москва ва Москва вилоятида чет эллик фуқароларни смартфон орқали кузатиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Cnews.ru нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, мигрантлар махсус мобил иловада рўйхатдан ўтиши ва геолокация маълумотларини мунтазам равишда полиция органларига юбориб бориши талаб этилади. Ушбу қоидаларга амал қилмаган шахслар депортация қилиниши мумкин.
Эксперимент визасиз тартибда кирувчи барча чет элликларни қамраб олади. Аммо вояга етмаганлар, дипломатлар ва Беларусь фуқаролари мазкур талабдан озод этилади. Рўйхатга олиш жараёни Сахароводаги миграция марказида амалга оширилади.
Пилот лойиҳа 2029 йил 1 сентябргача давом этади.
Қўшимча қилиб ўтамиз, аввалроқ Россияда рус тили имтиҳонидан уч марта ўта олмаган мигрант болаларни ватанга қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилинган эди.

👍4😢1
Конституция устуворми ёки қонун ости ҳужжатларими?
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 0 ёшдан 18 ёшгача бепул тиббий хизмат кўрсатилинади. Хўш, шунча пайтдан бери ишлаб келаётган ушбу қонун Фарғона вилояти Марғилон шаҳар болалар стоматологиясида ишлмаяптими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПР 70 сонли фармойишида кўрсатилган 2030 йилдаги стратегиясидаги топшириққа асосан давлат мулкларининг хусусийлаштирилиши кўрсатиб ўтилган. Аслида, конститутция устуворми ёки қонун ости ҳужжатларими? Нега Янги Ўзбекистондаги 0 ёшдан 18 ёшгача бўлган, давлат ҳимоясидаги ёшларнинг келажагига, соғлиғига бундан буён ким масъул? Бепул хизмат кўрсатиш тиббиёт муассасалари қаерда, қай усулда ўз хизматларини амалга оширади?
👉 Тўлиқ видео

😢10👍3
Нормат Турсунов “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди
Навоий вилоятида маданият ва санъат соҳасига қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, соҳа ривожига доимий эътибори учун вилоят ҳокими Нормат Турсунов “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур юксак мукофотни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ахмедов тантанали равишда топширди.
Бу эътироф Нормат Турсуновнинг маданий меросни асраш, санъатни қўллаб-қувватлаш ва ижодкорларга яратилган имкониятлар учун билдирилган юксак баҳодир.

👎8👍2🔥2
Тошкентда АСҲҲнинг минтақавий бўлими иш бошлади
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари учун Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) Ижроия қўмитасининг бўлими очилди.
Янги бўлим АСҲҲ штаб-квартираси мутахассислари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, стратегик масалалар юзасидан мулоқотни йўлга қўйиш ва рақамли трансформация соҳасида илғор ташаббусларни амалга ошириш учун доимий платформа вазифасини ўтайди.
Таъкидланишича, Тошкентдаги ушбу бўлим фаолияти Ўзбекистоннинг минтақадаги рақамли жараёнлардаги иштироки ва етакчилигини янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасида алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида амалий ҳамкорликка янги имкониятлар яратади.
Бу ташаббус президент Шавкат Мирзиёев белгилаб берган рақамли трансформация бўйича устувор вазифаларнинг амалдаги ифодаси ҳисобланади. АСҲҲнинг Тошкентдаги бўлими ўз фаолиятини UZTELECOM биносида олиб боради.

👍5👎2
Тергов муддати ноқонуний равишда узайтирилди: ЖПК талаблари қўпол равишда бузилгани айтилмоқда
Тасаввур қилинг: тергов муддатини терговчининг ўзи ўзбошимчалик билан узайтирган ҳолда жиноят ишини давом эттирган. Бу ҳолат 2024 йил 6 сентябрда қўзғатилган жиноят иши мисолида кузатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тасаввур қилинг: тергов муддатини терговчининг ўзи ўзбошимчалик билан узайтирган ҳолда жиноят ишини давом эттирган. Бу ҳолат 2024 йил 6 сентябрда қўзғатилган жиноят иши мисолида кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (ЖПК) 364-моддаси 1-қисми 1-бандига мувофиқ, мазкур жиноят иши 2024 йил 4 декабрда — экспертиза тайинланганлиги сабабли ҳаракатдан тўхтатилган. Бу пайтда дастлабки тергов муддати тугашига атиги 2 кун қолган эди.
Аммо Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Ж. И. Тошқўзиев 2025 йил 9 февралда ишни қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилган ва ўша куни "тергов муддатини 39 кунга тиклаш" ҳақида қарор чиқарган. Бу муддат тўхтатилган давр — 2024 йил 4 декабрдан 2025 йил 9 февралгача бўлган вақт асосида ҳисобланган.
Бироқ, ЖПКнинг 370-моддаси 2-қисмига мувофиқ, тергов ҳаракатлари фақат иш қайта тикланганидан кейингина амалга оширилиши мумкин. Шу боис, терговчи томонидан ушбу муддатни "узрли сабаб" сифатида ҳисобга олиб, терговни давом эттириши — қонуний асосдан маҳрум, деб баҳоланмоқда.
Бу билан ЖПКда белгиланган 3 ойлик тергов муддати инкор этилган, иш тўхтатилган давр эса асосли муддат сифатида қайта ҳисобга олинган. Терговчи томонидан айблов хулосаси тайёрланиб, прокурор тасдиғига ҳам эришилган. Ушбу ҳолатда тергов жараёнидаги барча ҳаракатлар — қамоққа олиш, айбловни илгари суриш, зарар ундириш ва бошқа ҳаракатлар — ЖПК талабларига зид равишда амалга оширилган.
ЖПКнинг 95¹-моддасига кўра, қонун бузилиши орқали олинган ҳар қандай далил “номақбул далил” деб ҳисобланиши лозим.
Бу ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси томонидан қонуний деб топилгани эса жамоатчилик орасида жиддий саволларни келтириб чиқармоқда:
ЖПК талаблари ошкора равишда бузилган бўлса, нега бу қарор бекор қилинмаяпти?
Жиноят-процессуал қонун ишламаса, унинг мавжудлигининг маъниси нима?
Бош прокуратурадан, Олий суддан, шунингдек, Судьялар олий кенгашидан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.
Қонун ҳамма учун баробар бўлиши шарт!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ Сурхондарёда!
EFFECT.UZ ходимлари хизмат сафари билан Сурхондарё вилояти Бандихон туманида аҳоли мурожаатлари билан бўлиб турибди.
EFFECT.UZ'ГА МУРОЖААТ УЧУН:
+998909053332
+998979663232
+998971663232
EFFECT.UZ'ни ғойибона қўллаб-қувватланг! Албатта, сизга энг яхшиларини илинамиз!

👍18👎5😢1
"Ноқонуний ҳаж сафарлари оқибатсиз қолмайди" — Дин ишлари бўйича қўмита
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълум қилишича, расмий рухсатсиз ва ноқонуний йўллар орқали ҳаж сафарига чиққан фуқаролар Саудия Арабистони томонидан депортация қилиниши мумкин.
Қўмита айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали юртдошларимизни ҳажга жўнатишга уриниш ҳолатлари қайд этилаётганини билдирган.
— дейилади расмий баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълум қилишича, расмий рухсатсиз ва ноқонуний йўллар орқали ҳаж сафарига чиққан фуқаролар Саудия Арабистони томонидан депортация қилиниши мумкин.
Қўмита айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали юртдошларимизни ҳажга жўнатишга уриниш ҳолатлари қайд этилаётганини билдирган.
“Юртдошларимизни турли алдов йўллари билан ҳажга жўнатишни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз”,
— дейилади расмий баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда тиббий хизматларнинг ҳолати қандай?
2025 йил 21 май куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан тиббиёт соҳасидаги ютуқлар ва амалий ишлар жараёнига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди. Пресс-тур давомида иштирокчилар тиббий муассасаларга ташриф буюриб, у ердаги хизматлар, технологик янгиликлар ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам билан яқиндан танишдилар.
Тадбирнинг биринчи манзили — Мирзо Улуғбек туманидаги 4-сонли оилавий поликлиника бўлди. Бу ерда рақамли хизматлар жорий этилгани ва фуқароларнинг тиббий эҳтиёжларини замонавий усулларда қондириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусофирчилик сарсончиликми?
EFFECT.UZ'га Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган ходимлардан мурожаат келиб тушди.
"Бизлар бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳридаги "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган эдик. Иш берувчи бизларнинг паспортимизни олиб қўйган. Келганимизга бир ой бўлди, лекин хеч қандай ҳужжат қилишгани йўк. 30га яқин фуқаролар иш хақини ололмай сарсон бўлиб юрибди. "Yuksalish consulting" компаниясига бир неча бор мурожаат қилдик, натижа бўлмади", дейди мурожаатчилар.
EFFECT.UZ ушбу ҳолатга масъул шахслардан изоҳ кутиб қолади.

👍18
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Хоразм вилояти Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шоъбаси давлат солиқ инспектори трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини ундирмасдан, уни банкротлик асосида тугатиб бериш эвазига ўзининг яқин алоқаси орқали 900 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Яккабоғ туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдаланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 99 млн. сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда фуқаро ва экспертга нисбатан Жиноят еодексининг
168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍7🔥1
722 миллион сўмлик авторақам — 2025 йилнинг рекорди
Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг электрон савдо платформасида ўтказилган навбатдаги онлайн аукционлар натижасида жами 697 та авторақам сотилди.
Улардан 644 тасини жисмоний шахслар, қолганларини эса юридик шахслар харид қилган.
Энг арзон авторақам 1 миллион 900 минг сўмга сотилган бўлса, 2025 йил 20 май куни энг қиммат — “чиройли” рақам 722,3 миллион сўмга баҳоланган ва бу йил бошидан буёнги энг юқори нарх сифатида қайд этилди.

👎6👍5😢2
Ўзбекистон президенти илк бор Словенияга расмий ташриф буюрди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Словенияга тарихда илк бор расмий ташриф буюриб, президент Наташа Пирц Мусар билан учрашди. Олий даражадаги қабул маросими ва музокаралар Любляна шаҳрида бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва халқаро майдондаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Товар айирбошлашни 500 миллион еврога етказиш, логистика, фармацевтика, саноат, таълим ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Томонлар маданият кунлари, кино ҳафталиги, ёшлар форуми ва олий таълимда қўшма дастурларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Ҳукуматлараро комиссиянинг илк йиғилиши шу йил июль ойида Люблянада ўтказилади.
Сафар якунида Мирзиёев Словения президентини Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф этди.

👍30👎4🔥1
10 нафар ижрочи муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин
Муаллифлик ҳуқуқи бузилган ҳолатлар бўйича айрим ижрочилар лицензиясидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, шоир ва бастакорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2024 ва 2025 йилларда муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳамда суд қарорларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган 10 нафар ижрочига оид маълумотлар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига тақдим этилган. Вазирлик ушбу ижрочиларнинг лицензияларини бекор қилиш юзасидан зарур чоралар кўришни сўраган.
Қайд этилишича, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи ижрочилар томонидан муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг бузилиши лицензия талабларини жиддий равишда бузиш ҳисобланади. Бундай ҳолларда лицензия суд орқали бекор қилиниши мумкин.
Адлия вазирлиги барча ижодкорларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирар экан, муаллифлик ҳуқуқи бузилганда “1008” ишонч телефони ёки [email protected] электрон почта манзили орқали хабар беришни тавсия этган.

👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Словения парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
Президент Шавкат Мирзиёев Словения Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали алоқалар, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд шаҳрида депутатлар ва экспертлар иштирокида биринчи Ўзбекистон–Словения парламент форумини ўтказиш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, парламентлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

👍27👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда тадбиркор билан “музокара”: ҳоким таҳдиди ва расмий баёнот ўртасидаги зиддият
Яқинда ижтимоий тармоқларда Денов тумани ҳокими Илҳом Аброровнинг тадбиркор мулкини бузиш билан таҳдид қилган видеоси кенг тарқалди ва жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўпчилик мазкур ҳолатдан сўнг ҳокимлик томонидан “нотўғри тушунилдик, биз тадбиркор билан мулоқот олиб боряпмиз, кўрилган зарарлар тўлиқ қопланади, у рози бўлгандагина бузиш амалга оширилади” деган мазмунда изоҳ беришини кутган эди.
Бироқ туман ҳокимлиги тарқатган расмий муносабат кўпчиликда умидлар пучга чиққани ҳақидаги таассуротни қолдирди. Муносабатдан шундай хулосага келиш мумкинки, ҳокимлик бу биноларнинг мавжудлигини маъқул кўрмаяпти ва улар қурилиши жараёнидан камчилик изламоқда ва, эҳтимол, албатта, уни топади ҳам. Шу орқали мулкни бузишга асос яратилади.
Расмий муносабат неча бор ўқилмасин, ундан бошқа маъно чиқариш қийин. Қизиқиш билдирганлар мазкур муносабат билан танишиб чиқишлари мумкин.
Айтиш жоизки, агар тадбиркор ушбу мулкни бир неча йил аввал нотариал шартнома асосида сотиб олган ва уни давлат рўйхатидан ўтказган бўлса, ҳокимлик қандай камчилик топмоқчи?
Президент томонидан тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга тўсиқлар яратмаслик доим таъкидлаб келинаётган бир пайтда, маҳаллий раҳбарларнинг бундай ёндашуви кенг жамоатчилик ўртасида жиддий саволлар туғдираётгани табиий.

👍14😢4